Sarhad.uz
14.9K subscribers
8.14K photos
2.44K videos
182 files
5.17K links
🇺🇿ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали

👉youtube.com/@sarhad_24
👉www.instagram.com/sarhaduz24/
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎼🥇Сочи шаҳрида ўтказилган XXIII армия қўшиқлари фестивалидан лавҳа: “Ашула ва рақс ансамбли солисти” номинацияси ғолиби ДХХ Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандаси лейтенант Хуршид Назиров: “Чегарангда қалқонмиз, Ватан!”

t.me/sarhad_uz
🥇🏆ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари халқаро турнирда 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритдилар!

🤼Жорий йилнинг 24-29 апрель кунлари Туркиянинг Мерсин шаҳрида спортнинг универсал жанг тури бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. 17 та давлатдан 400 нафардан ортиқ спортчилар қатнашган мазкур мусобақада ДХХ Чегара қўшинларининг 5 нафар ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон терма жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб, совринли ўринларни қўлга киритишди.

🥋Жумладан, классик йўналиш бўйича кичик сержант Н. Мавлонов (95 кг вазн тоифасида) ва кичик сержант С. Холматова (57 кг) 1-ўринни қўлга киритдилар. Оддий аскар С. Маҳмудов эса 70 кг вазн тоифасида 3-ўринни эгаллади. Лайт йўналиши бўйича Н. Мавлонов, М. Қаюмов (90 кг) ва С. Холматовалар ўз вазн тоифаларида олтин медаль билан тақдирландилар. Оддий аскар Н. Лолаев (85 кг) кумуш медални қўлга киритди. Бундан ташқари, С. Холматова пичоқ улоқтириш йўналишида ҳам иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.

t.me/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ёқилғи бакида дори воситалари борлиги аниқланди

t.me/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Жиззах" телеканали: "Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақаси

t.me/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Сурхондарё" телеканали: "Ёш чегарачилар" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

t.me/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Андижон" телеканали: Фахрийлар билан ўтказилган тадбир тафсилоти

t.me/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹"Тараққиёт" телеканали: Аскарларнинг ота-оналарига миннатдорчилик хатлари топширилди

t.me/sarhad_uz
🔰“Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг Жиззах вилояти босқичи ўтказилди

🏢Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази”да вилоят ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалардаги ёш ҳарбий хизматчилар ҳамда ходимлар ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйинининг 2-босқичи ўтказилди. Мазкур танловда жами 14 та жамоа аъзолари буюк саркардаларимизнинг жанг санъати, жамият ва давлат ҳаётида амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ислоҳотлари тўғрисидаги билимларини ўзаро синовдан ўтказдилар.

☑️Якуний натижаларга кўра, Зомин туманидаги ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмнинг “Қалқон” жамоаси 1-ўринни эгаллаб, танловнинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. ⤵️
💠Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган мазкур интеллектуал ўйиннинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳам 7 та жамоа ғолиблик учун беллашди. Унда фаол иштирок этган “Чегара посбонлари” жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

🔹Албатта, бу каби мусобақаларнинг мунтазам равишда ўтказиб борилиши мамлакатимиз ёшларини интеллектуал салоҳиятли, ҳам жисмонан, ҳам руҳан баркамол инсон сифатида шаклланишлари, шунингдек саводхонликларини янада оширишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

t.me/sarhad_uz
🏆Спорт мусобақалари: ғолиблар аниқланди

⚽️ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги таркибий бўлинмалари жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича анъанавий турнир ўтказилди. Мусобақа қизғин ва муросасиз баҳслар ҳамда кутилмаган натижаларга бой тарзда кечди. ⤵️