Парникчилар
2.79K subscribers
1.57K photos
267 videos
37 files
2.15K links
Томорка, очик ер ва теплица шароитида ўстирилувчи ўсимликлар ҳақида энг фойдали ва қизиқарли маълумотлар.

Магазин манзили: Фаргона вил,Яйпан шахри.

Савoл ва таклифлар админ 👉 @aziz_1881
Download Telegram
O‘ZBEKISTON PIYOZ EKSPORTIGA KIRITGAN VAQTINCHA CHEKLOVNI BEKOR QILDI

🧅2023-yil 15-martdan O‘zbekiston Respublikasi Hukumati piyoz narxi barqarorlashganligi sababli piyoz eksportiga qo‘yilgan vaqtinchalik cheklovni bekor qildi.

Ma’lumot uchun:
Piyoz narxining keskin o‘sishi, aholining ichki iste’mol talabini qondirish hamda oziq-ovqat xavfsizligini ta’minlash maqsadida Hukumat topshirig‘i bilan O‘zbekiston Respublikasida 2023-yilning 1-apreliga qadar piyoz eksportiga vaqtincha cheklov o‘rnatilgan edi.

#oziq_ovqat #zaxira #piyoz #eksport

WWWTELEGRAMFACEBOOKYOUTUBEINSTAGRAM
​​ОЛМА БИТИ – APHIS POMI

ЗАРАРИ. Олма, нок ва беҳига зарар етказиб, баргларни буриштириб қўяди, баъзан тўкиб юборади, ёш новдаларни ўстирмай қинғир-қийшиқ қилиб қўяди, ҳосилни камайтириб юборади, мева ширасини сўриб, сифатини пасайтиради. Ёш мева дарахтларига катта зиён етказади.

ТАЪРИФИ. Ранги яшил, баъзан сариқ-яшил бўлади, қанотли битлар қора рангли бўлади. Вояга етган битларнинг узунлиги 2 мм, қорин учи қорамтир, шира найчалари қора, танаси нок шаклида бўлади.

ҲАЁТ ДАВРИ. Дарахтларнинг ёш новдаларида тухумлик ҳолатида қишлайди. Баҳорда куртаклар ёзилишидан олдин личинкалар чиқиб, аввал бўртган куртаклардаги ширани, кейинчалик барг ва гуллардаги ширани сўради. Вояга етган дастлабки битлар олма қийғос гуллаган вақтгача пайдо бўлади. Битлар ёз бўйи 15 тача бўғин беради. Хонқизи, сирфид пашшаси, олтинкўз, яйдоқчи каби фойдали ҳашаротлар битларнинг миқдорини камайтириб туради.

УЙҒУНЛАШГАН КУРАШ ЧОРАЛАРИ. Зараркунанда кучли зарарлаган шохларни кўкламда қирқиб ташлаш ва уларни боғдан олиб чиқиб ташлаш лозим. Ҳосил учун аҳамияти бўлмаган эркак новдалар ҳам кўкламда ва ёзда қирқиб ташланади, чунки буларда битлар омма- вий ривожланади. Битлар 60% дан ортиқ новдаларни зарарлаган- да кимёвий кураш чораларини қўллаш тавсия этилади. Куртаклар бўртиш вақтида ёғли воситаларни қишлаётган зараркунандаларга қарши пуркаш энг самарали ҳисобланади.

КУРАШ ЧОРАЛАРИ. Куртаклар бўртиш вақтида минерал мойлар билан таркибида хлорпирифос ёки диазинон бўлган воситалар- ни аралаштириб ишлов берилади. Вегетация даврида эса тарки- бида спиротетромат, тиоклоприд, имидоклоприд, ацетамиприд ёки диазинон бўлган препаратлар билан ишлов берилади.

@agromir_yaypan
ИССИҚХОНАДА БОДРИНГГА ШАКЛ БЕРИШ

Иссиқхоналарга экилган бодринг 8-10 барг бўлганда ҳар бир барг қўлтиқларида ҳосил элементлари кўрина бошлайди.

Бунда 1-2-3-4-5 барг кўлтиқларидаги ҳосил элементлари ҳамда ён шохлари бутунлай олиб ташланади. Бундай шакл берилганда илдизи яхши ривожланиб, бақувват ўсиб, сифатли ва мўл ҳосил олинади.

Кейинги 6-барг қўлтиғидан бошлаб мева элементлари қолдирилади, ён шохлари олиб ташланади, бундай шакл бериш 10-барггача давом этади. 11-баргдан бошлаб ён қўлтиқларидан ҳосил ҳам, ён шох ҳам қолдирилади. Ён шохдан 1 та ҳосил, 1 та барг ёки 2 та ҳосил, 2 та барг қолдирилиб, учи чилпиб ташланади.

