Jaydari gaplar
182 subscribers
50 photos
32 videos
50 links
❗️Jurnalist, QALAMPIR.UZ sayti asoschisi Qamariddin Shayxov rasmiy telegram kanali.

👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
Download Telegram
Jaydari gaplar
Video
Кўринг! 🔴Кўпинча хорижий ОАВда ўзбекистонлик фуқаро фалон мамлакатда оғир жиноят содир этгани ҳақида хабар тарқалади. Ҳали суд қарори билан ўша фуқаронинг айби тасдиқланмай туриб ОАВ тарқатган хабар орқали ижтимоий тармоқда қоралов акцияси бошланади. Кейин ўша жиноятни бошқа одам содир этгани аниқланса-да ўзбекнинг номи ёмонотлиқ бўлиб қолаверади. Бу лойни от, ўзи қолмаса ҳам изи қолади дегандек.

Яна чет элдаги мигрантларимиз жиноят қурбони ҳам бўлмоқда. Кўпинча бу жиноятлар тафсилотлари очилмайди. Шунчаки бахтсиз ҳодиса ёки ўз жонига қасд қилиш деб, иш ёпти-ёпти қилинади. Масалан 2019 йилнинг сентябрь ойида Туркияда депутатнинг уйида вафот этган 23 яшар Нодира Қодированинг ўлими ҳамон сирлилигича қолмоқда.

‼️Ёки журналист @abdukarimmirzayev ўз вақтида Туркияада нега қамаб қўйилгани ҳам маълум эмас. Сабаблар очиқланмади, шунчаки чиқариб юборилди.

🆘Энг ёмони, туҳмат қурбони бўлаётган мигрантларимиз ҳам талайгина. Улар емаган сомсасига пул тўлаяпти. Нега? Чунки ўзга юртда ҳимоясиз.

Афсуски, мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги бугунги вазият мени қониқтирмайди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари хориждаги 2 млндан ошиқ мигрантларимиздан бирортаси жиноятчиликка аралашиб қолганда, иш холис ўрганилишини назорат қилиши, фуқаромизни ҳимояга олиши керак.

🇺🇿Ўзбекистонликлар билан боғлиқ жиноятлар ҳақида билиб-билмай тарқатилаётган хабарлар улар рост ё ёлғон бўлишидан қатъи назар мигрантларимизнинг иш ҳақи нархининг тушиши, ўзбекистонлик ишчиларга ишончсизликнинг ортиши ва уларга жиноятчидек қарашнинг кучайишига олиб келмоқда.
Бизда кўпинча гап бошқа, амал бошқа. Кеча Президент жон куйдириб, талабаларни ишли қилиш, уларнинг ишлашига шароит яратиш ҳақида гапирди. Ректорларни бунга масъул қилди. Асли ректор бунгача ўзи етиштираётган кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўринга эга бўлишига масъуллигини билмасмиди? Билмайди! Битирса бўлди. Диплом қилса бўлди?

Бизда аксарият ҳолларда гап бошқа, амал бошқа.

Юқоридаги суратда Жаҳон тиллари университетидаги 4-курснинг дарс жадвали. Вот это тупизм! Талаба куни билан банд, "ни туда ни сюда!" На ишлашни билади, на ўқишни. Айниқса, турмушга чиққан талабалар куннинг биринчи ярмида университетга бориб, иккинчи ярмида уйга келиб, яна онлайн ўқишга мажбур. Что за тупизм, ўртоқлар?

Булар дарс жадвалини эплаб олмаяпти, ишга жойлашни қандай эплайди? Бу кетишда кечаси 2:00 да дарс қўйилса ҳам ажаблайман.

Жаноб Азизов (ректор), қаерга қараяпсиз?
Jaydari gaplar
Бизда кўпинча гап бошқа, амал бошқа. Кеча Президент жон куйдириб, талабаларни ишли қилиш, уларнинг ишлашига шароит яратиш ҳақида гапирди. Ректорларни бунга масъул қилди. Асли ректор бунгача ўзи етиштираётган кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўринга эга бўлишига…
ЎзДЖТУ ректори жаноб Азизовдан элчилар алоқага чиқди, ўзлари эп кўрмаганлар чоғи.

Масала шуки, жаноб ректор бояги гибрид дарс жадвали хусусида гаплашиш учун мени ҳузурларига чақирибдилар. Ўха!

Ўтган йили, Президент талабаларни ишга жойлаш масаласида йиғилиш ўтказишидан анча-а-а аввал айнан ЎзДЖТУ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, талабаларни ишга жалб қилиш ва уларга муносиб ҳақ тўлаш таклифи бўйича ректорнинг қабулхонасига қўнғироқ қилиб, улар билан учрашишни сўрагандим. Жавоб бўлмади, яна қўнғироқ қилдим. Кейинроқ котиба жавоб қўнғироғи билан ректорнинг ҳозир вақти йўқлигини ва гапим бўлса, етказиб қўйишини айтди. Мана, эътибор. Ҳозир билсам, у киши бу воқеани эслай олмасмишлар. Эслашлари учун эътибор қилиниши керак-да.

Энди эса гибрид дарс жадвали бўйича менга қўнғироқ қилиб, университетдаги вазиятни тушунтириш билан овора бўлаётганлар бор. Хона етишмайди, талаба кўп, вақт кам… Тугамайди баҳоналар. Лекин ўша гибрид, сменаси аниқ бўлмаган, онлайн бўлиб онлайнмас, оффлайн бўлиб оффлайнмас дарс жадвали сабаб талабалар сарсон, саргардон. Таълим сифати ҳам шунга яраша. Кейин уларни ким ишга олади? Қачон олади? 4-курс талабаси айни амалиёт қилиб, бирор ишга илиниб олиши керак бўлган даврда палапартиш дарс жадвалининг азиятини чекади. Мен бунақа ходимни ишлатмасдим, ишлатмайман ҳам.

Ходимларимнинг кўп қисмини талабалар ташкил этади. Улар орасида ЎзДЖТУнинг бир нафар талабаси бор, холос. ЖОКУ молодец! Талабалари учун югуради, неча марта деканлари келишган. Ректор ҳам ўтган ой келиб талабалари ишлаётган шароит билан танишиб кетди. Ҳар ҳафта янги талабаларни юборишяпти.

ЎзДЖТУ ректори Азизов айтганимдек, ҳузурларига чақирдилар. Қалампирга келсинлар, кўрсинлар, талабалари қандай шароитда ишлаяпти, бугун меҳнат бозорига кимлар кераклигини… Эҳ…
Ахборот майдонидаги вазиятни кузата туриб бир нарсани айтаманки, “Время”даги кечаги плакат, урушни тўхтатинг ва сизни алдашяпти каби ҳайқириқларнинг олдини ололмаган, уруш тўғрилигига ҳеч бўлмаса ўзиникиларни ишонтира олмаган рус медиалари ва
Россиянинг энди Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар, улар тили билан айтганда, стратегик ҳамкорларидан ҳамфикрлик ва ахборотни босимлар остида “ихтиёрий” ўз фойдаларига хизмат қилишини кутиш аҳмоқлик бўлади.

Оға ўзини медиасига эгалик қилолмаганда, бошқаникини лупа тақиб пойласа ҳам фойдаси йўқ.
Халқдан буюк устоз йўқ!
Юқори минбарлардан айтилаётган гаплар ижроси пастга тушганда қай аҳволда эканини Президент билармикин?! Давлат раҳбари жон куйдириб, 4 март куни талабаларни ишли қилиш бўйича йиғилиш ўтказди. Кўзбўямачилик қилмай, қоғозбозликка берилмай, ҳар бир талаба билан алоҳида ишлашни, уларни ишли қилишни топширди. Билмадиму бир МЧЖ раҳбари сифатида умуман натижани сезмаяпман.

Мендан бугунгача бирор ректор, бирор ҳоким, бирор декан, бирор ўқитувчи, бирор университет ё ётоқхона қоровули талабаларимиз учун қанча иш ўрни бор деб сўрамади. Аксинча, практикага келиб юрган талабаларга бораётган жойингиздан “ишлаяпти” ёки “ишга оламиз” деган “справка” олиб келиб беринглар деган талаб бўлибди. Қаерда дейсизми? Буни одат қилиб олган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида. Мен учун бу янгилик эмас. Чунки ўзим ўқиган даврларда ҳам шундай бўлган. Лекин унда давр ва талаб бошқача эди. Амалга эмас, қоғозга қараб баҳо бериларди. Кўряпманки, бугун ҳам бу иллатлардан воз кечилмаган. Факт бор! Икки кундан бери университет талабасини тинч қўйиши ва талаба бечора икки ўтда қовурилмаслиги учун ўша “справка”га имзо қўйиб берсамми ё йўқми деб ўйлаб турибман.

Зўр-а! Биз келаётган талабаларни қайта тарбия қиламиз, керак бўлса қайта ўқитамиз. Иш берамиз, маош тўлаймиз. Хонимлар ва жанобларни телефон қилиш, келиб талабалари ишлаётган шароит билан танишишга ғурури йўл қўймайди. Уларга “справка” бўлса бас!

Бу Жаҳон тиллари университети билан боғлиқ яна бир кичик мисол эди. Кўзбўямачилик ҳам эви билан-да.

Маълумот учун: жорий йилнинг 4 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларнинг бандлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, талабаларни иш билан таъминлаш бўйича Бош вазир раҳбарлигида республика комиссияси тузилиши, комиссия вилоят ҳокимлари ва ректорлар билан бирга вакант ўринларни таҳлил қилиб, ҳар бир вилоят бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи курс талабаларининг камида 30-40 фоизини ишга жойлаш чораларини кўриши, бундан ташқари, битирувчи курслар талабаларининг келгусидаги иш жойини белгилаб олиши ва уларни ҳақ тўланадиган 3-4 ойлик стажировкага юбориши белгиланган эди.
Светлана Ортиқовага очиқ хат

🎬 Видеони кўриш

👉 Мақолани ўқиш

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афсусдаман! Просто позор!!! Самолётнинг аҳволига қараб бўлмайди. Дримлайнерни трамвайга айлантириб қўйишган.

- Медиа бўлими ишламайди;
- Қулоқчин йўқ;
- 250 сиғимли самолётда бор-йўғи 20 та ёстиқ 30 та плет бор.
- Биринчи марта учаётган 12 ёшдан кичик болаларга комплимент деган нарсалар йўқ;
- Шахсий буюмлар, дезинфекция воситалари берилмайди;
- Онлайн-чекинг йўқ;
- Самолёт белгиланган вақтдан бир соат кеч учди ва Тошкентга ярим соат кеч қўнди, тушунтириш берилмади, узр ҳам сўралмади;
- CIP чиқиш залининг аҳволига қараб бўлмайди, сув ичишга стакан ҳам йўқ, мусорлар тўлиб ётибди, қуруқ чойни ҳам ялиниб олдик, умуман CIP’га масъул одам йўқ;
- CIP шахсий майдонга айланиб кетган, 3-4 багаж ташийдиган киши ўзига тегишди одамларнинг багажини рўйхат асосида эрта чақиртириб оляпти, қолганлао эса соатлаб кутишга мажбур;
- Багажларни отиб муомала қилиш давом этяпти, мени битта багажим эзилиб чиқди.

Хуллас @uzairways ва @uzbekistanairports 👎👎👎👎👎
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жасорат керак, журъат керак, отни калласидек юрак керак. Ким ва нима учун ишлаётганларига онг ва виждон билан жавоб топишлари керак.
Туркиянинг энг чекка ҳудудида Диёрбакир болалари.
Jaydari gaplar
Photo
Дунёда адолатсизлик ортиб бораркан, Ўзбекистондаги нархларнинг ошиши фонида содир бўлаётган воқеалар мени дунё кезинг, кўринг оламни, қулоқ тутинг мазлум дардига дейишга ундайди. Шукрни унутган одамларимизга айтар гапларим аслида кўп. Қисқаси дунёда 279 миллион одам очликда яшаяпти. Украинадаги урушга тез орада барҳам берилмаса, бу рақам яна 47 миллионга ортиши эҳтимоли бор. Заминимизда аллақачон 90 миллион одам қочоқ номини олди, улар ўз уйини, ватанини ташлаб, ўзга юртда сиғинди бўлмоқда. Сўнгги 8 йилда 25 минг киши Ўртаер денгизида чўкиб, қурбон бўлди. Улар денгизга чўмилгани бормаганди, улар қочаётганлар эди.

Очлик вируси ҳар йили дунёда коронавирус пандемиясиданда кўпроқ одамнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Бугун Ер юзида ҳар 10 сонияда бир бола лоақал бир бўлак нон, бир қултум сув тополмагани учун ўляпти.

Айни пайтда 1 миллиард одам кунига 2 доллардан кам пул топиб, омон қолиш учун курашмоқда. Дарҳақиқат, бу рақамларнинг ҳар бири биз дуч келаётган адолатсизликни кўрсатиш учун кифоя қилади. Бундан ташқари, бу оддий рақам эмас, ҳар бири муносиб, хавфсиз ҳаёт кечиришга лойиқ жондир.
Улар оналар, оталар, опа-сингиллар. Биз болалар ёш ниҳолдек ноумидликдан қурийдиган, 800 миллион киши асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан маҳрум бўлган, ҳар куни юз миллионлаб одамлар оч ухлаётган бир дунёда яшаяпмиз. Лекин дўконда шакар талашаётганлар қорни очлар эмас, кўзи очлар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда АҚШ мустақиллигининг 246 йиллиги нишонланди. Элчи Розенблюм ўз нутқида барча меҳмонларга қарата “коса тагида ним коса” қабилида хитоб қилди:

“Ўзбекистон ва АҚШ мустақилликнинг ўз етарли эмаслигини, балки эркинлик ва яхши ҳукумат ҳам кераклигини доимо ёдда тутсинлар. Икки давлатимиз барча фуқароларимизнинг виждон эркинлиги, сўз эркинлиги, уюшма тузиш эркинлиги каби тамал ва умумбашар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга интилсинлар.

Икки давлат ҳам ҳеч бир шахс ёки ташкилотнинг ҳаддан ташқари қудратга эга бўлиб кетмаслиги ёки ҳисобдорликлан қочиш имконига эга бўлмаслигини таъминлаш учун чинакам назорат ва мувозанатлар тизимига эга бўлган ҳолда, халққа хизмат қиладиган жонкуяр ҳукуматларни тузсин ва бардавом бўлсин”.

Тадбирда Бош вазир Абдулла Арипов, Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов, Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов қатнашди.

Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Суратларда бахтлимиз, хотиржаммиз, соғмиз, ҳаётдан розимиз. Турмушимиз фаровон, осуда ва тинч. 😍😍Тўкин дастурхон, башанг либослар, катта давралар… Аслида ҳам хотиржам ва ҳаловатлимизми? Мен реал ҳаётдан ўша хотиржамликни қидиряпман, ҳамма қатори, худди сиз каби. Негадир жиззаки, шовқинли, қовоғидан қор ёғилаётганларга дуч келяпман. Ё аслимиз шу эдию биз ижтимоий тармоқда хотиржам, меҳрибон ва бахтли одам ролини ўйнаяпмизми? Тармоқда изоҳларда ҳамма бир-бирига бахт, дардига шифо тилаган. Ҳаётда-чи? Қанча дардман холидан хабар ололяпмиз? Кимнинг қабрини йўқладик? Қачон чиндан дуо қилдик.

⚠️Қаерда биз излаётган хотиржамлик?

⁉️Сиз нима дейсиз? Инстаграм ё фейсбук реал ҳаётни кўрсатяптими?

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Шу Танзила опам ҳам тўртта медиани, журналистика ва ОАВга умуман алоқаси йўқларни атрофларига тўплаб олиб, "Биз очиқмиз", дейишдан чарчамадилар-эй.

Сенатнинг қанчалик очиқлигига ОАВ баҳо бериши керак, раис эмас.

P.S.:
Сурат Баҳодир Аҳмедовни каналидан сўрамай олинди. Менга йўқ демаслигини биламан)

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
НАТО саммитидан Туркия ўзига керак (АҚШнинг Ф-16 қирувчисини бериш ҳақидаги қарори)ни олдими ёки Байден Туркия Ф-16 ларни сотишга розилик бериш орқали Финляндия ва Швецияни НАТОга қўшиб, Россияга кучини кўрсатиб қўйдими?


Бир тарафдан қарасангиз, Эрдўған Ф-16 бўйича ниятига етгандек. Бошқа тарафдан Байден Ф-16 ларни ҳам сотяпти, ҳам айтганини қилдиряпти.

P.S.: Соққани қил, соққани...

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маданият вазирлигининг телеграм каналига жойлаштирилди бу видео. Идоранинг расмий саҳифасига қўйилганига қараганда, Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича вазирлик арзон ва ўта сифатсиз, сафсата ва сохталикка тўла пиар йўлини танлаган. Ўзлари ҳадеб қоралайдиган эски даврдагидек.

Мана бу бола нима деяпти? Экологик ҳуқуқ деганда нимани тушунган ўзи? Нечта дарахт кесилиб, ўрнини акаларнинг уйи, дачаси, офиси тушганини биладими? Эндими экологияни ўйлаяпти булар? Зўрма-зўраки ташвиқот!

Вазирлик каналида чалларию бешик тўйда пул териб юрганларнинг бундай тарғиботлари кўп. Кўриб чиқдим. Ёдлатилган гапни гапиряпти ёки ўқиб беряпти. Ўлай агар тушунаётган бўлса. Конституцияга киритилаётган ўзгартишларни ўқиб чиққанмикин улар? Акмал Саидовни танийдими? )

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Туркияга кетаётганлар, чўнтакни бақувват қилинг. Энг кам иш ҳақи яна ошибди. Бу сафар 30 %га. Одамларнинг қўлига пул тегмай туриб, дўконларда нарх ошишни бошлади

Ҳукумат мамлакатни Инфляция чангалидан шу йўл билан қутқаришга ҳаракат қиляпти. Афсуски, натижа бўлмаяпти. Ойлик ошган сари нарх ошяпти, доллар кўтариляптти. Мамлакатнинг туристлар учун иқтисодий жозибадорлиги, чўнтакбоплиги йўқолиб бораётгандек.

Маълумот учун: 100$ - 1675 турк лираси.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov