MP3 QURAN 30 JUZ
187 subscribers
1.99K photos
1.9K videos
17 files
4.42K links
КУНДАЛИК ҚИРОАТЛАР

《َأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ》

Яхшилик қилинг, албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни хуш кўради. (Бақара 195)

Мурожат учун Админ: @Odiljonov_Muhammadiy
Download Telegram
Subhanalloh 🍃🌹🍃

Alhamdulillah 🍃🌹🍃

Allohu Akbar 🍃🌹🍃

@NurTvuz
РЎЗАНИНГ СИЗ БИЛМАГАН ЯНА БИР ФОЙДАСИ

Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотларда аниқланишича, бир кун рўза тутилса, оқ қон ҳужайраси пайдо бўлиб, инсонни турли касалликлардан ўн кун сақлашга кифоя қилар экан. Қамарий йил эса 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Организм учун бир йилга етадиган оқ қон ҳужайраларини пайдо қилиш учун 36 кун рўза тутишимиз керак экан. Демак, шаввол ойида яна олти кун рўза тутсак, иммунитет тизимини тўлиқ тиклаган бўлар эканмиз!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволда олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деганлар».
Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб ўзига яраша ҳикматларга эга. Аввало, динимизда доимо нафл рўза тутиб юришга тарғиб бор. Қолаверса, Рамазонда бир ой рўза тутиб юриб, шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам узоқ муддат очликдан кейин овқат истеъмолини аста-секин кўпайтириб боришни тавсия қиладилар. Зеро, рўза тугаши билан шайтон ҳам ишга киришиб, ҳайит куни кўп овқат ейишга чорлайди. Натижада кўпчилик инсонларнинг меъдаси бузилиб, ошқозонида муаммолар юзага келади. Халқимиз «Нафси ёмон ҳайитда ўлар», деб бежиз айтмаган. Мўмин банда ҳайитнинг эртасидан яна рўза тутишни бошласа, шайтон диққинафас бўлиб, «Бу одамни йўлдан уриб бўлмас экан, бир ой рўза тутиб чарчамабдими, бундан буёғига ҳам чарчамайди» деб, уни адаштиришдан ноумид бўлади.
Аллоҳ улуғдир!
Нақадар буюк Зотсан, Роббим!

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

T.me/NurTvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САОДАТ ТОПИШИМИЗГА САБАБ БЎЛАДИГАН ЭНГ КАТТА АХЛОҚ ҲАҚИДА.

@NurTvuz
#Қуръонга_кўра_дуо
ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДУОСИ

فَاطِرَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ أَنتَ وَلِيِّۦ فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِۖ تَوَفَّنِي مُسۡلِمٗا وَأَلۡحِقۡنِي بِٱلصَّلِحِينَ

“Фаатирос самааваати вал ардзи анта валиййи фид дунйаа вал аахироҳ, таваффаний муслиман ва алҳиқний бис соолихийн”.

Маъноси:
“Эй осмонлару ерни яратган зот! Сен Дунё охиратда менинг валийимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳлар қаторига қўшгин”.
(Юсуф сураси 101 – оят).
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
T.me/NurTvuz
👆давоми: Меҳмонни эҳтиром қилиш ҳам иймоннинг аломатларидан. Меҳмоннинг ҳаққи бир кеча-кундуз. Уйнинг эгаси меҳмонларга зиёфат қилиб беришни истаса, уч кунгача зиёфат ҳисобланар экан. Бундан кейин меҳмоннинг ҳаққи қолмай, зиёфат садақага айланиб қолар экан.

Шунингдек, меҳмон ҳам мезбонни ноқулай ҳолатга солиб кўядиган даражада узоқ турмаслиги, шароитни, вазиятни ҳисобга олиб, меъёрдан ортиқ қолиб кетмаслиги, мезбонга ташаккурлар айтиб, кайтиб кетиши лозим экан.
Меҳмонга мезбонни тангликка солгунча унинг уйида меҳмон бўлиб турмоғи ҳалол эмас. Меҳмон иззати чегарасини билмоғи керак. У меҳмондорчиликда узоқ қолиб кетиб, мезбонга танглик туғдириб қўймаслиги лозим.
Ўзаро эҳтиром икки томонлама бўлиши керак экан.

Мезбон меҳмонни очиқ чеҳра билан кўтиб олиши, имконига яраша икром қилиши, меҳмон ҳам ўзини билиб, ўз вақтида кетиш тараддудига тушиши, мезбонга ташаккур айтиб, жўнаб кетиши керак.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@NurTvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TAROVEH NAMOZI BIRINCHI KUN IKKINCHI TASBEX | ТАРОВEҲ НАМОЗИ БИРИНЧИ КУН ИККИНЧИ ТАСБEХ

T.me/NurTvuz
Assalomu alaykum kanalimiz aʼzolari sizlardan bir iltimosim bor youtube kanalimiz bor edi shunga azo boʻlib qoʻyselar Nur ustiga alo nur boʻlar edi sizlardan Alloh Rozi boʻlsin 👇👇

https://youtube.com/channel/UCEcrAogAa9ceaOKf8DzA1Bg
ОЧИҚ БАЁНОТЛАР

Қуръони Карим буюк дастурдир. У мусулмонларни тавҳид калимасига, бир сўзга жамлайди, гўзал хулққа, дунё ва охиратдаги яхшиликларни қилишга жамлайди.
«Рамазон ойида одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар нозил бўлган»
(Бақара сураси, 185 оят).
Қуръони Карим бутун инсоният учун ҳидоят маёғидир. Ким Қуръон ҳидояти билан ҳидоятланса, ҳақ билан ботил, адолат билан зулм ҳамда азизлик билан хорлик орасини очиқ ойдин ажрата олади.
Доктор Али Қорадоғий

"Рамазон ҳикматлари" китобидан
.
Каналга уланиш: 👇👇👇
T.me/NurTvuz
Кимки ўзини дунё учун бағишласа, дунё унга дафн қилинадиган бир парча ердан бошқа нарса беролмайди.

Кимки ўзини Аллоҳ учун бағишласа, Аллоҳ унга кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатини ҳадя этади.

Аллоҳдан ўзининг розилиги ва жаннатини сўраймиз!

Саҳифамизга аъзо бўлиш учун👇🏻
@NurTvuz
#Instagramdan_kelgan_savol

Савол: Қори ака жуда қийин экану куръонни укиш, ман бу 3 оятни сизга ўхшаб ўқишим учун 1 йил тренировка килишим керак! Шунинг ўрнига оддийроқ тажвид билан ўқиб қўйилса бўлмасмикан?

Жавоб: Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қорилар жаннат аҳлининг бекларидирлар.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қорилар Аллоҳнинг аҳлидирлар.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қорилар пайғамбарларнинг меросхўридирлар.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қорилар инсонларнинг энг афзалидирлар.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қориларнинг ўқиган ҳар бир ҳарфига ўнтадан етти юзтагача ажр ваъда қилинган.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қорилар қиёмат куни яқинларини шафоат қиладилар.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қориларнинг ота-оналарига жаннатда муҳташам тож кийдирилади.

Шунинг учун ҳам Қуръонни маҳорат билан ўқийдиган қориларнинг ибодати бошқаларнинг ибодатидан мукаммалроқ бўлади.

Хулосаи калом, Қуръон тиловат қилиш оддийгина ваъзхонликдан ёки нашида куйлашдан олийдир, Қуръон қироати ибодатдир.

Тажвиднинг оддий ёки ғайриоддийси бўлмайди. Тажвид илмининг қоидаларини билиш фарзи кифоя бўлса-да, ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТАЖВИД БИЛАН ҚИРОАТ ҚИЛИШ ҲАР БИР КИШИНИНГ ЗИММАСИДАГИ ФАРЗИ АЙНДИР.

Валлоҳу аълам!

Саҳифамизга аъзо бўлиш учун👇🏻
@NurTvuz
Audio
Kafirun surasi


بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٠
قُلۡ يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡكَٰفِرُونَ ١
لَآ أَعۡبُدُ مَا تَعۡبُدُونَ ٢
وَلَآ أَنتُمۡ عَٰبِدُونَ مَآ أَعۡبُدُ ٣
وَلَآ أَنَا۠ عَابِدٞ مَّا عَبَدتُّمۡ ٤
وَلَآ أَنتُمۡ عَٰبِدُونَ مَآ أَعۡبُدُ ٥
لَكُمۡ دِينُكُمۡ وَلِيَ دِينِ ٦

👤 Nurmuhammad Qori

Yaqinlaringizga ham ulshing ⤵️
@QURON_SURALARI_MP3_QURAN_UZ
Audio
Kavsar surasi

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٠
إِنَّآ أَعۡطَيۡنَٰكَ ٱلۡكَوۡثَرَ ١
فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَٱنۡحَرۡ ٢
إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ ٱلۡأَبۡتَرُ ٣

👤 Nurmuhammad Qori

Yaqinlaringizga ham ulshing ⤵️
@QURON_SURALARI_MP3_QURAN_UZ
Audio
Maun surasi


بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٠
أَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي يُكَذِّبُ بِٱلدِّينِ ١
فَذَٰلِكَ ٱلَّذِي يَدُعُّ ٱلۡيَتِيمَ ٢
وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلۡمِسۡكِينِ ٣
فَوَيۡلٞ لِّلۡمُصَلِّينَ ٤
ٱلَّذِينَ هُمۡ عَن صَلَاتِهِمۡ سَاهُونَ ٥
ٱلَّذِينَ هُمۡ يُرَآءُونَ ٦
وَيَمۡنَعُونَ ٱلۡمَاعُونَ ٧

👤 Nurmuhammad Qori

Yaqinlaringizga ham ulshing ⤵️
@QURON_SURALARI_MP3_QURAN_UZ
Forwarded from MP3 QURAN 30 JUZ
qalblarga yetib boradigan qiroat
Nurmuhammad Qori
Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг аломатларидан бири, Қуръонга бўлган муҳаббатдир. Қуръонга нисбатан бўлган муҳаббатнинг белгиси эса, унга Қуръон нозил қилинган пайғамбарга муҳаббат қилиш, яхши кўришдир.

ХАТМИ (САҒИР) ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ

🎙 Нурмухаммад кори

Барча дӯстларингизга юборинг 👇
https://t.me/NurTvuz

@NurTvuz
БИР ОЙЛИК АМАЛИЁТ

Ҳар бир ибодат, Аллоҳ таолонинг ҳар бир амри, Исломнинг ҳар бир буйруқларида ҳикмат бор. Яъни ҳар бири ўз ўрнида, бирор сабаб билан инсонга фойда беради. Масалан, рўзанинг баданга, меъдага, руҳга, ақлга фойдаси бор, савоб жиҳатидан ҳам манфаати тегади. Рамазон ойининг муаззам фойдалари мавжуд.
Рамазон – Аллоҳ жалла жалалуҳунинг сизни яхши бир банда бўлишингиз учун ўтказадиган бир ойлик синов курси. Яхши қул бўлиш учун курсга олинасиз ва бир ой мобайнида таълим оласиз. Турли касбларда, мутахассислик курслари бўлади-ку. Курсни муваффақиятли битирганларга мукофот берилади. Маоши ортади, мансаби ўзгаради, бошқа жойга топшириқ билан жўнатилади. Шу маънода, рамазон ойи – яхши мусулмон бўлиш учун камолга эришиш курси. Бу ойда шу ҳикмат бор. Аллоҳ таоло шайтонларни шунинг учун боғлаб қўяди. Осмоннинг эшиклари шундан очилади. Дуоларни шунинг учун қабул қилади. Аллоҳдан кечиришини сўранг, хайрларни бажаришга шошилинг! Имкон берилган, вақтлар ва шартлар бемалол бўлса, ҳаракат қилинг, шу таълим курсини муваффақиятли битиринг!

"Рамазон ва тақво рисоласидан"

T.me/NurTvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РАМАЗОН ФАЗИЛАТЛИ ОЙ.

Матнни Шоҳ Алимович ўқиди.

T.me/NurTvuz
ҚАЗО ВА КАФФОРОТ ВОЖИБ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР

Савол:
қайси амаллар рўзани бузиб, қазо ва каффоратни вожиб қилади?

Жавоб: рўза бузилган ҳар қандай ҳолатда қазосини тутиш вожиб бўлади, лекин қуйидаги ҳолатларда қазо билан бирга каффорат ҳам вожиб бўлади?
– рўзани суратан бузиш (томоқдан бирор нарса ўтиши, икки йўлдан бирига жимоъ қилиш). Томоқдан бошқа йўлдан, масалан, бурун, қулоқ, аёлнинг олди, эркагу аёлнинг орқасидан дори ёки шу каби нарса кирса, фақат қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
Шунингдек, олд-орқадан бошқа жойга жимоъ қилиниб, маний тўкилса ҳам қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди. Агар маний тўкилмаса, қазо ҳам лозим бўлмайди.
– рўзани маънан бузиш (баданга манфаат бериб, озуқа ёки даво бўладиган, лаззат ҳосил қиладиган, инсон таъби ейишга мойил бўладиган нарсаларнинг томоқдан ўтиши). Озуқа ёки даво бўлмаган, инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган (тош, кесак, тиш ковагидаги каби) нарсалар томоқдан ўтса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.
Зеро, бу ҳолатлар ейиш бўлса ҳам, озуқа ейиш ҳисобланмайди (доимо кесак еб юрадиганлар бундан мустасно);
– рўзани қасдан бузиш (адашиб эмас).
Таҳорат ёки ғусл қилаётганда беихтиёр томоқдан сув ўтиб кетса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.
Рўзадорлигини унутиб, еб-ичиб қўйса, ёғаётган ёмғир томчиларини ютиб юборса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлмайди.
– рўзани ўз ихтиёри билан бузиш (мажбурланиш бундан мустасно). Бировнинг мажбурлаши туфайли рўза очилса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди;
– рўзани заруратсиз бузиш (зарурат юзасидан бузиш бундан мустасно). Рўзани очишга қаттиқ ташналик, очлик, беморлик каби зарурат пайдо бўлса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди;
– рўза бузилгандан кейин рўзани очишни мубоҳ қиладиган ҳолат бўлмаслиги. Масалан, рўзани қасддан очгандан кейин ҳайз ва нифос келиб қолиши, қаттиқ ташналик, очлик, оғир касаллик каби ҳалок қиладиган ёки бирор аъзога талафот еткизадиган даражада ҳолат юзага келиб, рўзани очиб юборилса қазо лозим бўлиб, каффорат соқит бўлади.
– рўзани мусофир ё бемор бўлмай туриб бузиш. Агар мусофир ё бемор бўлатуриб рўза тутса - ю , кейин рўзасини очиб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
– Рамазон рўзасини адо қилаётганда рўзани очиб юбориш. Бундан бошқа рўзалар бузилса, шунингдек, Рамазоннинг қазо рўзаси бузилса ҳам каффорат вожиб бўлмайди.
– cубҳи содиқдан аввал ният қилинган рўзани бузиш.
Субҳи содиқдан кейин ният қилиб, кейин рўзасини очиб юборса, каффорат вожиб бўлмайди.
– бирор шубҳа туфайли рўзани очиш. Агар қуёш ботди деб ўйлаб, ифторлик қилган бўлса, субҳи содиқ кирмади, деб еб-ичган бўлса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.


"Мўминнинг қалқони" китобидан.

T.me/NurTvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РАМАЗОН_СУҲБАТЛАРИ

ҒИЙБАТ ГУНОҲИ КАБИРАДИР.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

T.me/NurTvuz