🕌 Хива шахар "Саидниёз шоликор" жомеь масжиди.
6.78K subscribers
722 photos
237 videos
2 files
176 links
Хоразм вилояти Хива шахар " Саидниёз шоликор" жоме масжиди диний - марифий канали.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ”

“Садақа Аллоҳнинг ғазабини тўсади ва ёмон ҳолда ўлим топишдан сақлайди” (Термизий ривояти).
Закот ва хайрия учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum | Bank | Agrobank | uPay

USSD
орқали: *880*021092*summa# 📞

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вақф фонди ёлғиз кекса, бемор онахонга моддий ёрдам кўрсатди

Тошкент вилояти, Чиноз туманида ёлғиз ўзи истиқомат қилиб келаётган, боқувчиси йўқ Зуҳра ая Турсунова бир неча йиллардан бери хасталик билан курашиб келмоқда.

Ночорлик сабаб даволанишга имконияти етмаган онахонга, Вақф фонди томонидан барча зарурий дори-дармонлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.

Сиз ҳам Аллоҳ розилиги йўлида вақф қилинг ва давомли савобга эга бўлинг!
Закот ва хайрия қилиш учун устига босинг:
PAYME | CLICK | Uzum Bank | Agrobank | uPay

USSD орқали: *880*021092*summa# 📞

👉@vaqfuz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 
“Биринчи фарзанднинг қиз бўлиши хотиннинг баракасидандир”. 
(Ибн Асокир ривоят қилган).

@saidniyozsholikor
Forwarded from Muslim.uz
🌙 РАМАЗОН ҲИЛОЛИНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА ХАБАРНОМА

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ҳамда Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ ўз фаолиятини олиб бормоқда.

🌙 Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ
Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Жумладан, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари идоралари мутахассислари билан ҳам ушбу йўналишда мулоқотлар ўтказилди.

🔭 Кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига киритилади.

❗️Рамазон ойининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ramazon #hilol #kuzatish #xabarnoma
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 HOMILADOR YOKI EMIZIKLI AYOL RO‘ZA TUTSA BO‘LADIMI |Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh →

@saidniyozsholikor
🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@saidniyozsholikor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий ҳазрат: Рамазон ойи 2023 йил 23 март кунидан бошланади

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тузилган Рамазон ҳилолини кузатиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан диёримизнинг бир қатор ҳудудларидаги минтақаларда янги ойни кузатиш ишлари амалга оширилди.

🔸Хусусан, Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар Тошкент вилояти ҳудудида Рамазон ҳилолини кузатиш жараёнида иштирок этдилар.

@saidniyozsholikor
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Рамазон ойи муборак бўлсин!!!!!!!
Эртага ИншаАллоҳ Хива шахар Саидниёзшоликор жоме масжидимизда таравеҳ намози 21:15 да ўқилади.
Хатми Қуронга Сиддиқов Ғуломжон қориака ўтиб берадилар...!

@saidniyozsholikor
Элон...

Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар таровиҳ намози ўқилиш вақтида ўзгариш бўлди 22.03.2023чи санадан Бошлаб биринчи 15 кунида вилоят бўйича бир хил вақтда соат 21:15 да (16 кунидан 21:30да ) бошланишини эслатиб утамиз.


@saidniyozsholikor
Саҳарлик дуоси:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Ифторлик дуоси:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли яйа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

@saidniyozsholikor
Бир неча кун аввал "Саудиядаги кибор уламолар кенгашининг Рамазон ойи учун фатволари" мавзусидаги маълумот ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалди. Ушбу маълумотда айрим мазҳабимизга мувофиқ келмайдиган ҳукмларни учратиш мумкин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан ушбу маълумотга мўътабар манбаларга суянган ҳолда тузатиш киритилди.

1. Свеча қўйиш - БУЗМАЙДИ - БУЗАДИ
2. Кўзга дори томизиш - БУЗМАЙДИ
❗️(лекин эҳтиёти томизмаслик)
3. Сурма қўйиш - БУЗМАЙДИ
4. Қулоққа дори томизиш -
БУЗМАЙДИ - БУЗАДИ
5. Нафас қисишга қарши кислородли
❗️(фақат ҳаво пурковчи) спрей қўллаш - БУЗМАЙДИ
6. Сунъий йўл билан оғиздан кислород ҳайдалиши - БУЗМАЙДИ
7. Тери остига пенициллин укол олиш - БУЗМАЙДИ
8. Тери остига инсулин укол олиш - БУЗМАЙДИ
9. Тишни даволашдан олдин наркоз қилиниши, тишга пломба қўйиш ёки тозалатиш - БУЗМАЙДИ
10. Атирдан фойдаланиш, ҳидлаш - БУЗМАЙДИ
11. Юзга бўёқ суркаш (макияж) - БУЗМАЙДИ
12. Таҳлил (анализ) учун қон топшириш - БУЗМАЙДИ
13. Сузиш ва сувга шўнғиш -
БУЗМАЙДИ ❗️(лекин заруратсиз яхши эмас)
14. Иҳтилом (уйқу асносида беихтиёр маний чиқиши) - БУЗМАЙДИ
15. Хушбўйлантирувчи моддалар қўшилмаган тоза мисвок ишлатиш - БУЗМАЙДИ
16. Тил тагига инфарктни даволаш учун қўлланиладиган таблетка қўйиб олиш - БУЗМАЙДИ
❗️(ютиб юбормаслик шарти билан)
17. Балғамни ютиб юборишлик - БУЗМАЙДИ
18.
❗️Бурунга дори томизиш димоққа етса - БУЗАДИ
19. Лабларни намловчи, юмшатувчи нарсалардан фойдаланиш, агар ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ
20. Бурундан қон кетиши ва тиш олдирганда қон чиқиши - БУЗМАЙДИ
21. Томоқни чайқаб ишлатиладиган дори, агар ичкарига ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ
22. Тиш пастаси, агар ошқозонга бирор нарса кетиб қолмаса - БУЗМАЙДИ
23. Зарурат учун овқатни тузини тотиб кўриш, агар ютиб юборилмаса - БУЗМАЙДИ
24. Ўз хоҳишисиз қусиб юбориш - БУЗМАЙДИ
25.
❗️Мускулга ва тери остига укол қилиш - БУЗМАЙДИ
26. ❗️Томирга озиқлантирувчи укол - БУЗАДИ
27. Қасддан оғиз тўла қайт чиқариш - БУЗАДИ
28. Қасддан маний чиқариш - БУЗАДИ
29. Тутун чиқарувчи хушбўйликларнинг тутунини атайлаб чуқур нафас билан ҳидлаб ичга тортиш - БУЗАДИ
30. Атирни шунчаки ҳидлашнинг ўзи - БУЗМАЙДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Хива шаҳар "Саидниёзшоликор" масжиди.
      
          НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

🗓 02-Рамазон дан. 08-Рамазон гача 1444  ҳ.й

24.03.2023 дан. 30.03.2023 гача

🌃  ТОНГ 05:25 🕰

🏙  БОМДОД - 06:15  🕰

🌇  ҚУЁШ - 06:46  🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30   🕰

🌇  АСР - 17:40 🕰
                                     
🌆  ШОМ - 19:25 🕰
                                     
🌃  ХУФТОН - 21:15  🕰

Хурматли намозхонлар намоз вақтлари билан Рамазон тақвимидаги фарқ жамоат намозлари учун. Намоз вақтлари бир хафта этиборидан олинган.

@saidniyozsholikor
Саҳарлик дуоси:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Ифторлик дуоси:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли яйа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

@saidniyozsholikor
2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@saidniyozsholikor
Бу ҳаётда яшаб ибодат қилинишинг учун 5 дақиқа қолди... деган хабар келса нима қилган бўлардингиз?..

Нима қилмоқчи бўлсангиз уни кечиктирмасдан қилинг зеро ўлим кечикмасдан белгиланган вақтда келади.

@saidniyozsholikor
Гуноҳ иш қилаётганингда шамол хонанг эшигини очиб юборса, юрагинг титраб кетади.
Ҳолбуки Раббингнинг эшиги доим очиқ, ҳеч ёпилмайди. Ундан эса уялмайсан!


@saidniyozsholikor