Садақаи жория/ الصدقة الجارية
4.12K subscribers
502 photos
608 videos
178 files
594 links
Биз билан https://t.me/Al_Rowad_isaat
линки орқали боғланинг
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юсуф, Дониёр, Исмоил, Юсуф номларидан Ямандаги фақир инсонларга ширкатимиз ёрдамида навбатдаги ифторлик тарқатиб берилди.

Йигитлардан бирлари ўзлари ва дўстлари номидан бизнинг ширкатга буюртма берган эдилар.

Шу инсон негадир минглаб обуначиларим орасида энг кўп эсда қолган буюртмачиларимиздан бирларидирлар.

Нима билан эсингизда қолган дейсизми?

Бу йигит ҳар йили лавхада исмлари ёзилган дўстлари номидан садақаи жориялар қиладилар.
Дўстларининг эса бу ишлардан хабарлари йўқ


Аллохим ушбу қиёматли дўстларни жаннат ахлидан қилсин.
Барчаларини икки дунёда саодатли қилсин.
Аллохумма амин!

Каналдаги видеоларни фақатгина ибрат учун улашамиз
Садақаи жория/ الصدقة الجارية pinned «📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌 Масжид учун хисоб ракам 5614681253950939 Атаева Дилноза 📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌 Группамиз линки:⬇️ https://t.me/+yEF19Z3iatI5ZWE6»
Кўпчилик сўраганларга умумийда жавоб.
Ширкатимиз, фидя, закот олмайди.
Закотни закот деб, фидяни фидя деб закот ва фидяга хақдор кишининг ўз қўлига топширилади.
Эътибор беринг, закот ва фидяга хақдорлар атрофингизда бор.
Закот ва фидяга учинчи одамни аралаштирмай ўзингиз хақдор қўлига топширинг.

Закот ва фидянгизни бизга беринг, биз мухтожларга
қуриб берамиз, овқат олиб берамиз, дейдиган кишиларга иложи борича берманг.
Садақаи жория/ الصدقة الجارية
Кўпчилик сўраганларга умумийда жавоб. Ширкатимиз, фидя, закот олмайди. Закотни закот деб, фидяни фидя деб закот ва фидяга хақдор кишининг ўз қўлига топширилади. Эътибор беринг, закот ва фидяга хақдорлар атрофингизда бор. Закот ва фидяга учинчи одамни аралаштирмай…
Бир таниқлининг йиғламсираб қилган сухбатидан иқтибос.

Одамлар Африкадагиларга қудуқ қуриб бериб ётибди.
Нима кераги бор?
Ундан кўра ўша пулларингиз, закотларингизни бизга беринг, биз юртимиздаги инсонларга
қуриб берамиз.
——————————————



Динимизда закот пулига бирон нарса қуриб бериш жоиз эмас.
Жоиз бўлган тақдирда хам, ўша проект устига, бу
дан закот олишга хақдорларгина фойдалансин, деб ёзиб қўйиш керак бўлар эди.
Аммо афсуски ўша таниқли бу ишни хам қилмайди.

Аллох барчага бошқалар хаққидан қўрқадиган қалб бериб холимизни ислох қилсин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эшниязова Малохат опа, Бўриев Хакимжон ака номларидан навбатдаги қудуғимиз Непалдаги мусулмонларга ширкатимиз ёрдамида очиб берилди.

Ушбу қудуқни қизингиз Юлдуз номларидан қабул қилинг.
Қуйида қизингизнинг дил изхорларини қолдираман:
⬇️

Robbim, ular meni kichiklikda tarbiya qilganlaridek, sen ham ularga rahm qilgin.
Ular meni qanday e'zozlagan bo'lsa, sen ham ularni shunday e'zozla va ularning do’zah bilan oralarini uzoq qil hamda do’zahga yaqinlashtiradigan so’z va amallardan uzoqlashtir.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойида буюртмалар ҳар доимгидан кўп бўлгани сабаб буюртмаларни монтаж қилишга улгурмаяпман.
Шу сабаб буюртмачиларимизнинг ўзлари хам бу борада ёрдамчи бўлишяпти. Аллох рози бўлсин.

Менга монтаж қилиб бермадилар деб хафа бўлиб қолманглар деб айтиб қўйяпман.

Байрам олдида турибмиз, ундан ташқари ширкат ишлари билан бир оз банд бўлиб қолдим.
Юқоридаги видео монтажини хам буюртмачимизнинг ўзлари қилиб бердилар.
Тўғри тушунганингиз учун рахмат.
Саудиянинг Тумайр ва Судайр минтақаларида Шаввол ҳилоли кўринмади.
Эртага 30 рўзани тутамиз. Индинга 10 апрель ― чоршанба биринчи ҳайит, иншаоллоҳ.

П.С: Расмий хабар бироздан кейин чиқади.

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Олий маҳкамадан расмий хабар чиқди:

Саудия олий маҳкамасининг расмий хабарига кўра, Бугун бир нечта минтақаларда янги ҳилол кўрилмагани боис, эртага сешанба ― 9 апрель рамазоннинг ўттизинчи куни ҳисобланади. Шунга кўра, ҳайит индинга ― 10 апрель чоршанба куни бўлади.

Келаётган Ийдул-Фитр Ислом аҳлига қутлуғ бўлсин!

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Ижтимоий тармоқларда “Арафа муборак” деган табриклар, стикерлар айланмоқда. Ўрни келганида бир нарсани айтиб ўтмоқчи эдим: Биринчидан, рамазонда арафа бўлмайди. Арафа фақат қурбон ҳайитида бўлади. Аниқроғи, зулҳижжа ойининг 9-куни “арафа куни” дейилади. Илмий тарафдан шундай. Иккинчидан, арафа билан табриклаш масаласи. Ислом моҳиятини тушунган, асосий ғами миллат, дин-диёнат бўлган одам бундай майда нарсалар билан ўралашиб юрмайди. Сал эътиборлироқ, жиддийроқ бўлайлик, азизлар.

Зиёвуддин Раҳим

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайит айёмингиз муборак бўлсин.
Рамазон шукухи сизни йил бўйи тарк этмасин!

https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдаларига хужжат бўлсин.


https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота онангиз номларидан қилинган садақаи жориянгизни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдангизга хужжат бўлсин.

Ота оналарни инша Аллох икки дунёда севинтирадиган хадя!