🕌 Хива шахар "Саидниёз шоликор" жомеь масжиди.
7.08K subscribers
731 photos
242 videos
2 files
181 links
Хоразм вилояти Хива шахар " Саидниёз шоликор" жоме масжиди диний - марифий канали.
Download Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Одамларга қарз бериб юрадиган бир савдогар бор эди. Камбағални кўрса, хизматкорларига: «Ундан (қарзларини) кечиб юборинглар, шояд Аллоҳ ҳам биздан кечиб юборса», дер эди. Натижада Аллоҳ ундан (гуноҳларини) кечиб юборди», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Қарздорлардан қарзларини кечиб юборинг, шундай улуғ кунлар (тунлар)да шояд Аллоҳ сизнинг ҳам гуноҳларингизни кечиб юборса...

@saidniyozsholikor
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки (Рамазонда) бўлмағур, фаҳш сўз ва амалларни ташламас экан, Аллоҳ унинг таом емай ва ичимлик ичимай юришига эътибор қилмайди».

Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)


  @saidniyozsholikor
"Одам ўзи учун хам яшаши керак" деганда баъзилар фақат вақтида дам олиш, санаторияга бориш, яхши кийим, таом, маскан ва маркабни аввало ўзига раво кўришни тушунади. Бу Охиратдан умиди бўлмаганларнинг тушунчаси.

Мусулмон киши ўзи учун яшаши деганда аввало ибодатларни вақтида гўзал суратда адо этишни, устидаги ҳақларни ўташни, хайрли ва солиҳ амалларни кўпроқ қилиб боришни тушунаркан. Чунки нариги дунёга борганда шундан бошқа нарсалар унга ёрдам бермайди. Болам-чақам, тирикчилик деб ибодатларини зоеъ қилганлар, зиммасидаги ҳақларни ўтамаганлар, солиҳ амалларни бой берганлар минг роҳат-фароғатда яшаб ўтган бўлса ҳам ўзи учун яшамаган бўлади.

Suxrob_Salohiddin

@saidniyozsholikor
Аллоҳдан хавф қилганинг қадар халойиқ сендан ҳайбатланади. Аллоҳни севганинг қадар халқ сени севади. Аллоҳга машғул бўлганинг қадар халқ ишинг билан машғул бўлади.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ

@saidniyozsholikor
Тезоқар дарёда сузаётган қайиқнинг наздида қамишлар чопаётгандай туюлади.

Аслида қамишлар жойидан қўзғалмай турибди, балки қайиқ манзил сари еляпти.

«Шунга ўхшаб, биз ҳам нуқул бу дунё ўтади деймиз. Ҳолбуки, дунё эмас, аслида биз ўтамиз».

@saidniyozsholikor
Халифалардан Умар (р.а.) кўчаларни айланиб, бир уйнинг ёнидан ўтаркан, бир хотиннинг қизи билан жанжаллашиб сўзлаган товушини эшитиб қолди.
Хотин қизига аччиқланиб: — Нега мен билан олишасан? Эртага сотиладиган сутимизга бир оз сув қўш,— деди. Қиз қабул қилмай: — Ахир халифа Умар ҳамма сутчиларга сутга сув қўшиб сотмаслик ҳақида буйруқ берганини унутдингизми? — Нега бунча бижирлайсан? Сув қўш дедимми, қўшавер, бизнинг сув қўшганимизни Умар қаердан билади?—деди онаси аччиғланиб. Қизи: — Онажон, ахир халифа сутга сув қўшганимизни кўрмаса ҳам, уни хеч қачон ухламайдиган роббиси бизни кўриб туради,— деб онасининг буйруғини рад қилиб тураверди.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бу суҳбатни охиригача эшитдилар. Эртасига эрталаб у ерга келиб Аллоҳдан қўрқувчи, гўзал ахлоқли, яхши фазилатли, иффатли ва тарбияли қизни ўғилларига сўрадилар.
Ҳазрати Умар (р.а) ўша муборак келинидан шундай фарзандлар дунёга келдики, улардан бири тарихда иккинчи Умар деб номланган: Умар ибн АбдулАзиздир.

@saidniyozsholikor
• Сахарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!

@saidniyozsholikor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 УЙЛИ БЎЛИШ САОДАТИ ВА БОЛАЖОН ҚУВОНЧИ

🏡 Шу йил 4 апрель куни Муфтий ҳазратлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари чоғида “Вақф” фондининг вилоят филиали томонидан қийналган оилага қуриб берилган хонадонни топшириш маросимида иштирок этдилар.

🎁
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан янги уй соҳибига 10 миллион сўм пул, мебель жиҳозлари ва телевизор туҳфа қилинди.

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Рўзадорлар огоҳ бўлинг!

Кундузлари рўза тутасиз, кечалари масжидларда таровеҳлар ўқийсиз, Аллоҳни зикр қиласиз, садақалар берасиз, инсонларга ёрдам қиласиз, уёқдан буёққа югуриб яхшилик қиласиз ва бир кун битта одам келади, бир грамм ҳам ҳаракат қилмай, чарчамай, ҳамма савобларингизни олиб кетади... Балки ҳеч ҳам ёқтирмаган бир инсонингиз олиб кетади бу савобларни.  Уни сиз билиб ёки билмасдан ғийбат қилиб қўйган бўласиз!

Ғийбат мана шундай нарсадир!

Рўзадор дўстларим, ғийбатдан огоҳ бўлинг

@saidniyozsholikor
Хива шаҳар "Саидниёзшоликор" масжиди.
      
          НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

🗓 16-Рамазон дан. 22-Рамазон гача 1444  ҳ.й

07.04.2023 дан. 13.04.2023 гача

🌃  ТОНГ 04:59 🕰

🏙  БОМДОД - 05:45  🕰

🌇  ҚУЁШ - 06:23  🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30   🕰

🌇  АСР - 17:50 🕰
                                     
🌆  ШОМ - 19:40 🕰
                                     
🌃  ХУФТОН - 21:30 🕰

Хурматли намозхонлар намоз вақтлари билан Рамазон тақвимидаги фарқ жамоат намозлари учун. Намоз вақтлари бир хафта этиборидан олинган.

@saidniyozsholikor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон мардлик ойи

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲ

@saidniyozsholikor
53 - E'TIKOF UCHUN RO'ZA SHARTMI
<unknown>
Эътикоф учун рўза шартми?

©️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

@saidniyozsholikor
«Уч нарса пайғамбарлар ахлоқидандир:
– Ифторликни тезроқ қилиш.
– Саҳарликни кечиктириш.
– Намозда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш».

(Табароний ривоят қилган).

Изоҳ: Ифторликни тез, саҳарликни кеч қилиш деганда уларни белгиланган вақтдан аввал ёки кейинга суриш эмас.

Балки Аллоҳ таолога ўзининг ожизлигини изҳор этиб, саҳарликнинг охирги вақтига қадар еб, вақти кирган заҳоти тўхташ ҳамда ифторнинг илк вақти кирган заҳоти оғиз очиш назарда тутилади.

Бу икки қоида «Мен оғзимни эртароқ ёпаман», «Мен сал туриб очарман» деб, саҳарлик ва ифтор вақтини писанд қилмаслик, ибодатни енгил санаш каби кибр аломатларининг олдини олишдир.

@saidniyozsholikor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЮРТГА ҚУТ-БАРАКА БЎЛГАН ХАТМИ ҚУРЪОНЛАР, ҚАЛБЛАРГА СУРУР КИРИТГАН ИФТОРЛИКЛАР ВА МУХЛИС ХАЛҚИМИЗ – ВОҲА САФАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига ташрифи

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Қуръон #муфтий #сафар #ифторлик
Имом Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ яқинларига деди:

“Агар сизлар билан суҳбатни подшоҳга етказадиган одам бирга ўтирса, уни (подшоҳни) ғазаблантирадиган сўзларни гапирасизларми?, улар: “Йўқ” дейишди.

Имом: “Албатта сизлар билан сўзингизни Аллоҳга етказадиган (фаришталар) биргадир, (унутманг)” деди.

Ибн Жавзийнинг “Табсира”сидан

@saidniyozsholikor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизлар ота онамизга яхшилик қилишга буюрилганмиз!

@saidniyozsholikor