✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
#КУН_ҲАДИСИ

ЖАННАТ ҚАСРЛАРИГАЧА КЕЛТИРИЛИБ, ЖАННАТГА КИРМАСДАН ДЎЗАХГА КЕТАДИГАН ТОИФА

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир тоифа одамларни дўзахдан жаннатга олиб бориш буюрилади. Улар жаннатга яқинлашиб, унинг бўйларини ҳидлаб, ундаги қасрлар ва Аллоҳ жаннат аҳли учун ҳозирлаган неъматларни кўришгач, “Уларни жаннатдан буриб юборинглар, у ерда уларга насиба йўқ”, деб нидо қилинади.
Шунда улар: “Парвардигоро, бизга жаннатингни ва у ерда дўстларинг учун ҳозирлаган нарсаларингни (ноз-неъматларингни) кўрсатмай туриб дўзахга киритганингда эди, бизга осонроқ бўларди”, дейишади.
“Мен сизларга шуни ирода қилдим, – дейди Аллоҳ. – Чунки сизлар ёлғиз қолганингизда, улкан гуноҳлар билан Менга қарши чиқдингиз ва одамларга йўлиқсангиз, уларга итоаткор – тақводор бўлиб кўриндингиз. Инсонларга қалбингиздан Мен учун берган нарсаларингизнинг тескарисини кўрсатдингиз. Одамлардан қўрқдингиз, Мендан қўрқмадингиз. Одамларни улуғладингиз, Мени улуғламадингиз. Одамларни деб (гуноҳни) тарк этдингиз. Мана бугун сизларни савобдан маҳрум этганимдек, аламли азобга гирифтор қиламан”.


Яқинларга хам улашинг......

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси
📖Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ер юзида қурилган энг аввалги масжид ҳақида сўрадим.
У зот: “Масжидул Ҳаром, дедилар.
Мен: “Сўнгра қайси?” дедим.
У зот: “Масжидул Ақсо”, дедилар.
Мен: “Ораларида қанча (вақт) бор?”
дедим.
У зот: “Қирқ йил”, дедилар”.
📝Икки шайх ва Насаий ривоят қилганлар.
----------------
🔖Шарҳ: “Масжидул Ҳаром” деганда Каъбаи Муаззама тушунилади. Ривоятларда келишича, Каъба
Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар қуришларидан олдин фаришталар ёки Одам Ато томонидан қурилган.
Ушбу ҳадисда иккинчи масжид
ҳақида ҳам сўз кетмоқда ва у
“Масжидул Aқco» эканлиги баён қилинмоқда.

📚“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан.

http://T.me/qalb_sozim