Соғлом турмуш тарзи!
472 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
🌟Соғлом бахтли ва омадли бўлиш сирлари.🌟


1⃣ Муаммолар ҳақида ўйламанг! Бу энг биринчи ва муҳим қоидалардан бири. Сизда бор муаммолар бошқаларда йўқ, дейсизми?! Уларни ечиш йўлларини изланг!

2⃣ Ҳеч қачон, қандай вазият бўлишидан қатъи назар қаддингизни эгманг! Эгилиб борганингиз сайин муаммолар гирдобига чўкиб кетаверасиз. Аксини қилсангиз, ўз-ўзидан ечимни ҳам тополасиз.

3⃣ Тушкунликка тушманг! Ҳар бир синовни неъмат ё хикмат билинг.Ҳар бир кундан завқланиб яшанг!

3⃣ Тинглашни ўрганинг! Ўз фикрингизни ҳеч кимга уқтирманг. Шундай тингловчи бўлингки, атрофингиздагиларнинг ўзлари сизга талпинишсин.

4⃣ Руҳингиз ва жисмингизни Аллоҳ берган неъмат дея авайланг! Соғлом турмуш тарзига доим риоя қилинг!

5⃣Кимнингдир нусхасига айланманг. Ўз услубингизни топинг. Бировларнинг кийиниши, юриш-туришига ҳавас қилишингиз мумкин. Аммо худди унингдек бўлишга ҳаракат қилманг.

6⃣ Доим яхши ният ва яхши гумонда бўлинг. Ҳар бир кўрган кунимиз ниятларимиздан эканлигини унутманг!

7⃣ Ҳалол вм харомга жиддий ахамият беринг.Харомдан хазар қилиб ҳалолга риоя
қилинг.

8️⃣ Суҳбатлашаётганда баланд овозда гапирманг. Атрофингизда ҳеч ким бўлмаса ҳам барибир эҳтиётингизни қилганингиз маъқул. Бирор воқеани эшитсангиз, ҳиссиётларингизни (кўз ёш масалан) йўлакдан ўтиб-кетиб турганларга кўрсатиш шарт эмас.

9⃣ Донолигингизни кўрасатаверманг. Айниқса, сиздан ёши катталар билан суҳбатлашганда. Кучли жинс вакилларига салгина ён босиб, итоатаор бўлиш фойда беради.

1⃣0⃣ Лабингиздан табассум аримасин. Ҳар қандай вазиятда ҳам кулиб туринг. Шунда сизга нисбатан бўлган ҳурмат, эътибор ва меҳр ортиб боради.

1⃣1⃣ Ўзингиз ҳақингизда камроқ гапиринг. Одамларни қизиқтирган суҳбатдош бўлиш учун сирлилик фойдадан ҳоли эмас.

@soglomturmush_tarzi
Соғлом турмуш тарзига риоя қилиб иммун тизимни мустахкамлаб меёрдаги вазнга эга бўлишнинг асосий олтин коидалари!

Биз сиз учун кўпчилик тез-тез унутиб қўядиган соғлом турмуш тарзининг асосий қоидаларни тўпладик.
👇👇
🕋📿Кунингизни , сув ичишни, овқатланишни, кундалик қадамларни "Бисмиллах" билан бошлашга қатьий риоя килинг ва одатланинг.

🏡🏘Яшаш тарзингизни ўзгартиринг
Соғлом овқатланиш— бу вақтинчалик чора эмас, балки бутун ҳаётингиз давомида амал қилишга тўғри келадиган фойдали одат. Буни тушуниб етганингиздагина қоидаларни бузиш камаяди.☝🏾 Албатта, ҳар куни иродангизни ишга солишга тўғри келади. Ўзингиз учун энг муҳимини белгилаб олинг ва аниқ тузилган режага амал қилинг.
💧💧Тана вазнингиз учун норма миқдоридаги сувни ичишни одатланинг. Тўғри ва етарли ичилган сув моддалар алмашинуви ва метаболизмни меёрлаштирувчи асосий воситадир!!!
🍭🍬Севимли ширинликлар ўрнини босувчи ўхшашини топинг
Агар сиз стрессни пишириқлар ва конфетлар билан босишга одатланиб қолган бўлсангиз, уларни нахорда асал , олма ва сабзига алмаштиринг. Ўзингизни оқловчи баҳоналар кидирманг!

🍔🍟Зарарли озиқ-овқатларга қарши уруш эълон қилинг
Таомномадан нон , хамирли оғир таомлар ва маргаринли пишириқлар, ширин газли ичимликлар, пакетли шарбатлар, ширинлигу конфетлар, картошка фри, чипслар ва албатта "Фаст Фуд"ни чиқариб ташланг.

🏃‍♀️🤸‍♀️Мунтазам равишда харакатда бўлинг -осон усули пиёда юришни одатланиш!!!
Спорт машғулотларининг энг яхшиси мунтазам бажариладиганидир!

Мунтазам тартибда овқатланинг кунига 3 махал нонушта билан кечки овкат ораси10-12 соат оралиғида бўлмоғи лозим. Тушлик шу вактнинг ўртасида. Соғлом хаётни танлаб ортиқча вазндан халос бўлишни истаганлар , яхши натижага эришмоқчи бўлганлар 3 махалдан ортиқ овқат емасликлари тавсия қилинади .

📝📒Кун тартибига риоя қилинг ва хар тонг кунни тўғри тақсимлаб олинг.
Аниқ тузилган режага риоя қилсангиз, машқларни ҳам,уй ишларини ҳам бажаришга улгурасиз.

♻️Оқсил, ёғ ва углеводни тўғри балансда ва меёрда истемол килинг!!!
Танаввул қилмокчи бўлган хар бир луқмангизни қатьий назорат килинг!!!
( Бу луқма халолми, фойдалими, нима учун еяпман каби саволлар билан)
🤲 Овқатланиб бўлиб ризқни етказган Аллохга хамд айтиш ва дуо килишни унутманг!
🔺️Энг мухими шу қоидаларга- Чин дилдан,
Яхши ният билан, Хурсандчилик ила
Хаётдан завқланиш ва Шукроналик хисси билан
РИОЯ ҚИЛИНГ ВА ДОИМО СОҒЛОМ ВА ГЎЗАЛ БЎЛИНГ💃💃💃!!!

Хар бир қоида юзасидан кенг ёритилган тавсияларни каналда- мақолалар ҳавола қилинган😊.
Чексиз меҳр ила Хабиба❤️

Яқинларингизга улашинг ва биз билан бирга бўлинг
⬇️
@soglomturmush_tarzi
🔸СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ЁШЛИКДАН СИНГДИРИШ!🔸

🔹 Овқатини охиригача еб қўйишга зўрламанг.

Боладан ҳеч қачон ликопчасидаги овқатни охиригача еб қўйиши талаб қилманг. Бу – унинг иродасига қарши боришдир. Бола руҳий қийналиши ва ошқозони катталашишига кейинчалик семиришга сабаб бўлиши мумкин.

🔹 Болага юрган жойида нарса ейишини таъқиқлаб қўйинг.

Ҳар бир таомнинг ўз тартиби бўлиши лозим: безатилган дастурхон, чиройли идишлар ва бола ўз вақтида еб улгуриши учун етарлича вақт керак.

🔹Фарзандингиз кимёвий қўшимча маҳсулотларни камроқ ейишига эътибор қаратинг.

Умуман маън қилмасангизда, конфет, хўрозқанд, сақич ва бошқа кимёвий қўшимчали ширинликлар истеъмолини камайтиришга ҳаракат қилинг. Кейинчалик болангиз ушбу одатларга ўрганиб қолади ва унинг талаблари мактаб ёшига етганда билинади. Бундан ташқари, у ёшлигидан мева ҳамда сабзавотларни ейишга одатланиб, уларни яхши кўриб қолса, соғлом овқатланиш тарзига ўргатган бўласиз. Ширинликлар ўрнида эса мевали мармеладлар ва табиий шоколадни иссиқ чой билан ичиринг.

🔹 Зарарли ёғлардан сақланг.

Болаларни колбаса, сосиска, фастфуд каби маҳсулотлар билан боқманг. Маргарин ва бошқа турдаги узоқ вақт сақланувчи сунъий синтезланган ёғлар оксидланмайди. Дўконларда сотилувчи кимёвий маза берилган чипс (қовурилган картошка), сухариклар ҳам шулар қаторида.

🔹 Газланган сувдан воз кечинг.

Болангизни табиий шарбатлар, компот ва қайнатилган сув ичишига ўргатинг. Шунда сиз уни газланган кимёвий сувдан четлатасиз.

🔹 Таомдан мукофот ёки жазо ўрнида фойдаланманг.

Ўзингни яхши тутсанг, сенга конфет олиб бераман сўзлари остида келажакда болангиз асабий анорексия ёки булимия билан ҳасталаниши каби илдиз яшириндир. Таом билан жазолаш ҳам: “Овқатингни емасанг, музқаймоқ ҳам йўқ” – бу ҳам юқоридаги сабабга кўра нотўғри чора.

🔹 Овқатни едириш учун туз ёки шакар қўшиб берманг.

Маҳсулот таркибида меъёрдан кўп туз ёки шакар жиддий ҳасталикларга олиб келиши мумкин. Бошидаги 10 ой давомида болалар учун бир суткалик меъёр 0,2 граммни ташкил қилади, 10-12 ойлик болалар учун эса – суткасига 0,35 грамм. Бу ёшда болалар тузни қўшимча овқатдан (сабзавот, гўшт ва донли маҳсулотлар) олишади. Бир ёшдан кейин болаларнинг тузга бўлган эҳтиёжи суткасига 0,5 граммни ташкил қилади. Вақти билан бу кўрсатгич суткасига 4-5 граммгача (катталар учун меъёр) ўсади.

🔹 Ҳамжиҳатликни сақланг.

Оила аъзоларингиз билан бирдамликни сақланг ва оиладаги бошқаларни ҳам ушбу “олтин қоида” га ўргатинг. Шундагина фарзандингиз маданий шаклланиб, ёшлигидан тўғри овқатланиш одобларига риоя қилишни ўрганади.

Каналимизга кириш учун босинг 👇

@soglomturmush_tarzi
#Буни_билиш_керак

РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий)
13. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).

@soglomturmush_tarzi
Хурматли ва қадрдон каналим аъзолари. Инстаграмм дага тўғридан тўғри эфирни ўтказиб юборманг😍😍

@soglomturmush_tarzi
Саволарни dilobar_endocrinolog гa йўллашингиз мумкин.
@soglomturmush_tarzi
🟢​​Озиб олдингизми? Натижани сақлаб қолинг!🟢

🔻Маълумотларга кўра, озгач, яна қайта семириб кетмаганлар атиги 5 фоизни ташкил этади. Хўш, нима учун қолган 95 фоиз инсон яна семиради ва озиш йўлларини қидиришга мажбур бўлади?

🔺«Нега яна семиряпман?»⁉️
қайта озиш одатда, аввалдан нотўғри озиш оқибати бўлади. Кўпчилик «Бир ҳафта чидаб турсам, кейин бемалол яшайвераман», деган фикрда озади. Афсуски, организм сизнинг бу макрингизга чув тушмайди. Бемалол овқатлангач, бўшаб қолган тери ости яна ёғга тўла бошлайди. Боз устига, аввалгидан ҳам кўпроқ семирганингизни сезиб қоласиз. Гап шундаки, организм ёғни энергия учун сарфлайди. У мабодо “очарчилик” бошланиб, одамга қувват етишмаса, тери остида йиғилган ёғ захирасини ишлата бошлайди. Билсангиз , организм "яшаш учун кураш"; механизмига дастурланган. Сиз парҳез қилганингизда, организмда «очарчилик бошланди» деган фикрга келади ва захира ғамлашни бошлайди. Бунинг устига кам ҳаракат қилсангиз, захира борган сари ортиб бораверади. Шунингдек, қисқа муддатли парҳезларда, озиш ёғлар хисобига эмас мушаклар массаси камайиши хисобига бўлади. Ёғлар эса айнан мушакда парчаланади. Улар кам бўлгач, парчаланиш жараёнлари ҳам шунга яраша бўлади-да.

🔹Яна бир гап: борди-ю, фитнес-клубларда бир ой давомида озган бўлсангиз-у натижадан хурсанд бўлиб, машғулотларни ташлаб қўйсангиз, яна семира бошлашингиз табиий. Негаки, организм маълум бир миқдорда қувват сарфлашга мослашади. У кўниккан қувватни кетказмаса, яна ёғ йиғила бошлайди.

🔸Хулоса шуки: агар сиз нафақат озиш, балки унинг натижасини сақлаб қолишни мақсад қилган бўлсангиз, илгариги «бемалол ҳаёт» эмас, бир умрга Соғлом турмуш тарзи ҳақида ўйланг.

🔴Нима еймиз?🔴

▪️Организмни оч қолдирмаслик жуда муҳим. Аммо бу тўйиб овқатланиш дегани эмас. Кам-камдан 3-5 маҳал овқатланиш назарда тутиляпти.

▪️Шунингдек, сув ичиш тартибини ҳам унутманг: ҳар куни 2-3 л сув ёки шакарсиз кўк чой ичиш керак. Шунда моддалар алмашинувини изга тушириб, ортиқча овқатланиб қўйишдан сақланасиз.

▪️Таомномада барча турдаги маҳсулотлар бўлиши лозим: оқсиллар,фойдали ёғлар бошоқлилар, дуккаклилар, сабзавот ва мевалар,кўкатлар ва сут маҳсулотлари. Борди-ю, бирор маҳсулот танқислик қилса, организм етарлича витамин ва минераллар билан тўйинмайди ва очликни ҳис қилади. Бунинг натижасида эса яна кўпроқ овқатланиб қўйганингизни билмай қоласиз.

▪️Сайрга чиқамиз!
жисмоний машқларсиз натижани ушлаб туриш мушкул. Энг оддийси – вазнни қайтармаслик учун кунига тахминан 5 мингта қадам ташлаш керак. Тўғри овқатланиш билан бирга! Бунда оддий уй юмушларини бажаришдаги ҳаракатлар иш бермайди. Ярим – бир соат тез ҳаракатлар билан юришнинг фойдаси бўлади. Масалан, дўконга чиқишда пиёда юриш, лифтда кўтарилишни унутиш яхши фикр, ва у куннинг маълум бир вақтида, мунтазам бажарилиши керак.

▪️Бунга ҳафтасига 20–30 дақиқалик фитнесни қўшсангиз, жуда соз бўлади. Исталган машқни танланг: оддий аэробика, рақс, арқонда сакраш, "приседание", йога, велосипедда учиш ва ҳ.к. Асосийси, машғулотлар роҳат бағишлаши керак.
🟢СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА РИОЯ ҚИЛИБ ДОИМ СОҒЛОМ ВА ГЎЗАЛ БЎЛИНГ самимият ила Хабиба♥️

@soglomturmush_tarzi
СИНАБ КЎРИНГ!!!

🌟КЕЧИРИШ🌟

Ўтган барча кўнгилсизлик
ларни кечиринг ва қўйиб юборинг. Ахир бу ҳафагарчиликлар сиз учун заҳар. Бу заҳарни хар куни ичасиз лекин бу сиз билан бирга кўпчиликни заҳарлайди.
КЕЧИРИШ бу эсдан чиқариш эмас балки бу заҳарли хотираларсиз яшашдир. Кечиринг!

🌟КЕЧИРИМ СЎРАШ🌟

Ўзингизни айбдорлик хиссидан озод килинг!
Бу юк хафагарчилик юки билан тенг. Бу юкни ўзингиз билан кўтариб юрманг.
КЕЧИРИШни билиш бу ақлли инсоннинг иши.
КЕЧИРИМ СЎРАШ ни билиш эса кучли инсоннинг ишидир.
Кучли ва ақлли булинг!

🌟ШУКРОНАЛИК🌟

ШУКРОНАликни факат сизга яхшилик килинганда эмас балки хаётнинг ҳар бир берган нарсаси учун ишлатинг ва шунга ўрганинг. Шундагина хает яна бошқа сиз хохлаган нарсаларизни беради.
Шукроналик бу ўзингиз учун фойдали чунки сиз шу орқали позитив энергия билан туйиниб турасиз. Шукурли бўлинг!

🌟 ЮТУКЛАРИНГИЗНИ ЭСЛАНГ🌟

Сизнинг ўтмишингиз келажагингиз пойдевори!
Ўтиб бораетган йилда қандай ютуқларга эришдингиз сарҳисоб қилиб кўринг.
Қандай қийинчиликларни бошдан кечирдингиз ва бу қийинчиликлардан ўзингизга қандай дарс олдингиз. Буни эслаб кўринг
Ўзингизга хаққоний бўлинг. Хаққоний баҳоламагунингизча кейинги босқич иш бермайди.

🌟МАҚСАД ҚЎЙИШ🌟

Хаётингизда икки ҳил хатога йўл қўйилиши мумкин.
1.Аниқ режа қилинмасдан иш бошлаш.
2.Аниқ режа қилиниб, харакат қилмаслик.
Ҳар бир мақсадингиздаги иш бошлаганингизда бу иш учун тахминий вақт белгиланг.
Хоҳлаган мақсадингизни ўйланг ва хис қилиб кўринг. Суратини кўз олдингизга келтиринг ва хис қилинг. Орзу ва ниятларингизни режаланг ва бу орзуларингиз Яқин ўртада амалга ошишига чин дилдан ишонинг.

ОРЗУ ва НИЯТ қилинг бу жуда фойдали!
ИНШААЛЛОҲ НАТИЖАСИ КЎП КУТТИРМАЙДИ

БАХТЛИ БЎЛИШНИ БУГУНДАН БОШЛАНГ!

@soglomturmush_tarzi
Forwarded from Doctor Dilobar|Asosiy kanal
Тишлар ва Саломатлик орасида қандай боғлиқликлар бор, келинг кўриб чиқамиз 😊

🦷 Оғиз бўшлиғи ва тишлар саломатлигии организм умумий саломатлигининг муҳим ажралмас қисмидир.

🦷 Оғиз бўшлиғига ғамхўрлик қилиш нафақат организм саломатлигига, балки инсоннинг ўзига бўлган ишончи ортишига, ва ёрқин табассумига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

🦷 Оғиз бўшлиғи организмнинг "кириш дарвозаси" дир, шунинг учун оғиз бўшлиғи аъзолари ва тўқималаридаги ўзгаришлар беморнинг умумий соғлиғидаги ўзгаришларнинг ва касалликларнинг биринчи сигналлари бўлиши мумкин.

🦷 Ҳар қандай касалликнинг дастлабки белгиларини: ички органлар фаолияти бузилишлариини, ортиқча вазн, қандли диабетга моилликни беморнинг оғиз бўшлиғини текшириш ва тилдаги ўзгаришларни аниқлаш орқали тахминий ташхислан мумкин дея айта оламиз.

Эртага 13 декабрь , соат 15 00 да терапевт стоматолог врач Исаходжаева Ҳабиба билан бўлиб ўтадиган эфирни ўтказиб юборманг!
#Хайрли_кун_азизларим
Бошланган янги хафтага етказган Аллоҳга шукур💙

🔹Сиз борсизки омад ёнимда...
🔹Бахт мен томон шахдам
қадамлар..
🔹Хаёлингиз ҳар дам ёдимда...
🔹Дунёдаги яхши одамлар...


Хайрли кун қалбдошларим ! Кунларингиз хайрли ва баракотли амалларга тўла бўлсин.

@soglomturmush_tarzi
#РУХИЯТ

РУҲИЙ САЛОМАТЛИК САРИ 5 ҚАДАМ

1⃣ «Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Ана шу иборани ёдда сақланг.

2⃣ Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.

3⃣ «Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Оддий сўз бўлгани билан билиб айтилгани рост.

4⃣ Бир эшикни очиш учун иккинчисини ёпишга тўғри келади. Аммо ортда қолганини зичлаб ёпингки, кейин яна очиш истаги пайдо бўлмасин.

5⃣ Ишонинг! Бу туйғу ҳар биримиз учун ғоят зарур! Ҳатто атрофингиздагилар «тамом бўлди» дейишса ҳам, «яшашни энди бошлаяпман» дея ишонч билдиринг. Ўзингизга, қалбингизга ва танлаган йўлингизнинг тўғрилигига ишонинг!

@soglomturmush_tarzi
Тана вазни камайганда яъни озиш жараёнида оқсил камлиги- сабаб бўлиши мумкин:

🔴Чарчоққа
🔴Соч тўкилиши
🔴Мушаклар массаси камайишига
🔴Гормонлар этишмовчилигига
🔴Тери ва қон томирларининг эластиклиги пасайишига
🔴Тўғри овқатланишга риоя қилишга қарамай вазн ортишига

Оқсилга бўлган эҳтиёж ёшга, жинсга, жисмоний фаоллик даражасига ва умумий саломатликка қараб ўзгаради.

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОҚСИЛ БИЗНИНГ ВАЗНИМИЗГА ТАЪСИР КЎРСАТАДИ:

✔️ Тўйинганлик туйғусини кучайтиради ва очликни енгишга ёрдам беради
✔️ Мушаклар массасини қўллаб, метаболизмни тезлаштиради. Бу бизнинг танамиз томонидан калорияларни янада интенсив истеъмол қилинишига олиб келади.
✔️ Қондаги қанд миқдорини назорат қилишга ёрдам беради
✔️ Углеводга қарамликдан қутулишга ёрдам беради

Исаходжаева Хабиба❤️

@soglomturmush_tarzi
🟪ПП нима?🟪

Правильное питание" бу тўғри овқатланиш дегани. Бу қандай бўлади?
ПП бу кун давомида 5 ёки 3 маҳал Калория Оқсил Углевод ва Ёғлар балансига риоя қилиб овқатланишдир. Шундан 3 маҳали овқат, 2 маҳали эхтиёж сезилсагина "перекус"-тамадди хисобланади. Агар инсонлар ҳаёти давомида тўғри овқатланиб, организмига етарли сувни вақтида ичиб, хафтада хеч бўлмаса 3 марта жисмоний машқ бажариб туришса, ҳеч қачон ортиқча вазн йиғилмайди. Шу билан бирга қариш жараёни ҳам секинлашади.

💧Ҳар куни эрталаб уйқудан тургач, 2 стакан илиқ сув ичинг. Сувга бир чой қошиқ асал, икки бўлак лимон қўшсангиз янада фойдалироқ бўлиб, бу ёшлик элексири саналади. Камида 20 дақиқадан сўнг, нонушта қилинг. Кунлик ичиладиган сув меъёрига риоя қилиш моддалар алмашинувининг тўғри ишлашида, мушакларимиз терининг соғлом бўлишида катта ўрни бор. Сув ичишни бошлагандан 3-4 кун ўтиб терингиз тиниқ кайфиятингиз аъло бўлишини сезасиз .
🍳🌯Нонуштани асло ўтказиб юборманг! Айримлар нонушта қилмасдан озишга ҳаракат қилади. Бу энг нотўғри йўл. Нонушта бу организм учун старт хисобланади. Организмнинг ишлашига старт берилмаса у ёғларни қандай эритади?
🍛🥗Тўлақонли тушлик қилинг бу иссиқ таом ва албатта салат нонсиз!
🥘Кечки овқатда эса имкон қадар енгил таом танаввул қилишга харакат қилинг.Унутманг кечки энергияга сарфланмаган таом уйқу вақтида ёғларга айланади!!
🍞🥖Нонни ҳам қора нонга алмаштирилади. "Қора", кепакли хамиртуришсиз нон ёки" хлебцы"ни танлаб истеъмол қилинади. Кунда бир бўлакдан нонуштада ейилади. Нондан буткул воз кечиб бўлмайди.Оз оздан ейишга одатланинг.
☝️ Озиш қийин жараён бўлса-да, унга кўпчилик эриша олади. Тўлиқ очлик билан озиш мумкин, аммо вазн кўп ўтмай икки баробар қайтади.
😴Соғлом турмуш тарзида уйқунинг ҳам ўрни катта. Агар, ростдан ҳам озишга қарор қилган бўлсангиз, уйқуга 21:00-22:00 да ётиб, барвақт уйғонинг. Тўғри ва етарли уйқу гормонал тизим тўғри фаолиятининг калитидир.
🤝Озиб, қайта семириб кетмаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилинг:

♻️ ётишдан олдин 3 соат овқатланманг. Уйқуда калориялар ёғга айланади.
♻️кўп сув ичинг. Овқат тез хазм бўлиб, ёғга эмас, энергияга айланиши учун меъёрингиздаги сувни хўплаб хўплаб ичинг.
♻️ Ёғлар калорияга энг бой махсулот шунинг учун диққат билан фойдали ёғларни танлаб меъёрда истеъмол қилинг.
♻️ бир ўтиришда кўп эмас, меъёрни бузмай узоқ чайнаб ейишга одатланинг.
♻️жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланинг.
Осони эрта тонгда ва уйқу олдидан пиёда сайр қилинг.
♻️ сабзавот ва кўкатларни кўп истеъмол қилинг. Озаётган организмда витаминларга эхтиёж катта бўлади.Кўкат ва сабзавотлардаги табиий витаминлар организм томонидан осон қабул қилинади. Шунингдек, овқат хазм қилиш системасига ижобий таъсир кўрсатади.
♻️ Меваларни10дан 16 гача бўлган вақт оралиғида тамадди сифатида меёрда ейишга одатланинг.
♻️озаётган одам истаган нарсасини еёлмаганидан хафа бўлади. Шунинг учун ўзингиз истаган егуликлардан хафтада бир марта меъёрида ейишингиз мумкин. Шунда озиш стресс келтириб чиқармайди.
Самимият ила соғлом ва гўзал бўлишингиз тилаб Исаходжаева Хабиба 👩‍⚕

@soglomturmush_tarzi
УГЛЕВОДЛАРДАН ВОЗ КЕЧИШ КЕРАКМИ?
Нима учун организмга углеводлар керак?
1. Улар организмдаги асосий энергия манбаи;
2. Ҳужайралар ва тўқималар таркибининг тузилишида иштирок этиш;
3. Иммунитет тизимининг нормал ишлашини қўллаб-қувватлаш;
4. Метаболик жараёнларни тезлаштириш;
5. Улар кўплаб гормонлар таркибига киради.

Бир кунда бир одамга 500 г углевод керак (енг кам эҳтиёж кунига 100-150 г). Агар танангиздаги тез ва секин углеводлар кунлик минимал миқдорга етмаса, унда тана вазни ва иш қобилияти пасайиши, метаболик бузилишлар, интоксикация, чарчоқ ва апатия пайдо бўлиши мумкин.

Углеводларни хаддан ортиқ истеъмол қилиш (айниқса тез) ҳам мумкин эмас. Чунки, бу исталмаган вазн ортишига, ичакларда бижғиш жараёнларининг пайдо бўлишига, аллергия ёки диабетнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Фақат ажратиб олиш ва истеьмолдаги углевод миқдорини доим назорат қилиш керак!
Хулоса қилиб айтаманки хар бир танаввулда меъёрга амал қилиш соғлик гаровидир!!!
Исаходжаева Хабиба😊👌
@soglomturmush_tarzi
Кўриб таққоссланг хулоса ўзингиздан😊

@soglomturmush_tarzi
Кўриб таққоссланг хулоса ўзингиздан😊

@soglomturmush_tarzi
AССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Жума тонги хайрли
ва
файзли бўлсин!

Жума куни ибодат ва ийддир. Унинг ҳар бир сониясида яхшиликлар хазинаси бор. Ким қалбини кенг бўлишини истаса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотни кўпайтирсин!
📚(Ибн Қаййим.)
🤲Аллоҳ бизни Ўзи севган ва рози бўлганига муваффақ қилсин!
Ўзига яқин бўлиш ила бизни яшатсин!
Ошкора ва пинҳона зикр қилишни униттирмасин! Бундай гўзал кунда дуоларимизни ижобат қилсин!

🌹 Жума айёмингиз
муборак бўлсин! 🌹

@soglomturmush_tarzi
💦СУВ ҲИКМАТИ..💦

💧"Аллоҳ ичимлик сувини ҳидсиз, таъмсиз, рангсизқилиб яратганининг ҳикмати нима экан", деб ҳеч қизиқиб кўрганмисиз?

💧Агар сув рангли бўлганида:
Бутун тирик мавжудотларнинг, коинотларнинг ранги сувнинг рангидан ташкил топган бўлур эди.
" Сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?
(Анбиё 30)

💧Агар сувнинг таъми бўлганида эди:
Жамиики озиқ-овқатлар, мевалару сабзавотларнинг таъми бир хил, сувнинг таъмидай бўлган бўлур эди. Уларни қандай қилиб яхши дея олардингиз?
"Узумлар, боғлар, экинзорлар, шохланган ва шохланмаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғорилар ва уларнинг баъзиларининг мевасини баъзилариникидан афзал қиламиз. Бунда, албатта, ақл ишлатувчи қабилалар учун оят белгилар бордир. (Раъд 4)

💧Агар сувнинг ҳиди бўлганида эди:
Барча озиқ-овқатларнинг ҳиди бир хил бўлган бўлур эди. Уларни қандай қилиб бир-биридан фарқлаб, ажрата олардингиз?

💧Лекин Аллоҳнинг ҳикмати яратилишда биз ичаётган чучук сувни ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликларни суғорилаётган сувларни ҳидсиз, таъмсиз, рангсиз бўлишини талаб қилиб, яратди.
Бу гўзал ҳикмат фақатгина ҳаётий сувда тўхтабгина қолган эмас. Мана бу турли сувларга ҳам эътиборингизни қаратинг..
Қулоқ суви ... аччиқ
Кўз суви ... шўр
Оғиз суви ... чучук?

💧Аллоҳнинг Раҳмати қулоқ сувини ғоятда аччиқ бўлишини талаб қилди. Бунга сабаб эса, қулоқларга кирадиган ҳар қандай кичик-кичик қўнғизу ҳашаротлардан ҳимоя қилиш эди.

💧Кўз сувини шўр қилиб яратилишига сабаб, бу шаффоф кўзларни ҳар хил чанг-ғуборлардан (микроблардан) ва зарарли бўлган нарсалардан асраб авайлаш эди.

💧Оғиз сувининг чучуклигига сабаб эса, нарсаларнинг таъмини бир-биридан ажратиб олиш қобилиятига эга бўлиш учун, чучук қилиб яратилди.

@soglomturmush_tarzi
Ассалому алейкум!
Яна бир АЛЛОҲНИНИНГ БЕРГАН ЯНГИ ТОНГИ УЧУН БЕҲИСОБ ШУКУР!
​​​​СЕВГИ ва МЕҲР оламни қуткаради...
Асли инсонга нима керак???
Озгина МЕҲР, ЭЪТИБОР КЕРАКЛИГИНИ ХИС ҚИЛИШ... УНИ ОЗГИНА ҚАДРЛАШЛАРИ...
Шу холос...

Чунки бу танани инсон қилиб турган нарса - бу РУҲ.
Руҳ эса севгидан яралган...
Келинглар, хаммамиз яқинларимизга, бир- биримизга танқидий назар билан эмас, меҳр билан қараймиз!!!
Келинг, эьтиборимизни уларни камчилигига эмас, фазилатларига қаратамиз!!!
Ахир ҳар бир инсон - бу бизнинг аксимиз, яьни ўзимиз!!!
Келинг оғзимиздан танқид ўрнига мақтов, гина ўрнига хол сўраш, айблов ўрнига озгина Ширин сўз чиқсин!!
Бу жудаям осон!!
"Мен яхши гапирдим, уям шундай қилиши керак"- демаймиз.
Шунчаки бўлишамиз меҳримиз билан.
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА МЕН СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН ДЕБ АЙТИШНИ УНУТМАНГ !💜

@soglomturmush_tarzi