Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.12K subscribers
474 photos
273 videos
32 files
978 links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

📣 Италия психиатрлари карантин, ўзини яккалаш даврида келаётган саволларга жавоб беришга улгаришмаётгани учун қўйидагиларни маълум қилади...!!! 👇

Агар сиз уйда карантинда телевизор, девор, чироқлар билан гаплаша бошласангиз бу мутлақо нормал холат...!!!

❗️ Психиатрга қачонки деворлар сизга жавоб бера бошласагина мурожаат қилинг...!!!

Агар деворлар жавоб бермаса, хавотир олманг, хар доимгидек яшайверинг...!!! 😂

Дам олиш куни мароқли ўтсин!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
📣 ❗️Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сон Қонунига мувофиқ янги тартиб ўрнатилди. Унга кўра алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш учун турғун савдо шохобчалари, шунингдек, бозор ва савдо комплекслари тушум ҳажмидан қатъий назар, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Ўз навбатида, ушбу солиқ тўловчилар Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (рўйхат рақами 3232, 02.05.2020 й.), 2021 йил 5 январгача ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги аризани солиқ органларига бериши лозим.

Юқорида қайд қилинган Қонун 2020 йил 30 декабрда қабул қилинганлигини ҳисобга олиб, солиқ мажбуриятларини бажариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, истисно тариқасида юқорида кўрсатилган 2021 йил 1 январдан ҚҚСни тўлашга ўтиши лозим бўлган солиқ тўловчилар учун солиқ органларида ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш аризасини тақдим этиш муддати жорий йилнинг 15 январигача УЗАЙТИРИЛДИ.

Хўжалик юритувчи субъектларни ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олишни қўлланилишининг мажбурий шарти ҳисобланади.

Солиқ органларида ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали амалга оширилиши мумкин.

Солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича саволлар юзага келганда, Давлат солиқ қўмитаси Call-марказининг 1198 ёки (71) 202-32-82 рақамлари орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

ДСҚ Матбуот хизмати

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
📣 ❗️Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси АХБОРОТИ Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига…
Содда қилиб айтганда "Алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш учун турғун савдо шохобчалари, шунингдек, бозор ва савдо комплекслари" хаммаси 01.01.2021 йилдан ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш шарт.

Хозирга қадар уларнинг обороти 1 млрдга етгунига қадар Айланмадан солиқ тўлаш имконияти бор эди.

❗️Қисқаси 15.01.2021 йилга қадар ККС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишни унутманг...!!!
Охирги вақтда ижтимоий тармоқлар, яқинда қурилган кўприк бузилгани, хали фойдаланишга ҳам топширилмаган янги уй кўлаб тушгани ва бошқа маълумотларни ўқиб, бир воқеа эсимга тушди...👇

Бир қурувчи бўлган экан, умри давомида доим виждонан, ҳалол ишлаб, инсонларга жуда мустаҳкам ва сифатли уйлар қуриб, нихоят нафақа ёшига етибди.

У нафақага чиқаман деб турганда, иш жойидан унга фаолиятига якун ясовчи охирги уйни қуриш топширилибди, у эса буни унчалик хохламасдан ишга киришибди. Фақат шу уйни тезроқ битириб, тезроқ нафақага чиқиш учун қўл учида қурибди, арзон ва сифатсиз махсулотлардан фойдаланиб, объектни тугатибди.

Қурилиш компанияси унга компанияда қилган узоқ муддатли, ҳалол ва машаққатли меҳнатини қадрлаб, унга ўзи қурган охирги уйни совға сифатида топширибди...

❗️ Бирор ишни бажараётганда ҳар бир лаҳза умрнинг сўнгги лаҳзасидек бажаринг. (Донолар бисотидан)

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Ишга киришда дипломдар кўра малака даражаси мухимроқ бўлади...!!!

“Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг асосий тегишли қисмлари:

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори такомиллаштирилади;

Ишга жойлашишда дипломдан кўра малака даражаси муҳимроқ бўлади;

2021 йил 1 апрелгача “profstandart.uz” касбий стандартларнинг ягона очиқ портали ишлаб чиқилади;

2021/2022 ўқув йилидан:

олий таълим муассасаларида амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида дуал таълим тизими жорий этилиши;

дуал таълим тизими асосида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ўқувчиларга иш берувчи билан тузилган муддатли меҳнат шартномасига мувофиқ иш ҳақи тўланиши мумкин.

