SOLIHLAR YO'LI
136 subscribers
93 photos
119 videos
154 links
Ушбу каналда мотурудия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
#Буюк_имом #иқтибос

Муҳаддислар султони, жарҳ ва таъдил имоми Яҳё ибн Маин раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Уламолар тўрттадир: Имом Саврий, Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик ва Имом Авзоий».

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

https://t.me/AhliSunnaValJamoaUz
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Ҳазрати Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу вафотларидан кейин фитна эшиклари синдирилди!

🎙
Устоз Исҳоқжон домла ҳафизаҳуллаҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Қандай “канал” ёки “гуруҳ”ларни кузатяпсиз?

⚡️Бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири бу – ижтимоий тармоқларда гуруҳ (профил, группа, канал, бот, саҳифа ва ҳоказо) яратиш масаласи. Бу масалада ўта нозик ва ҳушёр бўлинмаса, инсон вафот қилгандан кейин ҳам савоб ёки гуноҳи бу гуруҳни тузиб, ташкил қилганларга ёзилиб тураверади. Чунки гоҳида текширилмаган хабар ёки гумонга асосланган мавзу фитна ва гуноҳга сабаб бўлади. Айниқса, ҳозирда турли хил номлар билан ташкил қилинган гуруҳларда мусулмонларнинг шаънига муносиб бўлмаган, масалан бировни устидан кулиш, фаҳш ва унга тарғиб қилувчи материаллар (мақола, аудио, видео ёки суратлар)ни тақалиши, тарқатилиши одат тусига айланиб бормоқда. Масаланинг нозик жиҳатидан бири, буни қанча одам кўрса, эшитса, ўқиса гуноҳкор бўлишларидан ташқари шундан камайтирилмаган ҳолда шу ишни амалга ошираётган ташкилотчиларининг ҳам номаларига шунча гуноҳ ҳатто вафот этганидан кейин ҳам ёзилиб бораверади. Ҳадиси шарифда шундай огоҳлантирилади: “Ким бир ёмон одатни жорий қилса, унга у (ўша иш)нинг ва амал қилганларнинг ҳам гуноҳи ёзилур”.

🔴 Афсуски, бугун биз шунчалар ғафлатга ботиб, дин ва маърифатдан йироқлашибмизки, буни диний-маърифий сайтлар ёки шу мазмундаги ижтимоий тармоқлар, телеграм каналлардаги кузатувчилар сонининг камлигидан ҳам кўриш мумкин. Аммо турли “приколлар”, кўнгилочар гуруҳ ёки каналлар “одам билан тўлган”. Энг ёмони, кераксиз, беҳуда нарсалар билан овора бўлиш кишини умрини заволи, асосийси эса, бу ҳолат инсонни охир-оқибат иймонидан ажралиб қолишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

سَأَصْرِفُ عَنْ آيَاتِيَ الَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَإِنْ يَرَوْا كُلَّ آيَةٍ لَا يُؤْمِنُوا بِهَا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الرُّشْدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الْغَيِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَكَانُوا عَنْهَا غَافِلِينَ

⚠️ “Энди ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир” (Аъроф сураси, 146 оят).

‼️ Бугун ёшларимиз ўз динларини ишончли манбалар (сайт, профил, группа, канал, бот, саҳифа, телеграм канал-гуруҳлар ва ҳоказо)дан фойдаланиб, кишини дунё ва охират яхшилиги, илм-маърифатга етакловчи гуруҳ ёки каналларни кўриб туриб кирмасалар, бунинг ўрнига лағв, фаҳш, асоссиз хабар тарқатувчи ёки “прикол” ва масхарабозликни тарғиб қилувчи гуруҳларни кўриб, дарҳол унга аъзо бўлиб олиш – бу энг катта гуноҳлардан. Юқоридаги оятда келтирилган “ўз оятларимдан буриб қўяман” жумласи ҳамда буни тафсир қилган Аллома Қуртубийнинг тафсирларидан шуни англаш мумкин. Шундай экан, қанақа канал, гуруҳ, саҳифаларни кузатяпсиз, ўзингиз билан ҳисоблашиб қўйинг!

Юнусхон МАМАРАСУЛОВ,
Тошлоқ тумани бош имом-хатиби

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Эътиқоддаги хатолар

Диний илмсизлик туфайли уларнинг эътиқоди, амали, хулқи, яъни бутун турмуш тарзи барбод бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ҳатто баъзи куфрга далолат қилгувчи сўз ва ишлардан иймонларини сақлаб қолиш ҳам мушкул бўлиб қолади.

