Малика (ʍąúя)
1.45K subscribers
167 photos
281 videos
1 file
25 links
Download Telegram
Бизнинг,  чўлдаги шаҳарчадан позитив хабарча😍

Талимаржон ИЭС корхонаси раҳбарияти ва қўли гул уста жигитлари Нуристондаги яна бир "тўкилиб"  қолган болалар майдончасини обод қилишди,  янгилашди🥰

Аттракциончаларни қуёш нурида ишдан чиқадиган елимдан эмас,  ўлмас-житмас қилиб пишиққана темиру-тахтадан бир чиройли қилиб ясаб, ўрнатиб беришди ИЭС нинг моҳир уста жигитлари😍

Болажонларнинг ота-оналари менга шахсан илтимос қилишди.  Холажон биздинг номимиздан битта чиррайли қиб раҳмат ойтип қўйинг Талимаржон ИЭС раҳбариятига ва уста жигитларга деб.

КАТТА РАХМАТ сизларга яхшилар!
Умрингиздан барака топингизар🤲🏻💖
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ойналиблар, ўргилиблар кетайинда ИИБ ходимлари бўған ака-укаю, ўғил-қизларимиздан🥰
Мнови "ақлтой" ларди бир силтаб миясини жайига тушириб қўйгани учун😁

Бинайидаккана эси кириб қопти-яй😉
Аай булар тараканга ўшқаб кўбайиб кетишди ўзиям🙄
Билмасам.. Гўдаклигида энаси хўрлаганми, ё уйлангач хотини зўрлағанми?🤔.
Ишқиб қайси соссиқ овзини очса хотин-қизға нафрат уфуради🥴
ИИБ даги бовургиналар, сизаргинага худайим куч-қувват берсин. Бу одамсимонлардинг ҳар бирини бир силтаб миясини қотиғини жайлагунча озвола куч керакма? 🥴
Так чтў, сизарга катта рахмат хизматларингиз учун! 💖
Яқинда дугонам менга таклиф киритди. Биз ҳам ҳукуматимиз, президентимиз нафақахўрларга яратиб берган имкониятлардан фойдаланайлик дугон. Юринг ягона дарчага санаторийларга бориш учун навбатга қўямиз деди. Ҳар икки йилда бир марта бепул йўлланма бор экан биз пенсионерларга деди🥰.

Майли дедим, бордик, навбатга қўйдик. Ўн кундан кейин навбатингиз қачон келишини билиб кетасиз дейишди.

10 кундан кейин бордим. Ягона дарчадаги қизинкам мониторга диққат билан тикилиб, холажон навбатингиз 2031 йил октябрь ойида келади деди🥴

Ипать ту Люсю.. дегандайин шабашкачи Вася бова.. 🙄

Тушунмадим.. Балки адашиб, мени қабристондан жой олишга навбатга қўйишдимикан деб🤔, қайтадан сўрадим, бу дам олиш масканига навбатга қўйганмидинг мени қизим деб.... 🤔. Ҳа хола, деб маъқуллади😑

Энди.. Дам олиш масканига ўспет қиламанма жўқма худай билади..
Касалликлар бир букет... Букет ҳам гапми, ҳовли супургич супургимдай букет..

Шу учун ҳозир пурсатдан пойдаланиб дегандайин, биз нафақахўрлардинг ғомини жеб, бизга мана шундай ажойиб шараитлар жоратиб берган ҳукуматимизга чуқур миннатдарчилигимди билдириб қўймоқчиман ойналайлар😑...

Рахмат меҳрибонлар🥴
РФ даги юртдошларимизнинг бу ачинарли ҳолати, ҳукумат раҳбарларига жуда ва тўғридан тўғри боғлиқ.

Биз тили бурролар эса, РФ даги ватандошларимизга эътибор қаратинг, ҳимоя қиладиган бирон чоралар кўринг дейишга вақтимиз йўқ. Биз қачондир ўрислар бизга бош эгиб келган, қачонлардир биз улардан зўр бўлганимизни исботлаш билан овора 🥴

Бечора четдаги хўрланган ватандошларимизга бу тарихий фактлардан не фойда айни дамда? Гапларимиз билан амалимиз тўғри келмаса, юртдошларимизнинг ҳозирги РФ нинг баъзи регионларидаги ҳолати аянчли бўлиб турса, бундан не наф?
РФ даги обезьянникда ўтириб, палон асрда пистонча шоҳларинг бизга бош эгиб келганди деб депортдан қутуладими? Ёки бизлар ўтмишда "такоой" бўлганмиз деб патентини ёпадими? 🙄

Ёшларга тарихни ўргатиш билан бирга уларни инсон стфатида қадрлаш ҳам керак!!!

Пул топиш учун мажбур бўлиб РФга борган ёшларимиз, мустақиллик фарзандлари оддий гурунгда ҳам аждодларининг буюклигини рус тилида тушунтириб беролмайдику уларга. Чунки бу тилда гапириш ва бу тилни ўрганиш "западло" деб қуйилган миясига.😏
Рус тилида гапириш ва ўрганиш керак эмас деб жар солаётган ори кучли сиёсатчилар гапингиз рост бўлса, ғурурингиз шунчалик баланд бўлса, марҳамат қилиб ёшу-қариларнинг ўша сиз нафратланаётган мамлакатларга чиқиб кетмаслиги учун, ватанида иш топишига имкон яратиб беринг.

Халқи суйган ва раҳбарлар тинглайдиган фаолларимизнинг эса тармоқда ўтмишимиздан ғурурланиб, ғанимларнинг айбини очиб, бир тийинга қиммат ҳалқлигини исботлаб хумордан чиққан бўлса, четдаги ватандошларимизни ҳурматсизликдан ҳимоялай оладиган реал фойдаси тегадиган таклифлар билан чиқишларини истардим.

Қора қозонни қайнатиб, қорин тўядиган иш топса бўлади юртимизда. Кунлик, ёлланма ишлар бор. Лекин ёшларимизнинг истаклари кўп. Замон зайли шундайки "соблазн" лар кўп. Ва улар яхшироқ пул топиш учун чиқиб кетмоқда юртидан.

Бу гапларим моддиюнчилик бўлса ҳам айтаман, айни вақтда, ҳозир, бугун четларда қийналган ватандошларимизга
дабдабали ўтмишимиздан фойда йўқ. Уларнинг дарди пул топиб, эсон-омон оиласининг бағрига қайтиш. 😑
Ўтмишимизнинг, аждодларимизнинг буюклигини эса биринчи ўринда ҳукуматни, элни бошқараётган раҳбарларимиз ҳис қилиши керак!!! Ва ўзга юртлардаги юртдошларимизни қонунан ҳимоялаш, ва ватандошларимизга нисбатан одамийлик муносабатида бўлишни қатъиян талаб қилиши керак!!!
Dilnur Kamilov акани заправкадаги ваҳшийликга #МУНОСАБАТИ

Балки қачонлардир биз маданиятли халқ бўлгандирмиз, балки ўтмишда яшаб ўтган аждодларимиз маданият, маърифат ва маънавият маёғи бўлишгандир.

Аммо аждодлар маданиятининг бизга ҳеч қандай алоқаси қолмади. Биз бугун ёввойимиз,ваҳшиймиз, агрессормиз. Маданиятдан М ҳарфи ҳам қолмади. Тажовузга қарши тажовузни тарғиб қиламиз.

Ўзбекнинг ҳаёти арзон бўлиб кетди, ўзбек хор миллатга айланиб бораяпди. Россияни, Туркияни, ва бошқа хорижий ўлкалардаги сарсон-саргардон юрганларни гапиришга хожат йўқ. Ўзимизнинг валломатлар ўзимизни хор қилишмоқда.

Таълим даражаси ҳаминқадар, болалар бузилиб ахлоқсиз бўлиб кетди деб оғиз тўлдирамиз. Кап-катта одамларга нима бўлди?

Ҳа, бизнинг маданиятимиз китобларда қолди. Бизнинг маданиятимиз шунчаки рамзий маънода сохта шаклинигина сақлаб қолган.

Бундай ваҳший, ёввойи жамиятни фақат қонунларни кучайтириб, жазо чораларини кескинлаштириб тартибга солиб туриш мумкин.

Амалдорларнинг бачинасини жуда яхши биламиз. Аммо ҳеч қандай сабаб инсонни бошига чиқиб сакраб қасддан ўлдиришга сабаб бўлмаслиги шарт. Модомики шундай экан, у ҳолда ўзбек жамиятидан тинчликпарвар, бағрикенг, меҳмондўст, ювош деган сифатларни чиқариб ташлайвериш керак.

Автомобиль йўлларининг ҳар қадамига камералар ўрнатилганини шахсан мен қўллайман. Тадбиркор ўрнатадими, миришкор ўрнатадими абсолютно фарқи йўқ. Маданиятдан мосуво халқни фақат қонун қамчиси билан жиловлаш мумкинлигини ушбу камералар амалиёти исботлаб қўйди.

Худди шунингдек, ўзганинг ҳаётига, соғлиғига тажовуз қиладиган ваҳший ёввойиларга жазони чандон кучайтириш лозим.

Шу тариқа маданиятимизни тирилтириш мумкин. Қонун қамчиси аёвсиз ишласа, наилож одамлар тийилиб туриши мумкин.

Хорижда кифтларини қисиб, ўз хақ ҳуқуқини талаб қилиш, ўз ҳурматини юксалтиришга ақли етмайдиган ўзбек, ўз юртида акасини, укасини, миллатдошини варварларча ўлдириб қахрамонлик қилиш салоҳиятига эга.

Ўзбекни оламга варвар сифатида танитишда давом этинглар, эй далба... лар!
Мана, ниҳаят бизга ҳам жетиб келди одалаттинг узуун қўли.. "Эй, ояғи жердан узилган валломатлар, қариндош-уруғчилик, маҳаллийчилик қимангизар! Ҳаммани бир кўзда кўрингизар" деган чақириқлар ўз самарасини бериб, биздинг Нуристонда ҳам эл қотари уч-тўрт маҳал свут ўчатикан бўлди худога шкур🥰

Ўтган қиш, Қашқадайра музлаган пайтиям Нуристонда свут, газ ўчмаганди.. ФБ да свути, гази ўчганнардинг шикаятини ўқиб, роса вижданим озаб жеб эди🥺. Бизда свут, газ ўчмаганидан, ўзимди худди ўғридай ҳис қилайдим-ай. Жеганим ҳазм бўмай қориннарим овруб қолайди гаҳида🤕Одалат барибир зўрда, виждан қийналмайди, эл қотариии сениям уйингда свут ўчиб турса😌

Кўнгил жайига тушиб, телпондинг понарини жоғиб, кади бичак пиширдим. Чол ҳам қариб "кади бозор" ди жийиштириб, плаавнў кади бичакка ўтиб оған, тойяр бўлишини кутииб ўтиради кўзлари гилайиб🥴.
Ҳмм.. Совуқ тушиб газдинг шаштиям менинг прогестеронимга ўшқаб қолди🙄. Нў ниччў, зато бор, нимкалагана бўсаям... Хомчўт қииб кўрсам, менинг умримга жетатиганга ўшқайди бу газ, шийтипгана жонишида.. 🤔
Так чтўўў катталарга қотти гапириб, қориганда велиб сорсан бўлятган оҳмақ жўқ жонаплар🥴

Қисқаси ҳаят гўзаллл.. Оскар Уайльд жигарим ойтқанидай "Красота в глазах смотрящего" 😇
Кинематография янгиликлари..

Неуловимые мстители-Тутқич бермас қасоскорлар фильмидаги "а вдоль дороги мертвые с косами стоят"-" йўл четида мурдалар чалғи ушлаб турган" деб эмас, "мурдалар қизил курткада ҳештима бўмагандай гапириб турган" деб ўзгартирилармуш🥴
Инсоннинг улғайгани яъни "ёши бир жойга бориб қолгани" нимани англатади?