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

Зўр киноларимиз борда, қанча кўрса хам одам зерикмайди...!!!😊

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
⚡️ Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб белгиланди.

Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кредитлар ажратилади

💰 Қарорга кўра, “Аёллар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга БҲМнинг 150 бараваригача (33 млн 450 минг сўм) миқдорда кредитлар ажратилади

🏦 Кредитларнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида (14%) белгиланади.

➡️ Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг фамилия, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.

👉 Батафсил

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
⚡️ Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб белгиланди. Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кредитлар ажратилади 💰 Қарорга кўра, “Аёллар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш…
ВМ Қарори.pdf
1.4 MB
Ушбу пост бўйича бир қатор саволлар келиб тушмоқда. Шу сабабли, батафсил маълумот олиш учун 0азирлар Маҳкамасининг 08.01.2021 йилдаги "Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида" ги 2-сонли Қарори билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

- Нима, доллар...??? 💵
- Умримда долларни кўрмаганман...
- Долларни кўрсатингчи...

- Ооооооооооо.....💰

- Қандай чиройли....

- Қани бош кийимингни еч, ахир бу бутун бошли долларку...
😊

Бугундан бошлаб, 1 АҚШ долларининг расмий курси – 10 473,20 сўм (+23,76 сўм).

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
2021 йилда солиқ сиёсати қандай бўлади? Молия вазирлиги асосий ўзгаришларни маълум қилди (Такрорий)

ҚҚС - 15%
Фойда солиғи - 15%
Жисмоний шахсдан олинадиган даромад солиғи - 12%
Ижтимоий солиқ 12% ва 25%
Айланмадан олинадиган солиқ:
- Риэлторлик хизматини кўрсатувчи шахслар - 13%
- Қолган солиқ тўловчилар учун 2020 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари сақлаб қолинмоқда
Мулк солиғи:
- Юридик шахслар учун - 2%
- Жисмоний шахслар учун 2020 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари 1,15 бараварига индексация қилинади.
Туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари бўйича солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда.

Обуна
бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

Автомойка ва автосервис очмоқчиман, бунинг учун лицензия талаб қилинадими, қандай солиқлар тўланади?

———————
✍️
Автомойка ва Автосервис фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия талаб қилинмайди.

Бунинг учун юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, фаолиятни бошлаш мумкин.

Солиқлар бўйича: 👇

Айланмадан солиқ тўлашни танласангиз, хизмат кўрсатишдан тушган пулдан 4% солиқ тўланади. (СКнинг 467-моддаси).
👆 Бу солиқни оборотингиз 1 йилда ўсиб бориш тартибиди 1млрдга етгунча тўлашингиз мумкин, унда ошгандай кейинги солиқ бўйича бу ерда ўқинг.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - 1 куб.м учун
- Ер усти манбалари - 1990 сум
- Ер ости манбалари - 1990 сум.

❗️Эътибор беринг 👉 Бу хизмат турида ишлатилган сувни четлари бетон билан қопланган чуқурларга тушириш ва иккинчиси орқали фильтрлаб ўша сувни яна ишлатиш талаб этилади.

Сув манбаларидан фойдаланиш бўйича батафсил маълумот учун худудий Водоканалга мурожаат қилинг.

Обуна бўлиш 👉 t.me/pbc_uz
📢 Диққат! Эълон!

БЕПУЛ касб ўрганинг ва Стипендия олинг...!!!

🌐Ўз
.Р.Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади.

Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:

🚗🔧Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;

👷🏻‍♂️💥Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси;

👨🏼‍🔧⚙️Электротехника, электроника ва автоматлаштириш;

💻📲Ахборот технологиялари;

Марказда ўқиётган талабалар учун 6 ой мобайнида Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ стипендия берилади.

‼️Ҳужжатлар 2021 йил 11 январдан 11 февралгача қабул қилинади.

Манзил:
Тошкент ш. Сергели тумани, Сергели-8а мавзеси.

📞Мурожаат учун тел: (+99871) 251-19-03, (+99899) 000-88-54

👉 Батафсил

Обуна бўлиш 👉 t.me/pbc_uz
#савол_жавоб

Бизнес бошламоқчиман, агар фирма очиб, ходимлар ишга олсам қандай солиқлар тўлайман?

———————
✍️
Ходимлар бўйича тўланадиган солиқлар: 👇

Жисмоний шахсдан олинадиган даромад солиғи - 12% (Ходимни иш ҳақидан ушлаб қолинади);

Ижтимоий солиқ - 12% (Корхона хисобидан тўланади). (СКнинг 405-моддаси)

Бундан ташқари корхонангиз фаолиятидан келиб чиқиб: 👇

Айланмадан солиқ тўлашни танласангиз, фаолият турига қараб тушумдан пулдан 0% дан 25% гача солиқ тўланади.

Фаолият тури бўйича ставкаларни кўриш 👉 СКнинг 467-моддаси.

👆 Бу солиқни оборотингиз 1 йилда ўсиб бориш тартибида 1млрдга етгунча тўлашингиз мумкин, унда ошгандай кейинги солиқ бўйича бу ерда ўқинг.

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ текширувлари тизими ўзгаради...???

Олдинги текширув, солиқ органидан бориб, нима бўлса ҳам камчилик топиб, яъни уни жазолаш булган....

Бундан кейинги текширувлар жазолаш эмас, уни хато - камчиликларини бартараф этиш, яъни тўғрилаш бўлади....

Мубин Мирзаев
ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари.

Солиқ тўловчилар:
🟢 «яшил»,
🟡 «сариқ»,
🔴 «қизил» йўлакларга ажратилган

👉 Батафсил

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Ижтимоий тармоқлардан Huawei компанияси томонидан Акция эълон қилинганлиги, смартфон, ноутбук, ақлли соатлар ва пул кўринишидаги совғалар улашаётганлиги хақида хабарлар тарқалди.

☎️ Бунга аниқлик киритиш мақсадида Huawei компанияси билан боғландик, улар бу ёлғон маълумот эканлигини, компанияда хеч қандай акция бўлмаётганлигини маълум қилди.

🙅‍♂️ Ёлғон хабарларга алданиб қолманг...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
❗️Охирги кунларга ижтимоий тармоқларда Жиззахда, яна Жиззахда, Хоразмда манфаатлар тўқнашуви, коррупция аломатлари кузатилган постлар эълон қилинди. Бир турк савдогари билан нонушта қилдик. Айтишича, ўзи молия ва иқтисодни ўқиган, оиласида ҳамма зиёли, отаси…
Вазирлик тизимларида Қонун бузилиши ва пул ўзлаштириш ҳолатлари бўйича Антирейтинг эълон қилинди.

Бу ҳақида Молия Вазирлигининг маълумотида эълон қилинди.

Рейтингда бир қатор Вазирлик тизимидаги қонунбузилиш, пул ўзлаштириш ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 3,2 мартадан 8,5 мартагача (ёки 320% дан 850%) гача ошган.

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 "Замонавий бухгалтерия ҳисоби" курсларимизга старт берилди.

Бизнинг Youtube каналимизга обуна бўлинг ва дарсларни кузатиб боринг...!!! 🎬

Бухгалтерия касбини биз билан БЕПУЛ ўрганинг...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"14 - январь Ватан химоячилари куни" билан барча харбий хизматчилар, фахрийлар, юртдошлар, мард ўғлонларимизни табриклаймиз...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Онлайн касса: учинчи босқичга ўтиш

2021 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектларининг янги тоифаси онлайн назорат-касса техникалари тизимига ўтмоқда.

Онлайн-касса техникаларидан фойдаланиш тартибини бузганлиги учун 5 млн.дан 20 млн. сўмгача жарима назарда тутилган. Истеъмолчилар "Soliq hamkor" тизими орқали ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар юбормоқда. Ҳар бир мурожаат сайёр солиқ текшируви ўтказишга асос бўлади.

Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш учун:
🔹Soliq мобил иловаси;
🔹Солиқ органларининг давлат хизматлари портали.

👉Батафсил

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт