QALB DAFTARI SAKIYNA
228 subscribers
464 photos
201 videos
153 links
Sakiyna tahallusi ostida
Муслима аёлнинг кундалик дафтари. Қалбдаги ўйлар, хаёт сабоқлари, муносабатлар, баъзида аччиққина танқидлар

Murojaat uchun:
👇👇👇
@Maftun_boldim_bot

t.me/sakiynadaftari
Download Telegram
Бизнинг чексиз йўқотишларимизнинг энг катта ва асл сабаби, ёзилган сатрлар сатрлигича, айтилган гаплар гаплигича, қилинган насиҳатлар насиҳатлигича қолиб кетишидир.
Feyams

@SakiynaDaftari
Ким фарзандига фойда берадиган нарсани ўргатмай, уни бекорчи ва танбал қилиб қўйса, фарзандига нисбатан улкан ёмонликни раво кўрибди. Хусусан, бомдод намозига уйғотишдаги камчиликдан ҳам ёмон нарса борми?!

Аҳмад Ийсо Маъасровий

Бододни эҳтиёт қилинг яхшилар.

SAKIYNA DAFTARI
#Қуръоний дуо:

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي
وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي

Яъни: "Эй, Роббим! Менинг қалбимни кенг қил ва ишимни осон қил". (Тоҳа, 25-26)
Омийн...!

@SakiynaDaftari
#ХОТИРЖАМ_ҲАЁТ

Агар тинч-хотиржам яшашни истасангиз, сизга фойдаси бўлмаган ишга аралашманг. Шунингдек, ҳеч кимга сизнинг ҳаётингизни ўйин қилишига ёки қарорларингизни у қабул қилишига изн берманг. Озод бўлинг ва ҳаётингизга ўзингиз эгалик қилинг! (Албатта, ислом шариати доирасида)

“Ҳикматлар чашмаси”дан

@SakiynaDaftari
Машааллоҳ!!!

Имом Абу Ҳанифага фиқҳдан, Мотуридийга ақидадан ва Ғаззолийга фалсафадан дарс берадиган даражага чиқдик.

Комментларни ўқиб ҳайратдан ёқа ушлайман. "Мен бу фикрга қўшилмайман", "Нотўғри айтибди" деб соҳа имомларига эътироз бемалол бериляпти. Тўғри, ҳеч ким маъсум эмас, ҳар қандай фикр ва мулоҳаза танқидга лойиқ. Лекин биз томонимиздан эмас-да, барака топгурлар! Илму фазилатда ким эканимизни ўзимиз озгина чамалайлик энди!

Нафақат бу мавзу-ю, бу соҳаларда, балки умуман ҳар доим "Машааллоҳ", дейдиган бўлиб кетяпти бу кунларда. Сиёсат, иқтисодиёт, молия, таълим-тарбия, санъат, э қўйингчи, ҳамма жабҳага "Машааллоҳ"!

----
Машааллоҳ - одатда бир нарсадан ҳайратланганда, ажабланганда ва тан берганда айтиладиган ибора.

Mubashshirahmad

SAKIYNA DAFTARI
Номозга шошилиш бор,
Номозда шошилиш йўқ.

@SakiynaDaftari
#Қуръоний дуо:

رَّبِّ أَدْخِلْنِي مُدْخَلَ صِدْقٍ وَأَخْرِجْنِي مُخْرَجَ صِدْقٍ وَاجْعَل لِّي مِن لَّدُنكَ سُلْطَانًا نَّصِيرًا

Яъни: "Эй, Роббим! Мени ростгўйлик ила кирит ва ростгўйлик ила чиқар ва мен учун хос ўз ҳузурингдан ёрдам бўлувчи куч-қувват ато қил". (Исро, 80)
Омийн...!

SAKIYNA DAFTARI
#Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида фарзанд қадрини кўтариб: “Гўдаклар Aллоҳнинг райҳонидир” – деганлар. Ҳазрати Фотима онамиз туғилганларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу райҳонни Aллоҳ ҳидлаб туришим учун ризқ қилиб берди”, – деганлар.

Дарҳақиқат фарзанд – улуғ неъмат. Лекин бу неъматни хор қилаётганлар , қадрига етмаётганлар, чақалоқ савдоси билан шуғулланаётганлар йўқ эмас орамизда. ИИВ Тергов департаменти масъул ходими Наргиза Ҳожибоеванинг маълум қилишича, чақалоқ савдосига сабаб бўлаётган омиллар қуйдагилар:
– боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлиги;
– турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уриниши;
– фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёж мавжудлиги;
– чақалоқ савдосининг олдини олишга қаратилган мукаммал ҳуқуқий асоснинг йўқлиги.

SAKIYNA DAFTARI
Ҳижоб кийган аёлдаги виқор,
Очиқ кийинган маликаларда ҳам йўқ.

@SakiynaDaftari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мактуб

Сизни билишганда эди, ё Расулуллоҳ...
AzonTV

SAKIYNA DAFTARI
Йўллардаги қоидабузарликларни видёга, расмга олиб, қайсидр ташкилотларга етказиб, пул ишлаётганлар, виждонан ўзингиздан сўраб кўринг:
тўғри иш қилаяпсизми?

**
Сотқин уммат эмас, сотилмайдиган уммат бўлайлик.

@SakiynaDaftari
Aсли ҳалол бўлган нарсаларга ҳам шубҳа қилиб:
«Бу ҳалолми?, у ҳалолми?» – деб савол бераверадиган бир кишидан, сиз номоз ўқийсизми дейишса:
– «йўқ» – дебти.

– «Ошқозон учун - ҳалол билан ҳаромни суриштираётганизда, оҳират учун - савоб билан гуноҳни ҳам билиб қўйсайиз яхши бўларди» - дейишипти.

SAKIYNA DAFTARI
#Қуръоний дуо:

وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي
يَفْقَهُوا قَوْلِي

Яъни: "..ва тилимдан тугунни ечгин, токи, сўзимни англасинлар". (Тоҳа, 27-28)
Омийн...!

@SakiynaDaftari
Икки “Саҳиҳ” китобидаги Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан қилинган бошқа ривоятда: “Таомларнинг ёмони бир тўй таомики, унга бойлар таклиф қилиниб, камбағаллар тарк қилинади”, дейилган.

@SakiynaDaftari
#Қуръоний дуо:

رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَدْخِلْنِي بِرَحْمَتِكَ فِي عِبَادِكَ الصَّالِحِينَ

Яъни: "Эй, Роббим! Ўзинг менга ва ота-онамга ато қилган неъматингга шукр қилишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ амални қилишимга тавфиқ бер ва мени Ўз раҳматинг ила солиҳ бандаларингга қўш".(Намл, 19)
Омийн...!

SAKIYNA DAFTARI
​​​​АКСИРИШ БИР НЕЪМАТДИР

Хазрати Абу Хурайра розияллоху анху ривоят қиладилар: Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтдилар:
"Аллох таоло аксиришни яхши кўради, эснашни эса ёмон кўради. Қачонки, бирор шахс аксирса ва Алхамду лиллах деса, уни эшитган мусулмон зиммасида, унга Ярхамукаллох дейиши хақ (шарт) бўлади. Эснаш эса шайтон тарафидан бўлади.Қачонки, бирор кимсага эснаш келса, имкон борича уни қайтарсин. Негаки, инсон қачон эснаса, шайтон кулади, яъни хурсанд бўлади. Шунинг учунки, эснаш ялқовлик ва ғафлат белгисидир. Шайтон эса бу каби ишларни яхши кўради".
Имом Бухорий ривояти

@SakiynaDaftari
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо меҳмонга чақирилдилар. Дастурхон атрофига ўтирганларида дастурхонни кўриб йиғлаб юбордилар. Сабабини сўрашганида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бир дастурхонда уч хил егуликни кўрмадилар», дедилар.

© Муҳаммад Амин Йилдирим ҳафизаҳуллоҳнинг

@SakiynaDaftari