✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу:

«Мен ижобатнинг эмас, дуо қилишнинг ғамини чекаман. Агар дуо қилишга илҳом берилса, ижобат ҳам у билан бирга келади» - деган эканлар.


http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти
🔸Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила дафъ қил. кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди содиқ дўстдек бўлур.
------
Аллоҳнинг йўлига чақирувчи сўзининг қадрини яхши билиши, сўзни ҳис этиши керак. Чунки
🔹«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас».
Аллоҳ таолонинг йўлига чақирувчининг иши яхши иш, сўзи яхши сўз, унинг иши бошқаларнинг ишидан устун, унинг сўзи бошқаларнинг сўзидан устун. Шунинг учун ҳам

🔹«Яхшилик бўлган нарса Ила даф қил».
Ҳар қанча ёмон гап эшитиб, ҳар қанча ёмон муомала кўрсанг ҳам, фақат яхши Нарса ила қайтар, эй Аллоҳнинг йўлига чақирувчи. Ҳеч қачон ёмонлик қилма! Ана ўшанда
🔹«Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди содиқ дўстдек бўлур»,
Бу Исломга, яхшиликка чақирувчилар учун жуда ҳам зарур бир сифатдир. Ҳар бир нарсани ёмонлик билан эмас,
фақат яхшилик билан қарши олиш даражасига етган чорловчигина катта муваффақиятларга эришади. Аммо бу сифатга эришиш осон эмас.
📚"Тафсири Ҳилол" китобидан.
http://T.me/qalb_sozim
Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса.Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса.
(Бақара 216-оят)
Аллоҳ билади, сиз билмайсиз. Аллоҳ таоло бандаларининг ҳамма ҳолатларини яхши билади.

Дўстларингизга улашин
г

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

📌НАРДА ЎЙНАШ ҲАРОМДИР!
----
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

❇️«Ким нардашир ўйнаса, худди қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботиргандек бўлади», дедилар».

📝Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

http://T.me/qalb_sozim
Аллоҳнинг зикрини қилмаётганларга дунё эшикларининг очилиши истидрождир*.

Аллоҳ таоло айтади: "Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар" (Анъом сураси, 44-оят).

Яъни, улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Аммо иймонсиз, тазарруъсиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Осийларга бу нарсалар берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади. Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар.

Бирданига Аллоҳнинг азоби уларни тутди. Энди тавба-тазарруъ қилишга имкон қолмади.
---
* Истидрож - Аллоҳ таолонинг бандани тўсатдан азобга гирифтор қилмай, гуноҳларининг янада кўпайиши учун қўйиб бериши. Банда неъмат ичра-ҳузур ҳаловатда турган пайтда Аллоҳнинг азоблари келади.

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
🥀 🔻 ГУНОҲКОРЛАР

Ислом динига эътиқод қилган ва лекин ўзини тута олмай, гуноҳ қилган кишилар мусулмонликдан чиқадими ёки йўқми?
🔸Чиқмайди. Aммо фосиқ ва гуноҳкор бўлади.

Гуноҳкорлар дўзах азобидан сақланиши эҳтимоли борми?
🔸 Aллоҳ таоло кечирган баъзи бандалар дўзахга эмас, жаннатга кириши мумкин.

Aллоҳ баъзи гуноҳларни кечирадими?
🔸Aгар хоҳласа.

Aллоҳ қайси гуноҳларни кечиради?
🔸 Ҳар қандай гуноҳни кечириш Aллоҳнинг ихтиёридадир. Aллоҳ одилдир. Яна чин ихлос билан тавба қилган кишиларнинг гуноҳидан кечишга Aллоҳ ваъда қилган.

Бевақт вафоти туфайли тавба қилолмай ўтган мўминларнинг гуноҳлари кечирилиши мумкинми?
🔸Пайғамбарларнинг ва бошқа солиҳ кишиларнинг шафоатлари сабаб бўлиб кўп кишиларнинг гуноҳи кечирилиши мумкин. Фарз ва вожиб амалларини қилгандан сўнг суннат амалларини қилган кишиларни Муҳаммад алайҳиссалом шафоат қиладилар.

Пайғамбарларнинг ва бошқа солиҳ кишиларнинг шафоатларидан маҳрум бўлган гуноҳкор кишиларнинг ҳам гуноҳи кечириладими?
🔸Aллоҳ кечиргувчи. Марҳамат ул Зотнинг ўзидан. Aммо Aллоҳнинг марҳаматига таяниб гуноҳ қилмоқ жоиз эмас. Чунки Aллоҳ қаҳрли ҳамдир.

"Ibodati islomiya"дан.
Каналга
уланиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
РОБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИ

Робиъул аввал ойининг 12-кечаси, баъзи манбаларда 9-кечаси Мавлидун-Набий кечасидир. Олам фахри Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кечада туғилганлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган санани тарихчиларнинг кўпчилиги 571 йил деб таъкидлашади.
Кўпчилик Ислом уламолари мана шу кунни, яъни рабиъул аввал ойининг 12-куни, душанбага ўтар кечасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган кунлари деб иттифоқ қилганлар.
Умуман олганда кўпчилик Ислом уламоларининг иттифоқ қилишларича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари 571 йил, душанба, рабиъул аввал ойининг 12-кунига тўғри келади.
Турк олими Умар Ризо Дўғрул Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари хусусидаги уламолар ихтилофига шундай муносабат билдиради:
Ҳазрати Пайғамбаримизнинг хотирини ёд этишни истаган ҳар бир мусулмон бунинг учун аниқ бир кунни танлаш шарт эмас. У Зотнинг шахсиятига ҳурмат-эҳтиромни у ёки бу кунда маросим ўтказиш билан адо этиб бўлмайди. Бу нарса у зоти муборакка энг самимий ришталар билан боғланиш ва унинг руҳини яшатиш орқали амалга ошириши мумкин.
Шу сабабдан саодат асри мусулмонлари биз муборак деб билган кунлардан бирортасини ҳисоб-китоб қилмадилар, бунга кўп аҳамият бермадилар ҳам. Чунки мусулмон учун муборак бўлмаган бирор кун ва бирор соат йўқ. Ҳар кунини, ҳар соатини мусулмончасига, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек ва истаганларидек ўтказган инсон орзу қилган савоб-баракотни топади.

“Тақвим”дан.
Каналга уланиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОВАТ АЙТИБ ШАФОАТГА ЭРИШИНГ

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй мўминлар, (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтингиз”. Азҳоб сураси, 56-оят.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга саловат айтиш сирот (кўприги) узра нурдир. Ким менга жума кунида саксон марта саловат айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Имом Табароний ва Дараҳутний ривояти.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
“Ким менга бир марта саловат айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловат йўллайди. Ўн гуноҳини ўчириб, уни ўн даража кўтаради”, деганлар.
Мутафаққун алайҳ ривояти.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қиёматнинг даҳшатлари ва хатарлари ҳолатларидан сизларнинг энг кўп эминда бўладиганларингиз менга энг кўп саловат йўллаганларингиздир”, деганлар.

Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Баъзи одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизга қандай саловот айтамиз?» дедилар.
У зот:
«Аллоҳумма! солли ъала Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи, кама соллайта ъалаа оли Иброҳийм. Аллоҳумма! барик ъалаа Муҳаммадин ва азвожиҳи ва зурриятиҳи, кама барокта ъалаа оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд», деб айт»
, дедилар.
Учовлари ривоят қилганлар.

Саловатнинг маъноси: «Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».

Каналга уланиш:👇
http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
33. АЛ-ҲАЛИЙМ
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.


http://T.me/qalb_sozim
Эр уйига келса, кечки овқат дастурхони тузалган. Ўртада шам ёниб турибди.
Эр:
— Ҳа онажониси, бу романтика нимани белгиси? - деса, хотин:
— Бу романтик ужин светдан қарзимизни белгиси, - деган экан.😅

http://T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Ислом илм динидир!
Ёшлик ғанимат даври....

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔸Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан Ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Ҳақиқатан, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир.
-----------
http://T.me/qalb_sozim
ДУНЁ КЎЗИНГГА ТОР БЎЛИБ ҚОЛГАНИДА УШБУ ҚИССАНИ ЭСЛАГИН:

– Етти фарзанднинг отаси эди. Уч ўғил ва тўрт қиз.

– Биринчи ўғиллари икки ёшдан бироз ўтгач вафот топган.

– Иккинчи ўғиллари бир ярим ёшда вафот қилган.

– Учинчи ўғиллари 17 ойлигида вафот этган.

– Биринчи қизлари турмушга чиқиб, 28 ёшида вафот топган.

– Иккинчи қизлари турмушга чиқиб, 21 ёшида вафот бўлган.

– Учинчи қизлари турмушга чиқиб, 27 ёшида вафот қилган.

Ўғил ва қиз фарзандларининг барчаси у зотнинг тирикликларида вафот топган. Фақат қизлари Фотима у зотдан кейин бироз яшаган.

Сизга ҳам мусибат ва ғам ташвиш тўқнаш келса, ушбу қиссани эслаб қўйишни тавсия этаман.

Бу киши ким эканларини билгандирсиз?

(Жавоб: Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам)


ИЗОҲ: Баъзи манбаларда саналар қуйидагича келган экан: Тўнғич ўғиллари Қосим 17 ойлигида, иккинчи ўғиллари Абдуллоҳ 1 ёшга тўлмасидан, кенжа ўғиллари Иброҳим 18 ойлигида, катта қизлари Зайнаб 31 ёшида, иккинчи қизлари Руқайя 22 ёшида, учинчи қизлари Умму Кулсум 28 ёшида вафот топганлар.


❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.


🌙🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹🌙

http://T.me/qalb_sozim
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР.

1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

2. Бизни севганларга
озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...

3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...

4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар хар доим вақт топамиз...

5. Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

7. Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...

8. Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч кандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи бўш нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...


ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

http://T.me/qalb_sozim