БАТАФСИЛ

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Бемазҳабларнинг раддиясига илмий раддия! (биринчи қисм)

Мазҳабга эргашиш ҳақидаги мақоламга Аҳмад Қодир деган биродаримиз эътирозларини жамлаб жавоб ёзган эканлар. Жавобларини ўзлари саҳифамда улашдилар ва уларга ҳамфикр бўлган бошқа биродарлар ўша мақолага муносабатимни билмоқчи эканларига ишора қилдилар.

БАТАФСИЛ

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
"Бемазҳаблар нима қилаётгани ҳақида ўйлаб кўрсин"
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф роҳимаҳуллоҳ

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Меҳмонни ўрнидан туриб кутиб олишни ширк дейдиганлар.

🎙Устоз Исҳоқжон домла ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Мазҳаблар сахобалар даврида вужудга келган.

🎙Устоз Исҳоқжон домла ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Имом Моликнинг тақволари

🎙Убайдуллоҳ домла Абдуллаев

Манзилимиз:
➡️ @solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🎥 Қуръони карим ва тажвид курсининг навбатдаги босқичи якунланди

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
📲Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ⤵️
👉@solihlar_yoli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

Тасаввуфнинг эътибори!

«Олим, одам ва олам» кўрсатуви
Иброҳимжон домла билан...

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
ЛИБОСИ БИЛАН ЖАМИЯТДАН АЖРАБ ТУРИШ ҲАҚИДА

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким дунёда шуҳрат либосини кийса, Аллоҳ қиёмат куни унга хорлик либосини кийдириб қўяди”.

📚Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоятлари

Шарҳ: Шуҳрат либоси деганда урф одатдан ташқари кийимлар тушунилади. Шаҳар аҳлидан ажраб турадиган, қўл билан ишора қилинадиган кўринишда кийиниш тушунилади. Масалан, ўта узун ва ё ўта калта ва ҳоказо. Мўмин ўз юртида одамлар киядиган кийимларни кийиши керак (аврат сатр қилинса бас). Жамиятда кийими билан бошқалардан ажраб турган одам ўзига бино қўйган бўлади. У ўзини одамлардан бошқачаман, яхшироқман деб ҳисоблайди, одамлар ҳам уни бошқача, кўпчиликдан ажраб турадиган деб билишади ва ғийбат қилишади. Одамларнинг шу ғийбатига эса шуҳрат либоси сабаб бўлгани учун ўша либосни кийган одамнинг ўзи ҳам ғийбат гуноҳига шерик бўлади.

📚 "Ал-одоб аш-шаръия" манзумасининг шарҳи, 432-бет.

©️Ботиржон Тожибоев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

“Буюкларнинг қатъийлиги”

🎙Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ

✍️ Абдуллоҳ домла Ғуломов таржимаси

Изоҳ: Сурияда турли фитналар бошланишидан аввал Шайх Бутий р.а. одамларни фитнага аралашмасликка даъват қилган эдилар. Ўшанда баъзи жоҳил кимсалар У Зотни "сарой мулласи", дея масхара қилишган эди. Оқибатда Сурия диёри "кўринмас қўллар" томонидан бошланган қонхўрликлар натижасида динимизнинг фарз амалларидан бири — жума намозини ҳам адо этиш таҳликали юртга айланди.

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#сохта_салафийларга_раддия

Машҳур тобеинлардан бири Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ тасбиҳ ишлатар эдилар. У зотга: “Қадрингиз улуғ, ибодатларингиз гўзал бўлса, ҳали ҳам тасбиҳ биланмисиз?” дейишди. Ҳасан Басрий: “Биз уни аввалда ҳам ишлатар эдик, ниҳояда ҳам ташлаб қўймаймиз. Мен Аллоҳни қалбим, қўлим ва тилим билан зикр қилишни яхши кўраман”, дедилар.

📚Аллома Абдулҳай Лакнавийнинг “Нузҳатул фикр фий субҳатиз зикр” рисоласидан

Изоҳ: Сохта салафийлар зикр қилишда тасбиҳ доналаридан фойдаланишни бидъат амал санашади ва ундан кескин қайтаришади. Аслида машҳур саҳобалар кундалик зикрларни айтишда майда тош доналаридан ёки хурмо данакларидан тасбиҳ сифатида фойдаланишгани саҳиҳ ривоятлар ила собит бўлган.

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🎥 "Бизнинг мазҳабда намозда эркаклар ва аёллар асли қандай туриши керак?"
(Асрорхон домла Хомидов)

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════

Улашинг: 👉 https://t.me/Alhidoya_kanali
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

🎥 "Мазхабсизлик ҳақида"
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════

Улашинг: 👉 https://t.me/Alhidoya_kanali
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#Савол

РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЙТИШ

CАВОЛ: Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга.

“Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта “سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм”, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади...

Саждада уч марта “سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Бу энг ками (“Муҳит” китоби). Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).

Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Иқтибос тугади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli