Соғлом турмуш тарзи!
474 subscribers
449 photos
76 videos
5 files
322 links
Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси, шифокор Хабиба Исаходжаевадан - соғлом турмуш, озиш ёки семириш ҳақида энг сўнгги илмий асосланган маълумотлар, мотивация ва маслахатлари. Муаллифлик маьлумотларим омонат!!!!

Савол ва таклифлар учун: @dr_Xabiba
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАБАВИЙ ТАБОБАТИДАН СОҒЛОМ БЎЛИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР

👉 Поклик имондандир;
👉 Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
👉 Доим тоза, покиза овқатлар енг;
👉 Ҳаромда шифо йўқ;
👉 Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
👉 Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
👉 Қон олдириш – шифо;
👉 Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
👉 Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
👉 Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
👉 Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
👉 Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
👉 Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
👉 Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
👉 Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
👉 Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
👉 Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
👉 Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
👉 Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
👉 Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
👉 Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
👉 Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
👉 Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
👉 Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
👉 Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
👉 Ёлғиз овқатланманг;
👉 Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.

🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️🍃

@soglomturmush_tarzi
✍️ КЕРАК БУЛСА, ОЗИНГ! Энди бу жуда осон!!!

‼️Биласизми,2 йилда 17-20 кило ортиқча вазндан халос бўлиш мумкин.
СЕМИЗЛИК - ОРТИҚЧА ВАЗН муаммоси қабул қилинаётган озуқамиздан хосил булган энегия - хаётий заруратга керак буладиган энергияга сарфланмаслик оқибатида пайдо булади.

Англиялик мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига қараганда, агар 90 кг вазнга эга булган одам ейиш-ичишини ўзгартирмаган холда 2йил узлуксиз хар куни 4 км пиёда тез юрса, тахминан 17-20килограмм вазн ташлайди- бу факт!
Рационал мувофиқлаштирилган овқатланиш тартибига риоя килиб, зарарли махсулотлардан тийилса бу кўрсаткич 2 баробар ошади.

@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​СУВ БИЛАН ОЗАМИЗ.
🚰🚰🚰

Сувни таркибидаги бир қанча моддалар озишни тезлаштиради: 👉👉:
1. Сув калория сарфланишини оширади
500мл (ўртача 2стакан) ичилган сув - 10 минутдан кейин метаболизм тезлигини 30% га оширади.
Ва бу яна бир соат давом этади. Агар биз 1 суткада 2 литр сув ичсак, бу ўртача 100 килокалория сарфланишига хизмат қилади. Бу 30 минут сузиш билан ёки 40 минут пиёда юриш билан ёки 30 минут пол ювиш калорияси билан тенг.
Яна бир ☝️ қизиқ жихати: агар биз совуқ сув ичсак янада кўп калория сарфлаймиз. Чунки организм сувни тана хароратига мос, иситиш учун хам энергия сарфлайди.

2. Сув иштахани бўғади.
Агар ошқозон тўла бўлса мияга "тўйдим" деган сигнал келади. Шундан келиб чиқиб овқатдан олдин 1 стакан сув ичсак ошқозонимизни бир қисмини сув билан тўлдирамиз ва "тўйдим" сигнали мияга эрта келади. Иштаха йўқолади.

3. Сув танқислиги организмда ёғлар тўпланишига сабаб бўлади.
Олимларнинг таъкидлашича етарли даражада сув ичилса ревматик оғриқлар камайишига, мигрень хамда қонда холестерин моддаси кескин даражада камаяди. Озиш учун бу самарали восита.☝️

Кўпроқ сув ичинг! Агар кайфиятингиз тушкун бўлса еманг балки сув ичинг. Ёки аксинча ўзингизни яхши ҳис қилаётганингизда хам сув ичинг.

Канални кузатиб боринг!😊
@soglomturmush_tarzi
​​НЕГА ОЗМАЯПМААН?.. 🤔🤔
Кўпчилик аёлларимиздан тушаётган савол бу - нега тўғри овқатлансам хам озмаяпман?..
Тўғри савол?.. Хмм.. лекин..🤔🤔
Келинг буни кундалик ҳаётимиздан кўриб чиқамиз..
🔺Эрта тонгдан қизингиз учун таёрлаган бутерброд шундай чиройли кўринадики бор йўғи 1 тишламгина татиб кўрамиз.
🔺 Нонуштадан сўнг ошхонани тартибга солишга тушамиз. Шарбат қутисида 1,2 қултум шарбат қолиб кетипти. Шуни хам ичиб қўя қоламиз.
🔺Фарзандларимиз учун бирор егулик ейишса албатта келиб "бошлаб беринг" деб туриб олишади. Улар "шоколадли зефир" очишипти. Начора "бошлаб берамиз"..🤔
🔺 Шундай қилиб кечқурун олма ва бананни хам "бошлаб берамиз"..
🔺 Кечки овқатга хушхўргина қилиб чучвара пиширамиз. Оила аъзоларимиз шундай мақтаб ейишдики. Оқибатта бор йўғи 3 донагина "таътиб кўрамиз".
Тўғри овқатланиш қоидаси бўйича аёллар ўртача 1500 ккал лик овқат истеъмол қилишлари керак.
Колоризатор дастурни очиб барча еган таомларни бирма бир хисоблаб чиқсак. Уша ўша 1500 ккал ўрнига!..
Биз барча "бошлаб берган", "татиб кўрган" ларимизни ҳам қўшишим керак.
Жами 1750 ккал дан ошиб кетти😱.
Азиз аёлларимиз😊.. ана шундай қилиб бизнинг чиройли қоматимизга вазн қўшилиб бораверади.. Озиб соғлом бўлишни қатий ният қилсак албатта иродали бўлишимиз керак!!!
Канални кузатиб боринг!😊

@soglomturmush_tarzi
Юқоридаги постда ким ўзининг одатларини эслади😜 Коментларингизни кутаманн
Нега ҳуснбузар пайдо бўлади?⁉️

Ёғ безлари каналлари тўлиб беркилиб қолганда, уларда хуснбузар келтириб чиқарувчи пропионбактериялар кўпайишни бошлайди.

🍰🍫Нотўғри овқатланиш.
Ширинлик ва ёғли махсулотларни бетартиб истемол қилиш.

🎭🌝Нотўғри парвариш. Терининг тури учун косметик воситаларни тўғри танламаслик. Юзга ифлос қўллар билан тегмаслик ёки ювилмаган косметик чўтка, (кисточка),спонжлар ишлатиш.

🔬🩸Гормонал мувозанат бузилиши.
Ане эркак жинсий гормонлар (тестостерон, дигидротестостерон) нинг кўплиги билан боғлиқ.

🌚🦠Касалликлар. Овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши овқат ҳазм қилиш трактида ортиқча миқдордаги шлаклар токсинлар пайдо бўлишига олиб келади, улар қон оқимига киради.

🌞🌖Иқлим. Иссиқроқ ҳароратда теридан кўпроқ ёғ ажралиб чиқади ва косметика билан аралашиб, яллиғланишни келтириб чиқаради.

♻️Соғлом турмуш қоидаларига, гигиенага риоя қилиш бу муаммодан халос бўлишга сабаб бўлади.
Каналимдан узоқлашманг доим соғлиқ ва гўзаллик тилаб
Исаходжаева Хабиба 🌺
@soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Моддалар алмашинувини тезлаштириш усуллари
♻️
@soglomturmush_tarzi
💙Ассалому алайкум каналимда жам бўлган позитив инсонлар! 💙
Бугун ўзгача кун.Алхамдулиллаҳ!
Кечагига ўхшамаган, эртага такрорланмайдиган ажойиб кун. Бугун шундай бир имкон борки қалбимиз сандиқларида, юрагимизнинг туб тубида қолган айрим ғуборлардан ҳалос бўлиш мумкин бўлган кун.
Азизлар!
Имконни бой берманг!
Бутун борлиқни борича қабул қилинг! Севсангиз айтинг! Ёқтирсангиз ишора қилинг! Яхши кўрсангиз борингизни беринг! Муҳими, дунёларга тенг қалбингизни муҳаббат билан тўлдиринг!
Хаётдан завқланинг! Доим соғлом бўлинг, интилинг!
Бошланган янги хафтангиз хайру барокат ва неьмату хасанотларга бой бўлсин!
@soglomturmush_tarzi
Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳнинг гўзал ибораларидан:

«Муваффақиятга эришдим», деб айтманг!
Балки, «Аллоҳ мени муваффақ қилди», деб айтинг.

«Тўғри йўл тутдим», деб айтманг!
Балки, «Аллоҳ мени тўғри йўлга йўллади», деб айтинг.

«Ўзим ишлаб топдим», деманг!
Балки, «Аллоҳ мени ризқлантирди», деб айтинг, сиздек ишлаб ҳаракат қилаётганлар қанчалар кўплигига қаранг.

Аллоҳ таъолонинг ушбу оятини эсланг:
«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларнинг юзига қўлингиздаги бир сиқим тупроқни) отган пайтингизда, сиз отмадингиз, балки Аллоҳ отди.»
(Анфол сураси 17 оят).

Бир жангда Пайғамбаримиз билан саҳобалар чиқганларида, душман пистирма қўйган эди. Пистирмадан саросимага тушиб саҳобаларнинг катта қисми чекинишди. Пайғамбаримиз озчилик саҳобалар билан қолиб кетдилар ва бир қадам ҳам орқага чекинмадилар. Душман бор кучи билан Росулуллоҳ тарафга ташланганида ердан бир сиқим тупроқ олдиларда душманга қарата отдилар. Бир сиқим тупроқ бутун душманнинг юзлари-ю кўзларига, бурунларига кириб ҳаракат қилолмай қолди. Оят шуни айтмоқда. Биз ҳар бир ишни қилишимиздан Роббимизга муҳтожмиз, Унинг ёрдамисиз бирор ишга қодир эмасмиз.

Аллоҳ таоло ҳар бир ишимизда мададкор бўлсин,ўзи рози бўладиган амалларга қодир қилсин!🤲
@soglomturmush_tarzi
⛳️Агар сизга калория нима эканлигини тасаввур қилиш қийин бўлса, мен уни километрларга тенглаштиришни таклиф қиламан❗️❗️❗️.
Танаввул қилинган нозу неъматлар ортиқча вазнга айланмаслиги учун сиз тегишли миқдордаги километрларни босиб ўтишингиз ёки югуришингиз керак🏃🏃‍♀. Шундай қилиб, масалан,🥃 Коладан бир банкача учун сиз 1,87 км югуришингиз керак, ва🍟 картошканинг бир порцияси учун 6 км югуришингиз керак. Бақувват кечки овқатдан кейин, кейин 🍫шоколад ва 🍩🍮печенье билан ☕️чойни ичиб олсак,камига🍨🍦🍧 музкаймоқ егимиз келса ярим кечагача , ҳаммамиз бир-бирга қўшилиб югуриш марафони ташкил қилишимизга тўгри келаркан🤪.
@soglomturmush_tarzi
Ким ўзини эслади😆.Излаган имкон топар изламаган Бахона!Вақт эса ғанимат.Умр ўтмоқда азизларим.Сиғлом турмуш сари олға🏃‍♀🏃‍♀🏃‍♀ @soglomturmush_tarzi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар бирида минг шифо "Асма ул хусна" Аллоҳнинг гўзал исмларини зикри руҳ ва тан саломатлигининг калитидир. Ҳар куни зикр қилайлик азизларим😊😊😊
@soglomturmush_tarzi
Талабларга биноан душанба 16.11.2020дан пуллик онлайн марофонга ёпиқ гуруҳ очилди. Шошилинг иштирокчилар сони чегараланган!
@ihk9119 га ёзинг
@soglomturmush_tarzi
Forwarded from Соғлом турмуш тарзи! (Иᴄᴀхᴏджᴀᴇʙᴀ Хᴀбибᴀ)
Мана хар хафтадаги вазн кўрсаткичлари. Марафоним иштирокчиси натижалари😍
Forwarded from Соғлом турмуш тарзи! (Иᴄᴀхᴏджᴀᴇʙᴀ Хᴀбибᴀ)
94-67яна бир иштирокчим натажалари😍
Forwarded from Соғлом турмуш тарзи! (Иᴄᴀхᴏджᴀᴇʙᴀ Хᴀбибᴀ)
Ўзимнинг натижам 90-63😊😇