Симптомы | | Symptoms
863 subscribers
280 photos
28 videos
2 files
42 links
Ушбу канал симптом ва синдромлар ва улар қайси касалликда учраши ҳақида фикр юритади.
Download Telegram
ШИФОХОНА СИНДРОМИ БОЛАЛАР ХАСТАЛИГИМИ?

Бетоб бўлсак дарров шифокорга мурожаат қиламиз. Айрим ҳолларда эса шифохонада ётиб даволанишимизга тўғри келади. Бундай вазиятда шифохонанинг бегона муҳити киши руҳиятига таъсир қилмай қолмайди. Баъзан эса айрим руҳий бузилишларга ҳам сабаб бўлиши мукмкин. Шундай ҳоллардан бири шифохона синдроми дейилади.
Хўш, бу касаллик кўпроқ қандай одамларда пайдо бўлади? ССВ матбуот хизматининг шу каби саволларига Тошкент тиббиёт академияси профессори, нейропсихолог Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВ жавоб берди (1-қисм).

— Ушбу синдром ёш болаларда нисбатан яққолроқ намоён бўлгани боис, бу ибора дастлаб кичкинтойларга нисбатан қўлланган. Кейинчалик эса унинг белгилари катталарда ҳам кузатилиши аниқланди.

Яқинларидан узоқда, ҳафталаб, баъзан ойлаб шифохонада даволаниш ёш бола тугул катталар учун ҳам осон эмас. Шу маънода шифо масканида бўлиш мурғакнинг руҳияти ва жисмоний ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиб, унда шифохона синдромини юзага келтириши мумкин.

Яъни бола жисман заифлашиб, турли оғриқлардан шикоят қилади ва ташқи муҳит билан алоқаси тобора пассивлашиб боради. Бемор бола шифохонадан уйга қайтгач ҳам кўчага чиқишни хоҳламайди, тенгқурлари, оила аъзолари билан чиқишмайди. Дори ичишга ўч ёки аксинча муолажалардан безиб қолади. Қизиғи шундаки, энди бемор уйдан кўра шифохонани афзал кўради.

— Беморларда шифохона синдроми қандай сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин?

— Беморда шифохона синдроми юзага келишининг ўзига яраша сабаблари бор. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
• сурункали касалликлар;
• узоқ муддат стационар даволаниш ёки тез-тез шифохонага тушиш;
• даволаниш маҳали уйдан ва ташқи дунёдан узилиб қолиш;
• руҳий касалликлар билан оғриш;
• яқинлар меҳрига тўймаслик ёки аксинча, ҳаддан зиёд ғамхўрликдан баҳраманд бўлиш;
• касаллик туфайли вафот этишдан қўрқиш, яъни турли фобиялар...

— Шифохона синдроми болада қандай салбий ўзгаришларни юзага келтиради? Бу пайтда қандай йўл тутиш керак?

— Агар 5-6 ёшли бола, дейлик, 2-3 йил мобайнида кўп маротаба шифохонага тушган ва у ерда бир неча ҳафталаб ётган бўлса, нафақат жисмоний, балки тенгқурларига нисбатан ақлий ривожланишдан ҳам ортда қола бошлайди.

Бунинг сабаби шубҳасиз, бола уй, маҳалла-кўй, боғча ёки мактаб муҳитидан анча узоқлашганлигидир. Ҳатто шифохонага тарбиячи ўқитувчи чақирилиб, таълим-тарбия берилганда ҳам кўзланган натижага эришиш мушкул. Чунки бола узоқ муддат даволангани боис “мен хастаман” деган фикр миясига ўрнашиб қолади ва ҳар бир вазиятга бемор кўзи билан қарайди.

Тиббиёт ходимлари, шунингдек, ота-она керагидан ортиқча меҳр кўрсатиши туфайли болада худбинлик ривожланиши ҳам мумкин. Ёки аксинча, унга етарли даражада эътибор берилмаса, ён-атрофдагиларга нисбатан адоват ҳисси шаклланиши ҳеч гап эмас. Демак, бу вазиятда болага ғамхўрлик кўрсатишда меъёрни топа олиш муҳим.
©ssvuz

@simptomuz
Ис газининг одамга таъсир қилиш механизми

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов:

— У аввало, қонга кириб, гемоглобин ҳужайраларини зарарлайди. Табиийки, шундан сўнг гемоглобин кислород ташиш қобилиятини йўқотади.

Одам бу газдан қанча кўп нафас олса, унинг қонида шунчалик кам гемоглобин қолади ва организм ҳам кам кислород олади.

Ис газидан заҳарланишдан сўнг гемоглобин ҳужайраларини тиклаш учун кўп вақт талаб этилади.

@simptomuz
Робин Гуд феномени хақида биласизми?

Юқоридаги расм бош мияни қон билан таъминловчи- Виллизиев-Захарченко қон айланиш халқаси.
Мана шу қон томирлар бирортасида окклузия, атеросклеротик тиқинлар пайдо бўлганда ёки умуман томир жароҳат олганда биламизки ўша томонда ишемия, кейинчалик некроз, жарохат олганда инсулт ва бошқалар кузатилиши мумкин.
1) Мана шу холатда организм қон айланиш яхши("бой") бўлган томондан, ишемия ("камбағал") зонага қон оқимини йўналтириб нормал қон айланишни
таъминлашга харакат қилар экан.

2) шу холатда вазодилятаторлар қўлласак томир кенгайиб, қон соғлом томонга янаям оқиши кучаяди(тасаввур қилинг 2 та сув оқими, бири кичикроқ хавзада, иккинчиси катта, биз янаям катталаштирсак сув оқими шиддат билан катта хавза томонга кетиши ўз-ўзидан маълум)- мана шу феномен- бош мия ичи ўғирланиши феномени деб аталади.
Шу холатда биз вазоконстрикторлар қўлласак аксинча холат, қон оқими ишемия зонасига йўналади.
Бу холат- Робин Гуд феномени дейилади
©intellekt tibbiyot

@simptomuz
Узоқ вақт босилиш синдроми.

@simptomuz
Синдром Рейно.

@simptomuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Оёқ бош бармоғи деформациясида ёрдам берувчи машқлар

🧍‍♀️Ушбу машқларни кунига бир неча марта ялангоёқда бажариш тавсия этилади.

@simptomuz
Синдром Баршоня-Тешендорфа.

@simptomuz
Синдром НАГЕРА.

@simptomuz
Синдром Пфайффера -Генетик касаллик.

@simptomuz
Арахнодактилия.

@simptomuz
Проба Ширмера.

@simptomuz
Жигар циррози.

@simptomuz
Дерматофагия.

@simptomuz
-210831_temp.jpg
32 KB
Гангренозная эктима.

@simptomuz
Кардиомегалия.

@simptomuz
Буйрак поликистози.

@simptomuz
Гигрома - синовиал киста.

@simptomuz