Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.11K subscribers
474 photos
273 videos
32 files
978 links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
#савол_жавоб

Бизнес бошламоқчиман, агар фирма очиб, ходимлар ишга олсам қандай солиқлар тўлайман?

———————
✍️
Ходимлар бўйича тўланадиган солиқлар: 👇

Жисмоний шахсдан олинадиган даромад солиғи - 12% (Ходимни иш ҳақидан ушлаб қолинади);

Ижтимоий солиқ - 12% (Корхона хисобидан тўланади). (СКнинг 405-моддаси)

Бундан ташқари корхонангиз фаолиятидан келиб чиқиб: 👇

Айланмадан солиқ тўлашни танласангиз, фаолият турига қараб тушумдан пулдан 0% дан 25% гача солиқ тўланади.

Фаолият тури бўйича ставкаларни кўриш 👉 СКнинг 467-моддаси.

👆 Бу солиқни оборотингиз 1 йилда ўсиб бориш тартибида 1млрдга етгунча тўлашингиз мумкин, унда ошгандай кейинги солиқ бўйича бу ерда ўқинг.

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ текширувлари тизими ўзгаради...???

Олдинги текширув, солиқ органидан бориб, нима бўлса ҳам камчилик топиб, яъни уни жазолаш булган....

Бундан кейинги текширувлар жазолаш эмас, уни хато - камчиликларини бартараф этиш, яъни тўғрилаш бўлади....

Мубин Мирзаев
ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари.

Солиқ тўловчилар:
🟢 «яшил»,
🟡 «сариқ»,
🔴 «қизил» йўлакларга ажратилган

👉 Батафсил

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Ижтимоий тармоқлардан Huawei компанияси томонидан Акция эълон қилинганлиги, смартфон, ноутбук, ақлли соатлар ва пул кўринишидаги совғалар улашаётганлиги хақида хабарлар тарқалди.

☎️ Бунга аниқлик киритиш мақсадида Huawei компанияси билан боғландик, улар бу ёлғон маълумот эканлигини, компанияда хеч қандай акция бўлмаётганлигини маълум қилди.

🙅‍♂️ Ёлғон хабарларга алданиб қолманг...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
❗️Охирги кунларга ижтимоий тармоқларда Жиззахда, яна Жиззахда, Хоразмда манфаатлар тўқнашуви, коррупция аломатлари кузатилган постлар эълон қилинди. Бир турк савдогари билан нонушта қилдик. Айтишича, ўзи молия ва иқтисодни ўқиган, оиласида ҳамма зиёли, отаси…
Вазирлик тизимларида Қонун бузилиши ва пул ўзлаштириш ҳолатлари бўйича Антирейтинг эълон қилинди.

Бу ҳақида Молия Вазирлигининг маълумотида эълон қилинди.

Рейтингда бир қатор Вазирлик тизимидаги қонунбузилиш, пул ўзлаштириш ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 3,2 мартадан 8,5 мартагача (ёки 320% дан 850%) гача ошган.

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 "Замонавий бухгалтерия ҳисоби" курсларимизга старт берилди.

Бизнинг Youtube каналимизга обуна бўлинг ва дарсларни кузатиб боринг...!!! 🎬

Бухгалтерия касбини биз билан БЕПУЛ ўрганинг...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"14 - январь Ватан химоячилари куни" билан барча харбий хизматчилар, фахрийлар, юртдошлар, мард ўғлонларимизни табриклаймиз...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Онлайн касса: учинчи босқичга ўтиш

2021 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектларининг янги тоифаси онлайн назорат-касса техникалари тизимига ўтмоқда.

Онлайн-касса техникаларидан фойдаланиш тартибини бузганлиги учун 5 млн.дан 20 млн. сўмгача жарима назарда тутилган. Истеъмолчилар "Soliq hamkor" тизими орқали ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар юбормоқда. Ҳар бир мурожаат сайёр солиқ текшируви ўтказишга асос бўлади.

Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш учун:
🔹Soliq мобил иловаси;
🔹Солиқ органларининг давлат хизматлари портали.

👉Батафсил

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

Фирмани ёпмоқчиман, шу буйича маълумот берсангиз, фирмани ёпишга қанча вақт кетади, ёпишдан олдин текширув бўладими ва х.к.?

———————
✍️
Тадбиркорлик субъектларини тугатиш (Ликвидация қилиш - Ёпиш), 21.08.2019 йилдаги 704-сонли ВМ Қарори билан тартибга солинади.

Корхонани ёпиш учун, ёпиш тўғрисидаги Қарор қабул қилинган кундан кечиктирмай: 👇

Давлат хизматлари маркази (ДХМ)га ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини топширади;

Хизмат кўрсатувчи банкка;
- ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
- имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи қўйилган карточкаларнинг икки нусхасини топширади.

Ўша кундан бошлаб, бошлаб, барча солиқлар, пеня ва бошқа тўловлар ҳисобланиши тўхтатилади.

Корхонанинг молия-хўжалик фаолияти худудий ДСИ томонидан текширилади (текшириш 30 кундан ошмайди).
- Агар корхона фаолият юритмаган бўлса ва солиқ бўйича қарзлари бўлмаса текширилмайди.

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИЗНЕСГА ҚИЗИҚАСИЗМИ...??? 🤔

Бизнес ғоялар;
Имтиёзли кредитлар;
Солиқ имтиёзлари;
Бизнесни рўйхатдан ўтказиш;
Қизиқарли маълумотлар ва савол жавоблар...

Сизга қеракми...???

👉 Унда бизни кузатинг ва малакали мутахассислардан БЕПУЛ маслахат олинг!!!

Обуна бўлиш 👉 t.me/pbc_uz
#энг_кўп_берилган_саволлар

Кўпчилик обуначилар илтимосига кўра, каналда берилган энг мухим саволларнинг ЯНГИ жамланмасини тақдим қиламиз...!!! 👇

Иш қидираяпман, қандай қилиб тезроқ ва ўзимга мос иш топсам бўлади?

Янги фирма очиш учун кимга ёки каерга мурожаат қилишим керак?

Ипотека кредит асосида уй сотиб олсам солиқ тўлайманми?

Фирмани қандай ёпиш мумкин?

Бизнес бошламоқчиман, нимадан бошлашим керак?

Бизнес қилсам, ходимлар олсам, қандан солиқлар тўлайман?

Автомойка ва автосервис очмоқчиман, нимадан бошлаш керак?

Тикувчилик цехи очмоқчиман, нимадан бошлашим керак?

Кафе очмоқчиман, шунга маслахат берсангиз?

Озиқ-овқат дўкони очмоқчиман, қандай солиқлар тўлайман?

ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона)лар бир-биридан нима фарқи бор?

✍️ Бизда фақат мухим, фойдали, қимматли маълумотлар БЕПУЛ берилади...!!!

❗️Унутманг
!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
ҚАЙСИ БАНКДА КРЕДИТ БЕРИЛМОҚДА...??? 🏦 🤔

Жуда кўплаб обуначилар кредит бериш бошландими, банкка борсам кредит тўхтатилган демоқда дея мурожаат қилишмоқда. Айни кунда (14.01.2021 йил ҳолатига) банклардаги берилаётган кредитлар бўйича маълумотни тақдим қиламиз. 👇

▪️Hamkorbank
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - мавжуд эмас
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда.

▪️Давр Банк
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - берилмоқда
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда.

▪️Туронбанк
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - тўхтатилган
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда.

▪️Ипак Йўли банки
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - берилмоқда
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда
.

▪️Tenge Bank
Автокредит - берилмоқда
Истеъмол кредит - тўхтатилган
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - тўхтатилди
Онлайн кредит - мавжуд эмас
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда.

▪️Агробанк
Автокредит - тўхтатилган
Истеъмол кредит - тўхтатилган
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - тўхтатилган
Онлайн кредит - берилмоқда
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда.

▪️Қишлоқ қурилиш банк
Автокредит - тўхтатилган
Истеъмол кредит - берилмоқда
Ипотека кредит - берилмоқда
Микроқарз - берилмоқда
Онлайн кредит - тўхтатилган
Юридик шахслар кредитлари - берилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - берилмоқда.

☑️Микрокредитбанк, Poytaxtbank, Ziraatbank Uzbekiston, Трастбанк, Ўзмиллийбанк, Халқ банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Turkiston bank, Универсал банкларда янги йилга кредит шартлари қайта кўриб чиқилаётганлиги сабабли кредит ажратиш ҳали бошланмаган.

👉 Манба

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

Каналда берилган, ЯНГ КЎП КЎРИЛГАН мотивация берувчи видеороликлар жамланмасини тақдим қиламиз...!!! 👇

Бой ота, камбағал ота насихатлари...!!! (1-қисм)

Бой ота, камбағал ота насихатлари...!!! (2-қисм)

Энг самарали инвестиция - Билим ва Фарзандга киритилган инвестициядир...!!!

Полковник САНДЕРС - ўша машхўр KFC Фаст-Фуд тармоғининг асосчиси...!!!

Бошингиздан баландроқ сакранг...!!!

✍️ Бизда фақат мухим, фойдали, қимматли маълумотлар БЕПУЛ берилади...!!!

❗️Унутманг
!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

Хазил кўшиқ билан, хақиқатни айтишган.
Энг қизиғи эса, Путиннинг қарама қаршисида туриб куйлашган.

Дам олиш куни мароқли ўтсин...!!! 😊

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Халқ банкида “Исломий дарча” очилади...!!! 🏦

Ўзбекистон
аҳолисининг катта қисмини ислом динига эътиқод қилувчи юртдошларимиз ташкил этади. Бу эса мамлакатда ислом молия соҳасини жадал ривожлантириш имконини беради. Муҳими, бу борада амалий-саъй-ҳаракатлар бошланган.

АТ Халқ банки ҳам ана шу қизғин жараённинг фаол иштирокчисига айланди. Яъни Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) билан истиқболли шартномани имзолади.

Унга мувофиқ, банкда шаръий тамойиллар асосида фаолият юритадиган “Исломий дарча” очилиши режалаштирилмоқда.

“Исломий дарча”ни очиш орқали мижозларга ва жисмоний шахсларга уларнинг эътиқодидан келиб чиққан ҳолда муқобил молиявий хизмат турларини таклиф қилиш ҳамда уларнинг молиявий эҳтиёжларини қондириш мумкин бўлади.

✍️
Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
E-kadastr.uz сайти оркали ер олиш тартибидан хабардормисиз?

Ушбу ролик Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

- Нима, доллар...??? 💵
- Умримда долларни кўрмаганман...
- Долларни кўрсатингчи...

- Ооооооооооо.....💰

- Қандай чиройли....

- Қани бош кийимингни еч, ахир бу бутун бошли долларку...
😊

📣 💸 Эртадан бошлаб, 1 АҚШ долларининг расмий курси – 10 500,81 сўм (+27,61 сўм).

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#Савол_жавоб

Тадбиркорликни бошламоқчиман, давлат рўйхатидан ўтишим керак, менга ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона) лардан бирини танлашим керак, шуларнинг бир биридан фарқи тўғрисида оддий қилиб, қисқача тушунтиринг берсангиз? (Такрорий)
____________________
✍️ Авваламбор, ЯТТ шуғулланиши мумкин бўлган фаолият тури билан мана бу ҳавола орқали танишиб чиқинг.
Агар шу рўйхатда сиз режалаштирган фаолият тури бўлса, мана бу ҳавола қандай солиқ тўлашни кўриб олинг.
Хаммаси сизга тўғри келса ЯТТ очинг.

Агар сиз режалаштирган фаолият тури юқоридаги рўйхатда бўлмаса, юридик шахс, яъни МЧЖ, ХК, ОК очишингиз керак.

Уларнинг қисқача фарқи.
МЧЖ
👇
Таъсисчилар (мулкдор) сони 1 кишидан 50 кишигача бўлиши мумкин;
Директор лавозимига исталган номзод тайинланиши мумкин;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчилари, корхонанинг мажбурияти учун ўзларининг шахсий мулки билан жавобгар бўлмайди.

ХК 👇
Таъсисчилар (мулкдор) сони 1 киши бўлиши керак;
Директор фақат таъсисчи бўлади;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчиси,директори корхонанинг мажбурияти учун ўзининг шахсий мулки билан жавобгар бўлади.

ОК 👇
Таъсисчилар (мулкдор) сони камида 2 киши (қариндош) бўлиши керак;
Директор фақат таъсисчилар орасидан тайинланади;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчилари корхонанинг мажбурияти учун ўзларининг шахсий мулки билан жавобгар бўлади.

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт