Садақаи жория/ الصدقة الجارية
4.18K subscribers
501 photos
601 videos
178 files
585 links
Биз билан https://t.me/Al_Rowad_isaat
линки орқали боғланинг
Download Telegram
Яна бир хайрли қиз фарзанд, бу оламни тарк этиб кетган ота-оналари номларидан, мухтож, сувсиз мусулмонлар хонадонига қудуқ очтирдилар.
Аллохим бу садақаи жорияни ота оналари ва ўзларининг фойдаларига хужжат қилсин.

Сувга ташна қалбларни тоза сув билан суғорганларни, Роббим жаннатларда хавзи кавсар сувлари билан севинтирсин.

Аллох қабул қилсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллох билан сиринг борми?

Фақатгина сен ва Аллох ўртасида бўлган.

Балки сенинг махфий қилган садақанг бордир?

У хақида Аллохдан бошқа хеч ким билмайдиган.

Шундай қиссаларки, фақатгина...


Аллохни кўрганингда китобингдан аён бўлади.

Улар сенга жуда хам керак!

Аллохнинг наздида даражангни кўтариш учун...


https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачонки одам боласи ўлса, амали кесилади. Магар уч нарсадан: жорий садақадан (Садақаи жория)

Манфаат оладиган илмдан ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаганлар.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Африкада очилган қудуқ.

Болажонларнинг биргина тоза сув неъматига бўлган севинчларини қаранг...

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Мухаммад Содиқ
Мухаммад Юсуф рохимахуллох номларидан, мухлислари томонидан ичимлик сувига мухтож мусулмонларга инъом қилинган навбатдаги қудуғимиз тайёр бўлди.

Аллох Ўз даргохида қабул қилсин.

Ушбу садақаи жория хазратнинг ва бу ишда хомий бўлганларнинг фойдаларига охиратда хужжат бўлсин.

Амин, амин, амин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021.05.09 санасида иш бошланган қудуқ хақида хисобот.

Хурматли Ummu Abdulloh, қудуғингиз тайёр бўлди, аммо биз сизни топа олмадик. Ёзишмаларни ўчириб юборибсиз, шунга сиздан рухсатсиз хисобот учун видео ва расм тақдимотларини каналга қўйишга мажбур бўлдик.

Аллохим қилган садақаи жориянгизни Ўз даргохида қабул қилиб фойдангизга хужжат қилсин.


https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Ассалому алайкум. Саволим бор эди. Биз хам садақаи жория қилишни, мухтож мусулмон оилаларга қудуқ қазиб беришда иштирок этишни жуда жуда истаймиз. Аммо афсуски моддий томондан имконини қилолмаяпмиз. Саволим шуки, 3-4 дугона пул тўплаб битта қудуқ қаздирсак бўладими?

Ва алайкум ассалом ва рохматуллох. Албатта бўлади. Истагингизга кўра қудуқ устига барчангизнинг исмингиз битиб қўйилади. Аллох таъало қодир қилсин. Хайрли ниятларингиз ижобат бўлсин.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Ассалому алайкум. Африкада қудуқ қаздириб ота онамга қурбон хайитига хадя қилмоқчи эдим.
Африкада қудуқ қазишга неча кун кетади. Хозир тўлов қилинса қанчада битади?

Ва алайкум ассалом. Африкада қилинадиган 100-150 киши фойдаланадиган баъзи қудуқлар 60, баъзиси эса 45 кунлардан кейин битади.

45 кунда битадигани, масалан хозир тўлов қилсангиз, инша Аллох қурбон хайитигача битади
Қудуқ бўйича саволларни фақатгина ⬇️ шу

@Al_Rowad_isaat профили орқалигина боғланиб беришингиз мумкин.