Jaydari gaplar
182 subscribers
50 photos
32 videos
50 links
❗️Jurnalist, QALAMPIR.UZ sayti asoschisi Qamariddin Shayxov rasmiy telegram kanali.

👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
Download Telegram
Мени ажаблантираётгани бошқа масала: Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Намангандаги учрашувда Афғонистон билан чегарада ўзбекистонлик ҳарбий ҳалок бўлганини айтмаса, бу факт яширилганча қолиб кетармиди?!

Нега Мудофаа вазирлиги, Қуролли кучлар, Чегара қўшинлари ва округ Матбуот хизматлари жим? Нега бу ҳақдаги ахборотни Президент Мирзиёевдан эшитяпмиз? Бу ахборотни халққа етказиш ўша ташкилотларнинг вазифаси эмасми?

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Албатта, бошқалар қатори Ўзбекистонга келган актёрлар менга ҳам қизиқ. Айниқса, Ўзжан Дениз ва Назан Кесал. Лекин ундан ҳам кўпроқ, уларнинг келиши бюджетдан қанча маблағ совурилишига сабаб бўлгани кўпроқ қизиқ.

Яна бир гап: аввал кино ривожланиши керак. 24 йиллик танаффусдан кейин чалажон киносаноат учун зўрма зўраки фестивал қилиниши қанчалик тўғри?!

Биз икки-уч йилда йўқ бўлиб кетадиган тадбирлардан чарчамадикми?

Гулнора даврида ҳам Тошкени халқаро кинофестивали тикланди деб “Олтин гепард” фестивалини ўйлаб топишганди. Гулноранинг ортидан “Олтин гепард” ҳам занглади. Буниси қанча давом этаркин?!

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Кеча, 4 октябрь куни АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман бошчилигидаги делегация билан учрашдим.

Шерман хоним билан мулоқот Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг жамиятга таъсири хусусида бўлди.

Америка Президент Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.

Суҳбатда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, матбуот ва сўз эркинлиги, журналистлар хавфсизлиги ва диний эркинликни таъминлаш борасида Ҳукумат томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Сайлов бутун дунёда медиа учун хирмон кўтарадиган, номзодларга ажратилган маблағлардан ўзига тегишлисини оладиган пайт. Бироқ, Ўзбекистонда галдаги ўтказилаётган сайловларда бу умуман сезилаётгани йўқ.

Президент сайловига 18 кун қолганига, ҳар бир номзоднинг оммавий ахборот воситалари орқали тарғиботига 3 млрд 97 млн сўм, 5 номзодга қарийб 15,5 миллиард ажратилганига қарамай, кўпгина интернет-нашрлар, жумладан KUN.UZ ва QALAMPIR.UZ билан деярли шартномалар тузилмаган.

Кеча Марказий сайлов комиссиясидан қўнғироқ бўлди. Сайлов тарғиботига кўпроқ эътибор қаратишимиз сўралди. Лекин, яна текинга. Пулдан дарак йўқ.

Номзодлар тарғиботига ажратилган пуллар қани? Ё бунда ОАВга ялиниб, бошини силаб иш битириш назарда тутилганми?

Хуллас, 3 миллиарддан 15,5 миллиард қаерга кетаётгани қизиқ?

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Бир балоси бўлмаса…🤦🏻‍♂️
Болалигимиздан қон-қонимизга сингдирилгани шу: ё овозинг баландроқ чиқса, ё ўз ҳақиқатингни баралла айтсанг, ё адолат талаб қилсанг, кўрсаткич бармоқни лабларига босиб, жим бўлишни сўрашади. Айтганларини қилмасанг, талаб қилишади. Охир-оқибат сен улар учун хавфли одамга айланасан. Атрофдагиларнинг бундай муносабати айрим одамларни улғайганида ҳам тарк этмайди. Улар журналистлар.

Энг аввало оилада, кейин мактабда, университетда, йўлдаю чўлда ҳамма сенга қараб кўрсаткич бармоғини лабига босади.

Хонангга қамаласан. Гапирмайман, яхшиси ҳақиқатни қоғозга тушираман, дейсан. Қўнғироқ бўлади. Узоқ мулоқотдан кейин ўз бармоғингни ўзинг қандай қилиб лабинга оборганингни сезмай ҳам қоласан.

2 ноябрь - Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликга барҳам бериш куни.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Тупизм! Ўзилар билан ўзилар келишволилар. АКТ вазирлигидагилар боши билан урушиб қолганми? “Бағдодда ҳаммаёқ тинч” деб чиқиш нимаси энди…
Қўша-қўша City қургунча ҳаво тозалаш мосламаларини тузатганингларда, экологиямиз шунча қурилишдан чиқадиган чанг босимига бардош бера оладими ё йўқми, шуни ўйлаганларингда эди, бу кунлар йўқ эди.

Британияда бўлган ана шундай қум бўрони ҳақида ўз вақтида хабар берилмагани учун Бош вазир Черчил эътирозлар қуршовида қолган. Бу воқеа вақти келиб унинг истеъфо беришига ҳам сабаб бўлган.

Ҳозир давр ва технология бошқа. Хабар беришнинг ўзи камлик қилади. Йиллар давомида қўл қовуштириб ўтириб, City қургунча экологияни ўнглаш керак эди. Хўш, энди қай бирингиз истеъфо берасиз?

Hilton’нинг юқори қаватидан туриб чангга ботган Тошкентни томоша қилиш бошқача бўлса керак а? Айтганча, тепадан чангга ботган ҳокимият кўриняптими?
Jaydari gaplar
❗️ЭкоПартия қайси келажак учун жавобгар? Дарахтлари кесилган, чўлу биёбонга айланган келажакками? Шундоқ ҳам улар дарахтлар кесилиши, яшил майдонлар йўқ бўлишига жим қараб тургани етмагандек, яна сайловолди тарғибот материали сифатида дарахтлар маҳсули бўлган…
Обломуродов, қаердасиз? Сиз экологияни асрашга қадам ташлашингиз учун Президент бўлишингиз шартмасдир?! Ё албатта мансаб керакми? Нимага жимсиз? Ё кейинги сайловгача бирор жойга учиб кетдингизми?
Президент Матбуот хизматига қойил қолмадим. Интернетдан олинган расмга ўзининг логотипини босиб, “Маники” деб чиқарибди.

Бугун Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 8-саммити Истанбулдаги Демократия ва эркинлик оролида бўлди. Президент Матбуот хизмати хабарларга илова қилган суратлар орасида шу расм ҳам бор. Лекин бу расм Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматиники эмас ва у бугун туширилмаган. Камида бир ярим йил аввалги расм. (!)

Суратга эътибор берсангиз оролда қурилиш кетаётгани, ҳали дарахтлар ва чим экиб бўлинмаганини кўриш мумкин. Қолаверса, кўрга ҳассадек бўлиб кранлар ҳам турибди.

Кўз қаерда? Ўғирлаганга яраша ишонарли ўғирланглар.

Неужели борган жойиларни ҳозирги ва икки йил олдинги аҳволини суратга қараб фарқлай олмасанглар…

Вот это позор! Шоппинг қилгани бордиларми Туркияга?!

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Сиз ёлғиз эмассиз...

Думалаб тушдим. Қозоғистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳам кеча Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик ташкилоти лидерлар саммити ўтказилган Истанбулдаги оролдан 2 йил аввалги суратни берибди.

Эътибор қаратсангиз, оролда ҳамон қурилиш давом этаётгани, кранлар ишлаётгани, ҳамма жой чанг-тўзонлигини кўриш мумкин.

Неужели Матбуот хизматидагилар шуни кўрмайди?

Келишиб олганмисизлар)))😂

Лекин булар инсоф қилиб логотип қўймабди.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Мана Президент Матбуот хизмати наглым образом ўзлаштирган расмнинг асл варианти. Сурат муаллифи CNN. Аслида бу расм видеодан олинган стоп-кадр.

Бизда муаллифлик ҳуқуқи ээээнг юқоридан бузилади.

Эҳҳҳҳ василииииий.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев соҳадан четлатилди, Касаба уюшмаларига ўтди. Афсус!

Зайниддин Низомхўжаев ҳам Марказий сайлов комиссияда ишлаяпти. У ҳам соҳасидан йироқда.

Эшитишимга қараганда, улар энг оғир операцияларни ўтказиш бўйича Ўзбекистондаги энг нодир жарроҳлар саналади. Шундай жарроҳлар бугун тизимдан йироқда, кабинетга қамалиб, қоғозларга ботиб ўтиргандан операция столи устида тургани кўпроқ фойда эмасми?

Эшитишимча, улар ўтказадиган операцияни ўрганиш учун 16 йил вақт керак экан. Бугун уларнинг изидан борган шифокорлар ёки шогирд жарроҳлар борми? Ахир иккисини ҳам боғлаб бермаган-ку.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Qalampir.uz жамоаси #ЯшилМакон лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишларида қатнашди. Ўзимиз эккан дарахтларга белги қўйиб чиқдик.

Ўйлайманки, кун келиб бу жойларда ҳам ситй қурилиб, дарахтларимиз қирилиб кетмайди.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Бегона эркак тугул, кучук билан ётмайдими?! Санларга нима?

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
🆘— Ассалому алайкум! Ака, сиз Қамариддин бўласиз-а? Шу ерда ишлайсиз. Бир масала бор эди, кимга айтишни билмай юргандим, – деди ташқарида бир киши.
— Ассалому алайкум! Бемалол, ака!
— Кечки овқат вақтида оилам билан телевизор кўраман. Эркаклар кучини оширувчи, тез ҳомиладор қиладиган дорилар, интим маҳсулотлар ҳақида рекламалар бериляпти. 9 яшар қизимнинг олдида ҳижолат бўлиб кетаман. Бошқа каналга олсам бемаъни кино, ўзбекона канал "ўшанга"(канал номини айтгим келмади) олсам шу реклама берилади. Нима қилса бўлади, сиз уларга айта оласизми?

Ҳалиги одамга энди бу уларнинг реклама сиёсати, масалан QALAMPIR’га шундай реклама бериш мақсадида мурожаат қилишганида, пулини ҳам сўраб ўтирмай, “отказ” қилганман. Кўрсам айтиб қўярман, дедим.

Кечагина ТВлардаги мусордан мусор сериаллар ҳақида ёзмоқчи эдим, бугун қаршимдан бошқа бир масала чиқиб турибди.

Виждонингизга ҳавола! Биламан, ҳаммангиз ё очиқ, ё зимдан кузатасизлар, бу постни ўқийсизлар. Қайнағаси ёки қайнотаси билан дон олишиб юрган келинлар, танасини сотаётган аёллар ҳақидаги сериалларингиз ва жамият буни оддий қабул қилиши керак деган уринишларингиз жабрини чекмасдан ўлманг! Аллоҳ кифоя қилсин!
Замонамизда Ватан сарҳади деган тушунча анча кенгайди. Қуролланган аскар, мижжа қоқмай, баъзан соатлаб бир нуқтага тикилиб, қишин ёзин тик оёқда турган ҳарбий... Кўз ўнгимизга биринчи бўлиб келган тасвирлар бугун етарлимас. Уруш фақат қурол билан эмаслиги исботланди. Баъзан бир сўз дунё тинчлигига раҳна солишини, бир бетоқатнинг лофи хотиржамликни бузишини Лукашенко мисолида кўрдик.

Ватан сарҳади кенгайди. Энди унинг ахборий майдони, электрон сарҳади бор. Чизиғи йўқ. Делимитация қилинмаган.

Мен армияга бормаганман. Аммо ахборий уруш майдонида ҳали қуролсиз бўла туриб тажриба ўтаганман. Ўқ еганман, йиқилганман, янчиб кетишларига бир баҳя қолган пайтлар ҳам бор тарихимда. Бугун ҳам бу майдонда уруш давом этяпти. Тўхтовсиз! Мислсиз! Шафқатсиз! Таскинсиз ва чекинишсиз! Энг ёмони, бегона ўқ кўп. Ким отганини, кимга отганини билмайсиз. Тилим, доменим кимга мансублимга шоҳид.

Тушунинг! Мажбурсиз! Ҳар биримиз, ҳар бирингиз Ватанни у ё бу йўл билан ҳимоя қиляпсиз. Виждонингиз тозами? Ҳимоя қила оляпсизми? Ахборот урушидан, кибер хавфлардан?...
Қаерга қарама ҳамма шукр айтяпти. Саройлар, city’лар қурилишига сарфланган пул ва ақл Совет давридан қолган умумий тармоқдан ажралиб чиқишга етмаганига шукр қилишимиз керакми? Тушунмадим?! Биз кўкларга кўтарган мустақиллик электрдан мустақилликни ҳам ўз ичига олмаганига ачиндим.

Электрга шукр айтсак, нонга шукр айтсак, Москопга одам жўнатиб, мардикорлардан келаётган пулга тўй қилаётганимизга шукр айтсак… Эй воҳ, “свет” ўчса ҳам шукр айтсак. Нақадар сершукр одамлармиз.

Энергетика вазирлиги, Ҳукумат счетчикларни ўзгартириш ва шунга ўхшаган бошқа майда ва кўпроқ кимнингдир чўнтагига хизмат қилиши мумкин бўлган нарсалар ўрнига мана бундай глобал масалалар билан шуғулланиши керак эмасмиди? Нега ҳамон 70-йилдан қолган эски тармоқда ўтирибмиз? Нега электр энергиямиз мустақил эмас? Нега бутун республиканинг кнопкаси кимнингдир қўлида?

Хавфсиз пойтахт, вазиятлар маркази, кузатув камералари… Бир деганда ўчди. Ҳовуз қурмай сузишни ўргатишнинг оқибати шу бўлади.

Энг ёмони иқтисодиёт катта зарар кўрди. Нега? Бошқаларнинг хатоси учун қайсидир тадбиркор касодга учраши керак? Нега гўштлар дўконларда сасиб қолиши керак? Нега шам нархи ошиб, ажиаташ бошланиши керак? Нега нон корхоналарида дизель, сув захираси, генераторлар йўқ, Фавқулодда ҳолатларда нега нариги туманга нон қидириб чопиш керак? Шуларга шукр қилайми мен?

Ўйлайманки, Президент Шавкат Мирзиёев айбдорларни жойига ўтказади.
Эрталаб электр токи борасидаги мустақиллик ҳақида ёзгандим. Электр энергияси узилиши ва у ортидан бошлаб келган ичимлик суви, оқава ва газ муаммолари кўрсатиб турибдики, тизим тўла-тўкис ишдан чиққан. Вазият назорат остида деган баёнотлардан қанчалик чарчадингиз билмадим, аммо мен ишхонада жон сақлаяпман. Уйда “свет” бор. Лекин бир суткадан ошиқ вақт ўтди ҳамки, ҳамон сув йўқ. Энди газнинг ўчишини кутиб, хайрлашишга тайёрланиб ўтирибмиз.

Эрталаб Олмазор туманига сув етказилишига масъул идора “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖга мурожаат қилганимга ҳам нақ 9 соат бўлди. Ҳали ҳам сув йўқ! Ҳали ҳам “ишлаяпмиз” деган жавобни эшитяпман. Ҳатто, “Ишлаётганимизнинг расмини ташлаб берайликми?”, деб дўқ ҳам қилиб қўйишди. Мен бу расмни музейга осаманми, нима қиламан? Менга ишлаётганингизнинг ягона далили қақшаб ётган жўмрагим.

Вазият кўрсатяптики, энергетика ва коммунал хизмат кўрсатиш тизими ботиб кетган. “Свет” ортидан сув, сувга етолмай турганимизда газ. Бу масъул ташкилотлар фавқулодда ҳолатга умуман тайёрмаслигини кўрсатмоқда.