MP3 QURAN 30 JUZ
184 subscribers
1.99K photos
1.9K videos
17 files
4.42K links
КУНДАЛИК ҚИРОАТЛАР

《َأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ》

Яхшилик қилинг, албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни хуш кўради. (Бақара 195)

Мурожат учун Админ: @Odiljonov_Muhammadiy
Download Telegram
ҚАЗО ВА КАФФОРОТ ВОЖИБ БЎЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР

Савол:
қайси амаллар рўзани бузиб, қазо ва каффоратни вожиб қилади?

Жавоб: рўза бузилган ҳар қандай ҳолатда қазосини тутиш вожиб бўлади, лекин қуйидаги ҳолатларда қазо билан бирга каффорат ҳам вожиб бўлади?
– рўзани суратан бузиш (томоқдан бирор нарса ўтиши, икки йўлдан бирига жимоъ қилиш). Томоқдан бошқа йўлдан, масалан, бурун, қулоқ, аёлнинг олди, эркагу аёлнинг орқасидан дори ёки шу каби нарса кирса, фақат қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
Шунингдек, олд-орқадан бошқа жойга жимоъ қилиниб, маний тўкилса ҳам қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди. Агар маний тўкилмаса, қазо ҳам лозим бўлмайди.
– рўзани маънан бузиш (баданга манфаат бериб, озуқа ёки даво бўладиган, лаззат ҳосил қиладиган, инсон таъби ейишга мойил бўладиган нарсаларнинг томоқдан ўтиши). Озуқа ёки даво бўлмаган, инсон таъби ейишга мойил бўлмайдиган (тош, кесак, тиш ковагидаги каби) нарсалар томоқдан ўтса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.
Зеро, бу ҳолатлар ейиш бўлса ҳам, озуқа ейиш ҳисобланмайди (доимо кесак еб юрадиганлар бундан мустасно);
– рўзани қасдан бузиш (адашиб эмас).
Таҳорат ёки ғусл қилаётганда беихтиёр томоқдан сув ўтиб кетса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.
Рўзадорлигини унутиб, еб-ичиб қўйса, ёғаётган ёмғир томчиларини ютиб юборса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлмайди.
– рўзани ўз ихтиёри билан бузиш (мажбурланиш бундан мустасно). Бировнинг мажбурлаши туфайли рўза очилса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди;
– рўзани заруратсиз бузиш (зарурат юзасидан бузиш бундан мустасно). Рўзани очишга қаттиқ ташналик, очлик, беморлик каби зарурат пайдо бўлса, қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди;
– рўза бузилгандан кейин рўзани очишни мубоҳ қиладиган ҳолат бўлмаслиги. Масалан, рўзани қасддан очгандан кейин ҳайз ва нифос келиб қолиши, қаттиқ ташналик, очлик, оғир касаллик каби ҳалок қиладиган ёки бирор аъзога талафот еткизадиган даражада ҳолат юзага келиб, рўзани очиб юборилса қазо лозим бўлиб, каффорат соқит бўлади.
– рўзани мусофир ё бемор бўлмай туриб бузиш. Агар мусофир ё бемор бўлатуриб рўза тутса - ю , кейин рўзасини очиб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
– Рамазон рўзасини адо қилаётганда рўзани очиб юбориш. Бундан бошқа рўзалар бузилса, шунингдек, Рамазоннинг қазо рўзаси бузилса ҳам каффорат вожиб бўлмайди.
– cубҳи содиқдан аввал ният қилинган рўзани бузиш.
Субҳи содиқдан кейин ният қилиб, кейин рўзасини очиб юборса, каффорат вожиб бўлмайди.
– бирор шубҳа туфайли рўзани очиш. Агар қуёш ботди деб ўйлаб, ифторлик қилган бўлса, субҳи содиқ кирмади, деб еб-ичган бўлса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.


"Мўминнинг қалқони" китобидан.

T.me/NurTvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РАМАЗОН_СУҲБАТЛАРИ

ҒИЙБАТ ГУНОҲИ КАБИРАДИР.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

T.me/NurTvuz
ЖАННАТДАГИ АЁЛ-ҲУРНИНГ ДУНЁДА ЮРГАН ЖУФТЛАРИНИ КЎРИШИ ҲАҚИДА

Ибн Зайд ҳадис айтади: "Жаннат аҳлидан бўлган аёл осмондалик пайтида: "Дунё аҳлидан бўлган жуфтингни кўришни хоҳлайсанми?" дейилади. У: "Ҳа", дейди. Шунда парда кўтарилиб, у билан жуфти ўртасидаги эшик очилади. У жуфтини кўради, уни танийди, унга қараш билан аҳдлашади, ҳатто унинг келишини сабрсизлик билан кутади, аёл анчадан бери кўрмаган эрига муштоқ бўлган каби, унга муштоқ бўлади. Агар жуфти билан дунёдаги аёли ўртасида низолар бўлса, яъни, гап талашса, уришса, натижада хотини эридан ғазабланса, бу нарса жаннатдаги ҳурга малол келади ва айтадики: "Ҳолингга вой бўлсин! Унга ёмонлик қилма. У сен билан жуда оз кеча бўлади (яъни, у тезда менга келади)", дейди.

Термизий шу маънода Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади: "Дунёда аёл қачон эрига озор берса, ҳурлардан бўлган хотини: "Аллоҳ жонингни олгур, унга озор бер-ма! У сенинг ҳузурингда мусофирдир. Яқинда сендан ажраб, менга келади", дейди".

"Жаннат васфи" китобидан.

Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

https://t.me/nurtvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ифтор пайти: дуо ижобат бўладиган вақт

🎙Авазбек Домла

Яқинларингизга ҳам улашинг

Рамазон ойини @Nurtvuz канали билан бирга ўтказинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 TAROVEH NAMOZI BIRINCHI KUN BESHINCHI TASBEX | ТАРОВEҲ НАМОЗИ БИРИНЧИ КУН БEШИНЧИ ТАСБEХ
👤 #Azizbek_qori

@NurTvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 TAROVEH NAMOZI BIRINCHI KUN TO'RTINCHI TASBEX | ТАРОВEҲ НАМОЗИ БИРИНЧИ КУН ТЎРТИНЧИ ТАСБEХ
👤 #Zikrillo_qori

@NurTvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TAROVEH NAMOZI BIRINCHI KUN UCHINCHI TASBEH | ТАРОВEҲ НАМОЗИ БИРИНЧИ КУН УЧИНЧИ ТАСБEҲ

👤 #Valilulloh_qori

@NurTvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TAROVEH NAMOZI BIRINCHI KUN BIRINCHI TASBEX | ТАРОВEҲ НАМОЗИ БИРИНЧИ КУН БИРИНЧИ ТАСБEХ

👤#Uluğbek_qori

@NurTvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TAROVEH NAMOZI BIRINCHI KUN IKKINCHI TASBEX | ТАРОВEҲ НАМОЗИ БИРИНЧИ КУН ИККИНЧИ ТАСБEХ

👤#Nurmuhammad_Qori


T.me/NurTvuz
Қуръон қироатига бериладиган ажр

Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўлади” деганларини эшитдим”. Муслим ривояти.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким Аллоҳнинг Китобидан битта ҳарф ўқиса, унга битта ҳасана ёзилади, ёзилганда ҳам ўн баробар қилиб ёзилади. “Алиф лам мим” битта ҳарф демайман. Балки, “Алиф” битта ҳарф, “Лам” битта ҳарф, “Мим” битта ҳарфдир”. Термизий ривояти.

Агар Қуръони каримдаги ҳарфларнинг сони тахминан 340740 та деб олсак, Қуръонни бир марта тўлиқ хатм қилган кишининг ажри жуда улкан бўлишини билиб оламиз. Яъни, ҳар бир ҳарфига бир яхшилик ўн баробар қилиб ёзилишини ҳисобга олсак, Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққан одамга бериладиган ажр 340740 та бўлади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳар бир ҳасана ўн баробар қилиб ёзилишини унутмайлик. Демак, 340740 ни 10 га кўпайтирсак, натижа 3407400 бўлади. Бунча ажр Қуръонни бир марта ўқиган кишига берилади.

Агар биз ҳар ойда Қуръонни бир мартадан хатм қилиб борсак, у ҳолда Аллоҳнинг изни билан бир йилда 40888800 та ажрга, ҳасанага эга бўламиз.

Ҳа, азизлар, Аллоҳнинг марҳамати кенг. У зот бизга берган ваъдасига асло хилоф қилмайди. Фақат биз ихлос билан, чин қалбимиздан, Аллоҳнинг розилигини кўзлаб адо этсак, ваъда қилинган ажру мукофотларга албатта эришамиз.

Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни доимий тарзда ўқиб, унга амал қилувчилардан қилсин. Омин!

Ⓜ️ Нозимжон Ҳошимжон

👉 https://t.me/NurTvuz
#Болажонлар_учун

«ҚИРҚ ҲАДИС» (8)

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇

@NurTvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Goʻzal Quron tilovati eshitib qalbingiz orom olsin

T.me/NurTvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таровиҳ шукуҳи

( Nurmuhammad Qori )


Ramazon oyini @NurTvuz kanali bilan birga oʻtkazing!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстларимизни яхши йўлга бошлайлик...

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

➥Манба:
@NurTvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🌟РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🌹🌟

🌹Айтмоқ истаб сизга гапларим.
🌹Тентирайман паришон халак.
🌹Икки дунё орасин очган.
🌹Азиз дўстим РАМАЗОН ва ЖУМА МУБОРАК.

🌸🌟Пок қалб ила жайнамоз олинг.
🌸🌟Шайдо бўлсин мингларча малак.
🌸🌟Кўзларингиз иймонга бойдир.
🌸🌟Азиз дўстим ЖУМА ва РАМАЗОН МУБОРАК.

🌹Сочларига оқ тушган Онам.
🌹Отам учун сўрайман тилак.
🌹Акам укам Опа сингиллар.
🌹Азиз дўстим ЖУМА ва РАМАЗОН МУБОРАК.

🌸Келинг бугун бир дардлашайлик.
🌸Дуо қилинг толгунча билак.
🌸Энг гўзал кун саййидул айём.
🌸Азиз дўстим РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
!!

T.me/NurTvuz
РАМАЗОННИНГ ИККИНЧИ ЖУМАСИ ВА РАМАЗОННИНГ МАҒФИРАТ ДАҲАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун эътибор берилиши керак бўлган яна бир фурсат борки, уни қўлдан бой бермаслик учун ҳаракат қилиш керак — бу шомдан олдин ижобат бўладиган икки дуодир.

Биринчиси рўзадорнинг дуоси!

Иккинчиси жума куни ижобат бўладиган дуодир
!

Бу ғанимат фурсатларни ўтказиб юбормайлик, яқинларимизга ҳам етказайлик!

Жума айёми муборак бўлсин!

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Каналга аъзо бўлинг!
@NurTvuz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Рамазон ойининг иккинчи жумаси муборак!
Каналга аъзо бўлинг!
https://t.me/NurTvuz