Малика (ʍąúя)
1.56K subscribers
160 photos
277 videos
1 file
24 links
Download Telegram
Американинг ҳар ҳил штатида ўзининг ғалати қонунлари борлигини ўқиб ҳайрон қолгандим..

Масалан:
"тротуарда тик турган ҳолда музқаймоқ ейиш таъқиқланади",
- " шаҳар транспортида кетаётганингизда мўлжалингиз кит балиғи бўлмаса, ўқ узиш таъқиқланади",
- "шаҳарда юрганда қовоқ уйманг" ва ҳоказо..

Шуу..
Менимча яқинда бизда ҳам ҳар бир вилоятнинг ўз қонунлари пайдо бўлади аста, аста.. 🤔

Масалан:

- " Маҳалла раисининг ишхонасига тош кўтариб бориш таъқиқланади";
- "Тўйхоналарда исмига БЕК қўшимчасини талаб қилиш таъқиқланади";
-" Тўйларда бўлажак "катта" ларнинг бошидан пул сочганда видеога олиш таъқиқланади" ва ҳ.к.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лирик чекиниш... 🙃😉
Янги, янги тайинловлар...🤔
Ёш қалбларда араз ғовлар...

Бу эртаклар оламида
Алла айтиб оромида..
Ишлар бува, бувижонлар
Ислоҳатлар замонида.
Алла алла болажоним
Эртакларим эшитгина
Оч қоринга ухлолмасанг
Поезд бўлар бешиккинанг
Тебраб тебраб олиб кетар
Ўрисларнинг эшигига..
Давр доим бизларники
Ёшларни ҳеч назар илмас
Энсангизни кўп қотирманг
Биз билганни пари билмас..😉
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қора ният" га СПОЙЛЕР😉

Ойтип бердим давоми не бўлишини
Кимлар қолиб, кимлар қандай ўлишини..
Сериалга қизиққанлар эшитманглар
Хафа бўлиб, группамни тарк этманглар😁..
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахир биз танти эдик
меҳмондўсту, ҳотамтой!
Нега юртдошлар йиғлар
остонадан ўтолмай?😔
Ҳамма мени жоман дийди
Кетаяппан оразлаб..
Эри урса хотинлар
Мени қидирсин додлаб...
Ўғри кирса уйларга,
тебалашса тўйларда
Биир менсиз хор бўлинглар
Пўрмамга зор бўлинглар...
Орамиздағи эккита
Иплости деб сўктинглар
Мендайгана уллардинг
обрўсини тўкдинглар..
Жулдиз опам йух деди
Сенда инсоп жўх деди
Тормақда кўбайлашиб
Тошбўронга тутишди
Енди менга зор бўлиб
Қойтишимди кутишсин... 😔
Қохраман бўлиб қойтсам
Сўкканлар мот бўлади..
Эшак минипти деманг
Қойтқанда от бўлади🙄
Малика (Майя)
Менга шу қорчиғайди
Ташлаб кетди пўрмали
Ўзи каттароғини
Миниб кетди ўрмалаб..
Толашишга журак жўқ
Писталити тўла ўқ
Ҳали қойтип келаман
Деб қилди кўнглимди тўқ..
Қойтқанда от минаман
Қохраман бўп келаман
деди озрақ кутип тур
Той мингандай бўлиб тур
Жерга тийса ояғинг
Билдирмайин ўзинг жур😉
ʍąúя.
Ҳаёт бошқача бўлди
еганлар қусмай қўйди..
Узатган қўлларини
виждони тўсмай қўйди..
Кечаги ёмон кунинг
негадир яхшидайин...
Эски касалликларинг
беозор бўлгандайин...
Кўз юмганлар, вирусмас
кутишдан ўлгандайин...
Ёмонларнинг бошини
Оллоҳ силагандайин..
Яхшиларнинг ишончи
чарчаб, қулагандайин...
Бир қисмимиз - хопир хупир
Бир қисмимиз - деворлар қур
Бир қисмимиз - бузиб ўпир
Бир қисмимиз - соммир- суммир
Бир қисмимиз - ичи кўмир
Бир қисмимиз - четда гулла
Бир қисмимиз - қиммат пулла
Бир қисмимиз - ўлда жўлда
Бир қисмимиз - қозоқ чўлда
Бир қисмимиз - савобталаб
Бир қисмимиз - қўлга қараб
Бир қисмимиз - Оллоҳ деган
Бир қисмимиз - харом еган
Бир қисмимиз - доно бошли
Бир қисмимиз - кўзи ёшли
Бир қисмимиз - болам дейди
Бир қисмимиз - олам дейди
Бир қисмимиз - қибла кўзлар
Бир қисмимиз - ёлғон сўзлар
Бир қисмимиз - айтдим дейди
Бир қисмимиз - қайтгин! дейди
Бир қисмимиз - узр😔дейди
Бир қисмимиз - ҳузур 😑 дейди
Бир қисмимиз - ўлай дейди
Бир қисмимиз - бўлай дейди

Бир қисмимиз - тармоқ ковла
Бир қисмимиз - уни овла😉
Қайтиб кетай ўша кунларга..
Антисептик сепмай қўлларга
Вирус хавфин солмаган жонга
Ўша..Эски Ўзбекистонга..😔

Майли дардим айтмай яшайин
Фақат ниқоб тақмай яшайин..
Майли жуда бахтсиз бўлайин
банкдан доллар топмай ўлайин..

Порталларга хатлар ёзмайин
Ўз камимни ўзим созлайин
Қабулхона излаб бормайин
саховатдан кўмак олмайин..

Майли қайтай ўша кунларга
50 сўму 100 сўм пулларга...
Майли боғча таъмирсиз қолсин
Болам кўча чангитиб юрсин

Майли чиқиб, пахта ҳам терсам
ғўза тутган қўлларим билан
тарвуз ёриб, қўрқмайин есам
майли, жуда чарчаб ҳам кетсам..

Қиммат дори изламас эдим
Адолатни кўзламас эдим
Ҳаммасига қўлим силтардим
Афсонавий зўр келажакни
сабр билан узоқ кутардим.

Тегиб кетди мавҳумлик жонга
Қайтгим келди, тилим тийилган,
Ўша.. Эски Ўзбекистонга...
Дугош, берган анжирларинг
пишиб қолди..
Очиқ чеҳранг, ёдгинамга
тушиб қолди.
Кўп бўлганди кўчатини берганинга
Йиллар ўтди эшигимдан келганинга
Араз қилиб юрган эдим кетганингда
Сўнг манзилинг, жаннатларга етганингда..
Бунчалик тез кетишингни билмас эдим
Билганимда қаттиқ араз қилмас эдим
Энди берган дарахтинга дардим дерман
Афсусларга қориштириб анжир ерман...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир ой бўлди сесимди
Чиғармайин журганга
Борми мени унутиип
Мозза қилип журганнар.. 😉
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зумраддан ўрнак олиб
Мулойим сўз кўзлайин
Негатип жонга тегди
Позитивно сўзлайин..😉🙃
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўймасларди кўзлаб ўт оч,
Тўрт томонга қарамай қоч.
Жонга тегди талон тарож,
Кимдир бўккан, кимлардир оч🙄