Sammuslim.uz
21.1K subscribers
23.4K photos
7.79K videos
35 files
20.9K links
http://sammuslim.uz/ саҳифасининг Телеграм тармоғидаги канали


Мурожаат учун админ: @abrorovjahongirxon

Тел: 93. 337-02-39
Download Telegram
Узрли кишининг таҳоратининг синиши вақтга ҳам боғлиқми?
Anonymous Quiz
25%
Вақтга боғлиқ эмас
34%
Вақтга ҳам боғлиқ
30%
Вақтга алоқаси йўқ
11%
Энди билиб оламан
Уҳуд жангида Пайғамбаримиз алайҳис салом бир тепаликка камончиларни жойлайди, шу камончиларнинг сони нечта бўлган?
Anonymous Quiz
42%
50 та
44%
70 та
8%
90 та
7%
Энди билиб оламан
#Хабарлар

Самарқанд вилояти имом-хатиблари инсонга эътиборни янада кучайтириш, уларга яқин бўлиш, муаммо ва камчиликларини бартараф этишда кўмакдош бўлиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ва иқтидорли имом-хатиблар ҳамда 20 нафар хожи оталар бугун Жомбой туманида йиғилдилар.

Жомбой туманидаги 7 та масжид имом-хатиблари билан ҳамкорликда 100 дан зиёд хонадонларга, 20 та маҳаллаларга ташриф буюриб уларга моддий ёрдамлар кўрсатилиши,  низоли ва муаммоли ҳолатлар маҳалла иштирокида бартараф этилиши ва Пешин намозида эса жамоат билан диний маърифий суҳбатлар ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбирлар олдидан вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов имом-хатиблар билан учрашиб, ўзининг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтдилар. Шундан сўнг, имом-хатиблар тақсимот асосида жойларга тарқалиб кетдилар.
Аллоҳ таоло бу хайрли ишларни бардавом ва манфаатли қилсин.

Сайёр учрашув ва суҳбатлар давом этади...

📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://taplink.cc/sammuslim.uz
ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ УЧ МАРТАДАН ОРТИҚ ЮВИШ
#таҳорат

1244-CАВОЛ: Таҳорат қилаётганда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювиш мумкин эмас, деб эшитдим. Уч мартадан кўпроқ ювиш мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч марта ювиш суннат ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّ رَجُلاً أَتَى النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ الطُّهُورُ فَدَعَا بِمَاءٍ فِى إِنَاءٍ فَغَسَلَ كَفَّيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ ذِرَاعَيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ فَأَدْخَلَ إِصْبَعَيْهِ السَّبَّاحَتَيْنِ فِى أُذُنَيْهِ وَمَسَحَ بِإِبْهَامَيْهِ عَلَى ظَاهِرِ أُذُنَيْهِ وَبِالسَّبَّاحَتَيْنِ بَاطِنَ أُذُنَيْهِ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلاَثًا ثَلاَثًا ثُمَّ قَالَ « هَكَذَا الْوُضُوءُ فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا أَوْ نَقَصَ فَقَدْ أَسَاءَ وَظَلَمَ ». أَوْ « ظَلَمَ وَأَسَاءَ ».
Амр ибн Шуайб отасидан, у киши ҳам отасидан ривоят қилади: “Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Таҳорат қандай қилинади?” деб сўради. Бир идишда таҳорат суви олиб келишни буюрдилар, кейин кафтларини, юзларини, билакларини уч марта ювдилар. Бошларини масҳ қилдилар, кўрсатгич бармоқларини қулоқ ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ орқаси, кўрсатгич бармоқлари билан қулоқ ичини масҳ қилдилар. Сўнгра оёқларини уч мартадан ювдилар. Кейин: “Таҳорат шундай бўлади, ким бунга зиёда қилса ёки камайтирса, ёмон иш ва ўзига зулм қилибди” ёки “зулм ва ёмон иш қилибди”, дедилар”.
Уламолар мазкур маънодаги ҳадисларни далил қилиб, таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишни суннат дейишган.
Саволда айтилгандек аъзоларни уч мартадан кўп ювиш икки хил мақсадда бўлиши мумкин. Биринчиси, уч марта ювиш суннат, деб эътиқод қилмайди. Шунинг учун уч мартадан кўп ювади. Бу хато ҳисобланади ва ҳадисдаги зулм қилибди, дейилган қайтариққа тушиб қолади.
Иккинчиси, уч марта ювиш суннат эканини билади ва шунга эътиқод қилади. Аммо бирор сабаб туфайли кам ёки кўп ювса, ҳадисдаги ваъидга тушмайди. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
وتثليث الغسل ولو اكتفى بمرة إن اعتاده أثم، وإلا لا، ولو زاد لطمأنينة القلب أو لقصد الوضوء على الوضوء لا بأس به وينبغي أن يقيد هذا بغير الموسوس أما هو فيلزمه قطع مادة الوسواس عنه وعدم التفاته إلى التشكيك
“(Таҳоратдаги суннатлардан бири) ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишдир. Агар доим бир мартадан ювишни одат қилиб олса, гуноҳкор бўлади. Агар одат қилмай, баъзида шундай қилса, гуноҳ бўлмайди. Агар қалб хотиржамлиги учун ёки таҳорат устига таҳорат олиш мақсадида зиёда қилса, зарари йўқ. Қалбни хотиржам қилиш каби сабаблар туфайли учтадан кўп қилиш васвасага учрамаган киши учундир. Васвасага учраган киши учтадан кўп ювмайди. У шайтон васвасасини узиш учун учта билан кифояланади. Қалбидаги шубҳага аҳамият бермайди”. (“Раддул муҳтор” китоби) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бани Исроилдан бўлган бир аёл исрофи

🎙 АБДУЛАЗИЗ домла Эгамбердиев
Самарқанд шаҳар "Янгиобод" жоме масжиди имом-ноиби


MOTURIDIY AVLODLARI

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг 🌐

Telegram 🌐| Instagram 🌐| YouTube 📹
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#қалин_пули #маҳр

🎙Қалин пулининг маҳрга алоқаси борми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz
Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди.
Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ. Аллоҳ айтади:"У кунда мол ҳам, болалар ҳам фойда бермас. Илло, ким Аллоҳга қалби салим билан келган бўлса (фойда бўлур)".

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz
ЖОМБОЙ ТУМАНИДА ХАЙРЛИ ТАДБИРЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ!

Бугун, 07 май куни Жомбой туманида навбатдаги сайёр учрашув ташкил қилинди. Тадбир олдидан вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов соҳа ходимлари билан учрашиб, керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди.
Шундан сўнг, Зайниддин домла тумандаги “Исломобод” жоме масжиди ҳудудидаги “Зарафшон” МФЙда яшовчи, динимиз йўлида узоқ йиллар хизмат қилган устоз Турсунқул домла Абдураҳмонов, ушбу маҳаллада яшовчи, фронт ортида хизмат қилган уруш фахрийси Малонова Бозорой она ҳамда “Қудуқли” МФЙда яшовчи, фронт ортида хизмат қилган уруш фахрийси Аҳмедова Ҳанифа оналарнинг ҳолидан хабар олиб, моддий кўмаклар кўрсатди ҳамда ҳақларига хайрли дуолар қилди.

БАТАФСИЛ: 👉 https://sammuslim.uz/press/events/jomboy-tumanida-xayrli-tadbirlar-tashkil-qilindi
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL
https://taplink.cc/sammuslim.uz