Малика (ʍąúя)
1.45K subscribers
167 photos
281 videos
1 file
25 links
Download Telegram
Шу кунлар ёшлигимда қўшни опача айтиб берган воқеани эсладим.. 🙄

Бир аёл ҳовлисида капгири билан қозон қириб тозалаб ўтирса, девордан қўшни аёл мўралаб:

- иби капгир билан қозон қиряпсизми деб сўраган.
Аёл ҳижолат бўлиб:
- э бу ўзи бизнинг рўзғорда ҳам капгир ҳам қозон қирғич дебди.
Шу пайт ити келиб қозонини ҳидласа, аёл капгири билан итини бир урган. Шунда қўшни аёл:
- ибий қозон қирғичингизни итга теккиздингизку деса, аёл яна:
- ай бу ўзи ҳам қозон қирғич, ҳам ит ургич деганмиш😉
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зўр бўсаям телвузир
Сотишга қорар қилдим
Бахтдан бўкиб қомайин
сизаргаям илиндим😉
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Телвузирди соталмайин
Қойта тўкка уладим..
Биир чирайли лавҳаларди
Кўриб, ширииин ухладим.. 😉
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эл дардини айтиб тургич, мен ҳам ЎЗБЕК эмасман..
Сув омбор қурилармиш..
Кулсамми ё куйсамми?
Мен сузишти билмайман
Қайиқ жосаб қўйсамми🤔
деворимди тўғондан
маҳкамроқ қип қурсамми?
Я камзулим ичига
Пенапласт соб журсамми?
Паспортти салапанга
Созлаб ўраб қўйсамми
Тилла сирғамди чечмай
Ҳаркун тоғиб журсамми.
ухлайтиған жайимди
Томға тўшаб жотсамма
Я қурилиш питгунча
Ҳовли жойди сотсамма?..
Я Узкард рақамимди
Усмоновга ойтсамма🤔
Тушкунликка тушдимооов
Билмай қолдим, қойтсама🙄
Мирсаиджон эслатди, бугун бир бахтли ва чирайли жигиттинг тувилған куни экан..

Кетдим хомир қўяйин
Кейин уни жаяйин
Бобой ишда, чўп қисиб
Ўзим курка сўяйин
Катта қора қозонга
Курка шўрпа қўяйин
Ай шўндай ожайип кунда
Роса пишиб куяйин
Музхонадан гўшт олиб
Чучваралар тугайин
Шул байрамга боргандай
Бир овқатдан тўяйин
Ҳар ҳил фисқу фасодни
Четга суриб қўяйин
Бугун ҳеч кимди чоқмай
Тузук мома бўлайин
Эси кўп куявларга
бахт саодат тилайин😊
Менам бахтли одамға
Тўври кўзда қорайин
Мошина бўмасаям
Битта олқиш олайин😁
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти перинатал маркази шифокори Норқулова Мавлуда Алиевнага воҳамиз оналари номидан миннатдорчилик билан... 🥀🌷🌹
Audio
Алвидо Рамазоним 😢
(ажойиб нашид)

Ё Робббий! Бизни кейинги йил ҳам соғсаломат Рамазонга етказ!🤲🏻

#Каналга_уланиш 📖 @nasafziyo
🕋 #Яқинларингизга_ҳам_улашинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мажлисда ўтирғаннар
Блокнотти тўлдирғаннар
Фермерларди эшитииинг
Кластерга кўндирганнар-ууу😡
2019 йил қандай йил бўлди?..

Ҳумо ареналар қурилган йили
Порахўр мансабдан урилган йили
Чет элдан меҳмонлар келган йилими?
Самарқанд шаҳрининг қоқ юрагида
Кимлардир зиёфат берган йилими?
Шоирнинг илҳоми келган йилими?
Ҳокимлар совғалар берган йилими?
комментда ғовғалар бўлган йилими?
Лола қиз юраги нуқсон гўдакка
ҳайрия кўмагин берган йилими?
Қиш эса ҳаммани ангда қолдириб
Сюрпр-и-из деб эртачи келган йилими?
Зўрлар ҳам дискомфорт сезган йилими?
Кимнингдир тинчин қочириб қўйиб
Журналист европа кезган йилими.
Ҳақиқатни топиб, адолат топмай
Ўзининг касбидан безган йилими?

