Солиҳлар таратган нурлар
24 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
Ибодатга дангасалик
Аброр Мухтор Алий
#Ибрат

Ибодатга сусткашлик қилиш ҳақида

🎙Устоз Аброр Мухтор Алий

Бошқаларга ҳам улашинг !
http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қариндошга Аллоҳ учун яхшилик қилиш, кечиримли бўлиш ҳақида

🎙Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Манба: @hazratim_uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

Ҳасан ал-Басрийнинг бир қўшниси у зотни ғийбат қилди. У зот бу ҳақда эшитиб қолиб, бозорга бордилар ва хурмонинг энг яхши навидан сотиб олдилар. Уни бир идишга солиб, қўшнилариникига олиб бордилар ва унга: 70 «(Мени ғийбат қилиб,) ўз яхшиликларингни менга ҳадя қилибсан деб эшитдим, эвазига шундан афзалроқ ҳадя топа олмадим», деб айтдилар.

@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

20-кун 2014-йил

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Рус босқинчилари кириб келганда ҳам ғафлатда қолганмиз. Кейин жадидчи ва қадимчига бўлиниб олиб, мухториятимизни бой бердик. Миллатни таълим ва тарбиядан мосуво қилиб, энди мустақиллигимизни бериб қўймасак бўлгани.

Икки томонимизда оқ ва сариқ ғаним пайт пойлаб турганда, мусулмонлар иккига айрилиб бир-бири билан олишаётганда, қолган қисмимиз ғарбу шарққа тобе бўлиб, бу ёқда коррупцияга ботган ҳокимият, тўкинлик кўзини кўр қилган бойлар ва у ёқда эса мардикорликдан бошқага ярамайдиган ёшларимиз, ночор қуйи қатлам ва таназзулдаги таълим... Яна мустамлака бўйинтуруғига бўйин эгаётган манқуртлар...

Авлодлар бизни лаънатламаслиги учун ғафлат уйқусидан уйғонайлик. Ташқи хавф-хатарни ҳис қилайлик. Унга қарши чоралар кўрайлик. Мавзумиз, ғамимиз фақат шу бўлсин. Суҳбатимиз, мажлисимиз ва ишимиз уйғониш атрофида айлансин.

Ватанни бой берсак, дин ва тилни ҳам берамиз. Авлод ва зурриётимизни душманга тутқазамиз. Уларнинг дунё ва охиратини куйдирамиз. Мени энг даҳшатга солаётгани ҳам мана шу.

Сўзим охирида Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоларини қиламан:
"Парвардигорим, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла". ("Иброҳим" сураси, 40-оят).

✍🏻Мубашшир Аҳмад

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Қуръон Ўқиш
Аброр Мухтор Алий
Қуръон учун бериладиган ажрлар

🎙Устоз Аброр Мухтор Алий

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Уч хил ғийбат бор. Уччови ҳам Аллоҳнинг Китобида келган: ғийбат, ифк, бўҳтон.
Ғийбат – биродарингдаги бор нарсани айтишинг;
Ифк – сенга етиб келган хабарни уйдирма тўқиб тарқатишинг;
Бўҳтон – биродарингда йўқ нарсани айтишинг».
Қуртубийнинг «Тафсир»идан.

@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур


21-кун 2014-йил

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар Аллоҳ сиз билан бирга бўлса, ким сизга қарши бўлади

©Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Манба: @Muslimuzportal

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

22-кун 2014-йил

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Эътиборсиз қолаётган суннатлардан бири тавба намозидир.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бирор гуноҳ содир қилсаю, кейин туриб, покланиб, (икки ракъат нафл) намоз ўқиса ва гуноҳларини ўтиб юборишини сўраб, Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечириб юборади», деганларини эшитдим» деб, қуйидаги оятни ўқидилар: «Улар фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилганларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар. – Гуноҳларни Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? – Ва билиб туриб, қилган ишларида бардавом бўлмаслар» (Оли Имрон сураси, 135-оят).
Имом Термизий ривоят қилган.

(Изоҳ: Демак, билмасдан ёки заифликдан гуноҳ қилиб қўйган киши дарров тавба қилса ва бу гуноҳни қилишдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул бўлар экан. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, тил учида «Тавба қилдим» деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар).

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур


23-кун 2014-йил

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲНИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Манба: @hazratim_uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_ҳаётидан


Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Улуғ саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. У Зот : «Ҳозир ҳузурингизга жаннатий киши келади», дедилар. Соқолларидан таҳорат суви оқиб турган бир ансорий киши кириб келди. Кавушларини чап қўлига ушлаб олган экан. Эртасига Набий Саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳудди шу гапни яна қайтардилар. Яна кечаги киши ўша ҳолатида кириб келди. Учинчи куни яна ҳудди шу ҳолат такрорланди. (Мажлис тугаб) Набий саллаллоҳу алайҳиссалом туриб кетганларидан сўнг, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс ҳалиги Ансорийга эргашди ва: «Отам билан айтишиб қолиб, уч кун уйга кирмасликка қасам ичган эдим, уч кун сизникида турсам майлими?», деди. Ҳалиги киши розилик билдирди. Кейинчалик Абдуллоҳ ўша уч кун қандай кечганини бундай ҳикоя қилиб берган:
«Уникида уч кун ётдим. Кечаси ҳеч ортиқча ибодат қилганини кўрмадим. Фақат у ёнбошдам бу ёнбошга ағдарилганида Аллоҳнинг зикрини қилар ва такбир айтар эди, холос. Сўнг бомдод намозига турарди. Уч кун давомида ундан фақат яҳши сўз эшитдим. Лекин ҳайрон бўлдим, «Наҳотки, жаннатий бўлиш учун шу амалларнинг ўзи етса», деб юборишимга сал қолди. Унга қараб:
” Эй Аллоҳнинг бандаси, отам иккимизнинг ўртамизда ҳеч қандай гап ўтгани йўқ. Лекин Росулуллоҳнинг уч маротаба ”Ҳозир ҳузурингизга жаннатий киши келади”, деганларини эшитдим. Уч марта ҳам сен кириб келдинг. Сен билан яшаб, амалингни ўрганиб, сенга эргашмоқчи бўлган эдим. Ҳеч бир катта амал қилганингни кўрмадим. Росулуллоҳ айтган мартабага сени нима эриштирди?» дедим. У:
«Ўзинг кўргандан бошқа ҳеч бир амалим йўқ, - деб жавоб қилди. Жўнаб кетаётганимда, мени ёнига чорлаб, яна такрорлади: - Ўзинг кўргандан бошқа ҳеч бир амалим йўқ. Лекин менинг қалбимда бирорта мусулмонга нисбатан алдамчилик йўқ. Бирор кишига Аллоҳ яҳшилик берса, ҳасад ҳам қилмаяман», деди. Мен:
«Сени олий мартабага эриштирган нарса шу экан, унга тоқат ила амал қилиш ҳам қийин», дедим».

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

АЛЛОҲНИНГ РАХМАТИНИ ҚАЙТАРМАНГ!

«Лайлатул қадр»

Рамозон кунларининг бирида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам масжидга, саҳобаларнинг олдига чиқиб келиб:«Биласизларми! Менга Қадр кечаси қайси кеча эканлигини билдирилган эди. Уни сизларга айтиш учун келаётганимда, фолончи ва фолончи (урушиб) тортишиб турган экан. Уларга этибор қилиб қолганим учун униттирилдим. Энди Рамозоннинг охирги тоқ кечаларидан истайсизлар» дедилар.
Қаранг! Икки мўмин кишининг ўзаро низолашуви, талашиб тортишуви, бутун умматга бўладиган буюк хушхабарнинг эшигини ёпиб қўйди.
ҲОЛИМИЗГА БОҚИНГ! ҳар кунги минглаб, мусулмонларнинг талашуви, жанжали, бизлар учун очилаётган Аллоҳнинг рахмат ва марҳамат эшикларидан қанча-қанчаларини ёпаётган экан!

✍🏻Расулжон Тошпўлатов

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar