MP3 QURAN 30 JUZ
183 subscribers
1.99K photos
1.9K videos
17 files
4.42K links
КУНДАЛИК ҚИРОАТЛАР

《َأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ》

Яхшилик қилинг, албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни хуш кўради. (Бақара 195)

Мурожат учун Админ: @Odiljonov_Muhammadiy
Download Telegram
Forwarded from Nurmuhammad qori
#Биласизми?

РАБИЪУЛ АВВАЛ ОЙЛАРИДА ЮЗ БЕРГАН ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1. Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунлардан бири (мил. 571 йил 19–23 апрель
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар.

2. Ҳижратдан аввалги 51 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 573 йил март охири ёки апрель боши)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ёшга тўлиб, кўкракдан (сут эмишдан) чиқарилдилар.

3. Ҳижратдан аввалги 13 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 610 йил февраль)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий 40 ёш (шамсий 38 ёш-у тўққиз ойлик) бўлганларида рост тушлар кўришлари, Маккадаги бир тошнинг у Зотга салом бериши каби пайғамбарлик аломатлари кўрина бошлади ва бу ҳолат олти ой давом этди.

4. Ҳижратдан аввалги 1 йил, рабиъул аввал ойи (нубувватнинг 13 йили / мил. 621 йил октябрь)
– Исро ва Меърож ҳодисаси юз берди;
– беш маҳал намоз фарз қилинди.

5. Ҳижрий 1 йил, 1 рабиъул аввал, душанбага ўтар кечаси (мил. 622 йил 12 сентябрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Ясриб (Мадина) сари ҳижратга чиқдилар.

6. Ҳижрий 1 йил, 8 рабиъул аввал, душанба куни (мил. 622 йил 19 сентябр)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ясриб (Мадина) вилоятининг илк қишлоғи Қубога кирдилар.

7. Ҳижрий 1 йил, 8–12 рабиъул аввал (мил. 622 йил 19–23 сентябрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида Қубо қишлоғида «Тақво асоси»га масжид қурилди (Қубо номини олган бу масжид Ислом тарихида илк қурилган масжид ҳисобланади).

8. Ҳижрий 1 йил, 12 рабиъул аввал, жума куни (мил. 622 йил 23 сентябрь
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубо қишлоғи билан Ясриб (Мадина) шаҳри ўртасидаги Бани Солим ибн Авф водийида биринчи жума намозини юз кишилик жамоат билан ўқидилар;
– жума намозидан сўнг Ясриб (Мадинаи мунаввара)га кирдилар ва Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг бўш уйига жойлашдилар;
– «сўкиш, ҳақорат қилиш» маъноларидаги «Ясриб» номи «Мадинатур Расул», «Мадинатун Набий» (Пайғамбар шаҳри) деб, кейинчалик қисқариб «Мадина», «Мадинаи мунаввара» деб, атала бошлади;
– бир неча кун ўтиб Мадинага Савда онамиз, Фотима, Умму Кулсум, Усома ибн Зайд ва Умму Айманлар ҳамда Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳум оиласи билан келишди;
– шундан кейин биринчи бўлиб Масжиди Набавийни қуриш ишлари бошланди.

9. Ҳижрий 2 йил, рабиъул аввал ойи (мил. 623 йил сентябрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан икки юз киши ҳамроҳлигида Қурайшнинг Умайя ибн Халаф Жумаҳий бошлиқ юз кишилик, икки минг беш юз туядан иборат карвонига қарши йўлга чиқдилар. Разво ноҳиясининг Бувот деган жойигача бордилар ва бирон ёмонликка дуч келмасдан Мадинага қайтиб келдилар (бу Ислом тарихида «Бувот» ғазоти деб аталади);
– Курз ибн Жобир Фиҳрий бошлиқ мушрикларнинг кичик бир гуруҳи Мадина яйловларига босқин уюштириб, мусулмонларнинг чорва молларидан бир қисмини ҳайдаб кетганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етмиш нафар саҳоба билан уларнинг ортидан қувиб чиқдилар ва Бадр ноҳиясининг Сафавон водийигача бордилар. Бироқ Курзнинг гуруҳини топа олмай ортларига қайтдилар (бу Ислом тарихида «Сафавон», «Биринчи Бадр» ва «Кичик Бадр» ғазоти деб аталади).

10. Ҳижрий 3 йил, рабиъул аввал, 14-кеча (мил. 624 йил 3 сентябрь)
– Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, Бань Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озори кучли, у Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган).

Каналга уланиш!👇
https://t.me/Nurmuhammad_qoriy
Forwarded from Nurmuhammad qori
#Биласизми?
ҲАЁТНИНГ 10 ОЛТИН ҚОИДАСИ

1. Қўнғироқ қилишга ваъда бердингизми, албатта, бажаринг!

2. Кечикяпсизми? Бу ҳақида огоҳлантиришни унутманг.

3. Ўзгаларнинг орзусини кулгу қилиш ярамайди!

4. Сизга хоинлик қилган одамлар даврасига асло қайтманг!

5. Доимо ота-онангиз дуосини олишга ошиқинг.

6. Ширинсўз бўлинг! Ишонинг, бу атрофдагилардан кўра, cизга кўпроқ фойда олиб келади.

7. Ўз хатоларингизни тан олишни ўрганинг.

8. Шикоят қилиш одатини тарк этинг.

9. Ҳаттоки энг жиддий келишмовчилик юзага келганда ҳам қаршингиздаги инсоннинг нозик томонига зарба берманг.

10. Фақат рост гапиринг! Агар рост гапиришнинг иложи бўлмаса, ёлғон гапирманг!

https://t.me/nurmuhammad_qoriy
Forwarded from Nurmuhammad qori
#Биласизми

Қиёмат ҳақида

1) «Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.» (Маъориж сураси, 6-оят).

2) «Ва, албатта, қиёмат воқеъ бўлгувчидир.» (Ваз-Зарият сураси, 6-оят).

3) «Улар фақат ўзлари ҳам сезмай қолган ҳолда (қиёмат) соати келиб қолишини кутмоқдалар, холос.» (Зуҳруф сураси, 66-оят).

4) «Албатта, (қиёмат) соати келгувчидир. Ҳар бир жон саъйи-ҳаракатига яраша жазо олиши учун уни махфий тутурман.» (Тоҳа сураси, 15-оят).

5) «Сендан (қиёмат) соати қачон собит бўлиши ҳақида сўрарлар. Сен:«Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир. Уни фақат Ўзигина зоҳир қиладир. У осмонлару ерда оғир иш бўладир. Сизларга фақат тўсатдан келадир», деб айт.» (Аъроф сураси, 187-оят).

6) «Улар ўзларига Аллоҳдан қамраб олувчи азоб келишидан ёки сезмай турганларида қиёмат ногаҳон келиб қолишидан омондамилар?!» (Юсуф сураси, 12-оят).

7) «То тўсатдан қиёмат келиб қолганда, устларига гуноҳларини орқалаб олган ҳолларида: «У (дунё)да қилган камчиликларимизга ҳасрат-надоматлар бўлсин», дейдилар.» (Анъом сураси, 31-оят).

8) «Ва, албатта, (қиёмат) соати келгувчидир, бунга шубҳа йўқ.» (Ҳаж сураси, 7-оят).

9) «Эй одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, (қиёмат) соати зилзиласи улкан нарсадир.» (Ҳаж сураси, 1-оят).

10) «Қиёмат қоим бўлган кунда жиноятчилар ноумид бўлурлар.» (Рум сураси, 12-оят).

11) «Аллоҳ ҳақ ила китобни ва (адолат) тарозуни нозил қилган зотдир. Қаердан билурсан, эҳтимол (қиёмат) соати яқиндир!» (Шуаро сураси, 17-оят).

12) «Улар (қиёмат) соатининг бирдан келишидан бошқа нарсага интизор бўлишаётгани йўқ. Дарвоқеъ, аломатлари келиб ҳам қолди.» (Муҳаммад сураси, 18-оят).

13)«Қиёмат куни билан қасам.» (Қиёмат сураси, 1-оят).

14) «Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди.» (Қамар сураси, 1-оят).

15) «Албатта, кимнинг Аллоҳдан ва қиёмат кунидан умиди бўлса, шулар учун уларда яхши ўрнак бор эди. Лекин ким юз ўгирса, Аллоҳ беҳожат, мақталган зотдир.» (Мумтаҳана сураси, 6-оят).

© Хорис Мунзир

http://T.me/Nurmuhammad_qoriy
Forwarded from Nurmuhammad qori
#Биласизми
Қуръоний хулқлар:

1. Содиқлик ва ростгўйлик.
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (иймонида) содиқ бўлган зотлар билан бирга бўлинглар!» (Тавба сураси, 119-оят).

2. Омонатдорлик.
«Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгасига топширишга, одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради» (Нисо сураси, 58-оят).

3. Тавозуълик.
«Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст
тутинг
(яъни уларга хуш хулқ билан камтарона
муомалада бўлинг) (Шуаро сураси, 215-оят).

4. Афв.
«Уларни афв этиб, кечириб юбораверинг. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади» (Моида сураси, 13-оят).

5. Мулойимлик.
«Фиръавннинг олдига боринглар, чунки у (ўзини илоҳ
деб) ҳаддидан ошди. Унга юмшоқ гапиринглар, шояд
панд-насиҳат олса ёки
(Менинг қаҳримдан) қўрқса»
(Тоҳа сураси, 43-44-оятлар).

6. Шукр.
«Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, шукр қилсангиз, албатта зиёда қилурман. Куфр келтирсангиз, Менинг азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг» (Иброҳим
сураси, 7-оят).

7. Сабр қилиш.
«Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинглар. Сабр билан ғолиб келинглар» (Оли Имрон сураси, 200-оят).

8. Истиқоматда бўлиш.
«Сен ва сен билан бирга тавба қилганлар мустақим туринглар, туғёнга кетманглар. Чунки У Зот нима қилаётганингизни кўриб турадир» (Ҳуд сураси, 112-оят).

9. Раҳмдиллик.
«Улар (яъни ота она) учун меҳрибонлик билан хорлик
қанотингни паст тут, хокисор бўл ва: «Роббим,
(улар)
мени гўдаклик чоғимдан тарбиялаб ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», дегин!

10. Софдиллик.
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: Роббимиз! Бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан ғашлик пайдо қилмагин. Роббимиз! Сен Меҳрибонсан, Раҳмлисан» (Ҳашр сураси, 10-оят).

11. Ҳаё.
«Аллоҳ уни кўриб туришини билмайдими?!» (Алақ сураси, 14-оят).

Манба: "Ҳикматлар" китоби.

https://t.me/nurmuhammad_qoriy
Forwarded from Nurmuhammad qori
#Биласизми

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу

🔷 Абу Ҳурайра Давс қабиласидан бўлиб, исломдан олдинги исмлари Абдушшамс ибн Сохр эди.
🔸 Исломга кирганларидан сўнг Расулуллоҳ алайҳиссалом у кишининг Исмларини Абдурраҳмон деб ўзгартирдилар.

🔷 Доимо мушукчалари билан юрганликлари сабабли Расулуллоҳ алайҳиссалом томонларидан Абу Ҳурайра деб куняланганлар

🔸 (ҳурайра - араб тилида мушукча дегани)

🔷 Абу Ҳурайра Исломни қабул қилнанида 30 ёшларда эдилар.

🔸 Абу Ҳурайра энг кўп ҳадис ривоя қилган бўлиб у киши 5374 та ҳадис ривоят қилган.

Ҳадис ва ҳаёт китобидан

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ‼️👇👇👇
https://t.me/nurmuhammad_qoriy
Forwarded from Nurmuhammad qori
#БИЛАСИЗМИ

БИР ДАҚИҚАДА 6100 ТА ЯХШИЛИК.

Бир дақиқада Фотиҳа сурасини беш марта бемалол ўқиш мумкин бўлади.Фотиҳа сурасида 122 та ҳарф бор.Бир ҳарфга эса 10 та яхшилик ваъда қилинган. 122х10=1220 та яхшилик Фотиҳа сурасини бир марта ўқишга берилади.
Агар сиз 5 марта бу улуғ сурани ўқисангиз, 1220х5=6100 та яхшиликга эришасиз.Бунча яхшиликни сиз бор йўғи бир дақиқада қўлга киритасиз.
Агар сиз ҳар куни бир дақиқада Фотиҳа сурасини беш марта ўқиб олсангиз, номаи аъмолингизга қуйидагича яхшиликлар ёзилиб боради:
Бир кунда – 6100 та яхшилик.
Бир ойда – 6100х30=183000 та яхшилик.
Бир йилда – 183000х12=2196000 та яхшилик.
25 йилда – 54900000 та яхшилик.
Далил: Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръони каримнинг ҳар бир ҳарфини ўқишга бир яхшилик бор.Ҳар бир яхшилик ўнта яхшиликга тенгдир” деганлар.
(Яхшиликлар тоғи) китобидан

👉@MP3_QURAN_30_juz_uz