Момалар гўдакка боғча керак деб
Жўқилаб узун шеър ойтқан жилими?
Боваси шеър учун дакки эшитиб
Ишидан ҳўмрайиб қойтқан жилими?..

Кимлардир мажлисда ухлаган йили
Ёзма деб узоқдан дўқлаган йили..
Бобойни кампирга ўқлаган йили)

Эски иморатлар бузар йилими?
Янги кўпқаватлар қурар йилими?
Зўрлар бир биридан ўзар йилими?
Ақли бор, ақлидан озар йилими?
Қўрқоқлар адолат сўрар йилими?
Шумқадам шоирнинг юрар йилими?

Ҳол сўраб бормайин мискин қишлоққа
Ўзини ургандай ёғли пишлоққа
Ҳокимлар кетидан чопар йилими?..
Ёрдамга чақириб ФБ элини
Сўнгра оғзимизни ёпар йилими?
Ўзи туҳмат қилиб, ўзи кечириб
Яна ўзи йўлин топар йилими?

Ана сўкди яна, мана сўкди деб
Кимнингдир кетишин кутар йилими?
Ана кетмадику, яна кетмади
тавба деб, ёқамиз тутар йилими?

Ночор элдан ёрдам сўраган йилми?
Кўпчилик тўловлар тўлаган йилми?

Артисту, ошпазлар келар йилими
Тўкин зиёфатлар берар йилими?
Мезбонни қоралаш, оқлаш йилими?
Балки спорт дея, дўппослаш йили?

Қурилиш қурилиш қурилиш йили
Янги, янги йўлга бурилиш йили..
Келаётган йилни кутиш йилими?
Умидлар этагин тутиш йилими?..
16.12.2019 й.
2020 йил қандай йил бўлади?...

Узрлар йилими?
Козырьлар йили?
Янги янги қарор тузар йилими?
Тўлов чўнтакларни сузар йилими?
Яна ўтган йилни чўзар йилими?
Катталар қишлоққа келмас йилими?
Йўллар ўйилганин кўрмас йилими?
Маблағни марказга урар йилими?
Фақат ўз атрофин кўрар йилими?
Борлар бир биридан ўзар йилими?
Йўқлар топганини тўзар йилими?
Ишсиз иш қидириб кезар йилими?
Шукур қил, шу кунга, нолима дея
Тўқлар очга танбеҳ берар йилими?
Оғиз очганларни эзар йилими?
Қарзга тўйхоналар безар йилими?
Яна Россияга чизар йилими?
Фойдаси борларни овлар йилими?
Иши юришганни ковлар йилими?

Балки арзончилик бўлар йилидир..
Хафалар ҳақини билар йилидир
Қомусда ёзгандек бўлар йилидир
Тошкентга прописка қилар йилидир..
Ёшларнинг ўқиши енгил бўлсин деб
Контрактларнинг нархи тушар йилидир..
Балки толеимиз кулар йилидир...
Президент айтгандек бўлар йилидир
Коррупциядан юзни бурар йилидир
Ниҳоят адолат бўлар йилидир
порахўрлик сўзи ўлар йилидир...
Маддоҳнинг оғзига урар йилидир
Инсофсиз инсофни билар йилидир
Қулоғига гаплар кирар йилидир
Элнинг қайғусини қилар йилидир
Элига яхшилик тилар йилидир
Оллоҳни ёдига олар йилидир..
Охиратин ўйлаб, кўзи тўймаслар
ниҳоят тавбалар қилар йилидир.

Орзулар, орзулар, орзулар йили..

18.12.2019 й.