SOLIHLAR YO'LI
136 subscribers
93 photos
119 videos
154 links
Ушбу каналда мотурудия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
#Янгиликлар #Онлайн

"Қуръон ва тажвид" ўқув курсининг 60 нафар битирувчиларига махсус шаҳодатномалар топширилиб, янги давра бошланиши олдидан дуойи хайрлар қилинди.

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
#Маъруза

"Аллоҳ таоло бандаларни қайси жихатларига эътибор беради"
🎤(Устоз Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
ҚОВУН ҲАҚИДА ҲАДИСИ ШАРИФ.

قال رسول الله صلی‌الله علیه و سلم:
عَلَیْکُمْ بِالبِطّیخِ، فَاِنَّ فیهِ عَشْرَ خِصالٍ: هُوَ طَعامٌ وَ شَرابٌ وَ اُشْنانٌ وَ رَیحانٌ وَ یَغْسِلُ الْمَثانَةَ وَ یَغْسِلُ الْبَطْنَ وَ یَکْثِرُ ماءَ الظَّهْرِ وَ یَزیدُ فِی الْجماعِ وَ یَقْطَعُ البُرودَةَ وَ یُنَقِّی الْبَشَرَةَ.

گفت رسول الله صلی الله علیه و سلم:
خربزه بخورید، چرا که ده خاصیت دارد: غذاست، آب است، شستشو دهنده و خوش‌بو کننده است، مثانه را می‌شوید، آب کمر را زیاد می‌کند، بر نیروی هم‌بستری می‌افزاید، سردی مزاج را می‌بَرَد و پوست را شاداب می‌کند.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Қовун енглар, чунки унда ўнта хислат бор: таомдир, шарбатдир, ювувчидир, хушбўй қилувчидир, қовуқни тозалайди, белни бақувват қилади, мизож совуқлигини йўқотади, рангни мусаффо қилади."

Маҳмуд ҲАСАНИЙ

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🎥 Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига шарҳ

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

"Хайдовчиларга оид динимиздаги фатволар"
🎤(Устоз Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
ҚУРБОНЛИК ҚИЛУВЧИ КИШИ СОЧ ВА ТИРНОҚЛАРИНИ ОЛАДИМИ?

Ҳар йили зулҳижжа ойининг кириши арафасида бир масала оғиздан оғизга кўчиб юради. Бу “Қурбонликни қасд қилган киши соч ва тирноқларини оладими, йўқми?” деган масаладир. Бу борада уламолар ўртасида уч хил қараш бор:

Биринчиси, қурбонлик қилувчига зулҳижжа ойи кириши билан то наҳр (қурбонлик) кунигача, яъни қурбонликни адо қилгунигача тирноқ ва сочини олиш ҳаром бўлади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ шуни ихтиёр қилган. Бунга далил сифатида Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадиси келтирилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимнинг қурбонликка аталган жонлиғи бўлса, зулҳижжа ойи кириши билан то қурбонлик қил(иб қон чиқар)магунича, сочидан ва тирноқларидан бирор нарсани олмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Бошқа ривоятда: “танасидан (бирор нарсани)” дейилган. Улар: “Бу ердаги наҳий-қайтариқ вожибни тақозо қилади. Шунга кўра, мазкур нарса (соч, тирноқ, тук)ларни тарк қилиш вожиб. Акс ҳолда, тақиқланган ишни қилган бўлади”, дейишади.

Иккинчи қараш имом Молик ва имом Шофеъий раҳимаҳумаллоҳга тегишли бўлиб, унга кўра, қурбонлик қилувчига соч олиб, тирноқларни қисқартириш макруҳ ҳисобланади. Улар ҳам юқоридаги Умму Салама онамизнинг ҳадисларини далил қилиб келтиришади:

“Кимнинг қурбонликка аталган жонлиғи бўлса, зулҳижжа ойи кириши билан то қурбонлик қил(иб қон чиқар)магунича, сочидан ва тирноқларидан бирор нарсани олмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Бироқ, улар бу ердаги наҳий-қайтариқни таҳримий эмас, танзиҳий деб эътибор қилишган.

Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ким қурбонлик қилмоқчи бўлса, у зулҳижжанинг аввалги ўн кунида соч ва тирноқларини олмайди. Бу тақиқ жумҳур уламолар наздида танзиҳни ифода этади. Бундай дейилишининг ҳикмати қурбонлиги эвазига дўзах ўтидан комил суратда (соч-тирноқларигача) озод бўлиши учундир”.

