Солиҳлар таратган нурлар
24 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Васвасалар_Ҳақида 8-қисм

Икки ҳолатдаги кишининг намози

Доктор Абдулҳай роҳимаҳуллоҳ бир кун шогирдларига насиҳат қилиб, икки ҳолатдаги кишининг намози ҳақидаги нуқтани баён қилиб берди. Бири ўзига тўқ бўлиб, унинг тирикчиликдан ҳеч ғами йўқ, азон айтилиши билан масжидга боради, хотиржам таҳорат олади ва хушуъ, хузуъ билан намозини адо қилади. Сўнг жамоатга мунтазир бўлиб ўтиради. Такбир айтилгач фикрини жам қилиб, намоздан бошқасини ўйламай намоз ўқийди. Намоз тугагач уйга боради ва кейинги намозга мунтазир бўлади. Иккинчиси эса, бола чақали, кўпчиликнинг ҳуқуқлари зиммасида, тижорат ёки бирор касбга машғул. Жамоат вақти бўлса, таҳоратга шошилади ва имом ортидан жамоатга эргашади. Эндигина ишдан қўли тўхтагани учун хаёлида ишнинг фикри миясида давом этади. Шундай бўлсада, жамоатдан қолмай намозларини тўлиқ ўқийди ва суннатини ўқигач яна ўз ишига шошилади.

Ўтган қисмларни ўқиш учун ёзув устига босинг!

👉#Васвасалар_Ҳақида
@Solihlar_taratgan_nurlar
Ким мусулмонларга қарши сўзлашда тилига эрк берса ва айбларини кавласa, ўлим чоғида Аллоҳ уни шаҳодат калимасини айтишдан тутиб қолади.

©Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ, "Баҳруд-думуъ" китобидан📖
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отамиз биздан фаҳрлансинлар❗️
🎙Абдуллоҳ домла
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Ўзим яхши кўрадиган ҳолатда тонг оттираманми ёки ёмон кўрадиган ҳолатдами, бунга парво қилмайман. Чунки яхшилик мен яхши кўрадиган нарсадами ёки мен ёмон кўрадиган нарсадами, билмайман».

Субҳаналлоҳ! Қандай пурмаъно насиҳат! Ҳозирги кунда уммат бу ҳикматга нақадар ташна! Ҳар биримиз бу ваъзни яхшилаб ўрганиб, шундай мақомда ҳаёт гузаронлик қиладиган қалбни тарбиялашга муҳтожмиз.

Ҳар биримизнинг ёки жамиятимизнинг бошига турли мусибатлар тушиб туради. Биз бу мусибатларнинг зоҳирида ёмонликни кўрамиз. Лекин кўпинча бунинг замирида яхшилик борлиги маълум бўлади. Бу мусибатларда Аллоҳ таолонинг ушбу оятининг тасдиғини кўрамиз:

وَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تُحِبُّواْ شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَّكُمْ وَاللّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ ۝

«...Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз эса билмассиз» (Бақара сураси, 216-оят)
Manba: Islom.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳикмати
Бир киши Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳдан:
“Эй Абу Али, киши қачон Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатнинг чўққисига етади?” деб сўради. Шунда Фузайл раҳимаҳуллоҳ:
“Агар Унинг бергани ва манъ қилгани сенинг наздингда баробар бўлиб қолса, бас, Унга бўлган муҳаббатнинг чўққисига етган бўласан” деб жавоб бердилар.

Аллоҳ бизга қандай кун бермасин уни Аллоҳдан деб, ўзимиз ҳоҳлаган кундан ҳам севимлироқ қилсин🤲
@Solihlar_taratgan_nurlar
Молик ибн Динор айтадилар: «Китобга қизиқиб, берилиб ўқир эдим. Бир жойга борсам, одамлар китобларини кўчага ташлаб қўйишган экан. Бир китобни олиб ўқисам, унда: «Эй одам боласи, нима учун билганингга амал қилмай туриб, билмаган нарсангни талаб қиласан?» деган сўзлар бор эди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан📖
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар(8)
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Васвасалар_Ҳақида 9-қисм
Қай бирининг намозида рувҳоният зиёда
Давоми..
Сўнг шогирдларига юзланиб: «Айтингларчи қай бирининг намозида рувҳоният зиёда?» деб: «Аслини олиб қаралганда аввалги кишининг намозида рувҳоният зиёда кўринади. Чунки, азон вақти масжидга келди, хотиржамлик билан таҳорат олди ва хаёли сочилмай намоз ўқиди. Лекин Аллоҳ таоло наздида кейинги кишининг намозида рувҳоният зиёдадир. Чунки, биринчи кишининг зиммасида ҳеч қандай маъсулият йўқ. Уни ибодатдан чалғитадиган монелик йўқ. Намоз ўқишида лаззат бор. Иккинчи киши эса, тирикчик билан овора, бир қанча нарсаларнинг масъулияти бўйнида, фикри сочилган. Шундай бўлсада уни бу нарсалар Аллоҳ таолонинг ибодатидан тўсиб қўймади. Аллоҳ таоло (валаа байъун ан зикр) деган. Гарчи унинг намозида ғариб кайфият ҳосил бўлмасада ажрда аввалги кишидан кам бўлмайди. инша Аллоҳ», деди.

Ўтган қисмларни ўқиш учун ёзув устига босинг👉#васвасалар_ҳақида
@Solihlar_taratgan_nurlar
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Яқинларимдан бири уйи кичкина ва торлигидан дўстига нолиб қолди. Дўсти унга:

– Сен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларида ким бўлибсан?! У зот алайҳиссалом уйлари торлигидан тунда намоз ўқисалар, аёллари сурилиб жой берар, сажда қиладиган жойдаги оёқларини тортиб олиб турар эди. Шу билан бирга завжалари қалблари хотиржам эди
.
Manba: azon.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
ИншааАллоҳ хушхабар
Сенатор, Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига депутатлар томонидан тасдиқланибдилар. Энди бош вазир тақдимоти ва Президент фармони бўлса ишга киришадилар.
Абдуқодир акага янги лавозимда муваффақиятлар тилайман!
©Мубашшир Аҳмад
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Устоз Исхоқжон Муҳаммад

Ким ўзини оиласини жон фидо қилиб химоя қилса шу ватан химоячисидир!

Барча эркакларни 14 январ ватан химоячилар куни билан табриклайман.

Manba: @ummatuz
@Solihlar_taratgan_nurlar
Кунига беш махал севгани билан учрашадиган инсондан кўра бахтлироқ инсон борми?

У сизни ҳар куни беш махал учрашувга чақиради!

Ундан кўра сизни севувчироқ борми? Албатта йўқ!
Сиз дунёда энг баҳтли одамсиз биродар!

Чунки У сизни Ўзига ибодат қилувчилардан қилди. Сизга иймон берди.

Бунинг шукрини адо этишни Аллоҳ ҳаммамизга насиб этсин🤲

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат
Толҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни хотини унга: «Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман», деди. 

У: «Нима учун бундай деяпсан?», деди. 

Хотини: «Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди», деди. 

У хотинига қараб: «Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди», деб жавоб берди
.

Салаф солиҳлардан бири: «Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: «أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى» (яъни мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан», деган экан. 
«Ҳикматлар чашмаси» китобидан.
☝️Хулоса ўзингиздан

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

وَنَزَعْنَا مَا فِي صُدُورِهِم مِّنْ غِلٍّ إِخْوَانًا عَلَى سُرُرٍ مُّتَقَابِلِينَ

"Уларнинг дилларидаги ғилли-ғиштларни чиқариб ташладик. Сўриларда бир-бирларига боқиб, дўст бўлган ҳолда ўлтирурлар" (Ҳижр сураси 47-оят).

Кишининг биродарига нисбатан поккўнгилли бўлиши Аллоҳнинг наздида олий ибодатдир. Жаннат аҳли сифатларидан кўзга кўринганидир. Унга нақадар муҳтожмиз-а?!

Аллоҳим, бизни поккўнгиллилар, ниятлари гўзал ва Жаннатга кирадиган кишилар қаторидан қилгин!!!

✍️ Шайх Аҳмад Ийсо Маъсаровий ҳафизаҳуллоҳ

Abdussami Xayrulloh sahifalaridan
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Васвасалар_Ҳақида сўнгги қисм
таҳорат ва намозда шакланиш васвасаси.

Жуда кўпчилик шу васваса туфайли қийланадилар. Баъзилар таҳоратим кетиб қолдими ёки йўқми деса, баъзилари ювиладиган аъзоларга сув етдими ёки йўқми ўйланиб қоладилар. Баъзилар имом намозни биринчи ракатини тугатишга келганида энди таҳримага қулоқ қоқаётган бўлади.

Ашраф Али Таҳонавий ҳикояси:
Бир киши мендан васвасага дучор бўлган киши ҳақида сўраб: «У уч бор сувга шўнғиса ҳам ғуслим тўлиқ бўлдимакан деб ўйланиб қолади?» деди. Мен ундай кишидан намоз соқит бўлади дедим. Чунки ундай одамнинг ақли жойида эмас. Ақли жойида бўлмаган кишиларга намоз фарз бўлмайди, дедим.

Бундай кишилар ҳақида Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмалар берганлар.

«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга намозида бир нарсани топкандай бўладиган кишининг шикоятини етказишди. Шунда у зот: «То овозни эшитмагунича ёки ҳидни топмагунича намоздан чиқмасин!» дедилар».

Фуқаҳолар ушбу ҳадисдан «Аниқ нарса шубҳа ила кетмайди» деган қоидани олганлар.


(Тамом) манба: fiqh.uz

Ўтган қисмларни ўқиш учун ёзув устига босинг👉#васвасалар_ҳақида

@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎙Устоз Аброр Мухтор Алий

Биздан ҳаракат Аллоҳдан барокат

Илм талабидаги инсонларга жуда манфаатли маслаҳатлар берибдилар.

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар(9)
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга саловот айтишни кўпайтиринглар», дедилар.
Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчироқ.
Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жумъа кечаси, «нурли кун»дан мурод жумъа кунидир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкунлиги.

2. Жумъа куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги.

"Ҳадис ва ҳаёт»📚 китобидан.

@Solihlar_taratgan_nurlar