Rayyon.org
46 subscribers
149 photos
38 videos
9 files
75 links
Hidoyat sari

فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ 47.19
«Бас, (Muhammad ﷺ) ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун … мағфират сўранг!»

@Inihol_bot
Download Telegram
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтди:

قال ابن القيم رحمه الله تعالى:
أنَّ كثيرًا من الأئمة صرَّحوا بأنَّ أفضل الأعمال بعد الفرائض طلبُ العلم.

مفتاح دار السعادة [333]

«Кўплаб имомларнинг таъкидлашича, фарз намозлардан кейин энг яхши амал - илм олишдир».

«Мифтаҳ даарис саъада», 333

•••┄┄༻@rayyonorg༺┄┄•••
Сен ҳам ёмондирсан балки. Лекин ўзингдан ҳам ёмонроқлар ичида яхшидек кўринаётган бўлишинг мумкин.

Ибн Атоуллоҳ раҳимаҳуллоҳ.

•••┄┄༻@rayyonorg༺┄┄•••
#012

Уқба ибн Омир (р.а)дан ривоят қилинади: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Албатта, Аллоҳ ўзини (гуноҳкор) лаззатларга беришни истамайдиган йигитдан ажабланади».

[Аҳмад 4/151, Абу Яъло 1749, ар-Руёний 2/50]

Санади: ҳасан

* * * * *

Имом Муновий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Яъни бундай йигит Парвардигорининг олдида катта мавқени эгаллайди ва унинг одатига айланган яхши ҳолати ва ёмонликдан ўзини узоқ тутишга интилиши туфайли эҳтиросни хоҳламаслиги сабабли, У йигитнимг мукофотини зиёда қилади. Ҳужжатул Ислом (Ғаззолий) раҳимаҳуллоҳ деганлар: "Бундай ёшлар камдан-кам учрайди, шунинг учун У ажабланади."»

📚Файзул Қодир, 2/263

* * * * *

Абул Ҳасан ас-Синдий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Катта эҳтимол билан, бу йигит Парвардигорга итоатда ўсгандир».

📚Ҳошия Муснад Имом Аҳмад,10/198

#қисқа_шарҳ

@hadis_sharhi

•••┄┄༻@rayyonorg༺┄┄•••
ИЙМОН қадрини биламизми?

Бир даъватчи домла ҳикоя қилади:
Америка вилоятларидан бирида қайсидир бир мавзуда маъруза қилаётган эдим, маърузам асносида бир киши ўрнидан турдида:
- Домла, бу кишига калимаи шаҳодатни айтдириб, талқин қилиб юборсангиз, деб, ёнида ўтирган америкалик - сариқдан келган кишига ишора қилди.
Мен хурсанд бўлганимдан: "Аллоҳу акбар" деб юбордим. Зеро, Ислом неъмати Оллоҳ ёрлақаган кишиларгагина насиб бўладиган бебаҳо бир гавҳар... Америкалик ёнимга келиб, одамлар рўбарўсида тургач, сўрадим:
- Сизни бу Динга киришга нима ундади, ундаги қайси нарса ўзига жалб қилди?
- Мен анчагина бой одамман, ширкатларим, бойликларим кўп, бироқ ҳеч вақт ич-ичдан қалбимда бахт туйғусини, саодат шуурини туймас эдим... Қўл остимда бир Ҳиндистонлик ишчи ширкатимда ишлар, озгина ойлик олар эди.. Қачон олдига бормай, уни доим жилмайган, хотиржам ҳолда кўрардим... Мен - миллионлар соҳиби эса ўша кўримсиз камбағалчалик ҳеч вақт жилмая олмаётганлигим мени жуда таажжубга солди.. Ўзимга-ўзим: Пуллар, ширкатлар эгаси мен бўлсаму, мана бу қашшоқнинг юзидан табассум аримаса?! дедим. Гўё бу ерда бир сир бордек туюлар, ҳар кўрганимда ўша сирни очишга, ҳақиқатидан воқиф бўлишга иштиёқ менда ортар эди... Охири бир куни олдига келдимда, ўтиришга таклиф қилиб, сўрадим:
- Нега доим жилмайиб юрасиз, бунда бирор сир борми?
У ўзининг одатдаги жилмайишида давом этиб, хотиржамлик билан, соддагина қилиб:
- Чунки мен мусулмонман, "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Росуллуллоҳ" деб гувоҳлик берганман, деди...!
- Бу дегани – мусулмон доим бахтли, доим хотиржам деганими?
- Албатта!
- Қандай қилиб ахир?
- Чунки суюкли пайғамбаримиз бизга шу ҳадисни айтиб ўтиб кетганлар: "Мўъмин иши жуда ажойиб-да.. Унинг барча ишларида яхшилик бор, қандай аҳволда бўлмасин, яхшилик уни тарк этмагай: Қийинчилик, ғам-қайғу етадиган бўлса, сабр қилади, яхшилик кўради.. Енгиллик, хурсандлик етадиган бўлса, шукр қилади, яхшилик кўради.." Ҳаётимиз шу икки нарсадан холи эмас – ғам-қайғую хурсандлик.. Оғирлигу енгиллик.. Бахт устига бахт.. Айтинг, бахт бу – қалб сокинлиги, дил осойишталиги эмасми?
У гапини ўша одатдаги ширин табассуми ила тугатар экан, мен қатъий қарорга келиб улгурган эдим:
- Мен бу динга кирмоқчиман.
- Жуда осон, ўша юқорида мен айтган калимаи шаҳодатни келтирасиз..
Мана, ўша калимани айтиш учун ёнингизда турибман...

Юрагим бир тўлқинланиб, одамлар олдида унга шаҳодатни ўргатиб турдим, америкаликларга хос бузиб-бузиб, тили аранг келиб, шаҳодатни айтди-да, сўнг.. ич-ичидан келган йиғисини тутолмади, ҳўнграб юборди.. Юпатмоқчи бўлиб келганларга: "Қўйинглар, кўнглини бўшатиб олсин", дедим.
Йиғидан тўхтагач, бироз ўнғайсизликка тушиб, сабабини баён қилди:
- Шу вақтга довур қалбимга бу қадар осойишталик, сурур кирмаган эди, буни илк бор сезиш кишини жуда ҳаяжонга солиб юборар экан...

Ҳа.. Дил ороми, қалб лаззати ҳеч қачон фильмлар, телесериаллар, мусиқалар, шаҳвоний ҳирсни қондиришлар ила бўлмайди... Аксинча, булар фақат безовталик, юрак сиқишни орттиради, холос.. Қалб осойишталиги эса, Қуръон тиловати, намоз, рўза, садақаю эҳсонлар, бир сўз билан айтганда Иймону Ислом билан бўлади.. Билмаганлар, тажриба қилмаганлар маҳрум ўтмасинлар, тажриба қилсинлар, синаб кўрсинлар..


•••┄┄༻@rayyonorg༺┄┄•••
Сен ҳам ёмондирсан балки. Лекин ўзингдан ҳам ёмонроқлар ичида яхшидек кўринаётган бўлишинг мумкин.

Ибн Атоуллоҳ раҳимаҳуллоҳ.


•••┄┄༻@rayyonorg༺┄┄•••
Forwarded from MUSULMON QO'RG'ONI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеодаги оят :

وَاتَّخَذُوا مِن دُونِهِ آلِهَةً لَّا يَخْلُقُونَ شَيْئًا وَهُمْ يُخْلَقُونَ وَلَا يَمْلِكُونَ لِأَنفُسِهِمْ ضَرًّا وَلَا نَفْعًا وَلَا يَمْلِكُونَ مَوْتًا وَلَا حَيَاةً وَلَا نُشُورًا

У Зотдан бошқа, ҳеч нарса ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган, ўзлари учун зарарга ҳам, нафга ҳам эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган «худо»лар тутдилар. (Фурқон, 3)
@sahih_sunnat
Намоз

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу айтадилар:

أَنَّ الرَّسُولَ صَلَّى اللهُ عَلَيْه و سَلَّمَ كَانَ إِذَا حَزَبَهُ أَمْرٌ فَزَعَ إِلَى الصَّلَاةِ

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бирон иш ташвишга солса намоз ўқишга шошилар эдилар”.
(Абу Довуд ва Ибн Ҳажар Асқалоний)
​​Абдулазиз ибн Марвон деган кишини танийсизми? Кўпчилик танимайди. Умар ибн Абдулазизничи? Ҳа, кўпчилик танийди, у зотнинг адолати, тақвоси, сийратини кўриб одамлар "иккинчи Умар" деб ном қўйишган. Ҳолбуки, унинг бундай даражага етишида ўша бизга унча маълум бўлмаган отасининг беқиёс хизмати бор. Бунга биргина мисол келтириб ўтаман (тарих китобларида халифа Умар ибн Абдулазиз сийратини ўқиганларнинг бу ҳикояга дарҳол кўзи тушади):

Абдулазиз ибн Марвон Мисрга ҳокимлик қилаётган вақтда ўғли Умар ибн Абдулазиз ўсим устидаги, суяги қотмаган ёш бола эди. Яхши тарбия топсин, деб отаси уни Мадинадаги Солиҳ бин Кайсон номли машҳур олим қўлига беради. Бир куни Умар намоздан кеч қолиб кетади. Ҳузурига келганда Солиҳ ибн Кайсон сўрайдилар: "Нега кеч қолдинг?". "Сочимга оро берувчи аёл сочимни тараётган эди" дейди бола. "Ҳали жамоатдан шу сабабли кеч қолдингми" деб ранжиган олим унинг отасига хат ёзиб воқеани баён қилади. Хат ҳам неча кунлар ичида отасига, Мисрга етиб боради. Отаси хатни ўқиши билан бир хизматчисини чақириб: "Мадинага отлан, бошқа томонга бурилмай шундай ўғлим Умар олдига бор-да, унинг сочини устарада олиб ташла. Кейин ҳеч нарсага қарамай ортингга қайт" деб буюради. Неча кунлик йўлни босиб ўтган хизматчи худди буюрилганидек ишни бажариб қайтиб кетади. Мадина билан Миср орасини туя ёки отда босиб ўтиш йўл машаққатини тасаввур қилинг..

Эътибор беринг, мазкур олим ҳам, Умарнинг отаси ҳам: "Ҳа, ҳали ёш бола-ку, бир марта кечикса кечикипти-да" дейишмаган. Бундай бепарволиклар билан улуғ даражаларга етиб бўлмаслигини билишган. Шаръий буйруқларга ана шу каби қаттиқ интизом сабабли ҳам ёш Умар кимсан "Иккинчи Умар" бўлиб етишди.

Аллоҳ таоло фарзандларимизга шаръий тарбия беришда бизларни ҳам ўша салафларимиздек жонсарак ва эътиборли қилсин, фарзандларимизни ҳам ўша Умарлардек тақволи, адолатли, уммат учун қайғурадиган фарзандлар бўлиб етишишини насиб қилсин. Омин.

©Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ

•••┄┄༻@rayyonorg༺┄┄•••
ҚИЗИНИ УЗАТАЁТГАН ОТАЛАРГА МАСЛАҲАТ

Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан: "Қизимни кимга узатай?", деб сўради. У зот дедилар: "Аллоҳдан қўрқадиган кишига. Агар у қизингни яхши кўрса, эъзозлайди, мободо ёқтирмаса ҳам, зулм қилмайди!

ҚИЗИНИ УЗАТАЁТГАН ОТАЛАРГА МАСЛАҲАТ

Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан: "Қизимни кимга узатай?", деб сўради. У зот дедилар: "Аллоҳдан қўрқадиган кишига. Агар у қизингни яхши кўрса, эъзозлайди, мободо ёқтирмаса ҳам, зулм қилмайди!

•••┄┄༻@rayyonorg༺┄┄•••
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ҳавои нафсга эргашишлик қалб кўзини кўр қилади. Суннат билан бидъат орасини ажрата олмайди. Ёки акси бўлиб қолади, бидъатни суннат деб кўради ва суннатни бидъат деб билади».

«Фавоид», 157.


•••┄┄༻@rayyonorg༺┄┄•••
#eslatma

Эртага 20/08/2020, ҳижрий тарихда 1 – Муҳаррам, 1442 йил пайшанба!

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Aмаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Aллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Aгар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Aгар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.


•••┄┄༻@rayyonorg༺┄┄•••
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

واللَّهِ إنِّي لَأَسْتَغْفِرُ اللَّهَ وأَتُوبُ إلَيْهِ في اليَومِ أكْثَرَ مِن سَبْعِينَ مَرَّةً

«Аллоҳга онт ичаманки, батаҳқиқ, мен бир кунда етмиш мартадан кўпроқ Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан».

📚 Бухорий (6307).


•••┄┄༻@rayyonorg༺┄┄•••
Бу одамни олдида йўқ бўлиб кетамиз, биз хам ўзимизча ......

Бу одамни танийсизми?! 
Бу одам инсониятнинг энг буюк шахсларидан биридир! 
Бу инсоннинг қилган хайрли ишларининг ҳисобини ёлғиз Аллоҳ билади. 

11 миллиондан ортиқ одам Африкада шарофати ила мусулмон бўлган. 
6 миллион нусха Қуръони Каримни янги мусулмонларга тарқатган. 
95000 га яқин артизан қудуғи қаздирган (Африка бўйлаб). 
95000 толиби илмни маош билан таминлаган. 
15000 етимни ўз қарамоғига олган. 
5700 га яқин масжид бино қилган. 
860 мадраса қурдирган. 
840 та қорихона барпо қилган. 
204 та исломий марказ очган. 
124 та шифохона, тиббий марказ қурган. 
40 га яқин давлатда ифторликлар уюштириб, миллионлаб рўзадорларга хизмат кўрсатган. 
4 та университет очган. 

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
Rayyon.org
Бу одамни олдида йўқ бўлиб кетамиз, биз хам ўзимизча ...... Бу одамни танийсизми?!  Бу одам инсониятнинг энг буюк шахсларидан биридир!  Бу инсоннинг қилган хайрли ишларининг ҳисобини ёлғиз Аллоҳ билади.  11 миллиондан ортиқ одам Африкада шарофати ила мусулмон…
Биласизми бу одам ким?
У кувайтлик шайх Абдурраҳмон Сумайт (1947 — 2013). Аллоҳ у кишининг хайрли амалларини ўзига ҳамроҳ қилсин!

Ҳазра Абдурраҳмон болаликларида босиқ, шижоатли, аълочи ўқувчилардан бўлганликларини оналари айтганлар. Олти ёшдан масжидга чиққанлан. Доим қўлларида таёқ бўлган. Худди ўзларини Африка жунглиларида юргандек ҳис этганлар. Болаликларида Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларнинг қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоялар кўп эшитганлар. Бағдод, Ливерпуль университетларини тамомлаб, тропик касалликлар бўйича шифокор бўлганлар. 
1981 йилда турмуш ўртоқлари билан Африкага кетганлар. 30 йил давомида қитъада 11 миллион африкалик у кишининг шарофатлари билан Исломни қабул қилган. Ас-Сумайт хазратлари 2013 йилда Қувайтда вафот этганлар. Аллоҳ жойларини жаннатда қилган бўлсин!

© Анвар Икром

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаластинлик бола экан.

Қуръони кариймни тўлиқ ёд олган ва шу билан бирга қўйидаги ҳадис китобларни ёд олибди.

1-Саҳиҳи Бухорий.

2-Саҳиҳи Муслим.

3-Сунани Абу Довуд.

4-Сунани Термизий.

5-Сунани Ибн Можа.

6-Сунани ан-Насоий.

7-Имоми Аҳмад Муснадлари ва бундан бошқа кўп китобларни ёд олиб бўлибди.

Имом Аҳмад Муснадларида 40 минг ҳадис бор.

Мошо Аллоҳ, баракаллоҳ...

Аллоҳ зиёда қилсин, сизу бизнинг зурриётлардан ҳам шундай олимларни чиқарсин.

Аллоҳумма амийн.

Имом Бухорий ҳам ўн бир ёшларида 70 минг ҳадисни ёд олиб бўлган эдилар.

Абу Абдулборий Жалолиддин

t.me/AsarMedia
Маҳкамада 27 йил қози бўлиб ишлаб шуни билдим, энг кўп талоқ тушишига сабаб – эркакнинг кўр-кўрона ғазаби ва аёлнинг аҳмоқона жавоби экан.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ


•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
Тавҳид энг катта ислоҳ бўлгани каби, ширк ҳам энг катта фасоддир.

Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ


•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
#Асмоул_Ҳусно /Аллоҳнинг гўзал исмларининг енгил шарҳи

Муқаддима

Кабирул-мутаъал, жалолат, азамат ва гўзаллик соҳиби бўлган, У учун гўзал исмлар ва олий сифатлар, улуғворлик ва камолот бўлган, Аллоҳга ҳамду санолар айтаман. Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, деб гувоҳлик бераман ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси деб гувоҳлик бераман.
Аллоҳнинг гўзал исмларини тушуниш, бу хусусдаги фиқҳ, илмнинг шарафли бобларидандир. Балки у "Фиқҳул акбар"дир. Бу илм — дин унинг устига қуриладиган асосдир. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримда мана шу асосни мустаҳкамловчи далиллар жуда ҳам кўп ворид бўлди. Қуръонда бирон бир оят йўқ-ки унда Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва олий сифатлари зикр қилинмаган бўлса. Бу эса мана шу шарафли илмнинг аҳамияти, унинг қадри улуғ эканига, унинг хайротлари кўплигига далолат қилади. Бу илм иймон асосларининг бир асосидир. Дин арконларининг бир рукнидир, пойдеворидир. Ва ҳамда, ислом миллатининг асосларидан бири бўлиб, унинг устига диннинг юксак бинолари ва олий манзиллари қурилади. Инсонлар ўзларининг яратувчилари ва ризқ берувчиларини, йўқдан бор қилувчи бўлган Парвардигорларини билмасларидан туриб ва унинг гўзал исмлари, олий сифатларини, камолоти, жалолaти ва улуғворлигига далолат қилувчи мукаммал сифатларини билмасларидан туриб ва У Ундан ўзга ҳақ мабуд бўлмаган, ёлғиз, ҳақ илоҳ эканлигини билмасларидан туриб қандай қилиб одамларнинг ҳоли яхши бўлади?! Ва инсониятнинг иши тўғри бўлади?! Ва лекин одамларнинг кўпини улар учун яратилган нарсалар улар ўзлари у учун яратилган нарсадан машғул қилиб қўйди. Вужудда бандалар улар учун бир лаҳза ҳам ундан беҳожатлик бўлмаган Раббилари, Яратувчилари, Подшоҳлари, ишларини тадбир қилувчилари ва ризқларини тақдир қилувчи Парвардигорини танишга бўлган ҳожатдан кўра каттароқ ҳожат йўқ. Бандалар учун поклик ва салоҳият фақат Аллоҳ таолони таниш, Аллоҳ таолога ибодат қилиш, ва Унинг ёлғиз Ўзига иймон келтириш билангина бўлади. Шунинг учун ҳам банданинг салоҳиятдан бўлган улуши, унинг мақтов ва санога бўлган лойиқлиги, бу банданинг Рабби субҳанаҳу ва таолони қанчалик таниши ва бу бандани Аллоҳга яқинлаштирадиган тўғри сўзлар ва солиҳ амалларни билишининг миқдорига қараб бўлади.
Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Бадр — ҳафизаҳуллоҳ — Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари хусусида бир китоб жамлаганлар. Бу китобда Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан юздан ортиғини шарҳлаганлар ва ушбу китобни ўқиш, таржима қилиш ва нашр қилиш осон бўлиши учун мухтасар қилганлар.
Биз ушбу шарафли илмга бу хусусдаги мухтасар-қисқагина шарҳланган китобни дарс қилиб ўрганиш билан киришмоқликни мақсад қилдик. Аллоҳ насиб қилса мухтасарни ўқиб, ўрганганимиздан сўнгра бу китобнинг аслини ҳам ўқиб, ўрганамиз иншааллоҳ.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу китобни тасниф қилиб сизу бизга тақдим қилган шайх Абдурраззоқни чиройли мукофотласин ва ушбу амални Ўзи учун холис қилсин ва барчаларимиз учун фойдали қилсин.



•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••