Учинчиси, қурбонлик қилувчига сочини олиш, тирноқларни қисқартиришнинг ҳеч қандай кароҳати йўқ, жоиздир. Савоб умидида уларни тарк қилиш мустаҳаб саналади. Бу имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ қарашлари бўлиб, қуйидаги ҳадисни далил қиладилар:

Ойша розияллоҳу анҳо айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадий (Ҳарамда қурбонлик қилишга аталган жонлиқ)ларига (махсус) белги-аломатларни боғлаганимдан кейин ҳадийларини (Абу Бакр розияллоҳу анҳуга қўшиб) Каъбага юбордилар. Одамлар (ҳаждан) қайтгунларича эркаклар учун ўз уйлари (муқимлик)да ҳалол бўлган ишлар (бадандаги туклар ва тирноқларни олиш, хушбўйликлар ишлатиш, тикилган кийим кийиш, аёлларга яқинлашиш ва ҳоказо)дан бирор нарса(дан Расулуллоҳ ўзларини тийиб турмадилар, яъни) у зотга ҳаром қилинмади” (Имом Бухорий ривояти). Бу ерда Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳадисларидаги ман қилинган ишларнинг мубоҳ эканига далил бор. Қолаверса, ҳадис уламоларининг таржиҳига кўра, Ойша онамиздан қилинган ривоятнинг санади Умму Салама онамиз ривоятларидаги санаддан қувватли ва ишончли саналади.

Имом Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ “Иълоус-сунан”да қуйидагиларни келтиради: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қурбонликни ирода қилган кишини зулҳижжанинг аввалги ўн кунида соч ва тирноқларини олишдан қайтардилар. Бу қайтариқ бизнинг наздимизда авло (қилса яхши бўлади)нинг зиддига (яъни макруҳи танзиҳийга) ҳамл қилинади (йўйилади). Чунки Ойша розияллоҳу анҳонинг ҳадислари ҳам буни қўллаб-қувватлайди.

Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Уламолардан бир гуруҳи Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳадисларини олиб, унга эргашди ва уни асл, деб ҳисоблашди. Бошқа гуруҳи эса уларга хилоф қилиб, шундай дейишди: “(Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида) соч ва тирноқларни олиш қурбонлик қилишни қасд қилганга ҳам, қилмаганга ҳам зарари йўқ”. Бу Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумуллоҳнинг қавлларидир”.

Хулоса қиладиган бўлсак, қурбонлик қилмоқчи бўлган кишилар зулҳижжанинг аввалги ўн кунида соч ва тирноқларини олмай туришлари мустаҳаб экан. Аммо оладиган бўлсалар ҳам уларга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди.

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Ubaydulloh dolmla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

"Динмизда сарф харажат килиш меъёри"
🎤(Устоз Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🎥 Қийналаётган одам ғам чекмасин
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

Ⓜ️
анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” китоби бўйича маълумот берди

Шу кунларда Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” номли китобда “Бақара” сурасидаги хатоликлар тўғрисидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон мусумонлари идораси мутахассислари ўрганишлар олиб бордилар. Аниқланишича, хатоликлар асосан “Бақара” сурасида йўл қўйилган бўлиб, оятлардаги арабча сўзлар техник ишланмалар натижасида ўринлари алмашиб кетган.

Китобни нашрга тайёрловчи Мирфатҳулло Қодировнинг вакили-фарзанди Миродил Қодиров мазкур хатоликлар охирги чоп этиш жараёнида, яъни китоб макетини компьютер дастуридан босмахона файлига ўгиришдаги эътиборсизлик оқибатида йўл қўйилганини эътироф этди ҳамда барча мўмин-мусулмонлар ва китобхонлардан узр сўради.

Таъкидлаш керакки, муаллифлардан бири сифатида қайд этилган Таваккал домла Кенжаев (“Эшон Бобохон” масжиди имоми) эса ушбу китобни тайёрлаш ва нашр этишда мутлақо иштирок этмагани, балки ушбу ҳурматли домланинг розилигисиз номлари ёзилгани маълум бўлди. Нашрга тайёрловчи масъуллар Таваккал домла Кенжаевдан ҳам юзага келган ноқулайликлар учун кечирим сўради.

Нашрга тайёрловчилар “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” китобини қайтариб олишни ўз зиммасига оладилар. Ушбу нуқсонли китобни топшириш учун Тошкент шаҳри “Чорсу” мавзесида жойлашган “Китоблар дунёси” мажмуасидаги 10-растага топшириш мумкинлиги маълум қилинади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи фуқаролар эса ўзлари сотиб олган сотувчиларга топширишлари тавсия этилди. Ўз навбатида, китобнинг нуқсонли жойини тўғрилаб бериш кафолатини ҳам нашрга тайёрловчилар ўз зиммаларига олади.

Қуръони карим – Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ва Ислом динининг энг буюк шиори экани нуқтаи назаридан Ўзбекистон мусумонлари идораси Қуръони карим билан боғлиқ матнларни чоп этишда нашриётлар ва босмахоналар масъулларидан диққат-эътиборни жиддий қаратишга чақиради.

📞 Боғланиш учун телефон: 90-029-35-47


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ⓜ️
анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🎥 "Касалликдан сақланиш учун сабабини ҳам бажариш керак"

Фарғона вилояти бош имом-хатиби
Устоз
, Убайдуллоҳ домла Абдуллаев

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Ubaydulloh_domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

"Солиҳ амаллар ичида афзали қайси амал?"
🎤(Устоз Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Отабек_домла_Юнусов
🕌 Фарғона шаҳар "Хўжамбердибой" (Хафиза Ибрагимова) масжиди ноиб имоми
📹Аллоҳни ўзи улуғлаб қўйган кишиларга қарши чиқаётганингизни унутманг!

═══════ ❁✿❁ ══════
🌐Манзилимиз:
➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Камолиддин_домла_Раҳимов
🕌 Фарғона шаҳар "Хўжамбердибой" (Хафиза Ибрагимова) масжиди имом-хатиби
📹 Намоздан кейинги зикрлар ва уларнинг ўрни

═══════ ❁✿❁ ══════
🌐Манзилимиз:
➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
#Абдуносир_домла_Охунов
🕌 Фарғона шаҳар "Муҳаммад авлиё" (Киргили) масжиди имом-хатиби
📹 Бировни кофирга чиқариш масаласида эҳтиёт бўлишимиз керак!

═══════ ❁✿❁ ══════
🌐Манзилимиз:
➡️ @solihlar_yoli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 TAKFIR. KOMMENT YOZISHDA EHTIYOT BOʻLING!



═══════ ❁✿❁ ══════
🌐Манзилимиз:
➡️ @solihlar_yoli
Forwarded from Rahmatulloh Jalilov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Убайдуллоҳ домла Абдуллаев:
🎥 "Сақланганни Аллоҳ сақлайди"

═══════ ❁✿❁ ══════
🌐Манзилимиз:
➡️ @solihlar_yoli
Куни кеча ижтимоий тармоқларда "Имом Ашъарий аҳли сунна имом эмас, унинг ҳаёти ботилда ўтган" деб халқни алдаб уятсизларча ваъз ўқиган

СОДИҚ САМАРҚАНДИЙГА МУРОЖААТ

❗️"Ҳурматли" ўзидан шайҳ ясаб олган Содиқ самарқандий, имом Ашъарий раҳимаҳуллоҳнинг бутун ҳаёти ботилда ўтмаган! Авомнинг қулоғига тепишни бас қилинг!

❗️Тўғри, дастлаб мўътазилий бўлган, лекин ўзининг ҳаққа интилиши ва соғлом фикри у кишини эътизолдан аҳли суннага қайтишига сабаб бўлган. У киши мўътазилийликдан қайтганини катта жомеъда бутун халққа жар солиб эълон қилган! Бу тарихий ҳақиқат!

❗️Имом Ашъарий шу умматнинг имоми ҳисобланади! Ашъарийларнинггина эмас! Яна шуни ҳам билингки, Ашъарийлар деганда аҳли сунна вал-жамоа тушунилади. Алоҳида бир янги мазҳаб эмас!

❗️Имом Ашъарий розияллоҳу анҳу яшаган даврни биласизми? Ўша даврда сизга ўхшаб авомни йўлдан урадиган ёлғончилар кўпайиб кетган, диний эркинлик шу даражада кенг берилганидан яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам, мантиқчи фалсафачилар ҳам халқ орасида бемалол даъват билан шуғулланган давр бўлган. Буларнинг ақлий далилларга таянган фалсафий суҳбатлари таъсирида кўплаб мусулмонлар ўз ақидаларида шубҳага тушиб қолган. Айниқса муташобиҳот нассларни тушунишда.

❗️Худди шу оғир вазиятда имом Ашъарий насс (Қуръон ва ҳадис)лардаги мажозни таъвил қилиш йўли билан авомга тушунтиришлар беришни бошлаган ва натижада ИМОМ АШЪАРИЙ ва издошлари эса АШЪАРИЙЛАР деб танила бошлашган.

☝️Аслида имом Ашъарий аҳли сунна вал-жамоа ақидасини ўз даврида мусулмонларни алдаб йўлдан урадиган сизга ўхшаган бидъатчилардан ҳимоя қилиб чиққан олим бўлган холос. Ҳеч қандай янги ақидага асос солмаган!

©️Ботиржон домла Тожибоев

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
═══════ ❁✿❁ ══════
🌐Манзилимиз:
➡️ @solihlar_yoli
Forwarded from ALHIDOYA.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🎥 "Салафга эргашаман дейди, саҳобага эргашмайди"
(Аҳмадхон домла Низомов)

HD фоматда кўриш👇
https://www.youtube.com/watch?v=_-9qiVpnIjw

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
📲Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ⤵️
👉 https://t.me/Alhidoya_kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Имом Ашъарийни Аҳли сунна имоми эмас деган Содиқ Самарқандийга Раддия

═══════ ❁✿❁ ══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli