Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
289 subscribers
12.1K photos
615 videos
7 files
3.03K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali
Veb sayt: https://samkarantin.uz/

Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Самарқандвилояти
#Тайлоқтумани
#Семинар

Жорий йилнинг 18 ноябр куни Тайлоқ туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Тайлоқ туман 2 сон касб-ҳунар мактабида "Сабзавотчилик ва иссиқхона маҳсулотларини етиштириш" мавзусида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарни “SYNGENTA” ва “YARA” компаниясининг ходимлари олиб боришди.
▶️ “SYNGENTA” компанияси деҳқонларга ва фермер хўжаликларига турли хилдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари уруғларини етқазиб бериш билан бирга, техник кўмак кўрсатиш ва маҳсулотларни ҳамкорликда етиштириш билан шуғулланади.
▶️ “YARA” компанияси эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари учун зарур бўлган, баланслашган озиқа элементларга бой бўлган минерал ўғитларни етқазиб беради.
Мазкур кўргазмали семинарда ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ва туман бўлими ходимлари, фермер хўжалик раҳбарлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа мутасадди ташкилот ҳамда корхона раҳбарлари, ходимлари иштирок этишди.
Семинарда барча қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг очиқ ва ёпиқ майдонларда етиштириш технологияси, экилиши ва етилиши муддатлари, бизнинг иқлим шароитимизда экилиб юқори ҳосил бериши мумкин бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг (помидор, бодринг, карам, гулкарам, маккажўхори, редиска, булғор қалампири, бойимжон, брокколи в.ҳ) дурагай навлари, уларнинг касаллик ва ҳашаротлар билан зарарланиш даражалари ҳамда чидамлилиги ҳақида семинар иштирокчиларига тўлиқ маълумот бериб ўтилди.
Савол ва жавоблар билан қизиқарли давом этган ушбу семинарда, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга тўлақонли маҳлумотлар берилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Иссиқхоналар
#Назорат
#Самарқандвилояти
#Иштихонтумани
#Нарпайтумани
#Оқдарётумани

Кўпчилик иссиқхоналарда сабзавотларни етиштиришда ўсимликларни яхши ҳимоя қилиш узоқ муддатли ҳосил беришнинг калити деб билишади. Бироқ, ҳар доим ҳам бундай эмас. Ҳароратнинг ўзгариши, намлик, қўшни экинларнинг мос келмаслиги ҳам уларнинг турли касалликларига олиб келади. Ёпиқ майдонларда етиштирилаётган ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш эса юқори ҳосил гаровидир.
Жорий йилнинг 18-19 ноябр кунлари Иштихон, Нарпай, Оқдарё туманларидаги иссиқхоналарда ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими инспекторлари ва агроном энтомологлари томонидан дала фитосанитар назоратлари олиб борилди.
Иштихон туманида “Суюнов Жўра бобо” ф/х даги иссиқхонасида;
ИНСПЕКТОР: A.Aмиров
АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГ: Б.Абсаматов

Нарпай туманидаги “Нарпай шодлиги” хусусий корхонаси иссиқхонасида ҳамда “Дидан” маҳалласида яшовчи Б.Р хонадони иссиқхонасида;
АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГ: Б.Эрназаров

Оқдарё тумани “Барака” ММТП ҳудудида жойлашган "Далержон Зураффо" МЧЖ га тегишли 1га “Сам Грин Аграхаус” МЧЖ га қарашли 2 га ҳамда “Азизжон” МЧЖ га қарашли 3га иссиқхоналарида дала фитосанитар назоратлари ўтказилди.

1 га ва 2 га майдонли иссиқхонада бодринг нави “Мултстарт” экилганлиги аниқланди. Ҳозирги кунда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганлиги ҳамда электр таъминотида узулишлар бўлганлиги туфайли палакларда совуқ уруш ҳолатлари кузатилди.3 га майдонга помидор нави "Муанна" экилиб парвариш қилинмоқда, унда ҳеч қандай зарарланиш аломатли кузатилмади.
Иссиқхона шароитида етиштирилаётган юқоридаги маҳсулотларнинг ҳолатига қараб тегишли ҳамда керакли тавсиялар берилди.

Касаллик зараркунанда хашоратлар ва бегона утлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассис: О.Шакаров
АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГЛАР: А.Дусқобилов, Д.Тоипов, Ж.Қаҳҳоров, З.Абдуғоффоров, У.Очилбоев, Ю.Омонов, Ф.Ҳамроқулов, Ш.Олимов


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Яшилмакон
#Умуммиллийлойиҳа
#Самарқандвилояти
#Оқдарётумани

“Яшил макон” умуммиллий
“Долзарб 40 кун” лойиҳаси давом этмоқда!

🌱 Бугун Оқдарё туманида манзарали ва мевали дарахтлар кўчатларини экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида навбатдаги кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда.

🌱 Оқдарё тумани “Кумушкент” МТПга қарашли "Кумуш жаводбек" даласи фермер хўжалиги ерларида 450 туп тут дарахти кўчатлари ва 210 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.

🌱 Оқдарё тумани “Қаҳрамон” МТП га қарашли “Икром Жавоҳир Далалари” фермер хўжалиги ерларида 250 туп манзарали дарахтлар ва 650 туп тут дарахти кўчатлари ўтқазилди.

🌱 Оқдарё тумани “Кумушкент” МТПга қарашли "Беш терак ҳосили" фермер хўжалиги ерларида 200 туп тут дарахти кўчатлари ўтқазилди.

AГРОНОМ ЭНТОМОЛОГЛАР: Ю.Омонов, У.Aчилов.

Оқдарё туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 000 тупдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазилди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Қарияларуйи
#Ғамхўрлик
#Самарқандвилояти

“Қариялар уйида қолдириб кетилган ота-она!” Ноқобил фарзанд ёхуд...

“Қариялар уйи” деганда хаёлимиздан бирдек оғриқли уй ўтади. “Қандай қилиб фарзандларини боқиб катта қилган ота-онасига, кексайганида ғамхўрлик қилишдан бош тортади?”- дея ажабланамиз, раҳмимиз келади. Қариялар уйида турли сабаблар тақозосидан истиқомат қилувчи кишилар бор.
Уларнинг қалбларига бир чимдим малҳам бўлмоқлик ва мурувват эстагида бугун биз вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Самарқанд шаҳрида жойлашган “Саховат” қариялар уйига ташриф буюрдик. Улар бизни кўриб, биз томонга шошилишди. Уларнинг ҳолидан яна кимдир хабар олаётганига қизиқишди шекилли? Уларнинг хурсандчилигидан одам кўзига ёш келаркан. Бироз вақт ўтиб, улар билан бир пиёла чой устида озгина муддат суҳбат қурдик.
Лекин улар бизда ачиниш уйғотадиган тасаввур қолдирди. Уларнинг орасида бугун нафси, кундалик эҳтиёжи, арзимас сабаблар билан улардан воз кечганлари бўлса, баъзиларининг эса хеч кими йўқлари ҳам бор. Уларнинг кўнгли ярим. Инсон қариган чоғида ўзига бир дардкаш излаб қоларкан. Лекин бугун турли сабаблар ила қариялар уйига тушиб қолганларнинг дардкашлари тугул яқинлари ҳам йўқ. Улар у ерда бир бирига малҳам, дардкашдирлар.
Биз қариялар уйидан қайтар эканмиз, дуогуй отахону -онахонлар қўлларини дуога очиб, кўзларига ёш олди.
Уларнинг юзларидаги маҳзунлик инсон юрагини бехаловат қилди.
Ҳаётининг энг ширин дамларини бугун оиласи бағрида ўтказиши керак бўлган, отахону оналар бугун қариялар уйида паноҳ топмоқда.
Бугун ҳукуматимиз томонидан қариялар уйига ҳам катта эътибор қаратилган. Шинам кенг ёруғ хоналар, саронжом-саришта овқатланиш зали, ошхона, ювиниш хоналари, теливизорхона ва катта кенг кутубхона улар хизматида.
Қариялар ўйида яратилган бундай шароитни кўриб инсон кўнгли ёришади. Лекин, барибир оила бағрига нима етсин.
Бугун кимдир ота-онасидан айирилиб, уларнинг бир сониялик меҳрларига зор бўлса, кимдир эса уларни тирик хор қилиб қўйишибди. Наҳотки, бундай кечирилмас хатонинг гуноҳидан қўрқишмаса?
Бу дунёни қайтар дунё дейдилар.
Уларнинг бу қилмишлари ўз фарзандларидан қайтишини билишса эди.

Бу ҳақида уйлаб кўриш вақти келмадимикан?

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Коррупция
#Курашиш
#Самарқандвилояти

✴️ Коррупцияга қарши курашишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари, балки кенг жамоатчилик назорати билангина кескин ва самарали курашиш мумкин. Чунки, коррупция айни бир соҳа ва бир йўналишни танламайди.
Таъкидлаш жоизки, коррупция жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва қонун устуворлиги асосларига путур етказади. ✴️ Инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади. Ислоҳотларга тўсқинлик қилиб, жамият тараққиётини ортга суради. Оқибатда ҳаёт сифати ёмонлашиб, одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган нохуш ҳодисаларнинг илдиз отиши учун шароит юзага келади.
Ушбуларни олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан “9 декабр-Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган, Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида 2021 йилнинг 22 ноябридан 2 декабрга қадар “Коррупция ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Мазкур тадбир ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 23 ноябр куни Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида коррупцияга қарши курашиш борасида ташкилотимиз фаолиятидан келиб чиқиб, тизимда коррупцион хавф-хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш борасида семинар ташкил этилди.
✴️ Коррупцияга сабаб бўлаётган ҳолатларни ҳамда жамиятни бу балодан қутқариш масаласи муҳокамасини йўлга қўйиш борасида кенг жамоатчиликни, халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиб бориш долзарб аҳамиятга эга эканлигини борасида тушунчалар берилди.
✴️ Ўсимликлар карантини ва ҳимояси фаолиятида ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўсимликлар карантини ходимларининг ҳалол, масъулиятли ва адолатли бўлишлари юзасидан доимий равишда тарғибот ташвиқот ишлари ҳам олиб борилиши йўлга қўйилган.
✴️ Бинобарин, иқтисодиётимизни янада жадал юксалтириш, халқимиз фаровонлигини ошириш борасида бевосита коррупцияга қарши курашиш мақсади йўлида барчамиз бирлашишимиз, бир ёқадан бош чиқаришимиз, ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлишимиз, унда фаол иштирок этишимиз бугунги даврнинг ўзи тақазо этаётганини унутмаслигимиз шарт ва зарур.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Яшилмакон
#Самарқандвилояти
#Нарпайтумани
#Булунғуртумани
#Самарқандтумани

“Яшил макон”: эзгу амаллар намойиши

🌱 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар вилоятимиз бўйлаб қизғин давом этмоқда. Ушбу лойиҳада ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси шаҳар, туман бўлими ходимлари фаол иштирок этмоқда, бу эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” миллий дастурининг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳангдир.
🌱 Дастурда аҳоли хонадонлари, кўчалар, маҳалла ва қишлоқлар, шаҳарлар, йўллар ва далалар бўйларида кўчатлар экиш, ҳудуд иқлимига мос бутазорлар етиштириш, уларни суғориш ва тўғри парвариш қилиш назарда тутилган. Aсосий мақсад - экологик шароит ва ҳаво сифатини яхшилаш.
🌱Жорий йилнинг 23-24-25 ноябр кунлари Нарпай, Самарқанд тумани, Булунғур туманларида лойиҳа ижросини таъминлаш мақсадида дарахт кўчатлари экиш ишлари жадал олиб борилди.
Нарпай туман “Иттифоқ” ММТП ҳудудидаги "Худоёр Пахтакор" ф/х да ариқ қазиш ва манзарали дарахтлар экиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача туман ўсимликлар карантини ходимлари томонидан 1 400 тупдан зиёд дарахтлар экилиб, шундан, 200 тупи манзарали, 1 150 тупи мевали ва 50 тупи бутасимон ўсимлик кўчатларидир.

Агроном энтомологлар: Б.Эрназаров, А.Қодиров, Х.Юсупов

Самарқанд тумани “Фотима Қосимова” ф/хда “Рустам Нур Замин” ф/х да 200 туп мевали кўчатлар экилди.

Бўлим бошлиғи. Ф.Абдухамитов
Касаллик зараркунанда ҳашоротлар ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича мутахассис: У. Жалилов Агроном энтомолог: Д. Ёқубов

Булунғур тумани “Улуғбек” МТП
“Фахрижаҳон” ф/х да, “Мингчинор” ММТП га қарашли “Мингчинор” МФЙ да 1000 туп тут кўчатлари ва 1га майдонга мевали дарахт кўчатлари экилди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Назорат
#Иссиқхона
#СамарқандВилояти
#ПахтачиТумани
#ТайлоқТумани

❇️ Вилоятимиз бўйлаб иссиқхоналарда карантин назоратлари мунтазам олиб борилмоқда.Жумладан, жорий йилнинг 24-25 ноябр кунлари Пахтачи ва Тайлоқ туманларидаги иссиқхоналарда етиштирилаётган маҳсулотларда фитосанитар назоратлари олиб борилди.
▶️ Пахтачи тумани "Буркут"МФЙ ҳудудида жойлашган "Алишоҳ нарпай иссиқхонаси" да "Сентинин нигатов" навли маккажўхори парвариш қилинмоқда, маккажўхорида замбуруғ, бактерия ва вируслар вужудга келтирадиган касалликлар ҳақида, уларга қарши курашишда ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, ерни кузда шудгорлаш, уруғни экишгача дорилаш, уруғликни соғлом ўсимликлардан тайёрлаш, касалликка чидамли навларни экиш, зараркунанда, ҳашаротларга вақтида қарши чора-тадбирларни қўллаш ҳақида керакли тавсиялар берилди.

Агроном энтомологлар: Ш.Рамозонов, А.Абдунабиев, Н.Турақулов

▶️ Тайлоқ туманидаги "Сиёб Шавкат Орзу" ф/х даги иссиқхонада майдони 2 га помидорнинг “МУAЛЛA” навида; “Карим Aгро Жаҳон” ф/х майдони 2 га бўлган майдонга булғор қалампирининг "Рокки" навида; “Aкмал Тошпулатович” ф/х да майдони 0.40 га да бодрингнинг Ф1 дурагайларида назорат ишлари олиб борилди.

Инспекторлар: Ҳотамов Ш,
Агроном энтомологлар: Р.Ҳусниддинов, Б. Шодийев, С.Aкрамов


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Умуммиллийлойиҳа
#Яшилмакон
#Самарқандвилояти
#Каттақўрғонтумани
#Пайариқтумани
#Жомбойтумани

“Яшил макон”- Бахт индекси

🌱 Маълумотларга кўра, бахт индексини белгилашда экологик омиллар ҳам етакчи ўрин тутаркан. Ўлкада яшил олам қанчалик катта ҳудудни эгалласа, бахтлилик даражаси ҳам ортар екан. Шундай экан, атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, биохилма-хилликни асраш, “яшил олам”ни кенгайтириш барчамизнинг вазифамиз.
Шундай экан, юртимиз бўйлаб эълон қилинган, дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган долзарб 40 кунликда фаол қатнашиш бахт даражасини оширишга яна бир имкондир.
🌱 Ушбу лойиҳа доирасида;
Каттақўрғон туманида “Қўшқўтон” МФЙ ҳудудида “Андоқ” МФЙда 5 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Ҳозирги кунгача 7 000 туп дарахт кўчатлари экилиб, шундан 5 000 туп манзарали 2 000 туп мевали кўчатлар;

Пайариқ тумани “Ингинча” массивида 200 туп ток кўчатлари;

Жомбой туманида ўрмон давлат хўжалигидаги 20 га майдонга павлония, арча терак кўчатлари экилди.

Инспектор: Б.Уролов, Ф.Асроров Агроном Энтомолог: Ш. Мамадиеров

❗️Таъкидлаш жоизки, ўлкада яшил олам қанчалик катта ҳудудни эгалласа, шунча осмонимиз мусаффо бўлади. Шунинг учун, биз, Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ходимлари биохилма-хилликни асраш, яшил оламни кенгайтириш борасидаги бу хайрли лойиҳада фаол иштирок этмоқдамиз. Сизчи?

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Назорат
#Иссиқхоналар
#СамарқандВилояти
#СамарқандТумани
#ЖомбойТумани

ИССИҚХОНА — ноқулай иқлим шароитида экинларга сунъий муҳит (ҳарорат, ёруғлик, намлик ва б.) яратадиган иншоот. Асосан, мавсумдан ташқари даврларда маҳсулот етиштириш, иссиқхона ва очиқ дала учун кўчатлар ўстиришга хизмат қилади. Иссиқхонлар хазонрезги даврда ас қотиши билан бир қаторда талайгина муамоларга ҳам дуч келади, яъни, у ерда етиштирилаётган масулотларнинг зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланиши ва касалланиш ҳолатлари кузатилади. Албатта, бундай ҳолатларни олдини олиш ва ўсимликларни соғлом ривожланиб, сифатли ва мўл ҳосил бериши учун уларни доимий назоратда ушлаш керак бўлади.
✴️ Мана шундай назорат ишлари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида жойлашган иссиқхоналарда мунтазам ташкил этилмоқда.Жумладан,
Самарқанд туманидаги “Истамқулов Робим боғлари” ф/х иссиқхонасининг 0.55 сотихга тенг ер майдонида редисканинг “Селистар”, сабзининг Голланд навлари экилиб, етиштирилмоқда.
“Давронов Aбдурауф” ф/х иссиқхонасида 3 га га тенг ер майдонида кўкат маҳсулотларида карантин назорат тадбирлари ўтказилди.

Aгроном энтомолог: Д. Ёқубов

Жомбой тумани “Дўстлик” ММТП “Каттақишлоқ” МФЙ да жойлашган "Жомбой иссиқхоналари" МЧЖ да 1га экилган бодринг ўсимликларида ҳамда "Жомбой Aгропродуктион" МЧЖ лимонария иссиқхоналари назоратдан ўтказилди. Назорат давомида лимон новдаларини устки шохларини совуқ урганлиги, темир елементи етишмовчилиги, баргларида рассомчи қурт борлиги ва пастки новдаларида гоммоз касаллиги аниқланди.Буларни бартараф етиш учун агротехник тадбирлар туўғрисида, препаратлар билан ишлов бериш тушунчалари ва тавсиялари берилди.
Инспектор: Ф. Aсроров

Инспектор: Aсроров Ф
Агроном энтомолог: Ж.Болтаев, Б. Неъматов


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#ЯшилМакон
#ИнсонҚадриУчун
#СамарқандВилояти
#НарпайТумани

Самарқанднинг олис қишлоқларида “Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилаётган "Ёшлар фестивали" маданий-маърифий тадбирларнинг навбатдагиси Нарпай туманининг “Бўстон” қишлоғида ташкил этилди.
Тадбир айни пайтда юртимизда давом этаётган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида “Бўстон” маҳалла ҳудудида дарахт кўчатлари экиш билан бошланди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими ходимлари, туман, вилоят масъуллари, маҳалла аҳли 14 гектар майдонга 5 000 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазди.
Шундан сўнг, “Бўстон” МФЙ да спорт мусоқабалари, театр ва цирк томошалари намойиш қилинди. Пойтахтдан келган ва самарқандлик ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашув ўтказилди. Ҳарбий техникалар кўргазмаси, Миллий гвардия ходимлари ва ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари уюштирилди.
Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг “Эл Ботир” спектакли бўстонликлар ва меҳмонларга манзур бўлди.
Тадбирлар доирасида маҳалла аҳли учун эл суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам намойиш этилди.

АГРОНОМ ЭНТОМОЛОГ: Ҳ. Юсупов.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA