Соғлом турмуш тарзи!
474 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
МУКАММАЛ ШИФО НИМАДА?

Ҳозирги кунда касалликлар тури жудаям кўп, аввал маълум бўлмаган, аждодларимиз номиниям билмаган янги иллатлар пайдо бўлган.
Уларга қарши тавсия этиладиган дориларнинг ҳам минг хили чиқиб кетган.
Агар тобингиз қочса, бирон дард безовта қилса, шифокор ҳузурига борасиз. У сизни текшириб, керакли дориларни қоғозга ёзиб беради. Кейин айтилган дориларни дорихонадан олиб ичасиз...
Лекин, бир нарсага эътибор беряпсизми: қанча дори-дармон ичмайлик, касалликлар тўлиқ аримаяпти. Нега?

Чунки инсоннинг гавҳари бўлмиш қалбни муолажа қилмагунча танани буткул даволаб бўлмайди.
Аъзоларимиз саломатлиги қалбга боғлиқ, айнан қалбга.

Ҳадиси шарифда айтилишича, инсон танасида бир парча эт бор. Агар ўша эт соғлом бўлса, тананинг ҳамма аъзоси соғлом бўлади.
Агар бузилса, қолган аъзолар ҳам касалланади. Ана ўша аъзо қалбдир.

Аслида биринчи галда қалбни даволаш керак. Қалбимиз иллатлардан азият чекса, руҳимиз носоғлом бўлса, минг дори ичган билан биз кутганчалик фойдаси бўлмайди. Шунинг учун ҳар қандай муолажа руҳий тарбиядан бошланса, мукаммал шифо топилади, чора-тадбирлар самара беради

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан

@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

❤️ Аллоҳдан қалбингиз сакинатини;
❤️ Юзингизга табассум ва нурни;
❤️ Танангизга соғликни;
❤️ Ҳаётингизда тавфиқни;
❤️ Хонадонингиз тинчлиги давомли бўлишини;
❤️Ўзингиз ва ота - онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират
қилишини сўрайман!
❤️Аллоҳ ҳар бир тонгни бахт-саодат ила қаршилашингизни насиб айласин!
@soglomturmush_tarzi
#рецепт
Бу салат 🥗 худди скраб каби ичакларни шлаклардан, зўр тозалайди. Қабзиятдан халос қилади,. Ошқозонда тўқлик хис қилишга ёрдам беради. Тайёрлаб кўришингизни тавсия қиламан 👍🔥. Ичакларни ишлаш фаолиятини яхшилайди.
Озувчилар учун жудаям фойдали рецепт :
1 та кизил лавлаги хом
6 та карам барги
1 та сабзи
1 та кичкина пиёз
1/2лимон суви
Озгина туз
1 ош қошиқ ўсимлик ёғи

Ҳоҳласангиз хар кун есангиз хам булади. Ёкимли иштаҳа 😋😋😋😊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жумамуборак

- Энг гўзал нарса нима?
- Одам. Чунки у Яратганнинг маҳсулидир.
- Энг тез нарса нима?
- Ақл. У ҳамма нарсани ортда қолдиради.
- Ҳаммадан донороқ нарса-чи?
- Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради.
- Ҳамма учун энг умумий нарса нима?
- Умид. Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуддир.
- Энг кучли нарса нима?
- Зарурият. Чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳукмронлик қилади.
- Энг қийин нарса нима?
- Ўзни англаш.
- Энг осон нарса-чи?
- Ўзгаларга маслаҳат бериш.
- Кимни бахтли санаш мумкин?
- Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини ўстира олган кишини.

@soglomturmush_tarzi
🍱Кўп овқатланиш - ортиқча вазн келтириб чиқарадиган муаммо. Бу ёмон оқибатларга сабаб бўлиши мумкин, кўпинча одам ўзи қанча ва нима ейишини назорат қилмайди.
🍝Кичик ликобча-тарелкадан овқатланинг!
Порцияни камайтириш калория миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Ошқозоннинг тахминий ҳажми кишининг бир ховучига тўғри келади ундан кўпи, семиришга сабаб бўлади.Бу миқдоргаги овқатни кичик ликопчага алохида сузиб истеъмол қилинг.
🍴Қошиқни вилкага ўзгартиринг вилкада овқат истеъмол қилганда кам камдан секинлик билан ейилади ва тўқлик хисси тез хосил бўлади
🥦🍎 Рационнинг 2/3 қисми сифатида кунига сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш одат тусига кириши керак. Гарнир сифатида сабзавот, десерт сифатида эса мева истеъмол қилинг.
☝️Шошилманг
Йўл йўлакай овқатланиш "кўп еб қўйиш" га сабаб бўлади. Организм тўйганлик хис қилолмайди. Хотиржам ҳар бир луқмани яхшилаб чайнаш сўнгра ютиш тавсия қилинади.
🦷Тишлар тозалаги ва нафас мусаффолиги.
Кечки овқатдан кейин кўпчиликда ўз-ўзидан "тамадди" қилиш истаги пайдо бўлади. Овқатланиб бўлгач тишларингизни ювинг. Тоза тишлар ва нафас муссафолиги ортиқча еб қўйишдан сақлайди.

@soglomturmush_tarzi
Khabib Nasheed Ислам Нашидов
<unknown>
Хайрли кун тилаб! Алхамдулиллах !
@soglomturmush_tarzi
ЭРТАЛАБ НОНУШТА ҚИЛИШНИНГ 9 ФОЙДАСИ

🧠Мия фаолияти учун.
Эрталаб нонушта қилсангиз, кун давомида хабарларни эслаб қолиш қобилиятингиз ошади.

🗣Иммунитетни оширади.
Ҳар куни нонушта қилишга одатлансангиз, иммунитетингиз ошади, турли касалилкларга ҳам чалинмайсиз.

🕺Хавфсизлик учун. Аниқланишича, уйдан қорни тўқ чиққан кишилар автоҳалокатга камроқ учрар экан.

🙋Ишинигиз унумдорлиги ошади.
Чунки сизда тонгдан энергия захираси пайдо бўлиб, ишлаш лаёқатингиз 30 фоизга ошади. Яна, ишхонада то тушликкача нималардир еб, вақт сарфламайсиз.

💫Организм фаоллашади. Эрталаб қорнимни тўйдириб олсам, ортиқча калорияларни «қўлга киритаман» деб ўйламанг. Аксинча, қанча кеч нонушта қилсангиз, шунча метаболизм кеч иш бошлайди. Ва организм дангасалашади.

💪Куч бағишлайди.
Агар сиз тонгда ҳеч нарса емасликка одатланган бўлсангиз, кундан кунга организмингиз кучсизланади.

🤐Иштаҳангиз назоратда бўлади.
Шифокорларнинг аниқлашича, эрталаб нонуштага тухум истеъмол қилсангиз, кун давомида камроқ овқат тановул қиларкансиз. Гречиха, гуруч ёки сули ёрмасидан бўтқа есангиз, ёғли таомларни инкор қиларкансиз.

🥰Гўзаллик учун.
Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан уйғонмайди ва ҳаракатга киришмайди. Натижада, ёғ захираси йиғилади. Ва улар, соч, юзларингизда акс этади.

😇Кайфиятингиз кўтарилади. Мусиқа тинглаб, нонушта тайёрлаш ва овқатланиш хуш кайфият бағишлаши аниқ!

𝙆𝙖𝙣𝙖𝙡𝙞𝙢𝙞𝙯 𝙧𝙞𝙫𝙤𝙟𝙞 𝙪𝙘𝙝𝙪𝙣 𝙤'𝙯 𝙭𝙞𝙨𝙨𝙖𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙦𝙤'𝙨𝙝𝙞𝙣𝙜!!!

𝘿𝙤'𝙨𝙩𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞 𝙩𝙖𝙠𝙡𝙞𝙛 𝙚𝙩𝙞𝙣𝙜!!!
Чексиз меҳр ила Хабиба😍
@soglomturmush_tarzi
🤯АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ…🤯

Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:

Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.
Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.
Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда невротик бузилишлар пайдо бўлади.
Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.
Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади,юрак нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.
Қаҳр-ғазаб, алам, қаттиқ соғинч, тушкунликка тушиш ҳам спиртли ичимликлар ичиш, тамаки, нос чекиш ёки ортиқча вазн каби омиллар сирасига киради.

Ҳомиладор ёки эмизикли аёл осойишта ҳаёт кечириши, асабини ташқи муҳитнинг ёмон таъсирларидан асраши лозим. Шунда боланинг асаби мустаҳкам бўлади.Онанинг сути кўп бўлади
♦️ Одоб-ахлоқ, бир-бирини тушуниш, бошқаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш, ишда, кўчада дўстона муносабатларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга.
♦️ Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини доим ўқиб юринг,ул зотга саловат айтинг.
♦️ Атроф-муҳитдаги рангларга, табиат манзараларига эътибор бериш асаб фаолиятини бир меъёрда ушлаб туради.
♦️ Қовурилган, ёғли, шўр, аччиқ овқатларни, қази, кабобларни меъёридан ортиқ, ҳар куни истеъмол қилиш асабийлашишга олиб боради.
♦️ Мева-сабзавотларни, кўкатларларни кўп истеъмол қилинг.
♦️ Асаб бузилганида олма ейиш, ҳидини ҳидлаш, олма чой ичиш тавсия этилади.
♦️ Асабийлашмаслик учун ҳар куни камида 20 дақиқа секин югуриш, мунтазам жисмоний меҳнат қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш зарур.
♦️ Асаб тизими ишини яхшилаш, унинг мустаҳкамлигини ошириш учун В1, В2, В3 каби витаминларга бой арпа нон, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ, исмалоқ, олма, асални меъёрда истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.

Мақола ёқса дўстларингизга ҳам улашинг...
@soglomturmush_tarzi
🌸Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

• Тонгни соғиниб кутиб, хушнуд қарши олишнинг ўзи катта Бахт!

• Тирикликнинг ўзи Бахт!

•Тонг - ҳаётимизнинг энг ширин, энг ҳаяжонли бўлаги!

• Илоҳим, хайрли тонгларингдан бенасиб қилма...

Иброҳим Адҳамдан сўрадилар:

- Кунингизни қандай ўтказасиз?
Иброҳим Адҳам дедилар:
- Тўрт от сақлайман:
бирининг номи ШУКР,
бирининг номи САБР,
бирининг номи ИХЛОС ва
бирининг номи ТАВБА.

Агар менга неъмат келса, ШУКР отига миниб, унинг олдига чиқаман.

Агар менга малол юзланса, ИХЛОС отига миниб, рўбарў бўламан.

Агар менга бало келиб, офатга йўлиқсам, САБР уловига миниб келажакка интиламан.

Ва агар менда гуноҳ пайдо бўлса, ТАВБА отига миниб, ундан қочаман....

🌸Аллоҳим шукр, сабр, ихлос ва тавбани ҳамиша ҳамроҳ қилсин қадрдонларим
Умид ва дуони канда қилманг...

Тонгингиз хайрли бўлсин!
самимимият ила Хабиба🌸

@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😴Соғлом уйқунинг меъёри қанча?!🥱

Етарлича уйқу организмнинг соғлом ва чиройли қоматлилигини, тетиклик ва ишчанликни таъминлайди.
Ёшлик, қомат ва узоқ умр кўриш гормони Мелатонин кучли уйқу пайтида ишлаб чиқарилади.
Семизликнинг сабабларидан бири ҳам мелатониннинг етишмаслигидадир.
Мелатонин секрецияси меъёрда бўлиши учун:
✔️ кечки 10 дан кечиктирмай ётинг;
✔️ 0 дан кейин ва 4 соатгача қоронғи хонада ёки юзингизда ниқоб билан ухланг.
✔️Кечаси тўлиқ ақлий ва жисмоний дам олиш вақти ўртача 7-9 соатни ташкил қилиши керак.
✔️Чақалоқ кунига 20 соатгача ухлаши керак.
✔️Мактабгача ёшдаги бола 10-13 соат ухлашга муҳтож.
✔️Мактаб ўқувчиси эса 8-11соат.
✔️Ўсмирлар 7-9 соат, лекин 10 соатдан ошмаслиги керак.
✔️Катталар учун 7-8,5 етарли.
✔️Қариликда 6-7 соат етарли хисобланади.
@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рецепт
«САЛАТ НИСУАЗ»
Керакли масаллиқлар:
Тунец балиғи консерваси- 1 та.
Руколла
Айсберг
Қизил пиёз - 1шт.
Зайтун - 10 дона.
Бедана тухум - 10 дона
Моцарелла сыри коптокчали - 10 дона
Помидор черри - 10 дона
Лимон соки - 1 ош.к
Зайтун ёг - 0,5 ч.к
Туз. Мурч.
Тайерланиши;
Идишга руколла ва айсберг баргларини қўлда узиб узиб соламиз ва аралаштириб оламиз. Кейин қизил пиёз, бедана тухум, моцарелла сырни, зайтун ва тунец балиғини соламиз. Туз, мурч, лимон соки зайтун ёғини солиб аралаштириб оламиз. Тарелкага солиб помидорларни қўйиб устидан хоҳишга кўра сыр сепамиз. Албатта тайерлаб куринг туйимли мазали ва фойдали салат❤️
Ёқишига ишонаман. Тавсия қиламан🥗
@soglomturmush_tarzi
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги билан барча ватандошларимизни муборакбод этаман.

Ватанимиз тинч, халқимиз бой бўлсин, қонунларимиз доим амалда, халқ учун хизмат қилишини тилайман!

@soglomturmush_tarzi
#Фикр
Барча вируслардан энг яхши химоя таблеткалар ва эмлашлар эмас, балки бизнинг иммунитетимиздир! Тўғри овқатланиш, доимий ҳаракатда бўлган ҳаёт-спорт билан шуғулланиш ёки жисмоний тарбия, ёмон одатлардан йироқ юриш, шунингдек рухий холатимизнинг ижобий барқарорлиги билан биз бутун умр давомида мукаммал соғлиқнинг кафолатини оламиз, шунингдек ўзимизни деярли барча касалликлардан 💯 фоизли ҳимоя қиламиз. Буларнинг барчаси бепул, шундай эмасми😊?
Шундай экан ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига бефарқ бўлманг!

@soglomturmush_tarzi
♨️Иммунитетимиз кушандалари ♨️
Кунлар совуб тез тез шамоллашимиз, касал бўлишимиз холатларини кўп кузатамиз.Пандемия холатида ўзимизни ва оила аъзоларимизни нихоятда эхтиёт қилишимиз жудаям мухим☝️Ушбу холатлар иммунитет тушишига ва тез тез касалланишга олиб келади:
🔰Керагидан ортиқ оғир жисмоний машғулотлар!
🔰Доимий чарчоқ ва меъёрда ухламаслик!
🔰Нотўғри овқатланиш ёки доимий бир хилликда номутаносиб овқатланиш!
🔰Касалликдан тўлик тузалмай оёқда ўтқазиб юбориш!
🔰Оқсил, углевод, ёғлар балансини бузиб овқатланиш ёки очлик кунлари!
🔰Стрессс доимий асабийлик,жиззакилик!
🔰Рухий холатимиздаги ховотирлик, тушкунлик ва ношукрлик холати!
Аллох панохида бўлинглар доим соғлик тилаб Исаходжаева Хабиба 🌺
@soglomturmush_tarzi
🌟Соғлом бахтли ва омадли бўлиш сирлари.🌟


1⃣ Муаммолар ҳақида ўйламанг! Бу энг биринчи ва муҳим қоидалардан бири. Сизда бор муаммолар бошқаларда йўқ, дейсизми?! Уларни ечиш йўлларини изланг!

2⃣ Ҳеч қачон, қандай вазият бўлишидан қатъи назар қаддингизни эгманг! Эгилиб борганингиз сайин муаммолар гирдобига чўкиб кетаверасиз. Аксини қилсангиз, ўз-ўзидан ечимни ҳам тополасиз.

3⃣ Тушкунликка тушманг! Ҳар бир синовни неъмат ё хикмат билинг.Ҳар бир кундан завқланиб яшанг!

3⃣ Тинглашни ўрганинг! Ўз фикрингизни ҳеч кимга уқтирманг. Шундай тингловчи бўлингки, атрофингиздагиларнинг ўзлари сизга талпинишсин.

4⃣ Руҳингиз ва жисмингизни Аллоҳ берган неъмат дея авайланг! Соғлом турмуш тарзига доим риоя қилинг!

5⃣Кимнингдир нусхасига айланманг. Ўз услубингизни топинг. Бировларнинг кийиниши, юриш-туришига ҳавас қилишингиз мумкин. Аммо худди унингдек бўлишга ҳаракат қилманг.

6⃣ Доим яхши ният ва яхши гумонда бўлинг. Ҳар бир кўрган кунимиз ниятларимиздан эканлигини унутманг!

7⃣ Ҳалол вм харомга жиддий ахамият беринг.Харомдан хазар қилиб ҳалолга риоя
қилинг.

8️⃣ Суҳбатлашаётганда баланд овозда гапирманг. Атрофингизда ҳеч ким бўлмаса ҳам барибир эҳтиётингизни қилганингиз маъқул. Бирор воқеани эшитсангиз, ҳиссиётларингизни (кўз ёш масалан) йўлакдан ўтиб-кетиб турганларга кўрсатиш шарт эмас.

9⃣ Донолигингизни кўрасатаверманг. Айниқса, сиздан ёши катталар билан суҳбатлашганда. Кучли жинс вакилларига салгина ён босиб, итоатаор бўлиш фойда беради.

1⃣0⃣ Лабингиздан табассум аримасин. Ҳар қандай вазиятда ҳам кулиб туринг. Шунда сизга нисбатан бўлган ҳурмат, эътибор ва меҳр ортиб боради.

1⃣1⃣ Ўзингиз ҳақингизда камроқ гапиринг. Одамларни қизиқтирган суҳбатдош бўлиш учун сирлилик фойдадан ҳоли эмас.

@soglomturmush_tarzi
Соғлом турмуш тарзига риоя қилиб иммун тизимни мустахкамлаб меёрдаги вазнга эга бўлишнинг асосий олтин коидалари!

Биз сиз учун кўпчилик тез-тез унутиб қўядиган соғлом турмуш тарзининг асосий қоидаларни тўпладик.
👇👇
🕋📿Кунингизни , сув ичишни, овқатланишни, кундалик қадамларни "Бисмиллах" билан бошлашга қатьий риоя килинг ва одатланинг.

🏡🏘Яшаш тарзингизни ўзгартиринг
Соғлом овқатланиш— бу вақтинчалик чора эмас, балки бутун ҳаётингиз давомида амал қилишга тўғри келадиган фойдали одат. Буни тушуниб етганингиздагина қоидаларни бузиш камаяди.☝🏾 Албатта, ҳар куни иродангизни ишга солишга тўғри келади. Ўзингиз учун энг муҳимини белгилаб олинг ва аниқ тузилган режага амал қилинг.
💧💧Тана вазнингиз учун норма миқдоридаги сувни ичишни одатланинг. Тўғри ва етарли ичилган сув моддалар алмашинуви ва метаболизмни меёрлаштирувчи асосий воситадир!!!
🍭🍬Севимли ширинликлар ўрнини босувчи ўхшашини топинг
Агар сиз стрессни пишириқлар ва конфетлар билан босишга одатланиб қолган бўлсангиз, уларни нахорда асал , олма ва сабзига алмаштиринг. Ўзингизни оқловчи баҳоналар кидирманг!

🍔🍟Зарарли озиқ-овқатларга қарши уруш эълон қилинг
Таомномадан нон , хамирли оғир таомлар ва маргаринли пишириқлар, ширин газли ичимликлар, пакетли шарбатлар, ширинлигу конфетлар, картошка фри, чипслар ва албатта "Фаст Фуд"ни чиқариб ташланг.

🏃‍♀️🤸‍♀️Мунтазам равишда харакатда бўлинг -осон усули пиёда юришни одатланиш!!!
Спорт машғулотларининг энг яхшиси мунтазам бажариладиганидир!

Мунтазам тартибда овқатланинг кунига 3 махал нонушта билан кечки овкат ораси10-12 соат оралиғида бўлмоғи лозим. Тушлик шу вактнинг ўртасида. Соғлом хаётни танлаб ортиқча вазндан халос бўлишни истаганлар , яхши натижага эришмоқчи бўлганлар 3 махалдан ортиқ овқат емасликлари тавсия қилинади .

📝📒Кун тартибига риоя қилинг ва хар тонг кунни тўғри тақсимлаб олинг.
Аниқ тузилган режага риоя қилсангиз, машқларни ҳам,уй ишларини ҳам бажаришга улгурасиз.

♻️Оқсил, ёғ ва углеводни тўғри балансда ва меёрда истемол килинг!!!
Танаввул қилмокчи бўлган хар бир луқмангизни қатьий назорат килинг!!!
( Бу луқма халолми, фойдалими, нима учун еяпман каби саволлар билан)
🤲 Овқатланиб бўлиб ризқни етказган Аллохга хамд айтиш ва дуо килишни унутманг!
🔺️Энг мухими шу қоидаларга- Чин дилдан,
Яхши ният билан, Хурсандчилик ила
Хаётдан завқланиш ва Шукроналик хисси билан
РИОЯ ҚИЛИНГ ВА ДОИМО СОҒЛОМ ВА ГЎЗАЛ БЎЛИНГ💃💃💃!!!

Хар бир қоида юзасидан кенг ёритилган тавсияларни каналда- мақолалар ҳавола қилинган😊.
Чексиз меҳр ила Хабиба❤️

Яқинларингизга улашинг ва биз билан бирга бўлинг
⬇️
@soglomturmush_tarzi
🔸СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ЁШЛИКДАН СИНГДИРИШ!🔸

🔹 Овқатини охиригача еб қўйишга зўрламанг.

Боладан ҳеч қачон ликопчасидаги овқатни охиригача еб қўйиши талаб қилманг. Бу – унинг иродасига қарши боришдир. Бола руҳий қийналиши ва ошқозони катталашишига кейинчалик семиришга сабаб бўлиши мумкин.

🔹 Болага юрган жойида нарса ейишини таъқиқлаб қўйинг.

Ҳар бир таомнинг ўз тартиби бўлиши лозим: безатилган дастурхон, чиройли идишлар ва бола ўз вақтида еб улгуриши учун етарлича вақт керак.

🔹Фарзандингиз кимёвий қўшимча маҳсулотларни камроқ ейишига эътибор қаратинг.

Умуман маън қилмасангизда, конфет, хўрозқанд, сақич ва бошқа кимёвий қўшимчали ширинликлар истеъмолини камайтиришга ҳаракат қилинг. Кейинчалик болангиз ушбу одатларга ўрганиб қолади ва унинг талаблари мактаб ёшига етганда билинади. Бундан ташқари, у ёшлигидан мева ҳамда сабзавотларни ейишга одатланиб, уларни яхши кўриб қолса, соғлом овқатланиш тарзига ўргатган бўласиз. Ширинликлар ўрнида эса мевали мармеладлар ва табиий шоколадни иссиқ чой билан ичиринг.

🔹 Зарарли ёғлардан сақланг.

Болаларни колбаса, сосиска, фастфуд каби маҳсулотлар билан боқманг. Маргарин ва бошқа турдаги узоқ вақт сақланувчи сунъий синтезланган ёғлар оксидланмайди. Дўконларда сотилувчи кимёвий маза берилган чипс (қовурилган картошка), сухариклар ҳам шулар қаторида.

🔹 Газланган сувдан воз кечинг.

Болангизни табиий шарбатлар, компот ва қайнатилган сув ичишига ўргатинг. Шунда сиз уни газланган кимёвий сувдан четлатасиз.

🔹 Таомдан мукофот ёки жазо ўрнида фойдаланманг.

Ўзингни яхши тутсанг, сенга конфет олиб бераман сўзлари остида келажакда болангиз асабий анорексия ёки булимия билан ҳасталаниши каби илдиз яшириндир. Таом билан жазолаш ҳам: “Овқатингни емасанг, музқаймоқ ҳам йўқ” – бу ҳам юқоридаги сабабга кўра нотўғри чора.

🔹 Овқатни едириш учун туз ёки шакар қўшиб берманг.

Маҳсулот таркибида меъёрдан кўп туз ёки шакар жиддий ҳасталикларга олиб келиши мумкин. Бошидаги 10 ой давомида болалар учун бир суткалик меъёр 0,2 граммни ташкил қилади, 10-12 ойлик болалар учун эса – суткасига 0,35 грамм. Бу ёшда болалар тузни қўшимча овқатдан (сабзавот, гўшт ва донли маҳсулотлар) олишади. Бир ёшдан кейин болаларнинг тузга бўлган эҳтиёжи суткасига 0,5 граммни ташкил қилади. Вақти билан бу кўрсатгич суткасига 4-5 граммгача (катталар учун меъёр) ўсади.

🔹 Ҳамжиҳатликни сақланг.

Оила аъзоларингиз билан бирдамликни сақланг ва оиладаги бошқаларни ҳам ушбу “олтин қоида” га ўргатинг. Шундагина фарзандингиз маданий шаклланиб, ёшлигидан тўғри овқатланиш одобларига риоя қилишни ўрганади.

Каналимизга кириш учун босинг 👇

@soglomturmush_tarzi