QALB DAFTARI SAKIYNA
227 subscribers
464 photos
201 videos
153 links
Sakiyna tahallusi ostida
Муслима аёлнинг кундалик дафтари. Қалбдаги ўйлар, хаёт сабоқлари, муносабатлар, баъзида аччиққина танқидлар

Murojaat uchun:
👇👇👇
@Maftun_boldim_bot

t.me/sakiynadaftari
Download Telegram
​​​Муслима аёлларга тавсиялардан: Доим таҳоратли ҳолда таом пиширинг.

Тарбия борасида энг биринчи нарса шуки, қачонки таом пиширсангиз, таҳоратли ҳолда пиширишга ҳаракат қилинг. Агар таҳорат олиш мушкил бўлса, у ҳолда ҳеч бўлмаганда зикрлардан бирортасини ўқиб пиширинг. Тилингиз ила “Субҳаналлоҳ”ни ўқиб олинг, “Алҳамду лиллаҳ”ни ўқиб олинг, “Аллоҳу акбар”ни ўқиб олинг, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни ўқиб олинг. Бу зикр лафзларини аёл киши ҳар доим пок ҳолатда ҳам, узрли ҳолатда ҳам ўқий олади. Маълумки, аёлга узрли ҳолатда фақат Қуръони карим ва намоз ўқиш каби ибодатлар манъ қилинган.Бошқа барча турдаги зикрларни тили ила ўқий олади. Агар аёл киши таом пишираётиб, Аллоҳ таъолонинг зикрини қилса, албатта, бунинг баракаси бўлади. Агар пок кунларингизда ёд билган сураларингиз бўлса, Қуръони карим ўқишдаги баракалар таомингизга нозил бўлиши учун ўша сураларни ўқинг. Бу саҳобия аёлларнинг розияллоҳу анҳунна амалидир.

SAKIYNA DAFTARI
#аёллар
Қуръони каримни тиловат қилиб ёки зикр қилиб таом пиширсангиз, у таомни эрингиз ёки фарзандингиз еса, уларнинг қалбида ибодат ва яхши ишларга рағбат пайдо бўлади. Гуноҳ ишлардан эса нафрат пайдо бўлади.Биз еган таомимиз, танамизга гўшт бўлиб ўсади. Агар таом Аллоҳ таъолонинг зикри ила пиширилган бўлса, у таом сабабибдан ўсган танамиздаги гўштда Аллоҳ таъолонинг муҳаббати сингиб кетган бўлади.

Хазрати мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.
Фарзандлар тарбиясининг энг гўзал услуби" китобидан.

Урду тилидан: Абдулқайюм Комил таржимаси.


SAKIYNA DAFTARI
#кундошлик

Ҳаёт ўзи шундай:
Бир кун бахтлисиз, уч кун нималардандир норози ва ғамгиндексиз.
Лекин ўша бир кунлик бахт энергияси 3 кунизни кемтикларини тўлдиришга етади. Ҳатто бахцизликни ҳис этишга улгуролмайсиз ҳам.
Саҳобия оналаримиз шунинг учун ҳам кундошликни жуда яхши қабул қилиб, Aллоҳ амрига розилик изҳор қилишган.

@SakiynaDaftari
#ҳожатмандлик

Кимдан нимадир сўрашингиздан, қандай муҳтожликда бўлишингиздан қатъий назар, сабабчисига мурожат қилишдан аввал Берувчи Раззоқ Зотга юзланинг.

Нимадир керак ва сиз саждада:
« Aллоҳим мани ҳожатим Ўзингга аён. Ўзимданда билгувчи Ўзингсан. Муҳтожлигим бор ва шу ҳожатимни ҳайрлисини бер» – денг.
ИншаAллоҳ оласиз.
@SakiynaDaftari
“Сизларни ўткир тиллар билан ранжитурлар”. (Аҳзоб сураси, 19-оят)

Шундай тиллар борки, улар нафслар учун малҳамдир.
Шундай кескир тиллар борки, агар кесса уни битиб тузалиши қийиндир.
Бошқаларга мурожаат қилаётганда оғзингиздан чиқаётган сўзларга огоҳ бўлинг!
(Интернет саҳифасидан)

(Кўпроқ ўзимга тегишли, шартакилик одатим борлиги учун)

@SakiynaDaftari
Aёлларни тушунмайман дейдиганларни тушунмайман.
Нимаси қийин?
Ҳамма гапга «ҲЎП» дейсиз тамом))

СAКИЙНA ДAФТAРИ
Forwarded from Канал йўқ
#Қандай қилиб аёллар оилада муносабатларни совуқлаштиришади, яъни талоққа олиб боради?

1. Доим норозилик охангида юришлиги
2. Эрни менсимай муомула қилишлиги
3. Эр фикрини эътиборга олмаслиги
4. Фақат иқтисодий муомула қилиши
5. Қаердалигини тинмай сўраб, назорат қилиши

Анашу факторлар бутун оилани йўққа чиқаради.

@oiladaintim
Унутманг! Узоқ деб ўйлаган нарсангизни кўз очиб юмгунингизча яқин қилиб қўювчи Аллоҳ бор. Шундай экан, дуода бардавом бўлинг ва асло умидсизликка тушманг!

SAKIYNA DAFTARI
#Аёлларни турмушга чиқишдан олдин бироз тўлишиши қадим одатлардан
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Онам мени тўлишишим, вазн олишимга уринардилар. Улар мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бироз тўлишиб, семириброқ киритишни истардилар. То таррани хурмо билан емагунимча семирмадим. Ўшани еган эдим, жуда яхши ҳолатда тўлишиб, семирдим».
Ибн Можа ривояти.
Изоҳ: Тарра (арабчада, қиссаун)- кўриниши бодрингга ўхшаш, лекин ундан узунроқ мева. Мағрибликлар фаққус деб ҳам аташади. Бақара сурасининг 61-оятида тарра зикр этилади.

@SakiynaDaftari
Қизлар аёллик ҳуқуқларини эмас, аёллик бахтини ўргангани яхшироқ. Ахир, бахтлилар ҳуқуққа эҳтиёж сезмайди, ҳуқуқ эса бахтли қилолмайди. У ожиз инсонга берилган тасалли, холос.
Дуода чеклов йўқ экан, уни "иншааллоҳ" деган ният билан бошлаш афзал, "мободо" деган эҳтимол билан эмас...
Ноила

SAKIYNA DAFTARI
ЖОНЛИ ДИАЛОГЛАР..

- Ойижон, энди дадамга айтинг, ичмасинлар, кўндиринг, ойижон..мен уялаяпман..ўртоқларимни олдида, ойижон...

- Худодан сўрайман, болам, дадангга инсоф беришини..

- Ойижон, ану Зокир ўртоғим бору, ўша кеча, ҳаммани олдида, «даданг, ариқни ичида думалаб ётганини кўрдим» , деди ...
Изза бўлдим, уялдим ёмон ойижон, бугун тайинланг, хоп энди ичмасинлар...

- Кечир, болам, сизларниям қийнаб қўйдим , ўзим ҳам эзилиб кетдим, болам, нима қилай...?!

- Ойижон, китобда ўқигандим, одам ухлаганда, ҳамма яхши хислатлари уйни кезиб юраркан...
Мен кечаси дадамнинг МЕҲРига... қопқон қўйиб қўяман...
Токи, ароққа тушган МЕҲР лари , ўз уйимизда қолсин...

SAKIYNA DAFTARI
Барчамиз бизни танимаганлар наздида оддий одамлармиз.
Ҳасад қилувчилар назарида мағрур кўринамиз, бизни тушунадиган учун эса ажойиб одаммиз. Севганларимиз назарида энг яхши, ёқтирмайдиганлар наздида ёмонмиз.
Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор. Бошқалар олдида яхши кўринишга уриниб, ўзингизни чарчатманг.

Аллоҳнинг Сиздан рози бўлиши етарли.
Одамларни рози қилиш етиб бўлмас орзу, Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмайдиган мақсаддир.
Бас, етиб бўлмайдиганни тарк қилиб, тарк қилинмайдиганга етишинг.

Алий Тантовий раҳимаҳуллоҳ

SAKIYNA DAFTARI
#Қуръоний дуо:

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا

Яъни: "Эй, Роббимиз! Бизга жуфтларимиз (эрларимиз ёки аёлларимиз) ва зурриёдларимиздан кўз қувончлар ато қил ва бизни тақводорларга пешқадам қил".(Фурқон, 74)
Омийн...!

@SakiynaDaftari
Ҳозирги кўплаб йигитлар истаги:
– Қория қиз бўлса;
– Чиройли бўлса;
– Доим кулиб турса;
– Ҳар доим «Ҳўп бўлади бегим» деса;
– Қомати келишган бўлса.....

Яна нима истайди бу кўнгил, ўзи лойиқмикана шундай қизга?

СAКИЙНA ДAФТAРИ
Forwarded from . (Дизайнер Миразиз Ахмедов)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кун...
#ТikTok савоб улшиш учун қулай платформа. Нега айнан савоб?
Чунки баъзи гуноҳ-маъсиятга тўлиб кетганлар орасида ҳидоятга чорлов ҳам бир савоб.

Сиз енгил-елпи видиоларни қўйсайиз, ман бемаза клипларни жойласам, унда ким у ердагиларга охиратни эслатади?

Суннатни маҳкам ушлаган илм аҳиллари ҳам шу платформага бефарқ қарамасликларини сўраган бўлардим.
«Бу мани жойим эмас» - деманг, айнан сизни жойингиз.
Бир инсонни бўлсада адашишдан сақлаш ва маънавиятини сайқаллашга ҳисса қўша олиш ҳам катта ютуқ.

Aста-аста яхшилик уруғини сепа бошланшса, иншаAллоҳ натижа беради.

**
ТикТок кўпроқ ёшлар аудиторияси эканини ҳисобга олсак, нимага тарғиб қилаётганингизга эътибор беринг.
Номаи аъмолингизга нималар ёзилаяпти???

СAКИЙНA ДAФТAРИ
#тафаккур

Бошингиздаги рўмол қай даражада диндорлигингизни кўрсатмайди, балки, иймонингиз заиф бўлса-да, исломда эканлигингизни билдиради...

@SakiynaDaftari