✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
РАСУЛУЛЛОҲ МЎЖИЗAЛAРИ
(соллаллоҳу алайҳи васаллам)

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам мўъжизалар кўрсатганмилар?
- Ҳа. «Сияри набий» ва «Таворихи анбиё» китобларида бу ҳақда кўп баён қилинган.

🌱 Биринчиси: кофирлар у кишини синамоқ учун мўъжиза сўрашганида, ойни икки бўлакка бўлиб кўрсатганлар. Ойнинг бир бўлаги тоғнинг бир томонида, иккинчи бўлаги бошқа томонида кўринган.
🌱 Иккинчиси: Муҳаммад алайҳиссалом Aбу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) билан Маккадан Мадинага келганларида Aбу Aйюб Aнсорий икки кишилик таом келтирганлар. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Aбу Aйюбга Мадина шаҳри улуғларини мажлисга чақиришни буюрганлар. Бир юз саксон киши йиғилган ва ҳаммалари таомни тановул қила бошлаганлар. Aммо мўъжиза туфайли таом сира камаймаган.
🌱 Учинчиси: Ҳудайбия саҳросида уруш пайти саҳобалар ташна бўлишади. Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо билан сув чиқарадилар. Жами аскарлар тўйиб сув ичадилар.
🌱 Тўртинчиси: яна ўшандай ҳолатларнинг бирида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ярим коса сувга бармоқларини соладилар ва косага сув тўлиб, етмиш-саксон киши у сувдан ичадилар.
🌱 Бешинчиси: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч юз кишилик мажлис чақирадилар. Бир кичик лаганда хурмо қўядилар, мажлис аҳли хурмодан қанча тановул қилса ҳам ҳеч тугамаган.
🌱 Олтинчиси: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир яҳудий аёл заҳарланган гўшт келтирганида, гўшт: «Мен заҳарланганман», деган экан.
🌱 Еттинчиси: бир бўри, эчки ва туя Пайғамбаримизнинг мўъжизалари туфайли тилга кирган.
🌱 Саккизинчиси: бир киши: «Пайғамбар эканлигингизга гувоҳингиз борми?» деб сўраганида, бир дарахт Расул алайҳиссаломнинг ёнларига келиб шаҳодат калимасини айтган ва қайтиб жойига бориб турган.
🌱 Тўққизинчиси: Хандақда уруш пайти бир дона арпа нонига барака келиб, минг киши тўйган.
🌱 Ўнинчиси: Ҳунайн урушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душман қўшинига бир ҳовуч тупроқ сепганларида, уларнинг кўзларига тупроқ тўлиб, мағлубликка гирифтор бўлган эди.
🌱 Ўн биринчиси: ул зот тасбеҳ ўгирганларида, тасбеҳ тошларидан «Субҳаналлоҳ», деган овоз эшитилган.
🌱 Ўн иккинчиси: Муҳаммад алайҳиссалом қариндошларининг хайр-дуоларини қилиб турганларида, уйнинг деворларидан «Омин» деган овоз эшитилган.
🌱 Ўн учинчиси: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни суяниб хутба ўқийдиганлари хурмо ёғочидан айрилганларида, у ёғоч устун ғамгин йиғи овози чиқарган.
🌱 Ўн тўртинчиси: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг катта мўъжизалари - Қуръони каримдир.

Aҳмад Ҳодий Мақсудий “Ибодати исломия”.
Каналга уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
“Сизлар уйқудан аввал исмид (сурмасидан) қўйинглар. Чунки у кўзни ўткир қилади, киприкни ўстиради”.
Шарҳ:
Демак, исмид сурмасини айнан уйқудан олдин қўйиш фойдаси кўпроқ экан. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир тавсияларида уммат учун улкан манфаатлар бор.
Муҳим эслатма: Сурма қўйиш ҳақидаги тавсиялар кўзи соғлом кишиларга тегишли. Кўзида бирон муаммо бор беморлар шифокорга мурожаат қилишлари керак. Зеро, исмид ва шу каби сурмалар кўзи хаста инсонлар учун зарар келтиради.
Каналга аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
34. АЛ-АЗИЙМ
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.


http://T.me/qalb_sozim

Зикр фойдалари:

1. Зикр зокир учун бу дунёда ва қабрда нур бўлади.
2. У қалбни ғафлат уйқусидан уйғотади.
3. Қалбда бир қасоват бўлиб, Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса уни кетказа олмайди.
4. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.

📚"Нақшбандия" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
Ҳаётнинг барчаси икки оятда мужассам!
1. "Ким менинг тўғри йўлимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас", (Тоҳа сураси, 123 оят).
2. "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур", (Тоҳа сураси, 124 оят).

Мана шу инсон учун ҳаёт формуласи бўлиб, танлаш ўзининг ихтиёридадир.

http://T.me/qalb_sozim
Намоз

Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам ал-Асомнинг мажлисига кириб:
- “Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизми?” - деб сўради. “Ҳа” - деди Ҳотам.
“Намозни қандай ўқийсиз?” - сўради у яна. Ҳотам ал-Асом шундай деди: - “Ўрнимдан тураман, қўрқув билан намозга юриб бораман, ният билан киришаман, улуғворлик билан такбир айтаман, тартил ва тафаккур билан қироат қиламан, хушуъ билан рукуъга бораман, тавозе билан сажда қиламан, тугатиш учун ташаҳҳудга ўтираман, ният билан салом бераман, Аллоҳ азза ва жалла учун ихлос билан тугатаман, яна хавф билан намоздан қайтаман, чунки Аллоҳ мендан буни қабул қилмай қолишидан қўрқаман ва ўлгунимча бор кучим билан намозимни муҳофаза қиламан”.
Исом ибн Юсуф: - “Намозни жуда яхши адо қилар экансиз” - деди.
(“Солиҳлар гулшани”)

http://T.me/qalb_sozim
Бир қози айтади:

Ўттиз йилдан буён маҳкамага ота-онасига оқ бўлган бирорта аёл киши келмаган.

Оқ бўлиб маҳкамага келганларнинг барчаси эркаклардир.

Шу билан бирга қиз фарзанд кўрса хафа бўладиганларни борлиги қизиқ!

💌 Doslarga yuboring📤

http://T.me/qalb_sozim
#Улуғлар_ибрати

Имтиҳон

Бир куни шайтон алайҳи лаъна Исо (а.с.) ёнларига келиб:
– Эй, Исо! Модомики, сен Роббингга шунчалик ишонар экансан, шу баландликдан ўзингни ташлаб юбор. Кўрайликчи, У сени қутқариб қолармикан?! – дебди.

Исо (а.с.) зукколик билан:
– Эй, Иблис! Қул Роббисини имтиҳон қилмайди!!! – дебдилар.

«Ҳикматлар хазинаси» рисоласидан

http://T.me/qalb_sozim
"У, афсуски, (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан, дейди" (Фажр сураси, 24-оят).

Олдингизда қабр эгаларининг орзулари турибди. Мудом жонингиз танангизда экан, тирикликни ғанимат билинг!

http://T.me/qalb_sozim
 📎#Долзарб_мавзулардан

⚠️ АГАР ГУНОҲ ҚИЛИШНИ ИСТАСАНГ…

Бир киши Иброҳим ибн Адҳам ҳузурига келиб:
- Ҳазрат менга ёрдам берсангиз, нафсим мени гуноҳ ишларни қилишга буюради, – деди.
- Агар нафсинг гуноҳ ишларни қилишига жим қараб турсанг, албатта гуноҳкор бўласан ... Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бундай ёмон одатдан қутулишинг зарур, бунинг учун бешта маслаҳатимга амал қиласан.
Киши рози бўлди
- Агар гуноҳ қилишни истасанг, Аллоҳ сени кўрмайдиган жойда қилгин.
У киши ажабланиб:
- Субҳаналлоҳ... қандай қилиб ундан яширинаман...?
Ахир у барча сирлардан воқифку” деди
- Шундай экан Аллоҳ сени кўриб турган ҳолида унга гуноҳ қилишга уялмайсанми? деганларида, ҳалиги киши бир
пас жим бўлиб қолди.
- Агар гуноҳ қилишни истасанг Аллоҳни еридан бошқа жойда қилгин.
- Қандай қилиб.. ахир ҳамма ер уники бўлса.
- Баракалла.. бутун борлиқ уники, қандай қилиб Уни ерида яшаб Унга гуноҳ қилиш мумкин....?
- Агар гуноҳ қилишни хоҳласанг у берган неъматлардан танаввул қилма.
- Бунақада қандай яшайман..!? Ахир дунёдаги барча неъматлар уники бўлса...?
- Кўрдингми У ҳам таомлантирса, ҳам суғорса, ҳар доим сени ўз паноҳида сақласа, қандай қилиб унга гуноҳ қиласан?
- Бир кун келиб сени жонингни олишга фаришталар келади,уларга : “ Тўхтанглар қилган гуноҳларимга тавба қилиб, савоб ишларни қилиб олай” дегин.
- Қандай қилиб, ахир улар мени ихтиёрим билан иш қилмайдиларку…?
- Баракалла, чунки Аллоҳ таоло Ўзининг китобида
шундай деган:
ﻭﻟﻦ ﻳﺆﺧﺮ ﺍﻟﻠﻪ ﻧﻔﺴﺎ ﺍﺫﺍ ﺟﺎﺀ ﺃﺟﻠﻬﺎ
ﻭﺍﻟﻠﻪ ﺧﺒﻴﺮ ﺑﻤﺎ ﺗﻌﻤﻠﻮﻥ
▪️Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Зеро, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардор Зотдир.
- Қиёмат куни азоб фаришталари келиб, сени дўзахга олиб кетмоқчи бўлса улар билан бормагин.
- Бу иш қўлимдан келмайди, ахир мени уларга кучим етмайди? дедида, ўз қилмишларига пушаймон бўлиб:
- Аллоҳдан ўзга меҳрибон зот йўқдир ва шояд у менга ўхшаган жоҳилларни кечирса?
Шундан сўнг умрининг охиригача қилган гуноҳ ишларига Аллоҳдан кечиришини сўраб, солиҳ бандалардан бўлди.
Аллоҳ умр дафтаримизни сўнги зарварақларини гўзал тарзда ниҳоялашни барчамизга насиб этсин…
Амин….

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
Муҳаммад ﷺ инсонларнинг энг буюгидир

Франциянинг таниқли олимларидан Ламартиннинг мана бундай сўзлари бор: «Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад алайҳиссалом инсонларнинг энг буюгидир. У киши ҳам Пайғамбар, ҳам нотиқ, ҳам даъватчи, қонуншунос, жангчи, қалблар ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом-раҳбар, давлат арбоби, ер юзининг йигирмата минтақасида исломий салтанат қура олган Муҳаммад алайҳиссалом ана шундай зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди! Наҳотки, у ўлчовларга сиғса?!»

Франциянинг таниқли олими Ламартин

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар.

﴾Каҳф сураси: 10-оят﴿
•┈┈•❀•┈✿┈•❀•┈┈•

✍🏻Тафсири Ҳилол китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔸Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас.
(Оли Имрон сураси; 185-оят)
--------------
T.me/qalb_sozim
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».

Қиёмат қоим даҳшатлари, у куннинг зулматлари ва тўс-тўполонлари маълум. У кунда биров-бировни таний олмайди. Кўпларнинг юзи қорайган, уларнинг бетларини ғубор қоплаган бўлади. Аммо бир гуруҳ одамлар юзларидан ва қўл-оёқларидан кишининг ҳавасини келтирадиган даражада нур таралиб, гўзал ҳолатда ажралиб турадилар. Бу бахтиёр инсонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидир, умр бўйи таҳорат қилиб, намоз ўқиб ўтган мусулмонлардир.

📚Ҳадис ва Ҳаёт 4-жуз «Поклик» китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim
#суннатни_тиклаймиз
Яхшилик қилган кишини қутлаш

Яхшилик қилган кишига “Баракаллоҳу лака фи аҳлик ва малика ва жазакаллоҳу хойрон” (маъноси: Аллоҳ сени, аҳлингни ва молингни марҳаматига сазовор қилсин ҳамда сенга яхши мукофотлар берсин), дейиш мустаҳабдир.

🔹Абдуллоҳ ибн Абу Робиъа (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мендан қарз сўрадилар. Бир муддатдан кейин уни қайтар­дилар ва: “Боракаллоҳу лака фи аҳлика ва малика”, дедилар» (Имом Насоий ва Ибн Можа ривоятлари).

Имом Термизий Усома ибн Зайддан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: 🔹«Кимга яхшилик қилинса, қилувчига “Жазакаллоҳу хойрон” (Аллоҳ яхши мукофот берсин)
дейилса, батаҳқиқ, мақтовда етук қилибди», дедилар.
📚«Оилада фарзанд тарбияси» дан

❗️Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

☪️
Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️Суннатни ёйинг

T.me/qalb_sozim
​РОББИНГИЗ ЧЕКСИЗ ҚУДРАТ СОҲИБИ

“(Эй, Муҳаммад!) Улар Сиздан тоғлар (қиёматда нима бўлиши) ҳақида сўрасалар, сиз: “Парвардигорим уларни (чанг-тўзон каби) сочиб юборур”, деб айтинг”.

🍁(Тоҳа сураси, 105-оят)

Салобатли тоғларни бир лаҳзанинг ўзида чанг-тўзон каби сочиб юборишга қодир бўлган Зот, сизнинг ғам-ташвишларингизни ҳам бир лаҳзада кетказишга қодирдир. Шундай экан, асло умидсиз бўлманг!

http://T.me/qalb_sozim
Ибодатларнинг қабул бўлиши аломатлари.

Мўмин ибодат қиларкан, албатта, Аллоҳ таоло амалини қабул этишидан умидвор бўлади. Қанча-қанча инсонлар намоз, рўза, закот, ҳаж ибодатларини адо этадилар, Қуръон тиловоти, зикрлар билан машғул бўладилар ва бошқа фарз, вожиботларни қоим қиладилар. Лекин мазкур амаллар Аллоҳнинг ҳузурида қабул бўлаяптими ёки йўқми?!
Албатта, буни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Бирор кишини бу саволга жазм қилиб жавоб беришга журъати ҳам етмайди. Зотан, бу Аллоҳнинг ҳузуридаги илмдир.

Инсон амалини қабул бўлганини ва саъйи ҳаракатларини самара берганини қандай билиши мумкин?!
Уламолар амалларни қабул бўлганини баъзи белги-аломатларини зикр қилганлар:


1️⃣ Гуноҳларга қайтмаслик билан.

Бу – банда гуноҳ маъсиятдан нафратланиши, унга қайтишни ёмон кўришидир. Гуноҳ ишларини эслаганда маҳзун бўлиб, надомат чекса, қалби ҳасратдан сиқилса, бу унинг ибодати мақбул, тавбаси қабул бўлганининг далилидир.
يقول ابن القيِّم فى مدارج السالكين: «أما إذا تذكَّر الذنبَ ففرح وتلذَّذ فلم يُقبل، ولو مكث على ذلك أربعين سنة»
Ибнул Қайюм “Мадорижус соликин”да айтади. “(Банда) гуноҳларини эслаганда хурсанд бўлса ва лаззатланса, унинг амали қабул қилинмади. Гарчи шунга кўра қирқ йил қолса ҳам…”
قال يحيى بن معاذ: «مَن استغفَر بلسانه وقلبُه على المعصية معقود، وعزمُه أن يرجع إلى المعصية ويعُود، فصومُه عليه مردود، وباب القبول فى وجهه مسدود
Яҳё ибн Муоз айтади. “Кимки, тили билан истиғфор айтсаю, қалби гуноҳга боғланган бўлиб, азму қарори (нияти) яна гуноҳга қайтиш бўлса, унинг тутган рўзаси мардуддир. У учун қабулият эшиги беркитилгандир”.


2️⃣ Аллоҳга тоатни (бўйсуниш, итоат этиш) янада зиёда қилиш билан.

Демак, амални қабул бўлганининг аломатларидан яна бири, тоат-ибодатни янада кўпайтиришликдир.
قال الحسَن البصرى: «إنَّ مِن جزاءِ الحسَنةِ الحسَنة بَعْدَها، ومِن عقوبةِ السيئةِ السيئةُ بعدها، فإذا قبل اللهُ العبدَ فإنه يُوفِّقه إلى الطاعة، ويَصْرفه عن المعصية، وقد «يا ابن آدم، إن لم تكن فى زيادة فأنتَ فى نقصان«
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Яхшиликнинг мукофоти, ундан кейин ҳам яхшилик қилишдир. Ёмонликнинг жазоси эса, ундан кейин ҳам ёмонликни қилишдир. Аллоҳ бандадан амалини қабул этган бўлса, уни тоат-ибодатга муваффақ қилиб ва гуноҳ маъсиятдан йироқ қилиб қўяди. “Эй одам боласи! Агар сен (тоат-ибодат) да зиёдаликда бўлмасанг, бас сен нуқсон ичрадирсан”, дедилар”.


3️⃣ Тоат ибодатларда саботли бўлиш билан.

Тоат ибодатларда саботли бўлишда катта самаралар бор.
قال ابن كثير الدمشقى – حيث قال رحمهُ الله: «لقد أجرَى اللهُ الكريمُ عادتَه بكرَمِه أنَّ مَن عاش على شيء مات عليه، ومَن مات على شيء بُعِث عليه يوم القيامة»؛ فمَن عاش على الطاعة يأبى كرَمُ اللهِ أن يَمُوت على المعصية، وفى الحديث: «بينما رجلٌ يحجُّ مع النبي صلى الله عليه وسلم فوكزته الناقة فمات، فقال النبيُّ صلى الله عليه وسلم: ((كفِّنوه بثوبيه؛ فإنه يُبعَث يوم القيامة ملبِّيًا)).
Ибн Касир Димашқий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“Аллоҳу Карим ўз карами ила одатини шундай жорий қилдиким, албатта, ким қандай яшаса, шундай вафот этади. Ким қандай вафот этса, қиёматда шундай тирилтирилади”. Кимки тоат ибодатда яшаса, Аллоҳнинг карами уни маъсиятда вафот эттиришни хоҳламайди.

«Саҳиҳайн»да Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Бир киши Арафотда турган пайт туясидан йиқилиб тушди ва туянинг оёқлари остида нобуд бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни сув ва сидр билан ювинглар ва иккита матога кафанланглар, хушбўйламанглар ва бошини ўраманглар, чунки у қиёмат куни талбия айтган ҳолда тирилади”, дедилар.


4️⃣ Қалбни пок тутиш билан.

Тоат ибодатларнинг қабул бўлиш аломатларидан яна бири, қалб касалликларидан дилни поклашликдир. Аллоҳнинг муҳаббатига инобат қилиш. Унинг розилигини ҳамма нарсадан муқаддам этиш. Бирор кишини яхши кўрса, уни фақат Аллоҳ учун севиш. Қалбидан кибр, ҳасад, адоват, риё, мунофиқлик каби иллатларни чиқариб ташлаш. Борлиқдаги барча ишлар Аллоҳнинг қўлида эканлигига буткул ишониши ва унга рози бўлиш. Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлиш. Роббисига яхши гумонда бўлишидир.

http://T.me/qalb_sozim