Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
287 subscribers
12.2K photos
621 videos
7 files
3.05K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali
Veb sayt: https://samkarantin.uz/

Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#СамарқандВилояти

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТИНГ!

☝️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 754-сон қарорига мувофиқ ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари ташкилотларда ва маҳаллаларда аҳолининг фавқулодда взиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси бўйича тайёргарлигини ошириш тадбирларини ўтказиш белгилаб қўйилган.
Шу муносабат билан, Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида юқоридаги қонун ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 1 декабр куни Самарқанд шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими иштирокида “ Ёнғин хавфсизлигини олдини олиш бўйича” бошқарма ходимлари ўртасида профилактик ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини тарғиб қилиш ҳамда бу борада фуқароларнинг билим кўникмаларини ошириш мақсадида семинар ташкил этилди. Мазкур семинарда Самарқанд шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси катта лейтинанти Санжар Умаров маърузаси билан иштирок этиб, ходимларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан таништириб ўтди. Ёнғиннинг олдини олишга доир ўтказилаётган тадбирларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тушунтиришлар бериб, ёнғиннинг пайдо бўлиш сабаблари, ўчириш воситаларининг ишлатилиш тартиби, ёнғин содир бўлганда дастлаб нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида гапириб, ҳаётий мисоллар орқали мавзу доирасида керакли маълумотларни айтиб ўтди.
🔥 Мутахассис томонидан Самарқанд шаҳар ҳудудида содир бўлган ёнғинлар ва уларнинг оқибатлари, ёнғин келиб чиққан ҳолатларда бирламчи ёнғин ўчириш воситасини ишлатиш ҳамда, 101 телефон рақамларига зудлик билан қўнғироқ қилиб, ўт ўчирувчиларни чақириш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Маълумки, қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши билан фуқароларимиз томонидан хонадонларни иситиш мақсадида, ҳар хил турдаги иситиш ва газ ускуналаридан фойдаланишга бўлган эҳтиёж кундан-кунга ошиб боради. Бу эса ўз навбатида ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидалари талабларининг бузилиши натижасида хонадонларда табиий газ ва ҳаво аралашмасининг чақнашига, фуқароларнинг ис газларидан заҳарланиб қолиш эҳтимоли ошишига олиб келиши мумкин. Семинарда ушбу ҳолатларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар ҳақида гапирилди. Таъкидланганидек, афсуски, барча ҳолатдаги бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабабчиси инсоннинг ўзидир.
🔥 Бундан ташқари, кейинги пайтларда электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш ҳам ёнғинлар келиб чиқишига сабаб бўлаётганлигини, айтиб ўтди. Бундай воқеалар барчамизни куз-қиш мавсумида лоқайд бўлмасликка чақиради, албатта.
Санжар Умаров хавфсизлик қоидалари ҳақида гапириб, сўзлари якунида шундай деди: “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш доимий масъулият талаб қиладиган вазифадир. Шундай экан, ана шу масъулиятни дилдан ҳис қилиб, сиз нафақат давлат ва шахсий мол-мулкингизни асраб қолган, балки яқинларингиз ҳамда фарзандларингиз хавфсизлигини ҳам таъминлаган бўласиз. Зеро, ёнғинни ўчиргандан кўра, унинг олдини олган афзал”.

Семинар якунида иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига маърузачи томонидан тегишли жавоблар берилди.

Маълумот учун! Самарқанд шаҳрида 11 ой ичида 154 та ёнғин содир бўлган, унда 1 нафар фуқаро тан жароҳати олган, ис газидан эса 8 киши заҳарланиб вафот этган.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA