Соғлом турмуш тарзи!
475 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ
МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун 1 сентябрь - мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами!

Азиз Ватандошлар!
Барчангизга бугунги улуғ байрамимиз - Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 30-йиллик байрами муборак бўлсин!

Ушбу қутлуғ байрам ҳар бир хонадонга қут-барака, тотувлик ва фаровон ҳаёт бахшида этсин. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, дастурхонимизда тўкинчилик бўлсин.
Юртимизни бало - офатлар тезроқ тарк этсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Самимият ила Др Хабиба 👩🏻‍⚕️

@soglomturmush_tarzi
НАМОЗНИНГ ИНСОН ЖИСМИ ВА РУХИЯТИ СОҒЛИГИГА ФОЙДАЛАРИ

📿1. Инсон намозда Аллоҳ билан ёлғиз гаплашади, Ундан мадад сўрайди, барча дарду ҳасратларини тўкиб солади, ўткинчи дунё ғам-ташвишларини бироз бўлса-да унутиб, руҳан енгиллашади. Рухий тетик инсоннинг жисми хам соғлом бўлади.
🏆2. Намоз иродани мустаҳкамлайди.
👳‍♂3. Намоз кишини одобли, самимий, виқорли қилади, унга дунёнинг асл моҳиятини англатади, вақтни тежашга,тартибга, покликка сабрга ўргатади.
😊4. Намозхон барчанинг ҳурматини, ишончини қозонади, юзи нурли бўлади.
5. Намоздаги ҳаракатлар куннинг маълум вақтларида доимий бажарилгани учун инсонни тетик тутади.
🩸6. Таҳорат олиш, намоз ўқиш чоғида бош мия, нафас йўллари, оғиз бўшлиғи, буйрак, жигар, ўпка, юрак каби тизим ва а’золар покланиб кислород билан та’минланиб ўз маромида ишлайди.
🦠7.Аллоҳнинг қудрати билан Намоз ўқиганда ташқи салбий таассуротларга ҳимоя реакцияси кучаяди, организмнинг рухий ва жисмий қуввати ошади, иммун тизим барқарорлашиб, инфекцион юқумли касалликларга чалиниш кескин камаяди.
🧎‍♂8. Ибодат чоғидаги жисмоний ҳаракатлар таянч харакат тизими меъёрда ишлашини таъминлайди, бўғимларда туз йиғилишни олдини олади, сокинлик, яхши кайфият бахш этади.
🧠9. Бир кунда ўртача 80 марта сажда қилган инсон миясида мунтазам тарзда қон айланиши таьминланиши хисобига бош мия қон томирларида склеротик тиқилмалар хосил бўлмаслиги таъминланади . Бу намозхонда хотира сустлиги ва инсульт касаллигига чалинишни олдини олади.

🤲Жисм ва рухият саломатлиги учун фойда ФАРЗ ИБОДАТНИ буюрган Аллоҳга хамду санолар бўлсин!

Жисму рухиятингизга доим соғлик тилаб Исаходжаева Хабиба ❤️

@soglomturmush_tarzi
⛔️Озишга тўсқинлик қилувчи
9 сабаб⛔️
1️⃣Ёғни меёрдан ортиқ
истеьмол қилиш🥃
2️⃣Юқори калорияли
данакли, ёнғоқ,
писталарни🌰🥜 қўп
истеьмол қилиш.
3️⃣Шакар ва оддий🍬🍭
углеводларни меъёрдан
кўп истеьмол қилиш.
4️⃣КАМ УХЛАШ!!! 😴🛌
5️⃣ Доимий стресс,
асабийлик!🤬🤯
6️⃣ Трансёғларни майонез,
маргарин, бутерброд
ёғларини истеьмол
қилиш.🥪🧈
7️⃣ Клечатка кам истеъмол
қилиш.🌿🌱🥬🥦
8️⃣ Жисмоний машғулотни
мўтадиллаштириш.🧘‍♀⛹‍♀
9️⃣ Рационда Оқсил🍗🍖🐟
миқдорининг камлиги.
Исаходжаева Хабиба.❤️
@soglomturmush_tarzi
🔴НЕГА БИЗ1200-1500 Ккал ОВҚАТЛАНСАКДА ВАЗН ЙЎҚОТМАЙМИЗ ?🔴


Сиз узоқ вакт диеталар орқали керак бўлганидан кам овқатланишга харакат киласиз ва тана вазн йўқотиши керак деб хисоблайсиз, аммо у вазн йуқотмайди. Бундай вазиятда кўпчилик янада каттароқ, аммо одатий хатога йул қўядилар - улар унданда камроқ овқат ейишни бошлайдилар. Яъни калорияларни янада камайтириш учун. Сўнгра улар 200грдан 1 килограммгача вазн ташлайдилар ва яна вазн йуқотмайдилар .... Ихтиёрий равишда нега организмим бундай ишлаяпти, мен диетик овкатланяпман аммо вазн йуқотмаяпман организмим қандайдир нотўғри ёки бирон бир хатоликда ишлаяптими деб уйлайсиз ... ⠀
Организм Аллоҳнинг кудрати билан мукаммал яратилган!!! Чунки у бундай вазиятда , ўзини сақлаш режимида ишлаб бошлайди!
⠀ Ҳа, аниқ! Организм ўзини ва ҳаётини сиз қилаётган "диеталардан" қутқариш харакатида ишлайди. Қандай қилиб?
1500 ккал - бу катталар соғлом танасида жуда кам "критик "миқдордаги макро ва микроэлементларни олиш даражаси хисобланади. У етарли бўлмаган каллорияда ишлаши мумкин ( организмга керакли озиқ-овқат маҳсулотларини олиш имкониятига эга , демак кераксиз килограммлар ёғлар тўпланаверади ), лекин энергия тежаш режимига ўтишга мажбур бўлади, яъни энергия тежашга харакат килиб ишлайди.  
Қандай қилиб дейсизми? Ички хаётий зарур органлар ва тизимларнинг гипофункцияси яни "секин ишлаш режимида" ишлаш туфайли. Организм ўз ишларини бизнинг аклимиз бовар килмайдиган даражада - мукаммал автоматик равишда тартибга солади! Ва агар у ташқи шароитлар қандайдир даражада яхши эмаслигини, озиқ-овқат этишмаслигини тушунса, у ички органлар ва жараёнларнинг "кучини" камайтиришга қарор қилади. Бу тўқималарни ишлаб чиқарилиши ва янгиланишни чеклайди, гормонал бошкарувни, фермент тизимларнинг ишини чеклайди.  
Натижада, у метаболизмни, энг яхши вақтга - етарлича овқат бўлгунча(адаштирманг факат фойдали рационал озуқа, зарарли махсулотлар мундан мустасно ) организмга келиб тушгунигача «сақлайди».  
Битта орган борки, унинг фаолияти сусаймайди ва организм нима бўлишидан қатъий назар унинг узлуксиз фаолиятини таъминлаши керак. Бу сизнинг миянгиз🧠. Мия ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини қийин шароитларда сақлашга ва нормал ишлашини таъминлашга ҳаракат қилади.
Тананинг энергия сарфи камаяди ва метаболизм секинлашади. Сиз керакли махсулотлар( оксиллар, углеводлар,ёғлар макро ва микроэлементлар)ни етарлича балансда истеъмол қилмайсиз организм эса хаётий зарур органлар фаолиятини пасайтириш орқалигина миянинг узлуксиз ишлашини таьминлаш учун икки баробар зўриқиш билан ишлайди .Хаётий зарур орган ва тизимлар эса (юрак ,буйрак,ўпка, жигар ,буйрак, гормонал тизим ) эса нормадаги вазндан 10, 20 ,30 ,40 кг ортиқча вазнни хам таьминлаш мақсадида зўриқииб ишлашига тўғри келади. Бунинг натижасида тизимли ,бир бир бири билан узвий боғлиқ салбий оқибатлар (касалликлар)келиб чиқади.⠀ Бу холатда ёғлар эриши, озиш руй бермайди .Қаерда килограмм йўқотилиш керак бўлса, шунчаки химоясига айланган ёғ тўқимаси омон қолади! Албатта, у бундай шароитда уни беришни хоҳламайди. Организм бундан хам қийинроқ "очлик" кунларига тайёрланишга ўтади. У ҳамма нарсани, сувни, тўқималарни, мушакларни беради, аммо охирги дақиқагача ёғни тежайди.Чунки ёғ тўқимаси химоя учун яратилган!!! Шунинг учун, сизга: "Агар килограмм йўқотишни хоҳласангиз, оғзингизни ёпинг!" - дейишганда, бунга ишонманг. Килограмм йуқотиш учун тўғри овқатланиш керак! Тўғри танлов сиз учун, тўғри маҳсулотлар фойдасига ҳал қилиниши керак.
Кўпроқ билишни хоҳлайсизми?!
Др Хабиба 😊

@soglomturmush_tarzi
💙Соғлом овқатланиш тамойили💙


Соғлом бўлиш учун авалламбор тўғри овқатланиш кeрак. Соғлом ва фойдали овқатланиш учун ҳар куни овқатланиш рационида қуйидаги гуруҳларга кирадиган маҳсулотлар бўлиши кeрак:

Оқсиллар:🥚🐟🍶🥩🍗
Тухум
Балиқ
Сут
Мол гўшти
Парранда гўшти
Ловия
Мош
Чечевица
Нўхот
Қўзиқорин


Ёғлар:🧀🥜🥃

Пишлоқ
Ёнғоқ ва данаклар
Ўсимлик ёғи


Углeводлар:🌾🍯🌽🥔🍚🍫
Буғдой
Жавдар
Асал
Жўхори
Гречиха
Арпа
Гуруч
Картошка
Қора шоколад


Тeмир моддаси бой🥩🥓🍳🐬🦐 махсулотлар:
Жигар гўшти
Тухум сариғи
Исмалоқ
Мол гўшти
Ловия
Дeнгиз маҳсулотлари


Калций моддасига бой махсулотлар:🍌🥦🥜🥛🍤🧀🐠

Сут маҳсулотлари
Дeнгиз маҳсулотлари
Ер ёнғоқ
Банан
Брокколи


Витамин А.Е. В.C.D га бой махсулотлар:

🐟🧀🍅🍊🍋🍎🍏🥬🥑Балиқ
Пишлоқ
Помидор
Апeлсин
Сариёғ
Қовоқ
Лимон
Олма
Исмалоқ
Карам,гулкарам, брокколи
Лавлаги
Анор
Хурмо
Араб хурмоси
Анжир
Зайтун
Исаходжаева Хабиба❤️
@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлнинг кундузи ойна олдидаги монологи:
Зудлик билан озишим керак!

