Jaydari gaplar
180 subscribers
50 photos
32 videos
50 links
❗️Jurnalist, QALAMPIR.UZ sayti asoschisi Qamariddin Shayxov rasmiy telegram kanali.

👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
Download Telegram
Бу кадрлар 2010 йилга оид. 2010 йилнинг июнь ойи эсингиздами? Ўшанда ҳам бугун бўлаётгани каби миллатлар ўртасидаги низо келиб чиққанди. Фақат бироз фарқли. У вақтда Ўш ва Жалолободда қирғизлар ўзбекларга қарши қурол ўқталганди. Ўш ва Жалолободдаги ўзбекларнинг уйлари вайрон қилинган, одамлар тириклайин ёқилган. Ҳаттоки, бешикдаги болаларга ҳам раҳм қилинмаган. Бу воқеаларга Қирғизистон армияси ва бошқа кучишлатар тузилмалари ҳам қаршилик кўрсатмаган.

🇰🇬Қирғизистоннинг жанубида қирғинга учраган 100 минглаб ўзбеклар 🇺🇿Ўзбекистон томонга қочиб ўтган. Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги Ҳукумати улар учун Андижон вилоятида вақтинчалик махсус лагерлар ташкил қилган, яшаш учун керакли бўлган барча бирламчи манбалар билан таъминлаган.

Каримовнинг олдида Қирғизистон томонидан келганларга ёрдам кўрсатиш, бошпана беришдан ҳам кўра оғирроқ вазифа бор эди. Табиийки, бундай пайтда Ўзбекистон аҳолиси орасида Қирғизистондаги миллатдошлари ва кўпчиликнинг қариндошлари қирғинга учраётгани ҳақидаги агрессив характерга эга хабарлар тарқалган. Каримовнинг вазифаси эса Ўзбекистонда яшовчи ўзбекларга чегарани бузиб, Қирғизистон томонга ўтиш ва Ўшдаги можарога қўшилишга йўл қўймаслик бўлган. Бу вазифа эса аъло даражада бажарилган.

Ўша вақтда Қирғизистондаги муваққат Ҳукуматни бошқарган собиқ Президент Роза Отунбаева Каримов намойиш этган характерни донолик даражасида олқишлаган.

“2010 йил 11 июнь куни мен Каримов билан гаплашдим. У чегарани ёпишини ва ҳеч кимни ўтказмаслигини айтди. Уларнинг орасида ҳам қариндошларига, миллатдошларига ёрдам беришни истаган кўплаб ватанпарварлар бор эди. Агар улар Қирғизистонга ўтганида, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида уруш бошланиши мумкин эди. Каримов буни сезди ва тўғри қарор қабул қилди. Уларнинг орасида қароқчилари, назоратсиз гуруҳлари ҳам бўлган, аммо Каримов бундай можаронинг олдини олишга муваффақ бўлди. У Қирғизистонга ўша вазиятдан чиқиши учун шароит яратиб берди, десам адашмайман”, деган Отунбоева.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
🔥Кексалар, ногиронлар ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси тобора тушиб кетаётгани бугун интернетда тарқалган видеодан аён. Тошкентда 87 яшар онахонни қизи ва набираси дўппослабди ва бундай хўрликлар муттасил давом этиб келган. Набираси онахоннинг оғзига иштонини тиққан, қизи эса сийдигини бошидан қуйган. Одамга одамнинг ҳайвон каби муносабати.

Ҳаммаси диндан йироқликдан. Аллоҳни, унинг Пайғамбарларини, китобини танимаганликдан. Таниган одам бундай қабиҳ ишларга қўл урмайди.

Ҳозир ҳам қанчадан қанча кексалар фарзандлари, болалар эса ота-оналар ёки васийлар қарамоғида хўрлик кўриб яшамоқда. Итнинг кунини кўрмоқда. Айримлари тиланчиликка мажбурланмоқда. Бироқ, кўриб кўрмаганга олиб кетамиз.

📌Таклиф: Кексалар ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида алоҳида тезкор Call-марказ ташкил этилиши керак. Токи ён атрофдагилар ёки жабрланувчилар бундай ҳолатлар ҳақида ўз вақтида хабар берсин. Умидлар ётоққа михланмасин.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤦🏻‍♂️Яна сўз эркинлиги неъмат дейилибди

Бу сафар ҳам 2016 йилгача бўлган давр эсланган. Унча-бунча раҳбармас, Президент Администрацияси раисининг ўринбосари Шерзод Асадов шундай дебди:

"Бу ерга келишимдан олдин бир мақолани ўқиб қолдим. Хусусий оммавий ахборот воситаларидан бирининг раҳбари бўлмиш (таҳр. Қамариддин Шайхов назарда тутилган) журналистимизнинг фикрларини ўқиб қолдим. У киши айтяптиларки, “Матбуот эркинлиги, сўз эркинлиги – бу неъматми? Бу учун раҳмат дейишимиз керакми?”. Ва ўз фикрларини билдирганлар. Мен уларнинг фикрларига унча қўшилмаган ҳолатда шуни таъкидламоқчи эдимки, ҳақиқатан ҳам матбуот эркинлиги, сўз эркинлиги – бу неъмат. Бу авваламбор ҳурматли Президентимизнинг сиёсий иродалари туфайли яратилаётган шароитлар туфайли юзага келаётган неъмат .

Тасаввур қилайлик, 2016 йилгача журналистика қандай аҳволда эди, сўз эркинлиги қандай аҳволда эди? Ҳозир умуман 180 даражада фарқли муҳитда яшаяпмиз".

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
🔥3 май куни ёзган постимга Президент Администрацияси раиси ўринбосари – Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов кеча ўзЖОКУнинг янги биноси очилишида жавоб қайтарибди. Мени ҳам жавобим тайин.

Мен ўз постимда одамлар ва раҳбарлар билан боғлиқ вазиятни ёритдим. Одамлар камерадан қочади, муаммони журналистлар айтишини хоҳлайди. Раҳбарлар эса танқидий саволга жавобни “2016 йилгача шундай гаплашиб ўтира олармидик”, дейишдан бошлайди. Одамлар муаммосини айтишдан қўрқса, раҳбарлар гапни мақташ, алқашдан бошласа, журналист нима қилиши керак?

Ўз ҳақ-ҳуқуқи поймол қилинган одам, адолат ва ҳуқуқлари тикланишини сўрайди. Буни унга бериш керакми ё адолатсизликни давом эттириш? Ёки бутун жаҳонда эътироф этилган инсон ҳуқуқлари нормаларида сўз эркинлиги инсон ҳуқуқларининг ажралмас бўғини сифатида кўрсатилган ва бу ҳар қандай давлатнинг гарданидаги вазифа. Буни бажариш неъматми?

Шуни тан олиш керак, Шавкат Мирзиёев Президентликка келибоқ халқнинг ўзиники бўлган ва 2016 йилгача ундан олиб қўйилган кўп нарсаларни, жумладан ҳуқуқни, адолатни, сўз эркинлигини ўзига қайтарди. Шу боис ҳам унга ишонч юқори, шу боис ҳам одамлар уни қўллаб-қувватлаяпти. Бироқ, Президентнинг ўзи” халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқмизга хизмат қилиши керак”, деб бугунгача амалга оширган ислоҳотларини одамларнинг юзига солмаётганда, унинг қўл остидагилар буларни худди ўзи қилгандек ҳадеб неъмат дейишлари қанчалик тўғри?

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимов вафот этди. У анчадан буён комада ётган эди.

Марҳум 64 ёшда эди. Айни вақтда Олмазор туманида, хусусан Рустам Қосимов истиқомат қилган “Юқори Бешқўрғон” маҳалласида Президент Шавкат Мирзиёев ташрифига ҳозирлик кўрилмоқда. Йўллар асфальтланиб, атроф ободонлаштирилмоқда.

Рустам Қосимовнинг оғир касалликдан вафот этгани айтилган. Бироқ, бу қандай касаллик эканига аниқлик киритилмаган.
Назарбеков виждонли вазир. Ибодатли вазир. Мен бунга у эндигина Маданият вазири лавозимига тайинланганида идораси столида Қуръони Каримни кўрганимда яна бир бор амин бўлгандим.

💵Тўғри, ҳали қўл остидаги ўғриларнинг қўлини “кесолмаган”дир. Ҳали маданият соҳасида коррупцияни томири билан ўпирмагандир. Муҳими, ўзи ҳалол. Балиқнинг боши муҳим, ахир.

Бугун бирга ифтор этдик. Маданият вазирлигида мақом бўйича танлов ғолиблари тақдирланди. Ифтордан кейин бир неча дақиқадан кейин Назарбеков бирозга столни тарк этди. 🕋Сездик, ибодатга йўл олди. Бюрократия уни эътоқидидан айирмади, айирмасин.

🏛Хушхабар бор. Маданият вазирлиги ҳозирги биносидаги фаолиятини давом эттиради. Кетмайди. Бинога кўз тикканлар тирсагини тишлаб қоладиган бўлди.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Бугун 9 майни Хотира ва қадрлаш куни номи остида СССРнинг фашизм устидан ғалабаси ғояси билан нишонланаётгани устида баҳслар талай. Бу кунни Хотира ва қадрлаш куни сифатида белгилаган Президент Каримовнинг 9 май хусусида аниқ тўхтами бўлган ва иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага Ўзбекистон ҳисса қўшган деб эмас, балки бу ғалаба урушда қатнашган барча халқларники, деб эътироф этган. Яъни у ғалаба русларники бўлиб, ўзбек халқи фақат ёрдамчи куч бўлган деган ғоявий камситишни тан олмаган.

🇰🇬У бу борада Қирғизтон Президенти Атамбоев билан ҳам жиқиллашиб қолганди.

🇺🇳Бугун кўплаб мамлакатлар раҳбарлари БМТ ва унинг Хавфсизлик кенгаши тобора кучсиз ташкилот бўлиб бораётгани, кичик давлатларнинг куни державаларнинг қош-қовоғига қараш билан ўтаётганини айтмоқда. Каримов эса бу ҳақда 2015 йил 🇷🇺Путиннинг қаршисида туриб гапирган. Гап шундаки, Россия ҳамиша Хавфсизлик кенгашининг асосий иштирокчиси, сўнгги сўзни айтадиган аъзоси бўлиб келган.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😂Байрам муборак!

👮🏻‍♂️Сирдарё вилоятида ўтган тадбир ана шу қизиқ кадр билан ёдда қолди. Ҳоким Мирзаевнинг ортида турган Мудофаа, Прокуратура, Ички ишлар ва божхона бошлиқларининг бирдамлигига кўз тегмасин!🤪

Мадҳияга қандай туриш бўйича иккиланиш 30 йилда ҳам давом этаётган бўлса, оххооооо ҳали кўп қовун пишиғи бор.

#jaydarigaplar #shayxov

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
🇹🇯Марказий Осиёда 20 йилдан ортиқ Президентлик қилиб келаётган фақат Имомали Раҳмон қолди. Мустақил Тожикистон тахтининг учинчи вориси 27 йил буён от устида. У шу кеча-кундузда 🇷🇺Россияга бориб, Путин билан учрашди.

Сўнгги вақтларда Тожикистон чегара ҳудудларида вазият анча кескин. Биргина қирғизлар билан можаролар қандай оқибатларга олиб келганидан хабарингиз бор.

🚧Тожикистон жойлашуви нуқтайи назаридан оғир ҳудуд саналади. Чегарасининг кўп қисми Афғонистон билан туташ. Айниқса, АҚШ Толибон билан битимга кўра, мамлакатдан ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетишни бошлагандан буён Раҳмон хавотирга тушиб қолган. 🇦🇫Афғонистондаги вазият яна кескинлашаётганидан безовта Раҳмон “катта оғаси” Путин билан маслаҳатлашгани борган.

Путин Раҳмонни тинчлантиришга уриниб, Россия Тожикистонни ёлғиз қолдирмаслигини, мамлакатда Россиянинг 201-базаси фаолият олиб бораётгани ва айни вақтда ушбу базани кучайтириш ишлари кетаётганини айтган.

Раҳмоннинг хавотири ўринлими?

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
Суратдаги болакай Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг кенжа набираси. Саида Мирзиёева ва Ойбек Турсуновнинг иккинчи ўғли.

Саида Мирзиёева илк бор ўғлининг суратини кенг оммага эълон қилди.
Нақадар севамиз урушни... Нақадар севамиз мустамлака кунларимизни... Қон-қонимизга чўчқа ёғию ароқ нақадар сингиб кетган... Қадаҳлар жаранги она алласидек қадрдон бизга. Унутолмаймиз. Унутолмаганимиз етмагандек, фарзандларимизга ҳам эъзозлашни ўргатамиз.

Раққоса Паризода қизлари билан уруш йилларини хотирлаб, фотосессия қилибди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥Каттаконлардан ҳеч хафа бўлманг. Биз нима бўлсак, улар ҳам шу. Ўзлаштириш, талон-торож қилиш, эга чиқиш, бузиш, йўқ қилиш кўпимизнинг қон-қонига сингиб кетган.

Бугун Ғалаба майдонига йиғилган одамлар Президент, Парламент ва Ҳукумат аъзолари томонидан қўйилган гулларни ана шундай ўғирладилар. Энг қизиғи, улар фарзандларига, эртанги келажакка, таъбир жоиз бўлса, эртанги амалдорларга шундай ўрнак бўлдилар.

Унутманг: Биз ким бўлсак, амалдорлар ҳам ўша!

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
👳🏻‍♀️Энг қутлуғ байрамни дунёнинг бир бурчагидаги мусулмонлар очликда, яна бир учидагилар нотинчликда, яна бошқа тарафда азон овозидан йироқ, чинда эса зулм билан нишонламоқда.

⚔️Бугун кўплаб мамлакатларда мусулмон олами сиёсий ва дунёвий фитналарнинг жабрланувчиси бўлиб қолмоқда.

🆘Афғонистондан Суриягача, Ливандан Фаластингача узатилган қўллар, урилган муштлар, отилган ўқлар мусулмонлар кўксига қадалмоқда.

Айни кунлар мусулмонлардан янада бирдамлик, биродарлик, фитналарга нисбатан огоҳликни, босиқлик ва ақл билан иш тутишни талаб этади.

🇺🇿Шукр Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози тинчлик ва осудаликда, тўкис адо этилди.

🍓Бугун ёшу қари дастурхон атрофига тўпланган. Оилаларда хотиржамлик, қувонч ҳукмрон. Ўзи зиёда қилсин.

🤲Тўкин дастурхон бошида мискин ва мазлумлар ғамини унутмайлик. Айём муборак бўлсин!

Ҳурмат билан биродарингиз Қамариддин Шайхов!

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov
FREEDOM - эркинлик соялар остида бўлмаслиги керак. Эркинликка соя солиндими, тамом у бошқа дардларни юзага чиқаради.

Буни оддий мисолда тушунтирай. Ҳали суяги қотмаган гўдак ҳам эркинлик истайди. Уни қўл-оёғини сиқиб йўргакланг ё бешикка боғланг, чириллай-чириллай ухлайди. Унга эса алла айтилади, тебратилади, кейин ухлатилади. Ухлаганда эса кўп ишлар битирилади.

Энди эса эркинликнинг чегараси қаерда бўлиши керак деган саволга жавоб топиш лозим. Мен сизга айтсам, эркинликнинг меъёри бошқаларнинг эркинлигига дахл қилингунгача. Хўш, бу меъёрни ким белгилайди? Албатта, қонунлар ва суд. Агар бошқа одамнинг эркинлиги сизнинг эркинлигингизга дахл қилса ва буни расмийлар, суд тизими панада жим кузатса, томошабин бўлса, адолатсизлик келиб чиқади ва бир кишининг эркинлиги бошқаларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келади.

Хуллас сиз ухламанг! Ухлатишларига, алла айтишларига йўл қўйманг! Сергак туринг.

Эркинлигингиз йўргакда бўғилмасин, алла айтишларига муҳтож қолмасин.

Сиз эркинликни қандай тушунасиз?

#freedom
Jaydari gaplar
Photo
Ҳаммаси хаёлдан бошланади. Биз ҳам аввалига хаёл қурдик. Ўшанда QALAMPIR’нинг номи бор эди, холос. 2015 йилнинг январи. QALAMPIR лойиҳасига асос солинди. Ишни аввало мазкур номга монанд логотип тайёрлашдан бошладик. Ўз-ўзидан ғоялар туғилаверди. Одамларга юзлашиш, уларнинг ғояларини ўзимизники билан бирлаштириш мақсадида ижтимоий тармоқларда флешмоб ўтказдик. Бир неча кунда ижтимоий тармоқ QALAMPIR ёзуви туширилган суратларга тўлиб кетди. Флешмобда 150 нафарга яқин таниқли шахслар иштирок этди. Ўшанда 2015 йилнинг апрели эди. Аммо биз QALAMPIR номи остида қандай фаолият юритиш ҳақида қатъий қарор қабул қилмаган эдик.

Илҳом манбаимиз одамларнинг ўзи бўлди. QALAMPIR номи ижтимоий тармоқларда пайдо бўлиши билан "бу янги интернет-сайт бўлса керак" деган изоҳлар ёғилди. Бу айни муддао эди. Одамлар эҳтиёжи бор нарсани ўзи айтди ва бизга йўл кўрсатди.

Хаёл қуришда давом этдик. Вақт ўтди. Турли қийинчиликларни енгиб 2015 йилнинг 11 ноябрь куни QALAMPIR.UZ интернет-нашрини ишга туширдик.

Ўшанда жамоамиз жуда тор, молиявий имкониятларимиз ҳам ҳаминқадар эди. Аммо, хаёлларимиз бор эди ва у бизни янги марралар сари илдам қадам ташлашга, мутлақо бажарамиз, уддасидан чиқамиз, қоқиламиз, лекин йиқилмаймиз дейишга ундади. Биз бажардик! Уддаладик!

Ҳисобот бермоқчи эмасмиз. Фалонча мақола чиқардик, фалон муаммони ҳал қилдик... Зотан бу мақтанадиган ишлар эмас, балки бурчимиз. Биз одамларнинг ёнида бўлиш, тўғри сўзни айтишдек олий мақсадни гарданимизга олиб йўлга чиқдик. Бу манзилда қандай бораётганимизга эса баҳони сиз берасиз.

Танқиддан қўрқмаймиз, пичоқни аввал ўзимизга уришни энг тўғриси деб билувчиларданмиз. Шу боис энг оғир танқидингиз бизнинг яна ва яна ўз устимизда ишлашимизга, хаёллар қуришимизга туртки бўлади. Бу хаёллар ушалганда, натижасини кўрсатганда эса унда Сизнинг ҳам ҳиссангиз бўлади. Ишонинг!

Бугун YouTube’даги саҳифамизга “кумуш белги”, Telegram’даги саҳифамизга эса “verified” белгисини олдик. Сайтимизни эса кунига 400 мингдан зиёд фойдаланувчи кузатиб келяпти. Ижтимоий тармоқлардан биргина Instagram’нинг ўзида 2 миллиондан ортиқ фойдаланувчимиз бор. Бир вақтлар булар хаёл эди.

Бугун ўтган 6 йил ва келажак ҳақида хаёллар қуряпмиз. Биз ҳаммаси хаёл қилишдан бошланишига ишонамиз!

@qalampir
Jaydari gaplar
Photo
ХХ асрда бошланган экологик фожиа бугун айш-ишрат учун сабабга айланиб бораётгандек. Орол муаммоси шунчаки экологик инқироз эмас, балки минтақанинг келажаги учун хавф. Ушбу ҳудудда яшаётган халқ, туғилаётган чақалоқлар, улғаяётган насллар учун унинг зарарини тарозига қўйиб ўлчаб кўриш имкони бўлганда эди...

Ўзбекистон Ҳукумати 30 йилдирки Орол муаммосини дунёга овоза қилади. Ислом Каримов ҳам, Шавкат Мирзиёев ҳам БМТ олий минбарида туриб Орол денгизи қуриши, минтақадаги экологик инқирозга дунё эътиборини қаратди.

Бутун дунё экологик муаммо ва унинг ечими устида бош қотираётган бир пайтда Оролнинг қуриб-қаҳшаган ерларида “Стихия” деб номланган дискотека ўтказилибди. Етиб келган суратларга қараганда, энди айрим кимсалар Орол муаммосидан айш-ишрат йўлида фойдаланмоқда.

Очиқ-сочиқ, эмо услуби кийинган, юз кўзига, баданига сурат чиздирган, лабию қошига сирға таққан тутруқсиз ёшлар Оролни қандай қутқаради? Ё бундай фаҳшга тўлган ишратлардан кейин Орол суви тўлиб қоладими?

Тадбир ким томонидан ўтказилгани ҳозирча номаълум. Бироқ, ушбу ишратдан Туризм ва спорт вазирлигининг хабари борга ўхшайди. Вазирликнинг YouTube’даги саҳифасида ушбу айш-ишратнинг ёпиқ саҳналари тасвирланган видео эълон қилинди.

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.me/qamariddin_shayxov