Малика (ʍąúя)
1.47K subscribers
166 photos
280 videos
1 file
25 links
Download Telegram
Бизга СССР давридан бир касаллик мерос қолган.

Яъни, бу дунёдан ўтганларга тош отиш иллати!
Гуёки,
ўзлари шу билан оппоқ бўлиб қоладигандек...

Нега шундай дейсизми?..

Чунки,
марҳумлар бу дунёда йўқда,
қаршилик кўрсата олмайдилар,
тўғрими?..😔

Шу ҳам тирикнинг ишими?... 😎

Жайдари латифа,
аммо бизнинг қишлоғимизда бўлган воқеа:

Зойит бобо раисликдан бўшатилиб,
ўрнига "янғи" деҳқон раис қилиб сайланади.

Аслида, ўқиш ва ёзишни билмаган раиснинг биринчи гапи қоғозни ушлаб туриб,
Ээээ... Зойит ҳамма жойни "п...қ" қилган эканда деган хитоб билан бошланади...🤔

Шунда котиб югуриб келиб, нима гап экан деб қараса, раис қоғозни тескари ушлаб турган экан...😃🤣🤣🤣

Ҳа, Азизлар бу ҳақиқат.
Аммо, латифа бўлиб асрлар оша Халқимизнинг тилида сақланиб келаётир!

Зеро, бугунги кунимизда ҳам шунга ўхшаш ҳолатларни кўриб ёдимга тушди!

Ҳурматли амалдорлар,
Бугунги кунингиз билан яшанг!

Утмишга тош отиш билан қимматли вақтингизни йўқотманг, ҳавога совурманг демоқчи эдим.

Тўғри тушунинглар!!!

(ФБ дан олинди)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқ дегич томорқада
видео кўрдим.
Содда, бахтли манзарадан
хурсанд бўлдим😑
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизга хабар келса эди у дунёдан
"бизга мадад бўлмади мол-дунё" деб..
Қандай оғир жиноят
содир бўлди Сурхонда?
Бир йигит тақдирини
қилгувчи пароканда

Қилган иши тўғрими
ё нотўғри билмадим
У блогерлик қилганда
мен гувоҳи бўлмадим..

Лекин кўриб йиғладим
йигитнинг кўз ёшларин
Сўзини тингламаган
неча бағритошларни

Бугун шу Отабекка
бор заҳримиз сочдикми?!
Раҳм қилиш ўрнига
қахрга йўл очдикми?!

Қандай оғир жиноят
ишига қўл урди у?
Қайси зўрнинг йўлини
кесишга улгурди у?

Томлари учиб кетган
уйларни қурганмиди?
Ё қиммат кўприкларни
ўпириб сурганмиди?

Ё президент, халқ учун
ажратган пулларини
Талон тарож қилишда
булғади қўлларини?!

Ё бирон ожизани
таҳқирлаб хўрладими?
Ё давлатнинг мулкини
талаб, ўғирладими?

Ватаним, кўрсат ҳозир
меҳр бир, икки, учдан
Душман билан туз тотган
адашганларни қучган.

Адолатни уйғотинг,
мудрамасин Сурхонда
Керагида гапирмай,
қолмасин у армонда

Адолат, Адолат
яна бир Адолат
деб чақиринг одамлар,
уйғонсин у ниҳоят!!!

Йиғламасин қафасда
Алпомишдай улларинг!
Тошбағрлар тортинглар
Отабекдан қўлларинг!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупциясиз ҳаёт сари
Ташладик катта қадам
Порани рад қиғанмиш
Бизда ҳам битта одам😳
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шул қизимни жуда хафа қилишган😔
Ичи қора, ўзларини оқ билишган..🙄
Позитив.. 😊

Яратганга шкур, Россия Федерациясининг фуқароси бўлган ўғлим, Қашқадарё вилояти Нишон тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилиб, керакли ҳужжатларини топшириб, ҳеч бир муаммосиз, қонун билан белгиланнган муддатда, УЗ.РЕС.ВМНИНГ 28.09.2020 йилдаги қарорига асосан, ҳорижий фуқаронинг Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олди.

Ҳеч қандай бюрократиясиз, сарсонгарчиликсиз, фуқароларга хизмат кўрсатишни йўлга қўйганликлари учун, ички ишлар тизимига миннатдорчилигимни билдираман!
Рахмат. Барака топинглар.
Матбуот ва ОАВ ходимлари!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Кеча мен ҳам бир байрамда бўлиб келдим.
Эл дардини жозғичларди кўриб келдим.
Журналисту-блогерларди иззатлаган
Раҳбарларди алқаб, мамнун бўлиб келдим😊
Мана мен ҳам пистирмадан чиқдим, байрамга бораман деб🙃