🕌 Хива шахар "Саидниёз шоликор" жомеь масжиди.
6.85K subscribers
731 photos
239 videos
2 files
179 links
Хоразм вилояти Хива шахар " Саидниёз шоликор" жоме масжиди диний - марифий канали.
Download Telegram
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг ажали илм талаб қилаётган вақтида етиб қолса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида у билан пайғамбарлар ўртасини фақат пайғамбарлик даражасигина ажратиб туради».

✍️Табароний ривоятлари

Салмон Форсий разияллоҳу анҳу айтадилар: «Илм кўп, умр қисқа. Шундай экан, дининг йўлида нима керак бўлса ол, қолганини ташла».

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Илмдан олти нарса сабабли маҳрум бўлинади.
• Савол бермаслик;
• Эътиборсизлик билан тингламоқ;
• Ёд олмаслик;
• Илмни тарқатмаслик;
• Унга мувофиқ амал қилмаслик;
• Нотўғри тушунмоқлик».


@saidniyozsholikor
МУСИБАТЛАР.
Ўқиб фойда олинг

Ўзингизга синов келишини хохламанг. Аммо у сизга келса сабрингизни кўрсатинг. Хурсанд бўлинг Аллоҳнинг хохиши устингизга тушди. Аллоҳ сизга имтиҳон беришлик билан яхшиликдан бошқа нарсани хохламайди.

👉 Сизни аёлингиз (ёки эрингиз) билан имтиҳон қилади.

👉 Сизни фарзандларингиз билан имтиҳон қилади.

👉 Сизни ўзингизни ўзингиз билан имтиҳон қилади.(кучли қилади, кучсиз қилади)

👉 Сизни мулкингиз билан имтиҳон қилади. (кўпайтиради, камайтиради)

👉 Сиз севган инсонлар билан имтиҳон қилади.

👉 Сизни ҳатто соғлиғингиз билан ҳам имтиҳон қилади.

▪️ Олдин соғлом эдингиз, кутилмаганда сизга касаллик келди.

▪️ Кучлиликдан кейин заифлик бошланди.

▪️ Ёшликдан кейин, қарилик.

▪️ Аёлингиз (ёки эрингиз) билан аввалига муҳаббатли эдингиз. Энди у сизга азият беришни бошлади, бу синовдир.

▪️ Фарзандингиз аввалига сизга итоат қиларди, энди сизга итоатсизлик қилмоқда, бу синовдир.

▪️ Олдин қўлингизда кўп пуллар имкониятларингиз бор эди, энди эса сизни қарзлар ўраб олган. Бу ҳам синовдир.

- Буларнинг барчаси Аллоҳнинг сизга бўлган раҳматидир. Сабрли бўлинг чунки Аллоҳ таоло оятда «Сабрлиларга гўзал башоратни беринг.» деб айтади.

- Росулуллоҳ сололлоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Мўминнинг иши ажойиб, унга яхшилик келса шукр қилади ажрланади, мусибат келса сабр қилади ажрланади.» ҳадис

▪️Изоҳ: Бошингизга қандайинки мусибат келмасин, у мусибат билан Аллоҳ сизга фақатгина яхшиликни хохлайди. Сизни қийнаш, хор қилиш, расво қилиш учун қийинчилик, мусибат бермайди. Мусибат сабабидан Ўзини эслатиб унга қайтишлигингизни хохлайди, мусибат сабабидан ҳақиқий дўстларингизни ажратиб беради, мусибат сабабидан гуноҳларингиздан поклайди, мусибат сабабидан агар чиройли сабр қилсангиз улкан ажрлар беради. Шундай экан мусибатларингизга чиройли сабр қилувчилардан бўлинг....!


@saidniyozsholikor
УЛАР ИНСОНМИ Ё ФАРИШТА...

Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳуга бир киши келиб:
- Фалончи сизни сўкди, -деди.
Холид унга:
- Бу унинг саҳифаси. Уни ҳоҳлагани билан тўлдираверсин, - дедилар.

Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳматуллоҳи алайҳга бир киши келиб:
- Фалончи сизни сўкди, - деди.
Ваҳб унга:
- Шайтон сендан бошқа элчи топа олмадими?! - дедилар.

Ҳасан раҳимаҳуллоҳга бир киши:
- Фалончи сизни сўкди, - деди.
Ҳасан унга:
- У отган ўқ менга тегмаган эди. Сен уни олиб келиб юрагимга санчдинг, -дедилар.

Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳга бир киши келиб:
- Фалончи сиз ҳақингизда ёмон гапларни гапирди, - деди.
Имом унга:
- Агар рост айтган бўлсанг сен чақимчисан. Агар ёлғон айтган бўлсанг сен фосиқсан, - дедилар. У хижолат бўлиб қайтиб кетди.


@saidniyozsholikor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу дунёда бахтли бўлиш учун хам, бахтсиз бўлиш учун хам сабаблар етарлидир.
Ўзингизни қандай хис қилмоқчи бўлсангиз, керакли сабабларини ўзлаштиринг...


@saidniyozsholikor
Дунёнинг қолиши оздир...
Ундаги азиз ҳордир...
Унинг бойи фақирдир...
Ёшлари эса қаридир...
Тириклари ўладир...

Умар ибн Ҳаттоб Роздиёллоҳу анҳу...

@saidniyozsholikor
Сени Аллоҳ суйсин Шу ўзи етар...

Гарчи тоғлар тоши бошингга ёғса,
Гарчи осмон сенинг устингга оғса,

Кипригинг гард кўрмагай,
Агар у суйса!

Аё, Роббим...

Даргоҳингга дил қонидан хатлар ёзсам, етгайми?

Ёзмоқ шартми? Огоҳсан-ку! Синовларим битгайми?

Сиёҳим-қон саникидир, сиёҳдон-тан саники!

Фақатгина гуноҳларим ўзимники, кечиргин...

Нуҳникидай тўфон бердинг, мен қоғоздан кема қилдим...

Юрагимни ўтга солдинг, "сувга сол!" деб таъна қилдим...

Эй Меҳрибон Тарбиячим, бошим ёриб яна келдим...

Сўнгги тўфон- ёш тинмаган кўзимники... Кечиргин!



@saidniyozsholikor
Forwarded from FATVO.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from FATVO.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Zamaxshariy.uz (Шараф Нурметов)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео
#жума_маърузасидан

Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни камситиш!

ЎМИ Хоразм вилоят вакили
Хайрулла домла Абдуллаев

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz
«Мўмин охир замонда ғариб ва ёлғиздир.

У фосиқлар орасида солиҳ, жоҳиллар орасида эса олимдир.


@saidniyozsholikor