Olimjon Haydarov
8.55K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
Channel created
Малумот учун:

Автомобиллар давлат рақамларидаги ҳарфларни биласизми?

1. PAA — Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ходимлари 😎

2. PSS — Ўзбекистон Президентининг хавфсизлик хизмати 👮‍♀️

3. PPP — Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари 🤷‍♂️

4. UZB — давлат ҳокимиятининг марказий идоралари раҳбарлари 👨

5. APC — вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарияти (вазирларнинг ўринбосарлари) 🕵🏻

6. VSB, VSC, VSF, VSD, VSG, VSV, PSF — ички ишлар идоралари давлат рақами 👮🏻

7. TSS, TST — давлат хавфсизлик идоралари давлат рақами 👩‍🎨

8. ZDF — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари 👨🏼‍✈️

9. DXA — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари агентлиги ходимлари 🙅‍♂️

10. FVV — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 👨‍🎨

11. TTA, TTB, TTC, TTD, TTE, TTF, TTG — таксилар 🚕

12. D — дипломатлар (яшил рангли) 👨🏻‍🚒👩🏾‍✈️

13. CMD — элчилар, вакиллар (яшил рангли) 👨🏼‍✈️💁🏾‍♂️

14. Т — техник персонал (яшил рангли) 🕺

15. М — хорижий фирма ва компаниялар ходимлари, инвесторлар (яшил рангли) 💰

16. Х — консулликлар, савдо ваколатхоналари (яшил рангли) ⛪️

17. UN — БМТ ва тузилмаларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рақами (кўк рангли) 🏩

18. H - Фуқаролиги бўлмаган шахслар (сариқ рангли) 👳🏾👳‍♀️
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Белгиланмаган асослар бўйича транспорт воситаларини тўхтатиб текшириш тақиқланди

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) тасдиқланди.

Низомга мувофиқ йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:
👉 йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мосламада қайд қилинганда;
👉 транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисасига алоқадор эканлиги ҳақида маълумотлар бўлганида;
👉 йўл транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодисага ойдинлик киритишга тўғри келганида;
👉 ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларни бажаришда;
👉 транспортдан мажбурий тартибда фойдаланишга тўғри келганида;
👉 махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;
👉 транспортдан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, транспорт ва юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун.

Бошқа асосларга кўра транспортнинг тўхтатилиши тақиқланади.

Транспорт ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилганда, фақат ушбу ҳужжатларни текширишда аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Koreada haydovchilik guvohnomasi olmoqchi bo'lganlar uchun test namunalari to'plami 👇👇
RUS TILIDAGI IMTIHON SAVOLLARI 1,2,3,4
Forwarded from Davr24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТРОЛЛАР ФАБРИКАСИ
Кўплаб тузумларда сиёсий вазиятнинг издан чиқиши, қуролли ва қонли тўқнашувлар айнан троллар билан боғлиқ...

Онгингизни бошқаришларига, манипуляция қилишларига йўл қўйманг.

https://t.me/joinchat/AAAAAFSP3mQ5SsbNQnJzkw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кореялик тарихчи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга КОРОНАВИРУС ҳақида ЎЗБЕК тилида мурожаат қилди

Манба: Озодлик радиоси.
Paradoks.

O'zbekiston Respublikasi vazirlar mahkamasining 2021-yil, 10-fevral kuni qabul qilgan, N:61 sonli "Lotin yozuviga asoslangan o'zbek alifbosiga bosqichma-bosqich to'liq o'tishni ta'minlash chora-tadbirlari to'g'risidagi" qarori kirill alifbosida taqdim qilinibdi)))

Ps. Majlisbozlikni kamaytirish uchun majlis qilgandek gapda bu ham))

*****

Парадокс.

Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамасининг 2021-йил, 10-феврал куни қабул қилган, N:61 сонли "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги" қарори кирилл алифбосида тақдим қилинибди)))

Пс. Мажлисбозликни камайтириш учун мажлис қилгандек гапда бу ҳам))

****

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Паспорт(ёки янги кўринишдаги ID карта) олиш учун соқол билан расмга тушиш мумкинми?

Савол:
- Хозирги кунда Республиканинг айрим ҳудудларида паспорт(ID карта) олишда соқол билан расмга туширмаслик ҳолатлари кузатилмоқда, бу қонунан тўғрими?
Жавоб:
- Йўқ. Бундай талаб ноқонуний талаб ҳисобланади.

Сабаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079 сонли "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОСИНИНГ ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИОМЕТРИК ПАСПОРТ ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" қарори иловасининг 2-боб 26-бандида қандай ҳолатларда ИИВ ҳодими биометрик паспорт ва ID карталарни расмийлаштиришдан воз кечиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Иловада жумладан шундай дейилган:
"26. Қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган ҳолатларда маълумотларни йиғиш пункти фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни рад этиш ҳуқуқига эга."
Қарорда фуқаро расмийлаштириш вақтида соқоли билан ёки соқолсиз бўлиши ҳақида бирор талаб кўрсатилмаган, шундай экан, бундай талаб ИИВ ҳодими томонидан қилинса, бу ноқонуний талаб ҳисобланиб, ҳодим устидан тегишли тартибда юқори турувчи раҳбарларга ёки судга мурожаат қилиш мумкин, Президент қарорига қарши чиқаётганлик, Президенти ҳурматсизлантираётганлик важлари билан.

Ҳақ олинур берилмас, ҳаққингизни талаб қилинг.

Пс. Афсуски, ҳозирча аёл-қизлар рўмол билан расмга тушишлари юқоридаги қарорга асосан рад этилади.

Умид қиламиз, яқин кунларда, бу таъқиқ ҳам олиб ташланади.
Зеро ташқарида 21-аср, одамни юзи тўлиқ кўринмаса ҳам, биометрик маълумотлар паспорт( ID карта)да мавжуд бўлгани боис рўмолда расмга тушиш шахсни таниб олишга ҳалақит қилмайди.

****

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
ПҚ-4079.pdf
387.9 KB
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079 сонли "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОСИНИНГ ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИОМЕТРИК ПАСПОРТ ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" қарори.

****

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq