ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР
1.46K subscribers
1.13K photos
107 videos
2 files
64 links
Здесь вы найдете много информаций про психологию⬇️


Саволлар ва психолог маслаҳатлари учун
Телефон ☎️ +998908055580

@ShahnozaJumaqulovna
Download Telegram
Нафси йўлида адолат ўрнатолмаган. Муносaбатда ҳам адолат ўрнатолмайди.

@Sh.Jumakulovna
Тарбия қон билан кириб жон билан чиқади. Тарбия ишқни ҳаё қилиб, мухаббатни танлайди. Тарбия, меъёрдир. Замонавий тилда, стоп тугмачасига эга. Тарбия формуласи етти авлод ечимларида ас қотади! Тарбия ўзликни топишга замин яратади.
Вақтида тўғри тарбия олган инсон, Ҳаётни тарбиясидан тўғри хулоса чиқаролади. Бу эса комилликдир. Етукликдир!

@Sh.Jumakulovna
Ҳеч бир ота-она, фарзандига ўрнак бўла олишдан ортиқ тарбия бера олмайди.Қолганини ҳаёт ўргатади.

Sh. Jumakulovna
Қайси бир ишни одамлар олдида қилиш уят деб билсанг, уни ёлғиз қолганингда ҳам қилма.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни шамга..
- Ҳаётинг бир муддатли, ўчиб ёнгунингча эриб кетасан - дейишибди. Шам...
- Ҳаётим бир муддатли бўлсада маъно мазмунлидир.. Ўчгунимга қадар кимлар учундир қайсидир манзилгача, ёруғлик бераман. Мандан кейин улар албатта қолган манзилга ўзлари етиб олишади. Муҳими эрисамда бу дунёни аслини, яхши ёмонни мағзини чақиб эрийман. Тақдири азалимга рози бўламан, мен йўлини ёритиб келганим, яқинларим хотирасида ҳамиша ўринли азиз бўлиб қоламан. Муҳими умрни қанчалиги эмас... Муҳими умрни мазмуни ва ортимдан қолдираётган авлодларим ва азизларимдир... Мен авлодлар қалбида ва тилида абадий яшайман. Синовдан ўтиб, чин ҳаётга қадам қўяман- деб жавоб берибди.

Яратган барчамизга чиройли сабр ва ҳотиржамлик берсин.

@Sh. Jumakulovna
Бунақа афсусларда ҳамиша бу кун сониялари реаллиги билан яшанг! Ўтган кун шунчаки зинапоя... Чунки зинапоялар ҳам хар хил бўлади, баъзида баланд.. Баъзан паст. Баъзан тиконли, баъзан хастакор, кечаги афсусли кун фақат зина пилла поялари. Ҳар бир кун бошқа қайтмаслиги билан ажралиб туради. Шундай экан, бугунизни ўтган афсуслар билан ЗОЕ қилманг. Исроф қилманг. Йиғи надомат билан ўтган кун ҳам ИСРОФДИР!

@Sh.Jumakulovna
🍂Бошинг ёстиқ ва шифтни ўртасидагина оламни яхшироқ кўришни бошларкан..

🍂Дўстларингни йўқолиб қолганингда тополсанг, этагидан қаттиқ ушла.

🍁Ёлғизликда қолсанг, ёлғизликда қолган мазлумни эсла.

Бу дунёдаги муносабатда,ота онага бўлган муносабатдек азизроғини тополмайсан..

@ShahnozaJumaqulovna
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Психологик мотивация ёрдам бермаган жойда, тақдир зарбасигина инсонга кўп ҳолда ҳақиқий мотивация беради. Йиқилавериш жонга текканда, оёқ остида қолаверишдан эзилганда, қўлларингиз муштга беиҳтиёр қисилганда мотивация беради ҳаёт... Балки шунда ўзини севишни, эшитишни ва тушунишни бошлармиз. Ҳар ишда Аллоҳнинг ҳикмати бор деганлари ҳам шунда. Қоқилишда ҳам, хаттоки алданишда ҳам ҳикмат бор... Баъзан бу энг кучли мотивациямиз бўлади!
Ҳар қандай ҳолатда ҳам қарорни тўғри қилинг, мақсадни тўғри қўя олинг! Баъзан рақиб табассуми ҳам мислсиз куч ва мотивация беради)))
Алҳамдулиллаҳ яхшилар...

Sh. Jumakulovna
Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги.

Инсон ҳаётидаги энг таҳсинли ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши.

Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли.
#ҳикоя

ҚОРАКЎЗ...

Чўлдаги хўжаликка юк олиб борган Анвар тушдан сўнг шаҳарга қайтиш учун катта йўлга чиқди. Эрталабданоқ гоҳ тиниб, гоҳ тўхтаб ёғаётган куз ёмғири анча кучайган, ҳали-бери тинадиганга ҳам ўхшамасди.
Анвар ҳаво айниган шундай кезлари ўзи ёқтирган қўшиқни хиргойи қилиб, бир маромда юришга ўрганган. Ёмғир томчилари зарб билан машинанинг ойнасига урилар, ҳавода намхуш рутубат кезарди.
Катта йўлда машиналар қатнови суст, бекатларда одамлар сийрак. У кичик канал устидаги кўприкдан машинани оҳиста ҳайдаб ўтаётиб, бехосдан нарирокдаги дарахт остида қўл кўтариб турган аёлни кўрди.
«Бирон зарур иши бордирки, шундай пайтда йўлга чиқибди, — дилидан ўтказди у, — ҳамроҳ бўлса зерикмайман. Бечора ўзиям анча ивиганга ўхшайди. Соябони ҳам йўқ экан».
Машинани аёлнинг ёнида тўхтатиб, узалиб кабина эшигини очди.
— Қаршигача олиб кетинг, — деди йўловчи аёл унга илтижоли термулиб, — автобус кетиб қолибди.
— Чиқинг, — деди Анвар йўлдан кўз узмай, — бари бир бўш кетяпман...

@Жумақул Қурбонов

(Давоми бор..)
#ҳикоя

ҚОРАКЎЗ....(давоми)

..— Чиқинг, — деди Анвар йўлдан кўз узмай, — бари бир бўш кетяпман.
Аёл қўлидаги тугунни ўриндиққа қўйиб, сўнг ўзи ҳам чиқиб ўтирди. Бошидаги қизил дуррачасини ечиб олди, рўмолчасини чиқариб, юз-кўзларини артди.
— Бемалол ўтиринг, — деди Анвар унинг кўнглига тегмайдиган оҳангда, — ичкари иссиқ.
Аёл индамади. Машина ўртача тезликда кўлмакларни сачратиб борар, Анвар ойна тозалагични кузатганча, йўлдан кўзини узмасди. Аҳён-аҳёнда ўзига бўйсунмаган қизиқиш туфайли ҳамроҳига ўғринча қараб қўярди. Аёл ҳам буни сезар, лекин ўзини бепарво тутиб, хаёл сурганча кетарди. У кўринишидан йигирма беш-йигирма олти ёшлар атрофида эди. Чеҳраси очиқ, бодомқовоқ, пешонасига тушган соч толалари ўнг кўзини қоплаган, афтидан бу унинг парвосига ҳам келмасди. Анвар жим кетишни эп кўрмай, оҳиста йўталди.
— Бу… бегона машинада кетишдан қўрқмайсизми, синглим? — деди шўхлик билан.
— Йўқ, — деди ҳамроҳи гап оҳангига яраша, — кўринишингиздан ёмон йигитга ўхшамайсиз-ку?!

(давоми бор)..

@Жумақул Қурбонов
Кимнидир ғалабаси учун ўзингизни қурбон қилманг...

Бу умрни қисқа ва узунлигидан қатъий назар, умрни нега берилгани ва қанақа яшашимизнинг аҳамияти муҳим.

Кетаётганларни сафида бир кун бизнинг ҳам навбат келганида, на муаммолар на жабрлар, на бахтни аҳамияти қолмайди.

Ўзлигингизни йўқотманг!

Sh. Jumakulovna
#ҳикоя

ҚОРАКЎЗ....(давоми)

— Йўқ, — деди ҳамроҳи гап оҳангига яраша, — кўринишингиздан ёмон йигитга ўхшамайсиз-ку?!
— Ёмонларнинг нима пешонасига «ёмон» деб ёзиб қўйилармиди? — Анвар завқланиб кулди, — одамнинг қандайлигини билиб бўларканми?
— Мен биламан, — деди аёл бўш келмай, — инсоннинг кимлиги ростдан ҳам пешонасига ёзиб қўйилади. Фақат уни кўра билиш керак.
«Бало-ку», деб ўйлади Анвар. Сўнг: — Сиз шифокор ёки муаллимасиз, тўғри топдимми? — деб сўради.
— Йўқ, — деди аёл, — боғчада ишлайман.
— Сал адашибман, — Анвар тан олди. — Бари бир бегона машинада келганингизни кўриб, хўжайнингиз рашк қилса керак?
— Йўқ, — деди ҳамроҳи яна кулимсираб ва чўзиб. — Қилмайди!
— Нимага?
— Хўжайиннинг ўзи йўқ-да!
Анвар унга ажабланиб қараганди, аёлнинг юзига нигоҳи тушиб, юраги беихтиёр сесканди. Аёлнинг ўнг кўзи қорачиғининг ўрнини бутунлай оқиш парда қоплаганди. Нафаси ичига тушиб кетди. Аҳволини сездирмаслик учун ундан исмини сўраганини билмай қолди...
(давоми бор)

@Жумақул Қурбонов
*Инсонни қадамини ўлчови ўхшаш бўлса ҳам, бармоқлар изи ҳечқачон қайтарилмайди.

*Мукамалликка даъво қилиб умрингизни идеал ясанган ҳайкал каби ўтқизманг.

*Табиийлик ўзгартирилган ҳар қандай жонли ва жонсизда иффат ва таъм қолмас экан.

*Ҳаё либос каби ечилмай туриб, ақл тарозимиз мувозанатни сақлаши барчамизга насиб қилсин.

*Поклик йўқолмасин, поклик ва нопоклик ўртасида шу қадар баланд девор борки, ҳар қанча ҳаракат бўлмасин... Бирови бировига жуфт бўлолмайди.

*Баъзан гўдакнинг фикри, олимга устоз ўгитидек сабоқ бўлади.

*Ҳар қанча йиқилсангиз ҳам, яқин бўлган яширин йўллар билан бир пайтлар қўйган мақсадингизга етманг. Мусаффо осмонда оёқ яланг ҳалол кетиш ҳам энг катта мардликдир...

*Балоғат ёшингизда олдингизга қўйган мақсадлардаги орзуларингизга нопоклик билан ҳиёнат қилманг.

*Ўспиринлик давридаги ўз умрингиз учун қўйган мардонавор самимий "шиорларингизни" бузманг.

*Кўчадаги курси ҳар қанча юмшоқ ва қулай бўлмасин,уйдаги кўрпачада оёқ узатиш кишига ҳотиржамлик беради.

Sh. Jumakulovna
#ҳикоя

"ҚОРАКЎЗ"....(давоми)

Аҳволини сездирмаслик учун ундан исмини сўраганини билмай қолди. Бир оздан сўнг ҳамроҳининг «Қоракўз», дея истар-истамас жавоби эшитилди. Орага яна ноқулай жимлик чўкди. Машинанинг гувиллаши ҳам бу сукунатни бузолмасди.
— Кўринишинг бу аҳволда-ю, яна мунақа дабдабали исмга бало борми, деб ўйлаётган бўлсангиз керак, — тўсатдан Қоракўзнинг ўзи гап бошлади. — Тўғри топдимми?
— Йўғ-э, — Анвар рулни буриб юборишга сал қолди.
— Менга бахтсизлик ҳадя этган бу исмдан кутилишга кўп ҳаракат қилдим. — Бу сафар Қоракўзнинг овози сўниқ чиқди. — Лекин онам кўнмади. «Бу исмни раҳматлик момонг қўйганлар. Арвоҳи чирқиллаб қолади. Сенга кўз теккан, болам». Мен бу гапларга ишонмасам-да, лекин онамни аярдим. Бусиз ҳам у мени ўйлаб, ўзини олдириб қўйганди.
— Ҳаётда кўнгилсиз ҳодисалар кўп бўлади, узоқ вақт фарзанд доғида куйган танишим яқинда фарзанд кўрди. Гўдакнинг бир кўзи ожиз эди. Лекин улар шундай хурсандки, асти қўяверинг, — деди Анвар
(давоми бор)...

@Жумақул Қурбонов
#ҳикоя

ҚОРАКЎЗ...(давоми)

— Ҳаётда кўнгилсиз ҳодисалар кўп бўлади, узоқ вақт фарзанд доғида куйган танишим яқинда фарзанд кўрди. Гўдакнинг бир кўзи ожиз эди. Лекин улар шундай хурсандки, асти қўяверинг, — деди Анвар аёлнинг кўнглини кўтариш илинжида.
— Меники туғма бўлганда тақдирга тан берардим, — деб жавоб қайтарди Қоракўз. — Бироқ, бу анча кейинги воқеа. Бунга бир одам айбдор. Аммо унинг кимлигини ўзим ҳам билмайман.
— Бу қизиқ-ку, — деди Анвар. — Сизни бир умрга ногирон қилиб, ўзи ялло қилиб юрса… Сиз уни билмасангиз?
Қоракўз эски яраси янгиланганданми ёки манзилга ҳали узоқлиги учунми, бўлиб ўтган воқеани ҳикоя қила бошлади.
— Бу воқеа содир бўлганида тўртинчи синфда ўқирдим. Бир куни мактабга кетаётувдим. Бехосдан қаердандир бир тош учиб келиб зарб билан кўзимга урилганини биламан, холос. Мени касалхонага олиб борган Расул бобонинг айтишича, чинқириб ётганимда бир бола пайдо бўлган, лекин, у Расул бобони кўриб қочиб кетган. ...(давоми бор)

@Жумақул Қурбонов
#ҳикоя

"ҚОРАКЎЗ"...

(боши олдинги рукнда берилган).

(охирги қисми).
... Мени касалхонага олиб борган Расул бобонинг айтишича, чинқириб ётганимда бир бола пайдо бўлган, лекин, у Расул бобони кўриб қочиб кетган. У киши ҳам мени қонга беланиб ётганимни кўриб қувламаган. Кейин отам қанча изласа ҳам болани тополмади. Лекин у… бир қизнинг бахтига зомин бўлганлигини, умрбод ногирон қилиб қўйганини билармикан?! Бу — бизга қоронғу…
Қоракўзнинг кейинга сўзлари Анварнинг қулоғига кирмади. Қўл-оёғи бўшашиб, устидан совуқ сув қуйилгандек аъзойи баданига титроқ кирди. Машина йўлдан чиқа бошлади. Хайрият, ўткинчи машина йўқ эди.
Қоракўзнинг: «Сизга нима бўлди?» — деган сўзлари уни ҳушига келтирди. Шошиб тормозни босди. Кўкраги зарб билан рулга урилди. Қани энди буларнинг барчаси туш бўла қолса, туш бўла қолса, туш бўла қолса?..
… Ўшанда Анвар бешинчи синфда ўқирди. Бир куни онаси узоқ бир қариндошиникига олиб борди. Аёллар суҳбатлаша бошлагач, бир ўзи зериккан Анвар қариндошларининг боғига чиқди. Аввал дарахтларга кўнган қушларга тош ота бошлади. Кейин, қушларни ҳайдагач, боғ четидаги пахса девор устига бўш шишани қўйиб мўлжалга олди. Кесаклари мўлжалга тегмаганидан хуноби ошди. Каттароқ қайроқ тошни олиб, деворга яқин бориб, бор кучи билан ирғитди, лекин мўлжалдан адашди. Шу пайт деворнинг орқасидан қаттиқ чинқириқ эшитилди. Шошиб девордан қараса беш-олти қадамча нарида, кўчанинг ўртасида ўн-ўн икки ёшлар атрофидаги қиз ерда юмалаб, тинимсиз чинқирарди. Югуриб қизчанинг ёнига борди. Ўзи боягина отган тош бир чеккада ётар, қизчанинг кўзидан оқаётган қон юзи ва кийимларини белаганди. Анвар қўрққанидан йиғлаб юборди. Кейин шу томонга югуриб келаетган чолни кўриб қочиб қолди.
Бу воқеадан сўнг анча вақтгача лабларига учуқ тошиб, кечалари уйқудан чўчиб уйғонадиган бўлди. Ота-онаси қанча суриштирса ҳам ўтган воқеани уларга айтмади. Вақт ҳамма нарсага даво экан, бу воқеа аста-секин болалик дунёсидан унутилиб кетди. Лекин… мана, яна ҳаммаси қайтадан янгиланди. «Тоғ тоғ билан учрашмайди, лекин одам одам билан учрашади», деб шуни айтар эканлар-да. Айни шу дамда унинг қалбини изтироб беаёв кемира бошлади.
Индамай кетавермайсанми, ёшлик — бебошлик деганлар, ахир сен атайлаб қилмагансан-ку?! Ҳаётда тасодифлар кўп бўлади. Ҳаммасига ҳам чора излаб бўлмайди-ку?! Ҳозир иқрор бўлсанг, зулукдай ёпишиб олган изтироб азобидан қутуласан. Йўқ, йўқ, айтиб бўлмайди. Айт — кейин томошани кўрасан. Ҳаммага гап-сўз бўлиб, маломатга қоласан, ўзинг уйланиш тараддудида юрибсан, балки айтиш керакдир, бўлмаса умр бўйи таъқибдан қутула олмайсан. Қўлингдан келган ёрдамингни бер, зора Қоракўз сени кечирса…
Шу пайт ҳамроҳининг «тўхтанг, етиб келдим» деган сўзлари ундаги туйғулар курашига хотима берди. Қоракўз сумкачасидан пул чиқариб узатди. Шу пайт Анварда қандайдир куч пайдо бўлди-ю, қизнинг икки билагидан маҳкам ушлади. Юраги бўғзига тиқилгандай бўлди. Ҳансираб гапира бошлади:
— Қоракўз! Сиз лаънатлаб юрган ўша қочоқ бола менман. Эшитаяпсизми, менман ёки ишонмайсизми!! Ҳаммасини бир бошдан айтиб бермоқчиман!
У гапини тугатолмади. Қоракўз ялт этиб унга қаради. Бирпас ҳайрон бўлгандай тикилиб турди. Шундан сўнггана, Анварнинг гаплари шуурига етиб борди шекилли, кўзларига дув-дув ёш куйилиб келди. Эшикни шарт очиб, пастга отилди ва зарб билан ёпиб жадал юриб кетди.
Анвар кабинадан ирғиб тушиб, қизнинг изидан икки-уч қадам ташлади. Чақиргани билан тўхтамаслигини билди ва шаффоф ёмғирзор аро сингиб бораётган қизнинг ортидан карахт бир ҳолда термилиб қолди.

@Жумақул Қурбонов
ЎЗ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ АНИҚЛАНГ.

Ҳар бир инсон ўзи ҳақида билишга қизиқади. Бу тест эса ўзингизни янада яхшироқ билишга кўмаклашади. Сиз мазкур тест орқали ўзингизни синаб кўрсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди.

🌊1. Денгизни хаёлан тасаввур қилинг. У қанақа рангда?
а) Тўқ кўк.
б) Ҳаворанг.
в) Яшил.
г) Кулранг.

🌄2.Қаршингизда улкан тоғ ястаниб турибди. Сиз унинг қаерида туришни хоҳлардингиз?
а) Тоғ чўққисида.
б) Тоғ қиялигида.
в) Тоғ этагида.

🧩3. Қуйидаги шакллардан қайси бири сизга кўпроқ ёқади?
а) Доира.
б) Тўртбурчак.
в) Учбурчак.

🎲4.Танлаган буюмингиз нимадан ясалган бўлишини хоҳлардингиз?
а) Ёғочдан.
б) Шишадан.
в) Қимматбаҳо тошдан.
г) Металлдан.

🐎5. Ҳаёлан от расмини чизинг. У қанақа рангда бўлиши мумкин?
а) Жигарранг.
б) Қора.
в) Оқ.

🌪6. Бўрон бошланяпти. Сиз бу вазиятда нима қиласиз?
а) Отга миниб, узоқроққа қочиб кетасиз.
б) Уйга кириб, яшириниб оласиз.

Саволлар таҳлили билан танишинг:

🤗1. Бу саволнинг жавоби сизнинг шахсиятингиз хусусида умумий таъриф беради.
а) Агар тўқ кўк рангни танлаган бўлсангиз, демак, сиз мураккаб табиатли инсонсиз.
б) Агар ҳаворанг тўғри келса, бошқалар сизни осон тушунади.
в) Яшил рангли денгизни тасаввур қилган бўлсангиз, сиз мулоқотга киришувчансиз ва ҳеч нарсадан тортинмайсиз.
г) Кулранг бўлса, сиз тортинчоқсиз.

🤗2. Бу савол сизнинг ҳаётдаги хоҳиш-истакларингизни кўрсатади.
а) Агар чўққини танлаган бўлсангиз, жуда кўп нарсага эришишни даъво қиласиз.
б) Тоғ қиялиги сизнинг феълингиз мўътадил эканлигидан далолат беради.
в) Тоғ этаги эса ҳар қандай ҳаёт тарзига кўникишингизни англатади.

🤗3. Танлаган шаклингиз сиздаги конфермизм қай даражада эканлигини очиб беради.
а) Доирани танлаган бўлсангиз, демак, ҳаммага ёқишга интиласиз.
б) Тўртбурчак шакл – сизнинг мустақил эканлигингизни билдиради.
в) Учбурчакда тўхтаган бўлсангиз – ўжар ва қайсарсиз.

🤗4. Танлаган буюмингиз, аниқроғи, унинг қандай ашёдан тайёрлангани сизнинг ён-атрофингиздагилар билан муносабатингизни билдиради.
а) Ёғоч – сиз тинчликсевар инсонсиз. Доимо уруш-жанжаллардан қочиб юрасиз.
б) Шишани танлаган бўлсангиз, қалбингиз жуда ҳам нозик. Ҳар доим ҳам ўзингизга ишонч сезавермайсиз.
в) Агар қимматбаҳо тошдан ясалган нарсани танлаган бўлсангиз, сизни ишонтириш ва бирор нарсага мажбур қилиш жуда қийин.
г) Металлда тўхтаган бўлсангиз – сиз кучли шахссиз. Доимо атрофдагилардан устун бўлишга интиласиз.

🤗5. От ранги сизнинг ҳақиқий ҳаётга бўлган муносабатингиз рамзидир.
а) Жигарранг – доим аниқ ҳисоб-китобларга амал қилиб яшайсиз. Шунинг учун ҳам сизнинг ҳаётдаги ўрнингиз мустаҳкам.
б) Қора рангда тўхтасангиз – сизни тушуниш бошқалар учун анча қийин. Қийинчиликларга ўзингизни уравериш одатингиз бор.
в) Оқ ранг – сиз димоғдор инсонсиз, десак муболаға бўлмайди. Атрофдагиларда яхши таассурот қолдиришни хуш кўрасиз.

🤗6. Бу саволга жавоб ҳаётда кўпроқ кимга ишонишингизга аниқлик киритади.
а) агар отда кетиб қолишни танласангиз, ҳаётдаги оғир вазиятларда энг аввало, дўстларингиздан ёрдам кутасиз.
б) Уйни танласангиз, демак, сиз оилани биринчи ўринда кўрасиз. Ёрдам ва ҳимояни умр йўлдошингиздан кутасиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомиладор аёлингиз билан тортишаётганингизда бу қанчалик бўлажак фарзандингизни ҳаётига салбий таъсир қилиши ҳақида хеч ўйлаб кўрганмисиз?

Авлодингизни туғилмасидан руҳий ногирон қилманг...

Ҳомиладор аёлда туғилажак гўдакни характери бўлади, сизга қарши боришга ҳам руҳан ҳам жисман заиф бўлади.

Ҳар бир оғриғи жисмини тубида ётган сизни зурриёдингиз билан чамбарчарс боғланади.

9 ой ўтади, лекин бир умрлик жароҳатга сабабчи бўлманг...