Аёлнинг кечқурун қозон олдидаги монологи:
Севадиган қандай бўлсам шундай севиши керак!

©️Айман Ёғий

#юмортайм

@soglomturmush_tarzi
💥 Сегодня, 15 сентября, отмечается Всемирный день худеющих

Ежегодно 15 сентября во всем мире отмечается День худеющих. Это отличный повод начать заниматься собой и помните, что врачи не рекомендуют голодать, чтобы скинуть вес, лучше правильно питаться и регулярно заниматься спортом.

Подписаться на канал
👉 Дайджест новости
Ҳар бир ейдиган таомини ўйлаб танаввул қилинг! Хуш кўриб ейдиган "зарарли" таомимиз бизга бор йўғи бир неча дақиқалик роҳат бахш қиладию бир бутун умрга арзигулик асорат қолдириши мумкинлиги хақида хеч ўйлаб кўрганмисиз?! Ейдиган таомимиз бизга фойдали "дори-даво" бўлмаса, вақт ўтиб унинг зараридан келиб чиқадиган асоратини дори билан ҳам даволай олмаймиз!!! Овқатланишни тартиблаштиринг фойдали махсулотларни афзал билинг азизлар 😊
Соғлом турмуш тарғиботчиси Исаходжаева Хабиба.❤️

@soglomturmush_tarzi
Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ яратган организмимиз нақадар мўжизавий яратилган
♻️Организмда кечаётган ҳар бир жараённи таҳлил қила билинг♻️
Организмга нималар этишмаяпти ...⁉️

Мен хоҳлайман: шоколад🍫
Етарли эмас: магний
Манба: ёнғоқлар, писталар, мевалар, дуккакли ва дуккакли экинлар.🥜🌰

Истайман: нон🥐🍞🥖
Етарли эмас: азот
Манба: Юқори оқсилли махсулотлар- балиқ, гўшт, тухум.🐟🍱🥩🥚🍳

Мен хоҳлайман: ширинлик🍦🍨🍰🧁
Етарли эмас: глюкоза
Манба: асал, ширин сабзавотлар, резаворлар ва мевалар.🍯🍅🥕🍉🍎🍏

Истайман: ёғли таомлар🍟🍔🥞
Етарли эмас: калций
Манба: брокколи, ловия ва дуккакли ўсимликлар, пишлоқ, кунжут уруғлари
🥦🥬🧀
Мен хоҳлайман: пишлоқ🧀
Етарли эмас: калций ва фосфор
Манба: брокколи, сут, творог🥦🥛🍚

Истайман: дудланган🥓🍕 махсулотлар(копчености)
Етарли эмас: холестерин
Манба: авакадо, қизил балиқ, ёнғоқ, зайтун, тухум🥑🍤🌰🍳🥚

Мен хоҳлайман: нордон🍋
Етарли эмас: С витамини
Манба: лимон, киви,анор қулупнай, наьматак дамламаси, Брюссел карами🍊🥝🍍🍓🥬
Танангиз ҳоҳишларига қулоқ солиб уни тўғри қондира билинг, доим соғлик тилаб
Др Хабиба👩🏻‍⚕️
@soglomturmush_tarzi
Сиз (сув) ичаётганингизда 50 та ҲАСАНОТга эга бўлишингиз мумкинлиги ҳақида билармидингиз..?

~ «Қандай қилиб» дейсизми..?

1⃣ Ўнг қўлингиз билан ичинг...
«Набавий суннат» (10 та ҳасанот)..

2⃣ Ичишдан аввал басмаладан бошланг...
«Набавий суннат» (10 та ҳасанот)..

3⃣ Ўтириб ичинг...
«Набавий суннат» (10 та ҳасанот)..

4⃣ Сувни учга бўлиб ичинг...
«Набавий суннат» (10 та ҳасанот)

5⃣ Ичиб бўлгач "Алҳамду лиллаҳ" деб айтинг... «Набавий суннат» (10 та ҳасанот)..

ЖАМИ 50 та ҲАСАНОТ..

АЛЛОҲ фазлу карами кенг ва билгувчи Зотдир, кимга хоҳласа ўшанга икки ҳисса қилиб бергай.

Изоҳ: Ҳасанот- ажр-савоб; яхшилик демакдир.
Кунлик сув меъёрига риоя қилинши унутманг бир кг тана вазни учун 40мл меёр!!Танангиз ҳоҳишларига қулоқ солиб уни тўғри қондира билинг, доим соғлик тилаб
Др Хабиба👩🏻‍⚕️

@soglomturmush_tarzi
​​​​Дунёдаги энг фойдали мева қайси?

Дунёда энг фойдали мевани аниқлаш қийин, сабаби ҳар бирини ўзига яраша фойдаси бор. Лекин энг яхшиларини рейтингини тузиш мумкин. Дунё олимлари томонидан энг фойдали деб топилган мевалар ТОП-10 талиги:

1. ОЛМА — таркибидаги пектин ва овқат толалари овқат ҳазм қилишни яхшилайди. C, E ва А витаминлари терига фойдали таъсир кўрсатади. Олимлар олмани уруғлари билан истеъмол қилишни маслаҳат беришади, чунки уларда ёднинг кунлик эҳтиёжи бор, лекин сиз бир кунда 5 донадан ортиқ олма уруғини истеъмол қилмаслигингиз керак.
2. АНОР — саратон касалликларини ривожланишини секинлаштириши ва ҳатто уларнинг пайдо бўлишини олдини олиши исботланган. Шунингдек, меванинг пўстлоғидан тайёрланган дамлама яраларни даволайди, диарея ва ичак паразитларига қарши курашади.
3. КИВИ — Унинг таркибида вазн йўқотишни орзу қиладиганларни эътиборсиз қолдирмайдиган моддалар бор. Ушбу меванинг таркибида ёғларни парчалайдиган ферментлар ва ошқозонни калорияларсиз тўлдирадиган толалар мавжуд.
4. ХУРМО — Юрак-қон томир тизими заиф одамлар учун алмаштириб бўлмайдиган мева, чунки унинг таркибида юрак учун зарур бўлган калий мавжуд (мева ҳатто «валокордин» ўрнини босиши мумкин). 
5. БАНАН — Бу мева витаминлар миқдори бўйича бошқа мевалар билан рақобатлаша олмайди, аммо у калий ва табиий шакар миқдори бўйича этакчилардан биридир. Айнан шунинг учун банан қандли диабет ва қон томир касалликлари билан оғриган одамларга тавсия этилади. Яқинда Аргентиналик олимлар ажойиб кашфиёт қилишди — банан таркибида никотин етишмаслигида организмга ёрдам берадиган моддалар борлигини ва шу сабаб чекишни ташлашга ёрдам беришини аниқлашди.
6. АВОКАДО — Бу қаришга қарши етакчи озиқ-овқат маҳсулотларидан биридир. Юқори калорияли таркибига қарамай (100 г учун 208 ккал), у ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради, чунки таркибида шакар ва зарарли ёғлар мавжуд эмас. Авакадо қонда холестеринни ва қон босимини пасайтириши мумкин. 
7. АНАНАС — унинг асосий фойдаси шундаки, у оқсилларни ҳазм бўлишига ёрдам беради ва танани токсинлардан тозалайди. Ананас шунингдек, ёғларни парчаланишига ёрдам беради ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
8. АНЖИР — магний миқдорининг кўплиги (ҳатто қуритилган анжирда ҳам) асаб ва юрак-қон томир тизимини кучайтирмоқчи бўлганлар учун жудаям фойдалидир. Шунингдек, мева нафас йўллари касалликларини даволаш учун ишлатилади. 
9. УЗУМ — ортиқча тана вазнидан халос бўлишни орзу қилганлар майда, ширин, сувли узумлардан эҳтиёт бўлишлари керак. Гап шундаки, узум танадаги сувни сақлайди ва юқори калорияга эга. Шу билан бирга, узум ажойиб антиоксидант бўлиб, терига фойдали таъсир кўрсатади. Узум таркибида тишдаги доғларни кетказувчи кислота мавжуд.
10. АПЕЛЬСИН — Ушбу цитрус мевалар терининг ҳолатига (агар уларга нисбатан аллергия бўлмаса) ижобий таъсир кўрсатиб, ҳуснбузарлар пайдо бўлишини олдини олади.

Меваларни соат 10-16га қадар қонда табиий равишда инсулин миқдори кўп бўлган вақтда ейиш мақсадга мувофиқдир сизга соғлмқ тилаб Др Хабиба👩🏻‍⚕️

@soglomturmush_tarzi
​​​​Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва ЮНИСEФ гўдаклар ва ёш болаларни оптимал овқатлантириш бўйича қуйидаги тавсияларни беради: 

✓ Чақалоқ туғилгандан кейин бир соат ичида эмизишни бошлаш; 
✓ Ҳаётининг дастлабки олти ойида фақат эмизиш; 
✓ Олти ойлигидан бошлаб тегишли озиқлантирувчи ва хавфсиз қўшимча овқатларни киритиш, шу билан бирга бола икки ёшга тўлгунча эмизишни давом эттириш.

Болани кўкрак сути билан боқиш олти ой давомида чақалоқ ва унинг онаси учун жуда фойдали ҳисобланади. Бола туғилгандан кейин бир соат ичида эмизиш – инфекциялардан ҳимоялайди.
Она сути 6-23 ойлик болалар учун энергия ва озуқа моддаларнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Кўкрак сути билан узоқроқ боқиш оналарнинг саломатлигини яхшилайди, жумладан, тухумдонлар ва сут безлари саратони хавфини камайтиради ҳамда ҳомиладорлик ўртасида танаффус бўлишини таъминлайди. Олти ойгача бўлган болаларни эмизиш гормонал таъсирга ҳам эга, бу кўпинча ҳайз кўрмасликка олиб келади, бу лактацион аменорея деб номланадиган ҳомиладорликни олдини олишни табиий (ишончсиз бўлса ҳам) усули ҳисобланади.
Олти ойликдан ўтган чақалоқнинг энергияга ва озуқавий моддаларга бўлган талаби она сути билан таъминланадиган даражадан ортиб кета бошлайди ва қўшимча овқатга зарурат туғилади. Бола олти ойлик бўлганидан кейин қўшимча овқатлар бермаслик ёки қўшимча овқатларни нотўғри бериш боланинг ўсишига салбий таъсир қилиши мумкин. 

Қўшимча овқатлантириш бўйича кўрсатмалар қуйидагича:
• Бола 2 ёшга тўлгунига қадар ва заруратга қараб тез-тез эмизинг; 
• Болангизни овқатлантиришда сезгир бўлинг (масалан, оҳисталик ва сабр билан овқатлантиринг, мукофотланг, лекин мажбурламанг, болангиз билан суҳбатлашинг ва ҳ.к.); 
• Шахсий ва умумий гигиена қоидаларига риоя қилинг; 
• Олти ойликдан оз миқдордаги озиқ-овқат билан бошланг ва бола ўсиши билан уларни аста-секин ошириб боринг;
• Озиқ-овқат маҳсулотларини изчиллигини ва хилма-хиллигини аста секин ошириб боринг; 
• Чақалоқ учун овқатланиш сонини кўпайтиринг: 6-8 ойлик болалар учун кунига 2-3 марта ва 9-23 ойлик болалар учун кунига 3-4 марта, болани талаб қилишига қараб қўшимча яна 1-2 тага кўпайтиринг; 
• Керак бўлганда витамин ва минералларга бойитилган қўшимча овқатлардан фойдаланинг; 
• Ичимлик миқдорини эмизиш орқали кўпайтиринг.

Манба: ЖССТ электрон кутубхонаси


@soglomturmush_tarzi
​​​​ҚОРА СЕДАНАНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ 

- седана ёғи ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди; 
- меъда-ичак тракти, жигар касалликлари, бавосирни олдини олади, уларни даволайди (Эслатиб ўтамиз: жигар касалликларини даволашда седана ёғи асалли сув, шарбат, кунжут ёки зайтун ёғи билан истеъмол қилинади); 
- совуқдан келиб чиқадиган жуда кўп шамоллаш касалликларини даволайди; 
- седана энг оғир сурункали касалликларга, жумладан ўлимга олиб борувчи саратон, ҳатто ОИТС касаллигига шифо бўлиши тасдиқланган; 
- қабзиятни олдини олади, овқат ҳазм қилишни яхшилайди; 
- ўн икки бармоқ ичак яраларини даволайди; 
- қориндаги дамни йўқотади; 
- ўт қопи фаолиятини яхшилайди;
- сафрони ҳайдайди; 
- иштаҳани очади; 
- иммунитетни оширади; 
- нафас олиш йўллари, бронхит, астмани даволайди; 
- эндокринологик касалликларни олдини олади; 
- қон босимни яхшилайди; 
- асаб касалликларига, бош, тиш оғриқларига самарали даво бўлади; 
- марказий асаб тизими 
касалликларида тинчлантирувчи хусусиятга эга; 
- қанд касаллигини тузатади; 
- семиришни, озишни, моддалар алмашинувини меъёрлаштиради; 
- иситмани туширади; 
- сийдик йўлларини тозалайди; 
- бурундан қон оқишини тўхтатади; 
- қондаги холестерин миқдорини камайтиради; 
- қондаги вирус, микробларни ўлдиради; 
- тери касалликларини даволашда, олдини олишда ёрдам беради; 
- эркаклик қувватини оширади; 
- бепуштликни даволашда ҳам наф беради; 
- эмизикли аёллар сутини кўпайтиради (ҳомиладорлик вақтида седана ёғи истеъмол қилинмайди); 
- иш фаолияти бузилган ҳайзни тартибга солади, бачадондан қон кетишини тўхтатади; 
- ич кетишини тўхтатади; 
- ангина, тонзиллитга даво сифатида қўлланади; 
- артрит, ревматизм, бўғимлар оғриғига даво булади; 
- ичакдаги қуртни, лямбляни туширади; 
- косметологияда доғларни 
кетказишда самарали таъсирга эга; 
- тери тўқималарида 
регенерацияни яхшилайди, терини тетиклаштиради; 
- соч тўкилиши олдини олади (Сочни парваришлашда седана билан зайтун ёғи аралашмаси суртилса, мақсадга мувофиқ бўлади). 
- балғамни кўчириб туширади; 
- склерозни даволайди; 
- организмда пайдо бўлган ҳар хил шиш, ўсимталар сўрилишига сабаб бўлади; 
- буйракдаги, сийдик пуфагидаги тошларни майдалайди; 
- пешоб ҳайдаш хусусиятига эга; 
- қандли диабетда фойдали;
- шамоллашни, тумовни бартараф этади; 
- буйрак, жигар касалликларини даволайди; 
- сафро ҳайдайди, ични равон қилади; 
- хотирани яхшилайди; 
- уйқусизликка даво бўлади; 
- эпилепсияни (яъни, тутқанок касалини) даволайди; 
- аллергияларга қарши таъсир кўрсатади; 
- бош оғриғини қолдириш учун истеъмол қилинади;
- овозни тиниқлаштиради; 
- малҳам сифатида ёки сирка қўшиб суртилса, тери касалликларини самарали даволайди; 
- қулоқ оғриганда томизилса, оғриқни қолдиради, эшитиш қобилиятини кучайтиради; 
- қора седана ёғи соч ўсишини яхшилайди, сочнинг эрта оқаришини олдини олади; 
- микроб, вирус, турли замбуруғларга (грибковые) қарши нобуд қилувчи таъсирга эга; 
- томир касалликларига тўсқинлик қилади; 
- ҳуснбузар, турли тошмаларни бартараф этади; 
- стресс, ғазабланиш, тушкунликни олдини олади; 
- бавосир (геморрой) иллатига даво бўлади; 
- кўриш билан боғлиқ муаммоларда қўлланади; 
- қон таркибидаги шакар миқдорини пасайтиради, диабетни бир меъёрда ушлаб туради; 
- седана ёғи соч, тери, тирноқ холатини яхшилайди; 
- танани заҳарлардан тозалайди; 
- яралар тузалишига, ҳужайралар янгиланишига ёрдам беради; 
- гормонал тизимни, руҳий ҳолатни соғломлаштиради; 
- болалардаги асаб, тери касалликлари, астма, аллергияда тавсия этилади.

Манба: "Бахтли ҳаёт сари"

@soglomturmush_tarzi
​​Тўғри (соғлом) овқатланиш! 
Нимадан бошлаш керак?

2 та ЭТАП ва 10 та қадамдан иборат хамма билиши керак бўлган қоидалар хақида батафсил маълумот бераман!

Таом - организмдаги хужайралар қурилишида, янгиланишида ҳамда энергия билан таъминлашда хаётий мухим манбадир. Таом таркиби хаттоки кайфиятимизга таъсир қилади. Шунинг учун хам тўғри овқатланиш соғлом хаёт тарзининг асосий омили хисобланади.

Кимлар кўпроқ тўғри таомланиш хақида ўйлаши ва унга амал қилиши керак?
✓ Ортиқча тана вазнидан халос бўлиб, озмоқчи бўлганлар;
✓ Соғлом турмуш тарзига ўтмоқчи бўлганлар;
✓ Спорт билан шуғулланувчилар, нормал қоматни ушлаб туришни хохлаганлар;
✓ Нотўғри овқатланиш натижасида саломатлигига жиддий зарар етишини олдини олмоқчи бўлганлар;
✓ Нотўғри овқатланиш натижасида пайдо бўлган саломатлигида мавжуд муаммоси борлар;
✓ Ўзини ва оиласини соғлом турмуш тарзи билан одатлантирмоқчи бўлганлар.

Ортиқча тана вазни бу нафақат эстетик ва гўзал кўринишдан чеклайди, балки, аъзолар саломатлигига хам жиддий зарар етказади.
Албатта тўғри овқатланиш - бу жудаям кенг тушунча бўлиб, бир неча аспектларни ўз ичига олади.
Мен сизларга умумий ва универсал бўлган қоидаларни келтираман, бу деярли барчага қўл келади. Мақолани ўқиб бўлгач Сиз, бундан кейин, овқатланиш рационини организмингизга мос равишда бемалол режалаштиришингиз мумкин.

1-ЭТАП: тўғри овқатланишга 5 та қадам.
 (1-этапда бир нечта қоидаларга амал қилиш билан Сиз, ортиқча тана вазнидан халос бўласиз, организмни тозалайсиз, "ақлли" рационга эга бўласиз). Этапларга бўлиб ўрганиш, соғлом овқатланиш принципларига ўта олмаганлар ёки ўтишга қийналаётганлар учун қўл келади. Сиз ушбу мақолани ўқиб бўлиб, овқатланишингизни тўлиқ ўзгартиринг!
Хаммаси ўз қўлингизда, ўзингизга ишонинг!
1-қадам: менюдан "овқат чиқиндилари"ни олиб ташлаш!
• шакар ва шакарли махсулотлар
• оқ ундан тайёрланган пишириқлар
• колбаса, ярим фабрикант гўшт махсулотлари
• фастфудлар (картошка фри, гамбургер, снек...)
• ширин соклар, газли ва рангли сувлар
• майонез, кетчуп, нотабиий соуслар
Биринчидан, бу махсулотлар организм учун фойдасиз ва ахамиятсиздир.
Иккинчидан, булар юқори калорияли махсулотлар бўлиб, тезда ёғ тўқималарига айланади.
Учинчидан, бу махсулотлар организмни тўйинтирмаганлиги сабабли очлик хисси яна пайдо бўлиб, нормадан кўп еб қўйиш эхтимоли бор.
Ушбу махсулотлардан воз кечиб, тўғри овқатланишга ва озишга биринчи энг катта қадамни қўйган бўласиз.
2-қадам: Алкоголь махсулотларидан бутунлай воз кечиш. Бунга алохида тўхталиб ўтиришни хожати йўқ деб ўйлайман.
3-қадам: Ичимлик сувини истеъмолини тўғрилаш.
Бир тарафдан осон, бошқа тарафдан озиш учун жудаям самарали! Сабаби, сув метаболизмни барча босқичларида қатнашади, ёғларни эритади, иштахани бўғиб, кўп еб қўйишни олдини олади.
Калорияси - 0 га тенг.
Кунда 8 стакан (250 мл.дан) сув ичинг. Буни одатга айлантиринг. 
Қоидаси:
• уйқудан туриб 1 стакан
• овқатланишдан 20-30 дақиқа олдин 1 стакан
• жисмоний юкламадан олдин ва кейин 1 стакандан 
• ухлашдан 30-60 дақиқа олдин 1 стакан сув ичинг.
Эсингиздан чиқмаслиги учун телефонингизга эслатма қўйиб қўйинг ёки махсус эслатиб турувчи иловадан фойдаланинг.

1-ЭТАПни 4- ва 5-қадамларини ҳамда 2-ЭТАП 5 та қадамини давоми кейинги постларда қўйилади. Сабаби, маълумот катта ва бирданига тушуниб олиш қийин бўлмаслиги учун.
Кузатишда давом этинг! @soglomturmush_tarzi
​​​​Тўғри (соғлом) овқатланиш!
Нимадан бошлаш керак?
2-қисм, давоми...


4-қадам: овқатланиш режимини тартибга солиш.
Энг керакли ва қийин қисми. Лекин қанчалик қийин бўлмасин, Сиз бунга риоя қилмасангиз кўзланган мақсадга эриша олмайсиз!
Умумий кўриниши:
✓ Тўлақонли нонушта (07:00)
✓ Тамадди (10:00)
✓ Тушлик (13:00)
✓ Тамадди - 2 (16:00)
✓ Кечки овқат (19:00)
✓ Енгил тамадди (ухлашдан 1 соат олдин) творог, пишлоқ, йогурт.
Бу режим соат 06:00 да уйғониб, 22:00 да ухлашга ётадиганлар учун! Сизда бошқачароқ бўлса, ўзингизга мослашингиз мумкин.
Базис қоида шуки, хар 3 соатда (4 соатдан ортиқ эмас) ейишга харакат қилинг, лекин кичик порцияларда (200 г). "Соат 18:00 дан кейин ейиш мумкин эмас" қоидасини эсдан чиқаринг, бу "мода"дан қолган. Сабаби, нонушта ва кечки овқатни ўтказиб юборсангиз организмда моддалар алмашинуви секинлашади. Энг асосий 3 махал таомланиш тўлақонли бўлиши керак!
Бу режим сизга ортиқча тана вазнидан халос бўлишга ва тўлақонли организмга керакли моддаларни тушишига ёрдам беради.

5-қадам: хаёт тарзингизни ўзгартиришга азму-қарор қилиш!
Агар Сиз нафақат озишга балки эришган натижангизни сақлаб, нормал тана вазнини бутун умрга сақлаб қолишга ният қилган бўлсангиз яна бир қоидани эслаб қолишингиз керак. Қоида шуки, тўғри овқатланиш хаётингизни ажралмас бир қисмига айланиши керак, вақтинчаликка эмас! Сиз бутунлай хаёт тарзингизни ўзгартирмас экансиз, яна ортиқча тана вазни йиғилиб, ортидан турли касалликларга чалинаверасиз.
Диетани энг катта камчилиги: бунда асосан кам калорияли овқатлар ейишга ўтасиз, максимум 3-4 хафта амаллаб чидарсиз, кейин яна аввалги режимингизга қайтасиз. Бу вақтда 3-5 кг тана вазни камаяди, лекин бу ёғлар хисобига эмас, балки, ортиқча сув чиқиб кетади. Бунга сабаб углевод, ширинликлар, тузли нарсаларни кам истеъмол қиласиз, бу моддалар эса ўзида кўп миқдорда сув ушлайди. Кейин яна ейишни бошлаганизда аввалгиданда кўпроқ вазн кўпайганини кўрасиз.
Озмоқчи бўлганларга универсал тавсия: "тез" диеталарга ўтирган бўлсангиз, агар уни кўп маротаба такрорлашингизга қарамай эффект бермаган бўлса, ундай диеталардан воз кечинг. Эртами кечми барибир тўғри овқатланишга қайтишга мажбур бўласиз. Лекин бу вақтга келиб соғлигингизни йўқотасиз, моддалар алмашинувидаги муаммоларга дуч келасиз.
Соғлом турмуш тарзига, тўғри овқатланишга ўтинг, ўзингизни ҳар хил диеталар билан қийнаманг ва алдаманг!

2-ЭТАП: бу этап Сизга махсулотларни обдон ўйлаб танлашга ва уларни кун давомида тўғри тақсимлашга ёрдам беради ва яна бунда тўғри овқатланишга ўтишингиз учун яхши йўлдош бўла оладиган фойдали одатлар қўшилади.
2-этапга бир ойдан кейин, 1-этапга амал қилишга тўлиқ ўтганингиздан сўнг ўтишингиз мумкин. Ҳоҳласангиз бирдан ўтинг, бу албатта сиздаги шижоатга боғлиқ!

Давоми бор...
Кузатишда давом этинг!

@soglomturmush_tarzi
​​​​​​Тўғри (соғлом) овқатланиш!
Нимадан бошлаш керак?
3-қисм (давоми...)


2-ЭТАП
6-қадам: мураккаб углеводларни истеъмол қилинг!
Кўпчилик озмоқчи бўлганлар рационидан углеводларни чиқариб ташлайди. Бу нотўғри, сабаби, организмда "ёқилғи" вазифасини айнан углеводлар бажаради. Фақат, Сиз ўз рационингиздан оддий углеводларни, яъни, гликемик индекси (ГИ) юқори махсулотларни чекланг.
Оддий углеводлар - ГИ юқори
Мураккаб углеводлар - ГИ паст

7-қадам: таом тайёрлаш жараёнига ёндашувни ўзгартиринг!
✓ Менюдан қовурилган махсулотлар улушини чеклаш
(Буни ўрнига, қайнатиш, духовкада пишириш, буғда пишириш мумкин)
✓ Ўсимлик махсулотларига термик ишлов беришни камайтириш;

8-қадам: оқсил, ёғ ва углеводларни кун давомида ақлли тақсимланг!
1. Нонуштага мураккаб углеводлар + озгина оқсил, бу оптимал танлов!
2. Тушликка мураккаб углевод + оқсил + озгина сабзавот.
3. Идеал кечки овқатга қуш (товуқ) ёки балиқ гўшти (тухум хам бўлаверади) + сабзавот
4. Эслаб қолинг! эрталабдан кечгача углевод миқдорини камайтириб, оқсил миқдорини кўпайтириб боринг. Чунки, кунни биринчи ярмида организм учун энергия берадиган углеводлар керак. Кечга бўлса, организмда регенератив жараёнлар учун оқсил кўпроқ керак бўлади.
5. Соат 16:00 дан кейин тез углеводларни ва меваларни иложи борича истеъмол қилманг. Яшил олма бундан мустасно!
6. Таомланишлар орасида кичик тамаддилар (перекус) бўлиши керак!
7. Кечки овқатдан сўнг, ухлашдан 1 соат олдин тамадди қилиб олинг (агар очлик хиссини сезишни бошлаган бўлсангиз) идеал вариант: кефир (қатиқ) ёки творог. Ухлаш олдидан, ўзида кўп миқдорда ёғ ва углевод сақловчи махсулотлар ейишдан тийилинг! 

9-қадам: жисмоний активликни оширинг!
Хеч бўлмаганда пиёда юришдан бошланг. Бошланишига 5000 қадам, хафтасига 1000 қадамдан қўшиб бориш тартибида. Фитнес залга аъзо бўлиш шарт эмас, уй шароитида ўзингизга 20-30 дақиқа вақт ажратинг. Бу вақт ичида ҳар хил машқлар қилишингиз, ўйинга тушишингиз мумкин. Уй ишлари билан, алохида вақт ажратиб машқ қилишни солиштирманг, булар бошқа бошқа нарсалардир.

10-қадам: стресс ва уйқусизликдан "воз" кечинг!
Хар куни 7-8 соат (оптимали 7.30 соат) ухлашга харакат қилинг. Сабаби, уйқусизликда стресс гормони - кортизол ишлаб чиқарилади, бу эса ёғларни парчалашга тўсқинлик қилади. Шу билан бирга, кортизол гормони моддалар алмашинувини секинлаштиради, ёғлар тўпланишига олиб келади (асосан қорин қимда).

Хулоса!
Юқоридагиларга асосланиб, тўғри овқатланишни йўлга қўймас экансиз, Сизларни огохлантириб айтаманки, қуйидаги касалликлар билан оғришингиз мумкин:
• Қандли диабет
• Юрак қон-томир касалликлари
• Ошқозон ичак касалликлари, жумладан, яра ва онкологик касалликлар
• Иммун тизими сусайиши
• Гормонал дисбаланс, оқибатда, бепуштлик
• Буйрак, жигар ва ўт қопи касалликлари
• Қуруқ, қақшаган тери ва соч касалликлари
• Бошқа яна кўплаб касалликларга сабаб бўлади.

@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 соатда қанча ккал энергия сарфлаш мумкин?

✓ Пиёда (5 км/соат) — 250 ккал
✓ Енгил югуриш (8 км/соат) — 500 ккал
✓ Югуриш (16 км/соат) — 1100 ккал
✓ Аеробика — 500 ккал
✓ Рақс — 400 ккал
✓ Сузиш (400 м/соат) — 220 ккал
✓ Велосипед (9 км/соат) — 190 ккал
✓ Велосипед (15 км/соат) — 320 ккал

Бу кўрсаткичлар 70 кг тана вазнидагилар учун. Агар тана вазни 70 кг дан юқори бўлса кўпроқ, камроқм бўлса камроқ сарфланади.

@soglomturmush_tarzi
Шу ўринда аввал ёзган юир ростни қайта юбораман ўқин ва истеъмолдаги калориялар ҳақида мушоҳада қилинг🧐☝️😲
⛳️Агар сизга калория нима эканлигини тасаввур қилиш қийин бўлса, мен уни километрларга тенглаштиришни таклиф қиламан❗️❗️❗️.
Танаввул қилинган нозу неъматлар ортиқча вазнга айланмаслиги учун сиз тегишли миқдордаги километрларни босиб ўтишингиз ёки югуришингиз керак🏃🏃‍♀. Шундай қилиб, масалан,🥃 Коладан бир банкача учун сиз 1,87 км югуришингиз керак, ва🍟 картошканинг бир порцияси учун 6 км югуришингиз керак. Бақувват кечки овқатдан кейин, кейин 🍫шоколад ва 🍩🍮печенье билан ☕️чойни ичиб олсак,камига🍨🍦🍧 музкаймоқ егимиз келса ярим кечагача , ҳаммамиз бир-бирга қўшилиб югуриш марафони ташкил қилишимизга тўгри келаркан🤪.
Қани бир ўйлаб кўрингчи суткплик ецдиган калориянгиз қанча ?
Чексиз меҳр ва самимият билан Др Хабиба👩🏻‍💻
@soglomturmush_tarzi