Sarhad.uz
14.9K subscribers
8.14K photos
2.44K videos
182 files
5.17K links
🇺🇿ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали

👉youtube.com/@sarhad_24
👉www.instagram.com/sarhaduz24/
Download Telegram
🔰Қонун ижроси назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўрисида”ги Қонуни ижроси назорат-таҳлил тартибида Қорақалпоғистон Республикаси мисолида ўрганилди.

🔹Мазкур жараёнда депутатлар томонидан “Даут-Ата-автойўл”, “Қорақалпоғистон-темирйўл” ва “Хўжайли-автойўл” ўтказиш пунктларида Давлат чегарасини кесиб ўтаётган шахсларга ҳамда транспорт воситаларига, шунингдек, Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларга нисбатан назоратни амалга оширувчи чегара, божхона, санитария-эпидемиологик, ветеринария ҳамда ўсимликлар карантини ва ҳимояси давлат назорати органларининг фаолияти ўрганилди. ⤵️
💠Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, депутатлар томонидан мазкур давлат назорати органлари фаолиятининг таҳлили натижалари асосида уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, тегишли маъмурий тартиб-таомилларни янада соддалаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

🔸Ўрганиш якунлари тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарияти иштирокида соҳа истиқболлари, Давлат чегарасини кесиб ўтаётган шахслар ва транспорт воситалари ҳайдовчиларига янада қулайликлар яратиш борасидаги режалар муҳокама қилинади.

t.me/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎼"Жайҳун" мусиқий ансамбли хонандаси Ҳусниддин Ҳалимқулов: “Граница”.

t.me/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Самарқанд" телеканали: "Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

t.me/sarhad_uz
Forwarded from Hamroh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Чегара қўшинлари - Ватан ҳимоясининг олдинги қаторида

t.me/hamroh_HD
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Ўзбекистон 24" телеканали: "Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси

t.me/sarhad_uz
🏆U-23 Осиё кубоги. Ғалаба муборак Ўзбекистон! Терма жамоамиз Парижда ўтказиладиган Олимпиадага боради.

Ярим финал
🇺🇿Ўзбекистон U-23 — 🇮🇩 Индонезия U-23 2:0 

Агар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубоги ғолиби бўлса, "D" гуруҳидан (Парагвай, Мали, Исроил билан бирга) жой олади. Кумуш медаль билан чекланса, термамиз "C" гуруҳидан (Испания, Миср ва Доминикан Республикаси билан бирга) жой эгаллайди.

t.me/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆U-23 Осиё кубоги.

Ярим финал
🇺🇿Ўзбекистон U-23 — 🇮🇩 Индонезия U-23

Ўйиннинг тўлиқ шарҳи

Тўлиқ ўйин учун ҳавола 📹

t.me/hamroh_HD
🏆Совринлар муборак!

🎼Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида “Ишонч учун! Ватан учун! Севги учун!” шиори остида XXIII армия қўшиқлари фестивали ўтказилди. Унда ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритишди.

🥇🥈Жумладан, “Муаллифлик қўшиқлари” номинациясида Сарвиноз Камолова 2-ўринни эгаллаган бўлса, “Ашула ва рақс ансамбли солисти” номинациясида Хуршид Назиров “Чегарангда қалқонмиз, Ватан!” қўшиғи билан 1-ўринга муносиб кўрилди. Ғолиблар МДҲ давлатлари Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг махсус диплом ва мукофотлари билан тақдирланди.

t.me/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎼🥇Сочи шаҳрида ўтказилган XXIII армия қўшиқлари фестивалидан лавҳа: “Ашула ва рақс ансамбли солисти” номинацияси ғолиби ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандаси лейтенант Хуршид Назиров: “Чегарангда қалқонмиз, Ватан!”

t.me/sarhad_uz
🥇🏆ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари халқаро турнирда 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритдилар!

🤼Жорий йилнинг 24-29 апрель кунлари Туркиянинг Мерсин шаҳрида спортнинг универсал жанг тури бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. 17 та давлатдан 400 нафардан ортиқ спортчилар қатнашган мазкур мусобақада ДХХ Чегара қўшинларининг 5 нафар ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб, совринли ўринларни қўлга киритишди.

🥋Жумладан, классик йўналиш бўйича кичик сержант Н. Мавлонов (95 кг вазн тоифасида) ва кичик сержант С. Холматова (57 кг) 1-ўринни қўлга киритдилар. Оддий аскар С. Маҳмудов эса 70 кг вазн тоифасида 3-ўринни эгаллади. Лайт йўналиши бўйича Н. Мавлонов, М. Қаюмов (90 кг) ва С. Холматовалар ўз вазн тоифаларида олтин медаль билан тақдирландилар. Оддий аскар Н. Лолаев (85 кг) кумуш медални қўлга киритди. Бундан ташқари, С. Холматова пичоқ улоқтириш йўналишида ҳам иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.

t.me/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ёқилғи бакида дори воситалари борлиги аниқланди

t.me/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Жиззах" телеканали: "Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси

t.me/sarhad_uz