QALB DAFTARI SAKIYNA
231 subscribers
464 photos
201 videos
153 links
Sakiyna tahallusi ostida
Муслима аёлнинг кундалик дафтари. Қалбдаги ўйлар, хаёт сабоқлари, муносабатлар, баъзида аччиққина танқидлар

Murojaat uchun:
👇👇👇
@Maftun_boldim_bot

t.me/sakiynadaftari
Download Telegram
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо меҳмонга чақирилдилар. Дастурхон атрофига ўтирганларида дастурхонни кўриб йиғлаб юбордилар. Сабабини сўрашганида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бир дастурхонда уч хил егуликни кўрмадилар», дедилар.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг

@SakiynaDaftari
Hijob oyati nozil bo'lganidan bexabar ansoriyya ayollardan biri ko'chada ketayotgan edi. Bir erkak unga hijob haqida oyat nozil bo'lganini aytdi. Ayol turgan joyida taqqa qotib qoldi va unga biror yopinchiq berishlarini so'radi. Odamlar unga uyiga borib, yopinib olishi mumkinligini aytishdi. Lekin ayol keyinchalik tarixga muhrlangan quyidagi so'zlarni aytdi:

"Allohni amrini bajaramasdan, U zotga hilof qilib bir qadam ham yurmayman..."
#уйқу

Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Aср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Маъсудий

SAKIYNA DAFTARI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Изоҳга ҳожат йўқ...
Тинглаб кўринг...

@SakiynaDaftari
​​Ҳозиржавоб олимлар...

Бир киши, талабаларига «Саҳиҳул Бухорий» ва «Саҳиҳу Муслим»дан дарс бераётган шайх олдига кириб:

-Ғарб ойга етиб борди. Сиз эса бу ерда ўтирибсизлар, деди.

Шайх жавоб берди:

-Буни нимаси қизиқ?!
Махлуқ махлуққа етиб борибди!
Биз эса Холиққа етиб бормоқчимиз!

SAKIYNA DAFTARI
​​Фарзанд гўё оқ қоғозга ўхшар. Уни яхши ёзувлар билан тўлдириш эса ота–она ва устознинг вазифасидир.
Болани тоза Ислом фитратида ўстириш учун илк тадбир уни ҳалол луқма билан таомлантирмоқдир.
Имом Ғаззолий

SAKIYNA DAFTARI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандимизга илм берайликми ёки дунё?

“Каъб ибн Иёз (р.а.) ривоят қилади: « Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деб айтаётганларини эшитдим: «Ҳар бир уммат учун фитна бор, менинг умматим фитнаси мол-дунёдир»

@SakiynaDaftari
Forwarded from . (Дизайнер Миразиз Ахмедов)
#Бахт - фақат жаннатда
Бу дунё нуқсонлик
Шунинг учунам ғамгин бўлишга арзимайди
Фақат гунохимизга ғам қилишга арзийди

ҚАЛБ ДАФТАРИ
Ҳар бир сатрланган муслимам учун насиҳатим:

Бебаҳогинам сизни фитна ўчоғига айланиб улгирган инстаграм деган фитнаграмдан қизғонаман.

У ҳақиқий фитна ўчоғи.
Aйнан муслималар учун.
Ўзингизга савол беринг, шу инстаграмга кириб бирон оҳиратингиз учун фойда олдингизми?


Муслималарни вақтини, ҳаёсини, иффатини оғирлаяпти бу "фитнаграм".

Бебаҳогинам илтимос шу балони бугун "удалит" қилинг.

SAKIYNA DAFTARI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#гўзаллик

Негадир аср вақтидан кейин, шом вақтидан сал олдинро манзараларни томоша қилишни ёқтираман.
Ижтимоий тармоқда бўлса ҳам.

@SakiynaDaftari
Aқилли, оқила аёл эри ишдан келганида қўлига эмас, кўнглига қарайди.

@SakiynaDaftari
Ўзингизда ихлосни пайдо қилинг.

Илмга амал қилишлик. Чунки, фақат илм ҳосил қилишлик ила иш битмайди. Агар фақат илм сабабли мағфират бўлганида эди, шайтон аллақачон мағфират қилинган бўлар эди. Унда жуда кўп илм бор эди. Лекин амал қилишда нуқсонга йўл қўйди. Қайси инсон илмига амал қилса, Аллоҳ таъоло унга "илми ладуний" ато қилиб қўяди.

من عمل بما علم ورثه الله علم ما لم يعلم

Яъни: "Кимки билган илмига амал қилса, Аллоҳ таъоло унга билмаган нарсаларининг илмини ато қилиб қўяди".
Кўпинча шайтон талабаларнинг қалбига, "сен ҳозир илм ҳосил қилиб ол, кейин жамлаб ҳаммасига амал қилиб оласан" деган нарсани солади. Кимки шундай ўйлай бошласа, у шайтоннинг найрангига тушган бўлади. Унинг бирдан бир йўли шуки, бир тарафдан ўқинг ва иккинчи тарафдан амал қилинг. Айнан шу Саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳумнинг хулқлари эди. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтадиларки, мен икки йилда Бақара сурасини ўқидим. Лекин Бақара сураси ниҳоясига етганида, мен унга мувофиқ амал ҳам қилиб бўлган эдим".

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

@SakiynaDaftari
Kulguli, lekin ...

@SakiynaDaftari
Африкалик қизиқчи Тревор Ноа айтади:
Ер юзида мусулмонларнинг сони бир ярим миллиарддан зиёд. Агар улар "террорист" бўлганида, биз тирик қолмаган бўлардик.

@SakiynaDaftari
#ҳавасимкелади

Шундай муслималар бор, улар чиройли гапирмайди, чиройли сукутда юради...
Шундай аёллар бор, Исломлари ижодий сатрларини эмас, амалларини безаб туради...
Шундай аёллар бор, "деразадан кўриниб қолмай", деб уйларида ҳам рўмолсиз юришдан ҳаёланишади...
Шундай аёллар бор, тўғри гапни айтиш учун ҳам энг хокисор ўринда туриб сўз бошлашади...
Шунақа аёллар бор, бугун дунёда нима янгилик эканини билишмаса-да, болалари нима ўрганиб келганидан хабардор бўлишади...
Шунақа аёллар бор, безалган маконлари интернет саҳифалари эмас, сакинатга тўла хонадонлари бўлади...

©Ноила Аҳмедова

SAKIYNA DAFTARI
– Сиз қаердансиз?
– Фейсбукдан!
– Битта юртдан эканмиз!
--Ие, фейсбукка ҳам кириб турасизми баъзи баъзида?
--Йўғе аксинча, фейсбукдан чиқиб тураман баъзи баъзида ))

©️🤭🤭🤭

@SakiynaDaftari
Олмонияда яшаётган бир турк йигит ҳажга боришни ният қилиб, бошлиғи фабрика хўжайинидан бир ойга рухсат сўради.

– Аҳволни кўриб турибсан, ишни сендан бошқаси эплолмайди, рухсат йўқ, – деди хўжайин. – Йўқ, рухсат бермасангиз бўлмайди, – дея қатъийроқ гапирди хўжайин. – Нимага? – Диний вазифамни адо қилишим керак.

– Илтимос, кейинроқ бор. – Ҳажга вақт тайинланган, ишдан ҳайдасангиз ҳам, ҳақларимни бермасангиз ҳам, боришим керак.

– Муҳаммадга: «Хўжайиним Ҳанс мени жўнатмади», десанг бўлмайдими?

– Бўлмайди, чунки ҳаж қилиш – Аллоҳнинг буйруғи. «Аллоҳнинг буйруғи», деган гапни эшитгач, хўжайин ўйланиб туриб деди: – Майли, сенга рухсат бераман.

Йигит ҳажга жўнаш олдидан хайрлашгани борганида хўжайини: – Муҳаммадга мендан САЛОМ айт, – деди.

...Йигит Мадинага борганида Равзаи саодатга бориб: «Ассолату вассаламу алайка, йа Расулуллоҳ!» дея саловот ва салом айтди, дуо, илтижолар қилди.

Шунда хўжайин Ҳанснинг саломи ёдига тушди. --- «Расулуллоҳга йўллаган саломини айтсамми, айтмасамми, – деб ўйлади, – насроний бўлса, жоизмикан?» Кейин минг бир истиҳола билан айтишга қарор қилди: --- «Эй Расулуллоҳ! Менинг бир бошлиғим бор, исми Ҳанс, миллати олмон, НАСРОНИЙ динида сизга салом юборди. Бўйнимда қарз бўлиб қолмасин, деб айтяпман, айбга буюрманг...»