Вақт энди пул эмаслигини англатади. Чунки энди пулингиз бору,  вақтингиз кам қолган🥴

Пул қаердан келиб қолди?
Сабаби оддий:
энди  минус аёлларга,  минус болаларга,  минус ҳашамга, минус кийим-кечакка ва орзу-ҳавасга ҳаражат . Плюс томони эса сизга энди ҳеч нарса керак ҳам эмас...🤷🏻‍♂️

Қарабсизки,  меҳрли ва бахтлигина инсонсиз.   Бари ўзингизнинг қўлингизда эканлигидан,   бахтдан масрурлик ҳолатини тез-тез ҳис қилиб турасиз.

Сиз энди ўзингиз ҳоҳлаган пайти ҳеч бир ишни бажаролмайсиз🥴.
Ҳоҳишларни бажариш учун дори-дармон  қабул қилишингиз керак🤕.
Сиз бахтлисиз, Сиз бойсиз, Сиз бойлигингизга хўжайинсиз...ўзингизга эмас(🥴)

Уйқунгиз келса - дори ичасиз🫥

Севгингиз келса - дори ичасиз🫥

Севиш учун иккинчи  дорини ичасиз🫥

Дори ичмасангиз - севолмайсиз🫥
Дори ичмасангиз-севмайсиз😑

Тетик бўлиш учун  - таблетка. Тинчланиш  учун ҳам  - таблетка🫥

Ва ниҳоят,  бунинг барини ичишни унутмаслик учун  асосий ҳапдорини ичишни унутмаслик.👨🏼‍⚕️

Натижада бутун ҳаётингиз шу кичик  қутичада: овқат,  уйқу,  ҳожат, севги, тетиклик🙄

Мана энди бариси ўз қўлингизда- шу дори қутичада 🎛

Қандай бахт.. Ниҳоят сен ўзинга керакли нарсани ўзинг танлайсан 😊

Михаил Жванецкий
Мени жўғатиб қўймадингизарма? Мен мняқта гудалла қип, томақти мойлаб, "Қошқадайра момааалари" дегич ашуллага киптимди қоғиб, бургаларимди тўгиб келдим😌

Наъ бизар мойиппа деб, зўўўр байрам қипперди хотин-қизларға катта ҳоким бова. Аай қўли очиқтинг, жўли очиқ. Барака топсин🤲🏻
Ҳурматли Зойир Тойирович, туғилган кунингиз билан табриклайман!
Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва худди ҳозиргидек доимо эл ҳурматида бўлишингизни тилаб қоламан!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нишонимизда хотин-қизлар байрами нишонланди, 8-март кунида. Ҳоким бова бир чиройли байрам қипперди-яй. Умридан барака топсин🤲🏻 Дошҳат ўйин-кулги бўлди. Ҳоким бовамиздинг дакалатиям Inobat қиз тонқид қимайтиган лўнда ва чиррайли бўлди. Энг қулоққа жоғимлиси, ўзимиздинг тумандинг меҳнаткаш, илғор хотин-қизлари тилга олинди😊

Ай мен шу байрамда зоманнан қоп кетганимди билдим🙄. Мнов вудиядаги жигитти меннан бошқа ҳамма тонийкан. Қўшиқлариниям қўшилиб, жўр бўлиб куйлашди-яй.

Ҳаҳ ўзиям аяллардинг кўнглидан чиқди бу байрам ташкилотчилари😊
Байрамга таклиф қилинганнардан биттасиям қомай шугана улгинам минан расмга тушишди-ей.
Мен эса уни тонимадим🤔. У ҳам мени тонимағандай. Ана сенга тилвизир қорамай, сериалларга қизихмай, тормақда ўтириштинг натижаси🥴
Кечиргин мени хушрўйгана артис улгинам. Чиррайли хизматинг учун рахмат болам🥹
Эндику шугинани тонийсизма? дейишса, уялмай "ҳаа тонийман, бу Нишанда ҳамма хотин-қизлар тониғич жигитку дийман😁