Бундай шакл бериш тепа симгача давом этади, кейин яна барг қўлтиқларидаги ҳосил қолдирилиб, ён шохлар олиб ташланади, бодринг тепа симдан пастга караб қайтариб туширилади, ундан кейин унинг учини чилпиб ташланса, ҳосил етилишини тезлаштиради.

Бодринг бир пояли қилиб ўстирилади. Унинг пастки эскирган барглари олиб турилади.
Forwarded from АГРОМАРКАЗ ЯЙПАН (Abduaziz)
Linda F1 Yaponiya sifatli pomidor urugi.
Тошкент ва Фарғона водий вилоятларида гул чангчиси асаларилар ҳар йилги каби кўп эмас.

Буни кўпчилик асаларилар фаоллашиши учун айни дам об-ҳаво шароити совуқроқ деяётган бўлса, яна кимлардир январдаги аномал совуқлик уларнинг кўпини қириб юборди дейишмоқда.

Яна бошқа кишилар боғдорчилик йўналишида охирги йиллар турли хил кимёвий препаратларнинг сепилиши йилдан йилга уларнинг камайиб бораётганига олиб келмоқда деган фикрда.

Жануб ва марказий вилоятларда ҳозирча асаларилар анча фаол ва улар дарахт гулларини чанглаш ва ҳосил ушлашида ўз хизматларини бажармоқда, аммо водий ва Тошкент вилоятида ҳозирча улар кўп эмас. Сизларда қандай вазият?
🌸 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Сизни гўзал диёримизга қутлуғ қадамлар ила кириб келган фасллар маликаси баҳорнинг янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр оқибат айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этамиз!

Баҳорнинг табаррук айёми Сизга, оилангизга ва ҳар бир хонадонга тинчлик, осойишталик, рисқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!

🌸 Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин😊
 КАРТОШКА ЕТИШТИРИШДА АЙРИМ ХАТОЛИКЛАР ВА ЗАРУР МАЪЛУМОТЛАР

Картошка чуқур экилса, пояси бақувват бўлиб ўсади. Бироқ бунда тугунаклари кам ва майдароқ бўлади.

 Картошка экиш учун ундирилган тугунаклар катта-катта бўлиши лозим, деган фикр нотўғри. Яхшиси, ўртача катталикдаги тугунакларни экиш учун ундирган маъқул.

 Картошка учун энг яхши озиқ ўғит гўнг ҳисобланади, деган фикрга ҳам қўшилиб бўлмайди. Гўнг кўпайиб кетса, картошка тугунаклари мазасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 Ўсимлик гуллаб бўлганидан бир-икка ҳафта ўтгач, поясини сал қайириб, синдириб қўйиш мумкин. Бу кўпроқ ва янада ширинроқ тугунаклар олишга ёрдам беради. Негаки, бор куч тугунаклар ҳосил қилишга сафарбар этилади.

 Олимларнинг аниқлашича, картошка об-ҳавога жуда сезгир экан. У об-ҳаво ўзгаришини икки кун илгари сезади. Атмосфера босими пасайганда ўсимликнинг кислород ютиши икки бараварга ортади, босим кўтарилганда эса — камаяди.

Aгромир каналига
аъзо бўлиш учун:👇👇👇
@agromir_yaypan
​​​​Иссикхонада Булгор калампири йетиштириш.

Булғор қалампири очиқ майдонларда ҳам иссиқхоналарда ҳам яхши ўсади. Шунинг учун уни эртанги сабзавотлар қаторида етиштириш мумкин. Булғор
қалампирини иссиқхоналарда махсус иситгичларсиз ҳам бемалол етиштириш мумкин. Бунинг учун иссиқхона 2 қават плёнка билан ёпилади. Бу иш
феврал ойининг охирларига тўғри келади.
Иссиқхоналарга экиш учун булғор қалампири кўчатларини январь ойидан бошлаб, юқори ҳарорат ҳосил қилинадиган махсус иссиқхоналарга экилади.
Бу ерда улар керакли ҳарорат ва парвариш билан тайёрланиб, феврал охирларида бошқа жойларга ўтқазилади. Бунда кўчатлар махсус селофан идишлар
(стакан)ларда ўстирилади.
Булғор қалампири кўчатлари орасини 30-35 см дан қилиб, қатор ораларини еса, 60-70 см дан қилиб экилади. Фақат қуёш нури орқали иситиладиган
иссиқхоналарда кўчатлар феврал ойида ва март ойининг илк кунларида экилганда иссиқхона ичига қўшимча яна бир қават селофан плёнка ёпилиши
керак. Чунки бу даврда ҳаво ҳарорати совуқ бўлиб, тунда тушадиган қировлар натижасида кўчатларни совуқ уриши мумкин.
Кўчатларни экишдан олдин иссиқхона тупроғи яхшилаб ўғитланади ва юмшатилиб, ишланади. Бунда ерга аммофос, фосфор, озроқ миқдорда калий
ўғитларини солиш мумкин. Маҳаллий ўғитларнинг эса яхши чиритилганларинигина солиш мумкин. Янгиларини солиш мумкин эмас, чунки ҳаво
ҳарорати кўтарилиши билан, ҳали чириб улгурмаган гўнглар чиришни бошлайди ва тупроқни қиздиради ва натижада ўсимлик илдизини қиздириб,
куйдиради. Бунинг оқибатида эндигина мевага кирган ниҳоллар қуриб қолади.
Янги экилган кўчатларга ҳар куни сув қўйиб турилади. Чунки қиш пайтида эгатлаб суғормаган маъқул. Шунда иссиқхона тупроғи қуруқ бўлиб, қуёшнинг ёруғида тезда исиб
кетади ва кўчатлар бемалол ўса олади.
Кўчатлар ерга яхши ўрнашиб олгандан сўнг, ерни ўғитлаш ва суғориш мумкин. Ўғитни кўчатга жуда яқин ҳам, жуда узоқ ҳам солмаслик керак. Шу билан
бирга ўғит эгатнинг суғориладиган томонига солиниши шарт. Чунки кўчатлар ҳали кичкина бўлганлиги учун, эгатнинг бир томонига экилган бўлади ва
кейинчалик чопиқ қилиш жараёнида эгат ўртасига олинади. Агар бу даврда ўғитни эгатнинг қуруқ томонига солиб қўйилса ва намлик яхши етиб
бормаганда ёш ниҳоллар қуриб қолиши мумкин. Ёки эндигина шоналаган кўчатларнинг шоналари қуриб тўкилиб кетиши мумкин. Бу жараён ўғитни
ҳаддан ортиқ миқдорда кўп солинганда ҳам юз беради. Бу билан дастлабки олинадиган ҳосиллар нобуд бўлади.
Ўсув даврида ўсимликка ҳар галги суғоришда озроқ-озроқдан селитра, сулфат аммония каби ўғитлардан солиш мумкин. Маҳаллий ўғитларни эса шарбат
усулида суғориш билан қўшиб амалга ошириш мумкин.
Булғор қалампири ҳар 5-7 кунда суғориб турилади. Суғоришдан кейин тупроқ етилиши билан чопиқ қилиниб, бегона ўтлардан тозалаб турилади. Булғор
қалампирлари оқариб, ялтираши билан териб олинади. Ҳосилнинг дастлабкилари кўчат экилгандан 40-45 кун ўтиб етилади, кейингилари эса тезроқ 20-25
кун давомида етилади. 

@agromir_yaypan
ПОМИДОРДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИШНИНГ 9 СИРИ

1. Баргидан фойдали озуқалар билан озиқлантириш.
Бунда ҳосилдорлик 20 фоиз ортади.
2. Гуллаш даврида помидор палакларини ҳафтада бир марта енгил тебрантириб туриш. Бу гулларнинг янада яхшироқ чангланишига ёрдам беради.
3. Иссиқхоналарда шарқдан ғарбга бўйлаб кўчатларни экилиши. Бундан ўсимлик қуёш нурини кўпроқ олади, фотосинтез жараёни илдамлашади.
4. Илдиз тизимини кучайтириш. Мульчалаш, тупроқни хумлаш каби ишлар.
5. Ўз вақтида ортиқча шохларни хомток қилиш. Бу озуқаларнинг беҳуда сарф бўлишидан сақлайди.
6. Ҳосил бера бошлаган пайтда ортиқча баргларидан ҳалос этиш. Бундан эса, палак бутун қувватини гуллар ва меваларга сарфлайди.
7. Томчилаш тизими орқали илдиз атрофи тупроқ қисмига минерал ўғит эритмаларини юбориш.
8. Касаллик ва зараркунанда ҳашоратларга қарши фақат тизимли, органик препаратлардан фойдаланиш.
9. Экишдан олдин тупроқни маҳаллий ҳайвон ва парранда ўғитлари .

@parnikchi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekistonda chigirtkalar tarqalishining oldini olish ishlari boshlandi

Qashqadaryo, Surxondaryo, Jizzax, Samarqand va respublikaning boshqa viloyatlarida 500 ming gektardan ortiq hududni maxsus ishlov berish rejalashtirilgan.

@daryo_live