Шундай қилиб, йигит бошлиғининг саломини Пайғамбаримизга соллаллоxу алайxи вассаламга етказди. Маълумки, ким Набийга САЛОМ айтса, У ЗОТ, албатта, <<АЛИК>> оладилар...! Насроний Ҳанснинг саломига алик олганлари ҳам аниқ. Шу аликнинг баракотидан унинг қалбига ИЙМОН кирди. Йигит ҳали Туркиядалик пайтидаёқ Ҳанснинг МУСУЛМОН бўлганидан хабар топди ва ўша етказган саломи бошлиғининг ҳидоятига сабабчи бўлганини англади, Аллоҳга ҳамду санолар айтди...! Бир насронийки, Пайғамбаримизга салом йўллаб, шундай улуғ неъматга ноил бўлган экан, нега биз мусулмонлар у зотга САЛОМ йўллашдан ЧАРЧАЙЛИК?!

Соллаллоҳу алайҳи вассалам!

@SakiynaDaftari
Шахарликлар бир - бирларини байрамларда табриклашади.

Қишлоқда эса ҳар свет ёнганида. Келинлар захда кир, идиш ювади. Сувни ташиб, ўт ёқиб иситиб. Янги келинларни қўли қорайиб, ёрилиб кетади. Узукни узоғи 40 кун тақар.
Эгнидан тутун хидди келади.

Куёв - ўтин хидили келин билан бир икки ой яшаб, российга жўнайди.

Бу ёшлар учун увол дегани эмасми?

Келажак, бунёдкорлик, там там гапларчи уже одамни энсасини қотиряпти.

Анави ўтин хидли келинчак свет ёнганда туркча сериал томоша қилиб , келажагини ўшани хаёлида давом этиряпти.
Гендермиш...

©Мадина Мўминова

@SakiynaDaftari
Қанийди ёшлигим қайтганида эди, қарилик қандай ҳунарлар кўрсатаётганини айтиб берардим.

©Mubashshirahmad

SAKIYNA DAFTARI
Орзуларимизнинг чегараси борми?!
Оилани кўз-кўз қилиш учун қуряпмизми?!


Келинимизнинг ой куни яқинлашгани сайин, қовурдоқ, ўғил тўй, йиғин қилиш ҳаваси кундан кунга семира бошлайди......

Келинимизга осон туғасиз, эмакланг, пол артинг, супуринг, кундузи ухламанг.....деган насиҳатларни ва ўзимиз ҳар бир фарзандимизда бўлган ҳолатларни гапириб берурганимиздан ёдлатиб қўямиз.....

Чанг ҳам бўлмаган 6 қават пардани, гиламни ювади, туғруқхонага кетадиган кунгача уй тозалаб, айнимидиган пишириқларни пиширади, уйини таъмирлашади ёки янги уйга кўчилади...ахир гапиришади, кўриб қўйишсин.....

Ўзим қийналганман, жоним болам иккита учун еб олинг, киринг дам олинг, ётинг, кўп юрманг, уни қилманг, вой боламе қўйсангиз-чи....ҳомиладорилик касаллик эмас, физиологик ҳолат!

Туғруқхонадан чиқадиган кун пардоз, турмак, уловлар турнақатор, катта айиқлар, видеолар..........

Орзуларингиз дўзах «ўтига» туширади!

Туғруқ жараёни бу нозик жараён, кеча-ю кундуз дуоларда бўлинг...

Кечаси келинда ушоқ дардлар кузатилади, уйқуси яхшимас, кундузи мизғиб олсин барака топгурлар

Куч керак болани чиқариш учун - дам олмаса, тинмаса, руҳий ва жисмоний ҳотиржам бўлмаса....

Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан кейин хамир, нон, қандолат маҳсулотлари, газли ва кофе ичимликларини чеклаш лозим.....

Ҳомила туғруқ йўлига сиғмайдиган даражада катта қилиб юбормасликка ҳаракат қилинглар...
тоза ҳавода сайр қилиш, сажда ҳолатида узоқроқ бўлиш, ҳўл мева, сабзавотлардан тановул қилиш керак.....

Туғруқдан кейин ғусл қилмасдан 50 та одамни олдида юриш нимаси....
туққан аёлни иммунитета паст бўлади, ҳамма жойидан инфекция кириб кетмасин.....

эҳтиёт бўлиш, ўзини авлайдиган вақтда фотосессияси ошиб тушади....

Катта йиғиндан кейин мастит бўлиб жарроҳга, эндометрит бўлиб гинекологга, чилласи чиқмаган гўдакни невролог кўригига қатнаб, кавушингиз емирилганда кеч бўлади, жуда кеч бўлади!!!

©Nargiza Qurbonova

@SakiynaDaftari