MP3 QURAN 30 JUZ
184 subscribers
1.99K photos
1.9K videos
17 files
4.42K links
КУНДАЛИК ҚИРОАТЛАР

《َأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ》

Яхшилик қилинг, албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни хуш кўради. (Бақара 195)

Мурожат учун Админ: @Odiljonov_Muhammadiy
Download Telegram
Audio
#Гузал Кироат.

#Андижон Шахар.

🕌 "Холикбердибой" жомеь Масжиди.

🎙 👤Нурмухаммад кори.



Нима учун Аллоҳ таоло Қуръонни «шифо» деди, «даво» демади? Чунки даво баъзан шифо бўлади, баъзан шифо бўлмайди. Аммо Қуръон ҳар бир дардга шифодир.

👉https://t.me/NurTvuz
Ro'za arab tilida nima deb yuritiladi?
Anonymous Quiz
21%
siyom
12%
sovm
59%
ramazon
7%
Endi bilib olaman
YouTubeda "Азизуллоҳ қори Бакара сураси 182-оятдан 187-оятигача тиловати" videosini ko‘ring
👇👇👇

https://youtu.be/RljNIlz6fKY
#Биласизми?

"Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

"Ясин" сураси -> Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

"Воқеа" сураси -> Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

"Мулк" сураси -> Қабр азобидан сақлайди ...

"Кафирун" сураси -> Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

"Ихлос" сураси -> Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

"Фалақ" сураси -> Кулфатдан сақлайди ...

"Нас" сураси -> Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

"Юсуф" сураси -> Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

РАМАЗОН — ҚУРЪОН ОЙИ.
Бўш вақтимизда кўпроқ Қуръон ўқийлик.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
mehrob_uz
Каналга уланиш учун!👇
@NurTvuz
#Биласизми?

Савол: иссиқ кунда рўзадорнинг бурни қонаб кетса, қонни тўхтатаман деб бошини тепага кўтаргани учун қон ичига кетиб қолса, рўзаси бузиладими?

Жавоб: Бузилади ва қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. Рўзадорнинг бурнидан қон келиб қолса, қонни тўхтатишда рўзасини бузмасликка, қоннинг томоғига кетказмасликка ҳаракат қилиши керак.

Савол: Рўзадорлигини унутиб, қулоғига дори томизса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Унутган бўлса очилмайди.

Савол: Сақич чайнаса рўза очиладими?

Жавоб: Рўзани фақат ҳалқумдан ичкарига ўтган нарса очади. Сақич чайнаганда ҳам ундан бирор нарса ажраб чиқиб, ичкарига кетса, рўза очилади. Ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Лекин рўзадор кишига сақич чайнаш макруҳ. Оқ, аввал чайналиб ажрайдиган нарсаси ажраб бўлган, титилиб кетмайдиган сақични чайнаса рўза очилмайди, лекин бу иш макруҳдир.

Савол: Ёш болани эркалаб-ўпиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Йўқ. Ўпиб-эркалаш билан рўза очилмайди.

Савол: Рўзадор тутқаноқ ё шунга ўхшаш бирор сабаб туфайли ҳушидан кетса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Йўқ, рўзаси очилмайди. Балоғатга етиш ва ҳушида бўлиш рўзанинг шартларидан эмас. Ёш бола рўзага ният қилгач, балоғатга етса, соғ одам мажнун бўлиб қолса ёки ҳушидан кетиб қолса, рўза очилмайди.

Савол: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар?

Жавоб: Рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар ушбулардир:

1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.

2. Мўйлаб ва соқолларга ёғ суртиш.

3. Баданга, бошга ёғ суртиш.

4. Рўзадорнинг таҳоратдан ташқари оғиз-бурнини чайиши, салқинлаш мақсадида ғусл қилиши, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Булар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шундай, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида жазирама иссиқ туфайли, ташналикни босиш учун бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб, баданига ўраб олар эди. Ибодатга кўмак бўлсин деб, фитрий бетоқатликни кетказиш учун бундай қилишнинг зарари йўқ.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин уларнинг макруҳлиги рўзанинг бузилишига олиб келгани учун эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизлик изҳор қилгани учундир.

5. Рўза ҳолатида, заволдан аввал ҳам, кейин ҳам мисвок ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, имом Молик, имом Шофеъийларнинг наздида эса заволдан кейин мисвок ишлатиш макруҳ.

6. Рўзадорнинг мушк, атир каби хушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас.

7. Одамни заифлаштирмаса, қон олдириш мумкин.

8. Қасддан ейилмайдиган, лекин сақланиш қийин бўлган нарсалар халқумдан ўтса ҳам рўза очилмайди. Масалан, ҳавода учиб юрадиган майда ҳашаротлар, тутун, чанг кабилар.

9. Эркаклар пешобни тўхтатиш ёки даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олса, рўза очилмайди (лекин аёлларда очилади).

10. Рўзадорлигини унутиб, одатий ёки ғайриодатий ишларни қилиш, масалан, еб-ичиш, жимоъ қилиш ёхуд ҳуқна (клизма) қилдириш, қулоққа дори томизиш рўзани очмайди (лекин эсига тушиши билан бу амаллардан тўхташ зарур). Агар қари, заифҳол киши рўзасини унутиб, овқатланаётган бўлса, огоҳлантирилмайди. Ёш, бақувват киши бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантиришни эшитган заҳоти оғзидаги нарсаларни ютмай, дарҳол ташқарига чиқариб ташлаши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади ва қазоси вожиб бўлади, каффорати хусусида эса уламолар турли фикрлар билдиришган.

11. Эркагу аёлнинг тушда эҳтилом бўлиши ҳам рўзани очмайди.

12. Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш рўзани очмайди.

“Мўминнинг қалқони” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
http://t.me/NurTvuz
#Рамазон_ҳазили

Хазил остидаги ҳақиқат 😄

Каналга обуна бўлинг👇🏻
https://telegram.me/NurTvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Primyera

«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» (2-фасл, 2-қисм)

@NurTvuz

https://youtube.com/shorts/RQskVlM9zVY
Таҳорат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- “Ким таҳорат қилиб бўлиб:
- “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу” деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади” - дедилар.
(Имом Муслим ривояти)

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://t.me/NurTvuz
Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ ва Лаа илаҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар! Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ!

Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://t.me/NurTvuz
​​​​☘️Дуо кўпроқ ижобат бўладиган вақтлар:☘️

🤲– Қадр кечасидаги дуо.

🤲– Туннинг ярмида қилинган дуо.

🤲– Намозда, саждада қилинган дуо.

🤲–Ёмғир ёғаётганда дуо.

🤲– Беморликдаги дуо.

🤲– Мусофирликдаги дуо.

🤲– Ҳожининг дуоси.

🤲– Азон билан иқомат орасидаги дуо.

🤲– Биродарининг ҳаққига ғойибдан қилинган дуо.

🤲– Фарз намозлардан кейин қилинган дуо.

🤲– Жума кунидаги бир фурсатда қилинган дуо.

🤲– Қийинчилик чоғида қилинган дуо.

🤲– Мазлумнинг дуоси.

🤲– Отанинг фарзандга қилган дуоси.

🤲– Аллоҳ йўлида юрганнинг дуоси.

🤲– Умрачининг дуоси.

🤲– Арафа кунидаги дуо.

🤲– Рўзадор оғзини очаётган пайтдаги дуо.

Каналга обуна бўлинг!👇
https://t.me/NurTvuz
Goʻzal ovoz sohibi Nurmuhammmad qoring Instagram sahifasiga obuna boʻling juda ham goʻzal qiroatlar har kuni joylab boriladi👇👇👇

https://www.instagram.com/nurmuhammad_qori?r=nametag
Дубай шаҳрини асосчиси - Шайх Рашиддан фарзанд тарбияси хақида ажойиб фикр.

Қизиқувчан кимсалар Шейх Рашидан юрти келажаги ҳақида сўрашибди.У шундай деб жавоб қилибди:

"Бобом туядан транспорт воситаси сифатида фойдаланганлар, отам ҳам туядан фойдаланди, мен эса Мерседес автомобилидан, фарзандим Ленд Ровер автомобилидан, неварам ҳам ундан зўр автомобилдан фойдаланади, неварамни фарзанди эса туядан фойдаланади.......

Нега ундай деб ўйлайсиз? Чунки оғир даврлар кучли инсонларни яратади, кучли инсонлар енгил ҳаётни яратишади, енгил ҳаёт ожиз ва кучсиз инсонларни яратади, ожиз ва кучсиз инсонлар оғир ҳаётни келтириб чиқаради.Кўпчилик тушуниб етмайдилар, биз ҳақиқий ватанпарвар ва тиришқоқ, харакатчан инсонларни тарбиялашимиз керак, паразит, танбал ва каламушларни эмас.

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

@NurTvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Taroveh namozi haqida

Kanalga aʼzo boʻlishni unutmang 👇👇
T.me/NurTvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Solihon domla Ey inson Ey farzand....


Kanalga aʼzo boʻlishni unutmang 👇👇
T.me/NurTvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Solihon domla Аҳир бу Аллоҳнинг мўъжизаси эмасми

Кўк ёзувни устига босиб каналимизга обуна бўлинг 👇

T.me/NurTvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bola tarbiyasi haqida juda chiroyli maruza

Kanalga aʼzo boʻlishni unutmang 👇👇
T.me/NurTvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИМОМ БУХОРИЙ БУЮК АЛЛОМА!

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
T.me/NurTvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ушбу амаллар рўзанинг очилишига сабаб бўлади.

Рўзага оид жуда долзарб мавзулар гапирилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг👇

https://telegram.me/NurTvuz