Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.12K subscribers
474 photos
271 videos
32 files
976 links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

Каналда берилган, ЯНГ КЎП КЎРИЛГАН мотивация берувчи видеороликлар жамланмасини тақдим қиламиз...!!! 👇

Бой ота, камбағал ота насихатлари...!!! (1-қисм)

Бой ота, камбағал ота насихатлари...!!! (2-қисм)

Энг самарали инвестиция - Билим ва Фарзандга киритилган инвестициядир...!!!

Полковник САНДЕРС - ўша машхўр KFC Фаст-Фуд тармоғининг асосчиси...!!!

Бошингиздан баландроқ сакранг...!!!

✍️ Бизда фақат мухим, фойдали, қимматли маълумотлар БЕПУЛ берилади...!!!

❗️Унутманг
!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

Хазил кўшиқ билан, хақиқатни айтишган.
Энг қизиғи эса, Путиннинг қарама қаршисида туриб куйлашган.

Дам олиш куни мароқли ўтсин...!!! 😊

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Халқ банкида “Исломий дарча” очилади...!!! 🏦

Ўзбекистон
аҳолисининг катта қисмини ислом динига эътиқод қилувчи юртдошларимиз ташкил этади. Бу эса мамлакатда ислом молия соҳасини жадал ривожлантириш имконини беради. Муҳими, бу борада амалий-саъй-ҳаракатлар бошланган.

АТ Халқ банки ҳам ана шу қизғин жараённинг фаол иштирокчисига айланди. Яъни Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) билан истиқболли шартномани имзолади.

Унга мувофиқ, банкда шаръий тамойиллар асосида фаолият юритадиган “Исломий дарча” очилиши режалаштирилмоқда.

“Исломий дарча”ни очиш орқали мижозларга ва жисмоний шахсларга уларнинг эътиқодидан келиб чиққан ҳолда муқобил молиявий хизмат турларини таклиф қилиш ҳамда уларнинг молиявий эҳтиёжларини қондириш мумкин бўлади.

✍️
Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
E-kadastr.uz сайти оркали ер олиш тартибидан хабардормисиз?

Ушбу ролик Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

- Нима, доллар...??? 💵
- Умримда долларни кўрмаганман...
- Долларни кўрсатингчи...

- Ооооооооооо.....💰

- Қандай чиройли....

- Қани бош кийимингни еч, ахир бу бутун бошли долларку...
😊

📣 💸 Эртадан бошлаб, 1 АҚШ долларининг расмий курси – 10 500,81 сўм (+27,61 сўм).

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#Савол_жавоб

Тадбиркорликни бошламоқчиман, давлат рўйхатидан ўтишим керак, менга ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона) лардан бирини танлашим керак, шуларнинг бир биридан фарқи тўғрисида оддий қилиб, қисқача тушунтиринг берсангиз? (Такрорий)
____________________
✍️ Авваламбор, ЯТТ шуғулланиши мумкин бўлган фаолият тури билан мана бу ҳавола орқали танишиб чиқинг.
Агар шу рўйхатда сиз режалаштирган фаолият тури бўлса, мана бу ҳавола қандай солиқ тўлашни кўриб олинг.
Хаммаси сизга тўғри келса ЯТТ очинг.

Агар сиз режалаштирган фаолият тури юқоридаги рўйхатда бўлмаса, юридик шахс, яъни МЧЖ, ХК, ОК очишингиз керак.

Уларнинг қисқача фарқи.
МЧЖ
👇
Таъсисчилар (мулкдор) сони 1 кишидан 50 кишигача бўлиши мумкин;
Директор лавозимига исталган номзод тайинланиши мумкин;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчилари, корхонанинг мажбурияти учун ўзларининг шахсий мулки билан жавобгар бўлмайди.

ХК 👇
Таъсисчилар (мулкдор) сони 1 киши бўлиши керак;
Директор фақат таъсисчи бўлади;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчиси,директори корхонанинг мажбурияти учун ўзининг шахсий мулки билан жавобгар бўлади.

ОК 👇
Таъсисчилар (мулкдор) сони камида 2 киши (қариндош) бўлиши керак;
Директор фақат таъсисчилар орасидан тайинланади;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчилари корхонанинг мажбурияти учун ўзларининг шахсий мулки билан жавобгар бўлади.

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#Савол_жавоб

Бирорта фирма тўғрисида очиқ маълумотлар (қачон очилган,директори ким, ишлаётган фирмами ёки ёпилганми, телефон рақамлари, манзили ва х.к.) маълумотлари каердан олиш мумкин?
____________________
✍️ Юридик шахс (Фирма, ташкилот, корхона,) тўғрисидаги очиқ маълумотларни олиш учун сизда ўша юридик шахснинг СТИР (ИНН) рақамини керак, у рақамни registr.stat.uz сайтига киритиш орқали барча очиқ маълумотларни олишингиз мумкин.

Бундан ташқари юридик шахснинг Электрон рақамли имзоси ЭРИ (ЭЦП) орқали қуйидаги сайтлардан маълумот олиш мумкин: 👇

my.soliq.uz - Солиқ ва молиявий хисоботлар;
my.gov.uz - Давлат интерактив хизматлари бўйича;
ed2.customs.uz - Расмийлаштирилган Божхона юк декларациялари бўйича;
fo.birdarcha.uz - Гувохнома ва таъсис хужжатлари бўйича;
my.mehnat.uz -Ходимлар бўйича;

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
📣 ❗️ ҚҚС хисоботи топшириш муддати 2021 йил 20 январга қадар...!!!

Айрим корхона бухгалтерлари ҚҚС ҳисоботи топшириш муддатларини, йиллик хисобот топшириш муддатлари билан адаштиришмоқда.

❗️ Шу сабабли 2020 йил декабрь ойи (IV чорак) учун ҚҚС хисобот топшириш муддати 20.01.2021 йил эканлигини эслатиб ўтамиз.

"Ҳисоботларни қабул қилиш сайтига бўладиган юкламани олдини олиш мақсадида ҳисоботларни юбориш"ни сўраб Солиқ органлари томонидан тадбиркорларнинг персонал кабинетига Эслатмалар юборилди.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Солиқ хавфлари қандай таҳлил қилинади?

📊Солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни аниқлаш, солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш автоматлаштирилган дастурий маҳсулот ёрдамида амалга оширилади. (ВМҚ, 1-сон)

🔎Бунда солиқ хавфи даражаси 1 дан 100 гача балл бериш йўли билан аниқланади.

👉 Батафсил мутахассис шарҳида

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
📣❗️ Тезкор Хабарнома

Тошкент шахар Давлат Солиқ бошқармаси томонидан бир қанча ҚҚС тўловчиларига ТЕЗКОР ХАБАРНОМА юборилди.

Унга кўра ҚҚС тўловчилари учун 13 турдаги солиқлар учун алохида шахсий ғазна хисобрақамлари (даромад кодлари) очилган ва амалиетга жорий этилган.

Обуна бўлиш 👉 t.me/pbc_uz
Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун кучга кирди

🗓 Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланади.

🔰 Ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича оширилади:

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда;

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида;

илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида.

👉 Манба

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Якка тартибдаги тадбиркорлик билан боғлиқ саволларга Давлат солиқ қўмитаси мутахассисидан жавоблар

🔹Рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?

🔹ЯТТ лар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари билан қандай танишиш мумкин?

🔹Қандай солиқлар тўланади?

✍️
Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
Охирги вақтда ижтимоий тармоқлар, яқинда қурилган кўприк бузилгани, хали фойдаланишга ҳам топширилмаган янги уй кўлаб тушгани ва бошқа маълумотларни ўқиб, бир воқеа эсимга тушди...👇 Бир қурувчи бўлган экан, умри давомида доим виждонан, ҳалол ишлаб, инсонларга…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фарғона водийсида 22 январ куни тахминан эрталаб соат 5:00 ларда кучли шамол бошланган. Натижада, Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Жомашуй шаҳарчасидаги туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ҳамда кўп қаватли уйларнинг ва янги қуриб битказилган савдо мажмуасининг том қисмида учиб тушган. СССР вақти ёки илк мустақиллик даврида қурилган бинолар томи учмаганлиги ҳозирги вазият қанчалик жиддий эканини билдиради.

Аниқланишича, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг биноси 2019 йилда қуриб битказилган. Кўп қаватли уйларнинг том қисми эса 2019 йилда «Обод марказ» дастури асосида ўрнатилган. Маълумот учун, Россиялик миллиардер, «USM Holdings» асосчиси Алишер Усмонов Наманган вилоятидаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижроси учун 50 миллион доллар миқдорида маблағ ажратганди.

👉 Манба

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ускунани бир марта ўрнатгани учун бир неча ой хизмат ҳақи олиш қонунга зид».🧐🤔

Онлайн назорат касса машиналари ҳақида ДСҚ муносабати

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
АВТОКРЕДИТЛАР
(24.01.2021 йил ҳолатига)

Алоқа банк
Бошланғич тўлов 50%
Фоизи 26%
Муддати 12 ой

Asia alliance bank
Бошланғич тўлов 30%
Фоизи 26%
Муддати 36 ой

AJ Ziraat bank Uzbekiston
Бошланғич тўлов 30%
Фоизи 23-24-25%
Муддати 12-24-36 ой

Инфин банк
Бошланғич тўлов 25%
Фоизи 26,99%
Муддати 24 ой

Ипак йўли банки
Бошланғич тўлов 36%
Фоизи 26,9%
Муддати 48 ой

Ипотека банк
Бошланғич тўлов 30%
Фоизи 26%
Муддати 36 ой

Капиталбанк
Бошланғич тўлов ўзгарувчи%
Фоизи 23%
Муддати 12 ой

Микрокредитбанк
Бошланғич тўлов 30%
Фоизи 23-24-25%
Муддати 12-24-36 ой

Orient finance bank
Бошланғич тўлов 30-40%
Фоизи 26,9-25,9%
Муддати 36 ой

Ўзмиллийбанк
Бошланғич тўлов 30-40-50%
Фоизи 23-22-24%
Муддати 36 ой

Тенге банк
Бошланғич тўлов 30-50%
Фоизи 24-25%
Муддати 48 ой

Туронбанк
Бошланғич тўлов 25%
Фоизи 23%
Муддати 36 ой

Hamkorbank
Бошланғич тўлов 30%
Фоизи 26-28%
Муддати 24-36 ой

Халқ банки
Бошланғич тўлов 30%
Фоизи 27-28-29%
Муддати 12-24-36 ой

Трастбанк, Универсалбанк, Асакабанк, Қишлоққурилишбанк Ўзсаноатқурилишбанкларда вақтинчалик тўхтатилган.

Аксарият тижорат банкларида автокредитлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналар учун автосалон шартномасига асосан пул ўтказиш йўли билан ажратилади ва кредит олувчи доимий иш жойига эга бўлиши, "салбий" кредит тарихига эга бўлмаслиги лозим.

Автокредитларнинг бошқа шартлари билан рўйҳатдаги банк номи устига босиб, ушбу тижорат банкнинг сайтига ўтиб, батафсил ташишингиз мумкин.

👉
Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Банк бозорининг янги иштирокчиларидан бири Anorbank ҳам кредитлаш операцияларини бошлабди. 🏦

Банк мижозларга фоизсиз муддатли тўлов картасини тақдим этмоқда. 👇

Ушбу карта ёрдамида банк ҳамкорларидан маҳсулот ва хизматларни фоизсиз ва қўшимча тўловларсиз харид қилиш имконига эга бўлиш мумкин экан.

Картанинг афзалликлари:
• тўлов муддати – 12 ойгача;
• муддатли тўлов миқдори –10 млн.сўмгача;
• картани онлайн шаклда расмийлаштиришингиз ва бепул етказиб бериш имкониятидан фойдаланишингиз мумкин.

Шунингдек, банк томонидан 3 таси 1да функцияли TRIA карталари ҳам тақдим этилмоқда. Ушбу карта орқали 5 млн.сўмгача микроқарз олишингиз мумкин.

Карталарни банкнинг (55) 503 00 00 телефон рақами ёки anorbank.uz сайти орқали расмийлаштирингиз мумкин.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт