Jaydari gaplar
181 subscribers
50 photos
32 videos
50 links
❗️Jurnalist, QALAMPIR.UZ sayti asoschisi Qamariddin Shayxov rasmiy telegram kanali.

👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
Download Telegram
Forwarded from SpecialOne
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from SpecialOne
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Ўзбекистонда илк 4 минорали масжид Тошкентнинг Сағбон даҳасида қурилаётган эди. Бироқ миноралар кимгадир ёқмади шекил, уларни бузиш бошланди. Маълумотларга кўра, минораларни бузиш бўйича Тошкент шаҳао ҳокимлигидан қарор чиқарилган.

⁉️Сиз нима дейсиз? Тошкентга 4 минорали масжид ярашмасмиди? Миноралар кимга ёқмай қолган?
Сағбонда янги қурилаётган Исломобод масжидининг 60 метрлик 4та минорасидан 2 минораси бузиб ташланаётгани айтилаётган видео тарқалди.
Видеода Президентга мурожаат қилинган.

Маҳаллий аҳоли минораларнинг бузилишидан ташвишда мурожаат қилишмоқда. Минораларнинг бузилиш сабаблари ҳақида маълумот йўқ.
1-видео👇🏻


https://telegram.me/joinchat/SDdS2FAiH5e4grs5
"Ким буздираётганини биласизлар, домлани ҳам қийнаманглар..."

Сағбонда янги қурилаётган Исломобод масжидининг 60 метрлик 4та минорасидан 2 минораси бузиб ташланаётгани айтилаётган видео тарқалди.

Минораларнинг бузилиш сабаблари ҳақида маълумот йўқ.
2-видео👇🏻

https://telegram.me/joinchat/SDdS2FAiH5e4grs5
Адашмадингиз! Ҳа, бу ўша, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған.🇹🇷

🥗У бу сафар мамлакатининг Тузладаги фабрикага бориб, у ердаги оддий ишчилар билан ифтор қилди.

‼️Эътиборлиси, Президент келади деб фабрикада алоҳида дастурхон тузалмаган. У учун махсус таомлар ҳам пиширилмаган. Президентнинг ёнида унга овқат ташийдиган корчалонлар ҳам йўқ. У ҳам оддий одам.

⁉️Бизда бундайлар қанча?
Сўз эркинлиги борми? Бу саволни менга кўпинча таъна билан беришади. “Духларинг йўқ. Нимага аварияни ёзмадиларинг, нимага Кушербоевни ёнини олмаяпсан, нимага фалончи шаҳарни эгаллаб оляпти, нимага пул йўқ, штраф ошиб кетяпти, ҳамма жой монополия, коррупция?! Нега буни ёзмайсанлар? Чунки духларинг йўқ. Ёзиб кўр-чи, “клапан”ингни бўғиб қўйишади, йўқ бўлиб қоласан шаҳардан”.

Баъзан бу саволларга нима деб жавоб беришни билмаймиз. Чунки таъналарнинг орасида ҳақиқатлари ҳам бор. Аммо...

Сўз ва матбуот эркинлигини ҳимоя қилиш, ундан тўла-тўкис фойдаланиш нафақат журналистнинг, балки оддий одамларнинг ҳам ҳаққи.

Куни кеча Сардобада бўлдик. Одамлар нолияпти. Ким ўз уйининг девори йўқлигидан, ким экин-текинини сув уриб кетгани, даромадсиз қолгани, бу йил эса экинларга бериладиган сув тўхтатиб қўйилгани, яна хонавайрон бўлганини айтмоқда. Камерани ёққанингизда эса Президентимизга раҳматдан нарига ўтолмаяпти. “Мен нима деб айтаман, сизлар журналистсизлар-ку”, дейди кўплар.

Ёки айтайлик, ўша таъна қилаётган атрофимиздаги одамларга микрофон тутсак, “ёзувчимисан, ол микрофонингни, санга бир гап гапириб бўлмай қолибди”, деган гапни эшитамиз.

Сўз ва матбуот эркинлиги ўлик ё тирик – бунга баҳо бериш қийин. Факт шуки, дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам матбуотга нисбатан тўсиқ, муросасизлик, сўз эркинлигини бўғиш, тазйиқ ўтказиш бор. Фақат ҳар бир мамлакатда турли даражаларда. Қайсисида кучли, яна бошқасида ўртача. Шунингдек, матбуот билан муаммолар ҳамиша давлат идораси билан учрайвермайди. Чунки кўп мамлакатларда матбуот мансабдорнинг “кресло”сини қимирлатиб қўйишга қодир. Бизда-чи?

Ўзбекистонга келсак, биз кўп дуч келадиган гап бор: “5 йил олдин шундай гаплашиб ўтирармидик, шундай савол берармидингиз”, дейишади журналистларга. Ҳа, рост. Каримов режими матбуотга нисбатан муросасиз эди. Шу боис кўп журналистлар Ўзбекистонни тарк этди ва ўша вақтга уларга душмандек қарадик. Афсуски, айрим жабҳаларда бу кайфият ҳамон давом этмоқда. Ҳозирги давр эса анча фарқли, бироқ йўлимиздан қайтмаймиз, дейиш орқага ҳам, олдинга ҳам юрмаймиз дегани бўлмаслиги керак.

Ҳозир ҳам муаммоларни ёритаётган журналистларга душмандек қараш кайфияти мавжуд. Бунга асосан ҳудудларда дуч келамиз. Биргина “патриот” маҳалла раислари танқидни ривожланиш учун муҳим омил эмас, балки хорижнинг “заказ”и ва душманлик деб қабул қилади. Агар ўша тумандан журналист ё блогер чиқиб қолса борми, сазойи қилинади.

Оддий одамларнинг кўпи эса муаммоларини журналистга айтгани билан овоз чиқариб камера қаршисида гапиролмайди. Ўзидан қўрқади. Болаларини ўйлайди. Журналистнинг боласи йўқми? Унинг ҳаёти муҳофазаланганми? Кечирасиз, журналист сиздан ҳам камбағалдир, сиздан ҳам оғир вазиятдадир. Аммо виждони уйғоқ, сизнинг муаммоингизни ўзиникидан устун кўради. Туриб беришга ҳам тайёр. Лекин сиз ўзингизга туриб бера оласизми? Халқ муаммоларни кўтариб чиқаётган, танқид қилаётган ва бунинг ортидан тазйиқ, таҳдид, зўравонлик каби ҳолатларга дуч келаётган журналистларга ўзи соҳиб (эга) чиқиши керак. Уларни асраши керак. Афсус, бугун қаҳрамонлик қилаётганлар, эртага “тилидан кетди, ўзи бўлар-бўлмасга бурнини тиқиб юрадиган бола эди”, дейди.

Сўз эркинлиги - неъмат эмас. У ҳар бир жамиятда бўлиши керак бўлган фундаментал асос. Уни фақат 3 май куни ёдга олиш ва байрам қилиш сўз эркинлиги билан боғлиқ асл вазиятни ўзида ифода этмайди.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
Бу кадрлар 2010 йилга оид. 2010 йилнинг июнь ойи эсингиздами? Ўшанда ҳам бугун бўлаётгани каби миллатлар ўртасидаги низо келиб чиққанди. Фақат бироз фарқли. У вақтда Ўш ва Жалолободда қирғизлар ўзбекларга қарши қурол ўқталганди. Ўш ва Жалолободдаги ўзбекларнинг уйлари вайрон қилинган, одамлар тириклайин ёқилган. Ҳаттоки, бешикдаги болаларга ҳам раҳм қилинмаган. Бу воқеаларга Қирғизистон армияси ва бошқа кучишлатар тузилмалари ҳам қаршилик кўрсатмаган.

🇰🇬Қирғизистоннинг жанубида қирғинга учраган 100 минглаб ўзбеклар 🇺🇿Ўзбекистон томонга қочиб ўтган. Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги Ҳукумати улар учун Андижон вилоятида вақтинчалик махсус лагерлар ташкил қилган, яшаш учун керакли бўлган барча бирламчи манбалар билан таъминлаган.

Каримовнинг олдида Қирғизистон томонидан келганларга ёрдам кўрсатиш, бошпана беришдан ҳам кўра оғирроқ вазифа бор эди. Табиийки, бундай пайтда Ўзбекистон аҳолиси орасида Қирғизистондаги миллатдошлари ва кўпчиликнинг қариндошлари қирғинга учраётгани ҳақидаги агрессив характерга эга хабарлар тарқалган. Каримовнинг вазифаси эса Ўзбекистонда яшовчи ўзбекларга чегарани бузиб, Қирғизистон томонга ўтиш ва Ўшдаги можарога қўшилишга йўл қўймаслик бўлган. Бу вазифа эса аъло даражада бажарилган.

Ўша вақтда Қирғизистондаги муваққат Ҳукуматни бошқарган собиқ Президент Роза Отунбаева Каримов намойиш этган характерни донолик даражасида олқишлаган.

“2010 йил 11 июнь куни мен Каримов билан гаплашдим. У чегарани ёпишини ва ҳеч кимни ўтказмаслигини айтди. Уларнинг орасида ҳам қариндошларига, миллатдошларига ёрдам беришни истаган кўплаб ватанпарварлар бор эди. Агар улар Қирғизистонга ўтганида, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида уруш бошланиши мумкин эди. Каримов буни сезди ва тўғри қарор қабул қилди. Уларнинг орасида қароқчилари, назоратсиз гуруҳлари ҳам бўлган, аммо Каримов бундай можаронинг олдини олишга муваффақ бўлди. У Қирғизистонга ўша вазиятдан чиқиши учун шароит яратиб берди, десам адашмайман”, деган Отунбоева.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
🔥Кексалар, ногиронлар ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси тобора тушиб кетаётгани бугун интернетда тарқалган видеодан аён. Тошкентда 87 яшар онахонни қизи ва набираси дўппослабди ва бундай хўрликлар муттасил давом этиб келган. Набираси онахоннинг оғзига иштонини тиққан, қизи эса сийдигини бошидан қуйган. Одамга одамнинг ҳайвон каби муносабати.

Ҳаммаси диндан йироқликдан. Аллоҳни, унинг Пайғамбарларини, китобини танимаганликдан. Таниган одам бундай қабиҳ ишларга қўл урмайди.

Ҳозир ҳам қанчадан қанча кексалар фарзандлари, болалар эса ота-оналар ёки васийлар қарамоғида хўрлик кўриб яшамоқда. Итнинг кунини кўрмоқда. Айримлари тиланчиликка мажбурланмоқда. Бироқ, кўриб кўрмаганга олиб кетамиз.

📌Таклиф: Кексалар ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида алоҳида тезкор Call-марказ ташкил этилиши керак. Токи ён атрофдагилар ёки жабрланувчилар бундай ҳолатлар ҳақида ўз вақтида хабар берсин. Умидлар ётоққа михланмасин.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤦🏻‍♂️Яна сўз эркинлиги неъмат дейилибди

Бу сафар ҳам 2016 йилгача бўлган давр эсланган. Унча-бунча раҳбармас, Президент Администрацияси раисининг ўринбосари Шерзод Асадов шундай дебди:

"Бу ерга келишимдан олдин бир мақолани ўқиб қолдим. Хусусий оммавий ахборот воситаларидан бирининг раҳбари бўлмиш (таҳр. Қамариддин Шайхов назарда тутилган) журналистимизнинг фикрларини ўқиб қолдим. У киши айтяптиларки, “Матбуот эркинлиги, сўз эркинлиги – бу неъматми? Бу учун раҳмат дейишимиз керакми?”. Ва ўз фикрларини билдирганлар. Мен уларнинг фикрларига унча қўшилмаган ҳолатда шуни таъкидламоқчи эдимки, ҳақиқатан ҳам матбуот эркинлиги, сўз эркинлиги – бу неъмат. Бу авваламбор ҳурматли Президентимизнинг сиёсий иродалари туфайли яратилаётган шароитлар туфайли юзага келаётган неъмат .

Тасаввур қилайлик, 2016 йилгача журналистика қандай аҳволда эди, сўз эркинлиги қандай аҳволда эди? Ҳозир умуман 180 даражада фарқли муҳитда яшаяпмиз".

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
🔥3 май куни ёзган постимга Президент Администрацияси раиси ўринбосари – Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов кеча ўзЖОКУнинг янги биноси очилишида жавоб қайтарибди. Мени ҳам жавобим тайин.

Мен ўз постимда одамлар ва раҳбарлар билан боғлиқ вазиятни ёритдим. Одамлар камерадан қочади, муаммони журналистлар айтишини хоҳлайди. Раҳбарлар эса танқидий саволга жавобни “2016 йилгача шундай гаплашиб ўтира олармидик”, дейишдан бошлайди. Одамлар муаммосини айтишдан қўрқса, раҳбарлар гапни мақташ, алқашдан бошласа, журналист нима қилиши керак?

Ўз ҳақ-ҳуқуқи поймол қилинган одам, адолат ва ҳуқуқлари тикланишини сўрайди. Буни унга бериш керакми ё адолатсизликни давом эттириш? Ёки бутун жаҳонда эътироф этилган инсон ҳуқуқлари нормаларида сўз эркинлиги инсон ҳуқуқларининг ажралмас бўғини сифатида кўрсатилган ва бу ҳар қандай давлатнинг гарданидаги вазифа. Буни бажариш неъматми?

Шуни тан олиш керак, Шавкат Мирзиёев Президентликка келибоқ халқнинг ўзиники бўлган ва 2016 йилгача ундан олиб қўйилган кўп нарсаларни, жумладан ҳуқуқни, адолатни, сўз эркинлигини ўзига қайтарди. Шу боис ҳам унга ишонч юқори, шу боис ҳам одамлар уни қўллаб-қувватлаяпти. Бироқ, Президентнинг ўзи” халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқмизга хизмат қилиши керак”, деб бугунгача амалга оширган ислоҳотларини одамларнинг юзига солмаётганда, унинг қўл остидагилар буларни худди ўзи қилгандек ҳадеб неъмат дейишлари қанчалик тўғри?

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди. У анчадан буён комада ётган эди.

Марҳум 64 ёшда эди. Айни вақтда Олмазор туманида, хусусан Рустам Қосимов истиқомат қилган “Юқори Бешқўрғон” маҳалласида Президент Шавкат Мирзиёев ташрифига ҳозирлик кўрилмоқда. Йўллар асфальтланиб, атроф ободонлаштирилмоқда.

Рустам Қосимовнинг оғир касалликдан вафот этгани айтилган. Бироқ, бу қандай касаллик эканига аниқлик киритилмаган.