Симптомы | | Symptoms
876 subscribers
280 photos
28 videos
2 files
42 links
Ушбу канал симптом ва синдромлар ва улар қайси касалликда учраши ҳақида фикр юритади.
Download Telegram
Захарьин симптоми – ут пуфаги проекциясида корин деворига урилганда огрик
пайдо булиши. Ут тош касаллигида кузатилади.

@simptomuz
Тери «Сутли кофе» ранггида (Окраска кожи «Кофе с молоком») -эритроцитлар парчаланишининг кучайиши натижасида келиб чикади. Септик эндокардитда.

@simptomuz
Эмфезима-упка тукимасида колдик хавонинг тупланиши (бронхлар ичи ва альвеолалар ичида босимнинг ошиши). Уткир ва сурункали бронхитлар, бронхиал астма.

@simptomuz
Цианознинг куп учрайдиган асосий сабаблари.
1. бирламчи упка гипертензияси (Айерс синдроми)
2. асфиксия
3. бронхиал астмани огир хуружи, астматик холат
4. упка артерияси тромбоэмболияси
5. уткир кенг пневмония
6. пневмоторакс
7. упка туберкулёзи, упка эмфиземаси
8. тугма юрак пороклари (Тетрадо Фалло, булмачалараро-коринчалараро тусик дефекти)
9. орттирилган юрак пороклари (декомпенсирланган митрал порок)
10. упка-юрак етишмовчилиги
11. метгемоглобинемиялар
12. карциноид (карциноид синдроми)

@simptomuz
Дюмен симптоми – юрганда тананинг ён томонга букилиб кетавериши. Чанок -
сон бугими тугма чикканлигини белгиси.

@simptomuz
Клайнфельтер синдроми – гипогонадизмнинг бир тури. Гинекомастия, евнухоидизм ва интелект пастлиги билан ифодаланувчи касаллик.

@simptomuz
Куссмаул типидаги нафас: сустлашган ва чукур нафас. Диабетик комада,
жигар комасида ва бошка комаларда, мияга кон куйилганда.

@simptomuz
Аггравация – ҳақиқатдан мавжуд касалликнинг симптомларини бемор томонидан ошириб кўрсатилиши.

@simptomuz
Поланда синдроми.

Бу бир томонлама нуқсонни ўз ичига олган туғма патология:
- кўкрак мушакларнинг бўлмаслиги.
- сут безининг бўлмаслиги
- бармоқлар деформацияси
- қовурғаларнинг суст ривожланганлиги.

@simptomuz
#Тиббий_луғат

Гемибаллизм
— бир томондаги оёқ-қўлларнинг ўз-ўзидан беихтиёр ҳаракатга келиши.
©ssvuz

@simptomuz
📌Энг камёб касалликлар

🧬Моргеллон
касаллигини 2002 йилда америкалик шифокорлар расман қайд этдилар. Касаллик кечишининг ўзига хос хусусияти шундаки, бемор ўз териси остида юзлаб ҳашаротлар, чувалчанглар ва турли қуртлар юргандек ҳис қилади ҳамда бунинг сабабини сира тушунтира олмайди.

🧬Хатчинсон касаллиги (прогерия) касаллиги — камёб касалликлар орасида энг машҳури. Туғма генетик аномалия туфайли бу касалликка чалинган инсонлар меъёрдагига нисбатан 8 баробаргача кўпроқ тезликда қарий бошлайдилар. Аммо эътиборли жиҳати, тана ҳар қанча кексаймасин, ақл болаликдагича қолади.

🧬Балиқ ҳиди синдроми нисбатан кўп учрайди, балки мана шу сатрларни ўқиётган муштарийлар орасида ҳам кимдир баданидан балиқ ҳиди анқиб турадиган одамни учратган ҳам чиқар. Синдром ҳам ҳолатни айнан ифодалаган ҳолда номланган – балиқ ҳиди синдроми (фан тилида — триметиламинурия).

🧬Оғриқни сезмаслик. Бир қарашда муаммо эмасдек туйиладиган бу синдром ҳам инсон учун жуда хавфлидир. Бу, айниқса, болаларда оғир кечади. Суяклари синар даражада йиқилган болалар ҳам бу касаллик туфайли жилмайиб тураверганлари қайд этилган.

🧬Куру касаллиги. Янги Гвинеядаги форе қабиласида кўп учровчи бу касаллик жуда оғир ва шиддатли кечади. Унинг давоси топилмаган. Бемор дастлаб жуда кучли бош оғриғидан азият чекади, кейин иммунитет кескин тушиб кетади, энг оғир белгиси сифатида асаб ҳужайраларининг емирилиши кузатилади ва бунинг асорати сифатида оёқ-қўллар инсонга бўйсунмай қолади.

🧬Патологик уйқусизлик туфайли ўлим топиш мумкинлигини тасаввур қилиш қийин. Аммо камёб касаллик сифатида қайд этилувчи патологик уйқусизлик кўп ҳолларда ўлимга олиб келади. Ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан бошлаб ўрганила бошланган бу касаллик сабабчиси 20-хромосомадаги мутаген жараёнлар эканлиги аниқланган.

👉 Батафсил

@simptomuz
Нима учун қон гуруҳларга ажратилади?

🩸Қон плазма ва унда сузувчи ҳужайралар - эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлардан иборат. Эритроцитлар конвертида бир неча юзлаб антиген - гликопротеинлар ёки гликолипидлар бўлиб, уларнинг мавжудлиги генетика билан белгиланади.

🩸АВО тизими учун иккита антиген муҳим аҳамиятга эга: А ва Б. Қон гуруҳи уларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги билан аниқланади.

🩸 А (II) қон гуруҳи - эритроцитлар фақат А антигенини ҳосил қилади.
В (III) - фақат В антигенини ишлаб чиқаради.
О (I) қон гуруҳи - А ёки B антигенлари йўқ.
АB (IV) - иккала А ёки B антигенлари бор.

🩸Агар А қон гуруҳи бўлган одамга В гуруҳидаги қон қуйилса, унинг анти-В антитаначалари донор қонининг антигенларига таъсир ўтказа бошлайди, қон гуруҳлари ва қизил ҳужайра антигенлари улар билан бирлашади. Натижада, қон томирларининг тиқилиб қолиши ва ўлим содир бўлиши мумкин.

🩸Агар инсон А қон гуруҳига эга бўлса, унга А ва О гуруҳлари қонини қуйиш мумкин. В гуруҳга эса В ва О гуруҳи қони мос келади. АВ қон гуруҳдагилар эса барча гуруҳдаги қонни қабул қилаверишади.

🩸О гуруҳига мансуб қон фақат ўзининг гуруҳига қон беролади. Лекин улар барча учун донор бўлолишади. Чунки уларда антигенлар йўқ, шу сабабли бундай турдаги қон билан на альфа, на бета антитаначалари курашмайди.

©Манба

@simptomuz
Ревакцинация нима?

🧬Ревакцинация – организм касалликка қарши иммунитетини кучайтириш мақсадида қайтадан вакцина юбориш. Қайта вакцинация ўтказилганда организм иммунитети кучаяди.

📌Ревакцинация ўтказиш айрим турдаги эмлашлар учун хос, баъзи вакциналар 7 мартагача қайта ўтказилса, айримлари фақатгина бир маротаба ўтказилади. Масалан, дифтерия (бўғма) ва қоқшолга қарши ревакцинация 16 ёшгача уч маротаба, кейинчалик ҳар 10 йилда 1 маротаба 56 ёшгача ўтказилади.

©Манба

@simptomuz
“Барабан таёқчаси” симптоми.

@simptomuz
Круноз синдроми.

@simptomuz
Аутизм ва Даун синдроми ҳақида нималарни биламиз?

🔹Бундай ташхис қўйилганлар кўпинча ўз оламида яшайди, ўзига хослиги боис жамиятдан узилиб қолади. Аммо яккаланиб қолиш ёки фақатгина ўзига ўхшаганларнинг қуршовида қолиш Даун синдроми ва аутизмнинг янада оғирлашишига сабаб бўлиши мумкин.

🔹Аутистик спектрдаги бузилишлар билан кечувчи синдром – аутизм боланинг ижтимоий ҳаётга мослаша олмаслиги билан кечади. Бу касаллик эмас, уларнинг энг асосий ўзига хослиги шундаки, реалликни бошқача кўради, эшитади, сезади.

🗣Инсон овозини бошқа товушлардан ажрата олишмайди. Генетик бузилишлар боис уларнинг мияси ўта фаол даражада бўлади, шу боис ташқи дунёдан қабул қилинаётган маълумотларни бир-бирига улашга ва яхлит манзара ҳосил қилишга улгурмайди.

👁Сезгилар ўзаро боғланмаган.Ҳид билиш, таъм, кўриш, эшитиш ва тактил сезги орқали қабул қилинадиган ахборот уларда занжир каби бир-бирига боғлиқ эмас, балки бир-бирига цемент билан мустаҳкамланмай, устма-уст терилган ғиштларга ўхшайди.

@simptomuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синдром гипермобильности суставов.

@simptomuz
ШИФОХОНА СИНДРОМИ БОЛАЛАР ХАСТАЛИГИМИ?

Бетоб бўлсак дарров шифокорга мурожаат қиламиз. Айрим ҳолларда эса шифохонада ётиб даволанишимизга тўғри келади. Бундай вазиятда шифохонанинг бегона муҳити киши руҳиятига таъсир қилмай қолмайди. Баъзан эса айрим руҳий бузилишларга ҳам сабаб бўлиши мукмкин. Шундай ҳоллардан бири шифохона синдроми дейилади.
Хўш, бу касаллик кўпроқ қандай одамларда пайдо бўлади? ССВ матбуот хизматининг шу каби саволларига Тошкент тиббиёт академияси профессори, нейропсихолог Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВ жавоб берди (1-қисм).

— Ушбу синдром ёш болаларда нисбатан яққолроқ намоён бўлгани боис, бу ибора дастлаб кичкинтойларга нисбатан қўлланган. Кейинчалик эса унинг белгилари катталарда ҳам кузатилиши аниқланди.

Яқинларидан узоқда, ҳафталаб, баъзан ойлаб шифохонада даволаниш ёш бола тугул катталар учун ҳам осон эмас. Шу маънода шифо масканида бўлиш мурғакнинг руҳияти ва жисмоний ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиб, унда шифохона синдромини юзага келтириши мумкин.

Яъни бола жисман заифлашиб, турли оғриқлардан шикоят қилади ва ташқи муҳит билан алоқаси тобора пассивлашиб боради. Бемор бола шифохонадан уйга қайтгач ҳам кўчага чиқишни хоҳламайди, тенгқурлари, оила аъзолари билан чиқишмайди. Дори ичишга ўч ёки аксинча муолажалардан безиб қолади. Қизиғи шундаки, энди бемор уйдан кўра шифохонани афзал кўради.

— Беморларда шифохона синдроми қандай сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин?

— Беморда шифохона синдроми юзага келишининг ўзига яраша сабаблари бор. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
• сурункали касалликлар;
• узоқ муддат стационар даволаниш ёки тез-тез шифохонага тушиш;
• даволаниш маҳали уйдан ва ташқи дунёдан узилиб қолиш;
• руҳий касалликлар билан оғриш;
• яқинлар меҳрига тўймаслик ёки аксинча, ҳаддан зиёд ғамхўрликдан баҳраманд бўлиш;
• касаллик туфайли вафот этишдан қўрқиш, яъни турли фобиялар...

— Шифохона синдроми болада қандай салбий ўзгаришларни юзага келтиради? Бу пайтда қандай йўл тутиш керак?

— Агар 5-6 ёшли бола, дейлик, 2-3 йил мобайнида кўп маротаба шифохонага тушган ва у ерда бир неча ҳафталаб ётган бўлса, нафақат жисмоний, балки тенгқурларига нисбатан ақлий ривожланишдан ҳам ортда қола бошлайди.

Бунинг сабаби шубҳасиз, бола уй, маҳалла-кўй, боғча ёки мактаб муҳитидан анча узоқлашганлигидир. Ҳатто шифохонага тарбиячи ўқитувчи чақирилиб, таълим-тарбия берилганда ҳам кўзланган натижага эришиш мушкул. Чунки бола узоқ муддат даволангани боис “мен хастаман” деган фикр миясига ўрнашиб қолади ва ҳар бир вазиятга бемор кўзи билан қарайди.

Тиббиёт ходимлари, шунингдек, ота-она керагидан ортиқча меҳр кўрсатиши туфайли болада худбинлик ривожланиши ҳам мумкин. Ёки аксинча, унга етарли даражада эътибор берилмаса, ён-атрофдагиларга нисбатан адоват ҳисси шаклланиши ҳеч гап эмас. Демак, бу вазиятда болага ғамхўрлик кўрсатишда меъёрни топа олиш муҳим.
©ssvuz

@simptomuz