✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
ЖАННАТ ВА ЖАҲАННАМ

☘️ 🥀 ☘️ 🥀 ☘️ 🥀 ☘️ 🥀 ☘️
Жаннатнинг таърифи қандай?
🔸Жаннат роҳат ва фароғатга тўла. Унда хушҳаво боғлар, зилол чашмалар, тил билан баён қилиб бўлмас афзалликлар бор.

Жаннатдаги энг мўъжизавий ва ҳайратланарли воқеа нима?
🔸Жаннат аҳлининг Аллоҳ дийдорига етишмоғи. Аммо Аллоҳни биз қай тариқа, яъни қай кўз билан кўрмоғимиз маълум эмас.

Жаҳаннам қандай макон?
🔸Жаҳаннам қабоҳатга ва разолатга тўла азоблар маконидир. У жойда Забония исмли фаришталар кофирлар ва гуноҳкорларга аёвсиз жазо берадилар.

Жаннатга кимлар киради?
🔸Бу ўткинчи дунёда Аллоҳ буюрган амалларни бажариб, у Зот таъқиқлаган ишлардан қайтган диёнатли ва гуноҳлари кечирилган мўмин бандалар киради.

Жаҳаннамга-чи?
🔸Кофирлар ва фосиқлар.

Кишилар жаннатда доимий қоладиларми?
🔸Жаннат аҳли боқий қолади ва унда қазою қадар йўқдир.

Жаҳаннамга кирганлар-чи?
🔸Имонсиз кишилар жаҳаннамда доимий маҳбус бўлиб қоладилар. Уларга ўлим йўқ. Аммо гуноҳлари кечирилмасдан жаҳаннамга кирган осий мўминлар гуноҳлари миқдорича жазоланиб, сўнг дўзахдан чиқадилар ва жаннатга қайтиб, у жойда қоладилар.

"Ибодати исломия"дан.
Каналга
уланиш:👇

http://T.me/qalb_sozim
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.
(Аҳзоб сураси, 56 оят.)

Соллаллоҳу алайка Йа Росулаллоҳ


http://T.me/qalb_sozim
Саҳл ибн Абдуллоҳ айтдилар:

Беш нарса кишининг қимматбаҳо гавҳар эканига далилдир:

Ўзини беҳожат қилиб кўрсатадиган камбағал киши.

Ўзини тўқ қилиб кўрсатадиган оч киши.

Ўзини хурсанд қилиб кўрсатадиган маҳзун киши.

Ўртада адоват бўлса ҳам, муҳаббат изҳор қиладиган киши.

Кундузи рўзадор, кечаси ибодатда бедор бўлса ҳам, заифлашиб қолганини билдирмайдиган киши.


👉🏽Инсонга берилган бойлик мукофат эмас, камбағаллик жазо эмас. Бу ризқдир.

http://T.me/qalb_sozim
Ер остидагиларнинг узрлари шундай бўлган эди:
- Ўқишим тугасин...
- Армияга бориб келай...
- Ҳозирча тайёр эмасман...
- Бу йил рўзага ҳаво иссиқ бўлди кейинги йил тутаман...
- Қариганда бир Ҳажга бориб келаман...
- Кейинроқ ўқийман...
- Кейин...
- Кейин...
- ...

«Кечиктирганлар ҳалок бўлди!»
T.me/qalb_sozim
✔️ Аллоҳ таоло айтади: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”
(Иброҳим 7-оят)

✔️ “Раббингиз берган неъматларни (бошқаларга эслатма бўлиши учун доим) айтиб юринг”
(Зуҳо: 5-оят)

✔️ “Агар шукр қилсангизлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлади”
(Зумар: 7-оят)

✔️ Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: “Қаноатли бўл, шунда энг шукр қилувчи банда бўласан”
(Ибн Можа ривояти)

✔️"Аллоҳга ибодат қилинг ва шукр қилувчилардан бўлинг”
(Зумар: 65-66-оят)


🤲 РОББИМИЗ БИЗНИ ШУКР ҚИЛУВЧИЛАРДАН ҚИЛСИН!

🍃🌸🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилаётган Саъднинг ёнидан ўтаётиб: “Бу қандай исрофгарчилик, эй Саъд?” дедилар. “Таҳоратда ҳам исроф бўладими?” – “Ҳа, ҳатто оқиб турган дарёда бўлсанг ҳам”, дедилар”.
Имом Аҳмад ривояти

Дўстларингизга ҳам улашинг!
T.me/qalb_sozim
Аллоҳ муҳаббатига сазовор бўлувчи кимсалар:

"Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 195 оят).

"Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).

"Ва албатта Аллоҳ ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).

"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" (Оли имрон, 76 оят).

"Албатта Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" (Оли имрон сураси, 146 оят).

"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта ўзига таваккал қилувчиларни севади" (Оли имрон сураси, 159 оят).

"Албатта Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" (Моида сураси, 42 оят).

✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

T.me/qalb_sozim
☝️Гўзал ибрат

Аллоҳ таоло айтади:
«Ёки Яъқубга вафот вақти келган вақт шоҳид бўлганмидингиз. Ўша вақт у фарзандларига: «Мендан кейин кимга ибодат қиласизлар?», деган эди».

Қаранг, Яъқуб алайҳиссалом ўзлари ажал билан олишяптилар, фарзандлари ҳам катта ёшда, ҳатто ичларида пайғамбар бўлганлари бор, лекин шу ҳолатда ҳам «Мендан кейин кимга ибодат қиласизлар?» деб сўрамоқдалар.

Азизлар, ана шундай, фарзандларни тарбияли, иймон эътиқодли бўлишлари дарди умрнинг охиригача давом этиши лозим.

✍🏻Муҳаммад Жума
•┈┈••┈┈••┈┈••┈┈••┈┈••┈┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

T.me/qalb_sozim
Аллоҳ аввал яратган нарса Қаламдир

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ўз ўғлига деди:

«Эй ўғлим! Сен то ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, ҳеч қачон иймон ҳақиқати таъмини топа олмассан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Албатта, Аллоҳ аввал яратган нарса Қаламдир. У Зот унга:

«Ёз», деди.

«Эй Роббим, нимани ёзаман?» деди.

«Ҳар бир нарсанинг қиёмат қоим бўлгунча бўладиган тақдирларини ёз», деди», деганларини эшитганман.

Эй ўғлим! Албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ким мана шундан бошқа(ақийда)да ўлса, мендан эмас»
, деганларини эшитганман».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Яқинларингизга ҳам улашинг

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️КИМКИ ТАҲОРАТДАН СЎНГ УШБУ ЗИКРНИ ЎҚИСА

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида:

أَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ ،

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», – дедилар».
(Муслим ривояти).

Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман».

☝️🍃🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!✔️

http://T.me/qalb_sozim
​​​​​​БЕШ ТОИФА ФАРЗАНДЛАР БЎЛАДИ:

1. Ота онаси буюрган нарсани қилмайди. Бундай фарзанд ота онасига оқдир.

2. Айтилган ишни қилади, аммо миннат билан, уфф тортиб, овозини баландлатиб қилади. Бундай фарзанд гуноҳга ботади, ҳолатига қараб оқ бўлишининг хатари катта.

3. Ота онаси буюрган нарсани қилади, лекин ёқтирмай қилади. Бундай фарзанд оқ бўлмайди лекин ажру савобдан маҳрум бўлади.

4. Буюрилган ишни чин кўнгилдан қилади ва бунинг учун ажр савоб олади. Аммо бундай фарзандлар камдир.

5. Ота онаси ҳали айтмай туриб, улар хоҳлаган нарсани қилади. Мана шундай фарзанд ота онага яхшилик қилганларга ваъда қилган савобларга эришади. Бундай фарзандлар жуда нодир бўлади.

Шу охирги икки хил фарзандларнинг умри ва ризқи баракотли, қалби шод бўлади, ишлари доим ўнгидан келади. Мана шу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Аллоҳ уни хоҳлаганига беради. Аллоҳ буюк фазл соҳибидир.

Аллоҳим! Барчамизни ана шундай фарзандлар қаторида қилгин!🤲🤲🤲

☝️🍃🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!✔️

http://T.me/qalb_sozim
⛔️Оҳират учун беш дақиқа...

🍀Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?
Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.

🍀Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
Жавоб: “Ла ҳавла ва лақуввата илла биллаҳ”ни айтинг.

🍀️Савол: Қандай қилиб сизга Жаннатда сизга хурмо дарахти экилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.

🍀️Савол: Қандай қилиб ҳар биркалима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар”ни айтинг.

🍀Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг.

🍀️Савол: Қандай қилиб Аллоҳ таъола ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
Жавоб: “Ҳасбияллоҳу ла илаҳаилла ҳува Алaйҳи таваккалтува ҳува Роббул АршилАзим”ни 7 марта айтинг.

🍀️Савол: Аллоҳ сиздан қандайрози бўлиши мумкин?
Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.

🍀Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
Жавоб: “Астағфируллоҳал Азималлази маллази ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.

🍀Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.

Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.

🍀Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.

🍀️Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум валамват” ни ўқинг.

🍀Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
Жавоб: Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.

🍃☝️🌹АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!✔️


http://T.me/qalb_sozim
​​БОЙЛИКНИНГ ЯХШИСИ...

1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.

2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.

3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.

4. Секин-секин шошил.

5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.

6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.

7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.

8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.

9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.

10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.

11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.

12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онанга хизматини адо эт, исрофгарчилик қилма, меҳнаткаш бўл, кийимингни пок тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.

13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.

14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайди.

15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй.

16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.

17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.

18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.

19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган киши сувсиз қолади.

☝️🍃🌹АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ТАРҚАТИНГ!✔️

http://T.me/qalb_sozim
#бу_ҳаром

Авратингизни очиб юрманг!

📖Ҳанафийларнинг энг мўътабар фиқҳий матн китобида аврат жойлари ҳақида шуларни ўқиймиз:
📌«Эркакнинг аврати киндиги остидан тиззаси остигачадир. Чўриники мана шу (киндик остидан тиззаси остигача) орқа ва қорни билан биргадир. Ҳур аёлнинг аврати бутун баданидир. Магар, юзи, кафти (бўғимигача) ва қадами (тўпиғигача) аврат эмас».
📝(Убайдуллоҳ ибн Тож уш-шариъа: «Мухтасар ул-виқоя», Қозон-1911 й., 12-бет.)
-------------------
📖Дорақутний Амр ибн Шуайбдан, у эса отасидан, у эса бобосидан ривоят қилишича, Жаноби Расули акрам (с.а.в.) деганлар:
📌 «Албатта киндик остидан тиззагача авратдир».
-----------------------
📖Мазҳабимизнинг машҳур китоби бўлмиш «Ҳидоя»нинг соҳиби ривоят қилган ушбу:
📌 «Тизза аврат жумласидандир», деган ҳадиси шарифни Алий (к.в.)дан Абу Ҳотам ва Дорақутнийлар ривоят қилганлар.
---------
http://T.me/qalb_sozim