Такси Стоянка | Taksi Stayanka
66 subscribers
216 photos
51 videos
310 links
Online стоянка 🚕

Узбекистон вилоятлар аро таксилар канали. Шахарлараро таксилар ва юк машиналари хакида бепул эьлонларни юклаш ва эьлонлар оркали манзилингизга кулай боришинггиз мумкун.

Эьлон бериш(бепул):
@Uzbek_ministr
@Vakhoboff

@stayankagurpa
Download Telegram
⚡️Келаси йил 1 мартдан ҳайдовчилик гувоҳномасини ёнида олиб юриш тартиби бекор бўлади

ЙҲХХ инспекторининг ҳайдовчидан ҳайдовчилик гувоҳномасини талаб қилишни бекор қилишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 мартдан идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан:

янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини талаб қилиш амалиёти бекор қилинади.

📱 Ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда улар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

❗️БУ МУҲИМ:

1️⃣ Ушбу тартиб фақат ID-карта эгаларига тааллуқли. Биометрик паспорт эгаларига амал қилмайди.
2️⃣ Бу дегани "права", ишончнома ёки суғурта полиси умуман бўлмаса ҳам машина ҳайдаш мумкин дегани эмас. Улар албатта бўлиши керак, фақат уни ёнида олиб юриш шарт бўлмайди.


👉 @stayanka
Forwarded from Doniyor Gʻaniyev
2022 йил 1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади.

Аввалроқ, иккиламчи бозордан автомобил харид қилинганда уни бошқа шахс номига олди-сотди шартномаси орқали нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ (ГАИ)да рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи ва йиғимлар миқдорининг юқорилиги ҳамда ушбу йиғимлар миқдорини камайтириш бўйича юборган деуптатлик сўровимга Молия вазирлиги томонидан автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқаролардан ундириладиган йиғимни бекор қилиш, шунингдек нотариал идорада ундириладиган давлат божини пасайтириш назарда тутилаётгани маълум қилгандим.

Куни кеча (ваниҳоят) ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2022 йил учун Давлат Бюджети лойиҳаси ва Бюджетнома киритилди.

Ушбу ҳужжатларга кўра, фуқароларга мулкий муносабатларни амалга оширишда давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини енгиллаштириш ва мулк ҳуқуқини тўлақонли тасарруф этишга қулай шароитларни яратиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинади.

Шунингдек, Молия вазирлигидаги манбаларга кўра, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилиши кутилаётган ўзгртиришга асосан автомобил олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи, транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан қатъий назар, БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланади (солиштириш учун амалдаги тўлов миқдори БҲМнинг 2 баробари (540 минг) дан 10 баробаригача (2млн. 700 минг).

Демак, “2022 йил учун Давлат Бюджети тўғрисида”ги қонунни қабул қилиниши ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартириш киритиш ортидан иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш харажатлари кескин камайади.

Мисол учун, амалдаги тартибга асосан от кучи 105 бўлган ва ишлаб чиқарилган санаси 3 йилдан кўп бўлмаган Нексия автомобилини олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун хозир ўртача 5млн. 535 минг сўм харажат талаб қилинаётган бўлса, қонунчиликка юқоридаги ўзгартиришлар киритилгандан сўнг (2022 йил 1 январдан) бу харажатлар тахминан 4 млн сўмга камайиб, 1 млн. 600 минг атрофида бўлади.

Статистик маълумотларга кўра мамлакатимизда бир йилда 300 мингдан ортиқ (ишончномалар билан ҳисоблаганда аслида 700 мингдан ошади) автомобил олди-сотди шартномалари амалга оширилишини инобатга олсак, кўзда тутилаётган бу ижобий ўзгаришлар натижасида фуқаролар ихтиёрида қўшимча 1,2 трлн. сўмдан ортиқ маблағ қолдрилади.

Ҳа айтганча, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун 3%лик йиғим автомашиналар нархига киритилган ва шу кунгача фуқароларимиз UzAuto Motors автомашиналарини 3% ортиқ нарх билан харид қилиб келмоқдалар. Қизиқ, энди ушбу йиғим бекор қилиниши ортидан UzAuto Motors автомобил нархларини 3%га туширармикин?

Лекин компания харидорлардан автомашина нархи ичида олинган 3%лик йиғимни (биргина 2020 йилнинг 9 ойида 582,6 млрд. сўмни ташкил этган) шундоқ ҳам давлат бюджетига тўламай келганини инобатга олсак, булар нархни оширса-оширадики, асло камайтирмайди.

@D_Ganiyev
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

Ҳукумат қарори билан, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.
Автомобил учун “нотариус” тўловлари камайтирилмоқда

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги масала депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Унга кўра нотариал ҳаракатлар учун тўланадиган божлар сезиларли даражада камайтирилмоқда. Жумладан:

Вафот этган фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда давлат божидан озод қилиш мақсадида нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлари учун давлат божини тўлашдан озод этилмоқда.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда беришда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар идентификация ID-карталарини берганлик учун давлат божини тўлашдан озод қилинмоқда.

Мазкур имтиёз етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан биринчи маротаба идентификация ID-карталари олганда қўлланилади.

🔰 Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:

агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида жойлашган бўлса БҲМнинг 1,5 баравари (амалда майдонига қараб БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 3 бараваригача);

агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса БҲМнинг 1 баравари (амалда майдонига қараб БҲМнинг 50 фоизидан БҲМнинг 1,5 бараваригача);

🔰 Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига ва уларнинг эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига БҲМнинг 10 фоизи (амалда БҲМнинг 25 фоизи);

жисмоний шахслар учун БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 50 фоизи);

юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса БҲМнинг 50 фоизи (амалда БҲМнинг 1 баравари);

мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун, бундан “п” кичик бандида белгиланган ҳоллар мустасно БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 50 фоизи);

🔰 Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

жисмоний шахслар ўртасида БҲМнинг 1 баравари (амалда шартнома суммасига қараб жисмоний шахслар учун БҲМнинг 1 бараваридан БҲМнинг 2 бараваригача);

юридик шахслар ўртасида ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлса БҲМнинг 2 баравари (амалда шартнома суммасига қараб юридик шахслар учун БҲМнинг 2 бараваридан БҲМнинг 4 бараваригача) этиб белгиланмоқда.;

🔰 Қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 25 фоизи миқдорида ундирилади (амалда шартнома суммасига қараб, қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун БҲМнинг 25 фоизидан БҲМнинг 1 бараваригача).

Қарз шартномаси суммаси чет эл валютасида ифодаланса, давлат божининг миқдори чет эл валютасидаги қарз суммасининг нотариал ҳаракат амалга оширилган санадаги Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютадаги эквивалентидан келиб чиқиб ҳисобланади ва ундирилади.

🔰 Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:

автотранспорт воситаси учун БҲМнинг 3 баравари (амалда транспорт воситаси двигателининг қуввати от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМнинг 2 бараваридан БҲМнинг 10 бараваригача);

битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун БҲМнинг 25 фоизи (амалда БҲМнинг 10 фоизидан БҲМнинг 50 фоизигача);

автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф қилиш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни ва автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун бож бошқа шахсларга БҲМнинг 2 баравари (амалда БҲМнинг 3 баравари) белгиланмоқда.

👉 @stayanka
#Хушхабар

Ўзбекистонда бозордан автомобиль харид қилинганда уни бошқа шахс номига нотариал расмийлаштиришда тўланадиган давлат божи ставкалари пасайтирилмоқда.

Олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш нархи БҲМнинг 3 баробари
(810 минг сўм) этиб белгиланмоқда.
Олдин бу сумма 2 500 000 сўмга яқин эди.

❗️Шунингдек, бегона шахсга автотранспорт воситасини тассарруф этиш ҳуқуқи (Генеральная доверенность) билан нотариал ишончнома бериш божи ҳам камайтирилиб, БҲМ нинг 2 баробари (540 минг сўм) этиб белгиланмоқда.

@stayanka
1 майдан «Автомобиль тарихи» хизмати йўлга қўйилади

Вазирлар Маҳкамасининг 9 мартдаги қарори билан «Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

«Автомобиль тарихи» маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

автотранспортнинг агрегат маълумотлари;
босиб ўтган масофаси;
шартнома тузилганлигига оид маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя);
йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;
қоидабузарликлар ҳолати;
гаровга қўйилганлик ҳолати;
тақиқ борлиги ёки йўқлиги;
божхона расмийлаштирувига оид маълумот;
лицензия олинганлик ҳолати (йўловчи ташиш учун).

Давлат хизмати учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза берувчилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган исталган автомобиль ҳақида маълумот олиши мумкин.


👉 @stayanka
АСАКА БАНК
БОШ.ТУЛОВ 30%
МУДДАТ 5 ЙИЛ

@stayanka
АСАКА БАНК
БОШ.ТУЛОВ 40%
МУДДАТ 5 ЙИЛ

@stayanka
АСАКА БАНК
БОШ.ТУЛОВ 50%
МУДДАТ 5 ЙИЛ

@stayanka
ТЕНГЕ БАНК
БОШ.ТУЛОВ 20%
МУДДАТ 4 ЙИЛ

@stayanka
ТЕНГЕ БАНК
БОШ.ТУЛОВ 30%
МУДДАТ 4 ЙИЛ

@stayanka
ТЕНГЕ БАНК
БОШ.ТУЛОВ 40%
МУДДАТ 4 ЙИЛ

@stayanka
ТЕНГЕ БАНК
БОШ.ТУЛОВ 50%
МУДДАТ 4 ЙИЛ

@stayanka
АЛОКА БАНК
БОШ.ТУЛОВ 10%
МУДДАТ 4 ЙИЛ

@Stayanka
ТУРОН БАНК
БОШ.ТУЛОВ 20%
МУДДАТ 4 ЙИЛ

@stayanka
ТРАСТ БАНК
БОШ.ТУЛОВ 30%
МУДДАТ 4 ЙИЛ

@stayanka
ИНФИН БАНК
БОШ.ТУЛОВ 25%
МУДДАТ 3 ЯРИМ ЙИЛ

@stayanka
Ҳайдовчилар биометрик паспортини кўрсатса, бошқа ҳужжатларини ёнида олиб юрмаса ҳам бўладими?

ЖАВОБ: Бўлади!

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, 4 та ҳужжатни ("права", техпаспорт, суғурта ва ишончнома) ёнида олиб юриши талаб этилмайди. Расмий манба

Кўриб турганингиздек, Кодексда аниқ ва тиниқ қилиб биометрик паспорт ҳам кўрсатилган.

Аммо обуначиларимиздан келаётган хабарларга кўра, биометрик паспорт берилганда ЙПХ инспекторлари базадан ҳеч нарсани текшира олмаяпти ва қолган ҳужжатларини тақдим этишни талаб қилишмоқда. Қонунда борку, дейишса, "бизга бу ҳақида ҳеч нарса дейилмаган" деган жавобни қайтаришибди.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Ўзбекистон Республикаси қонунлари барча учун бажарилиши бирдек мажбурий бўлган ҳужжат ҳисобланади. Шу сабабли биометрик паспортингиз ёнингизда бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, суғурта полиси ва ишончномани инспекторга кўрсатишингиз шарт эмас.

Агар инспекторлар қонунни билмаса ёки биометрик паспорт орқали маълумотларингизни текшира олмаса, бу уларнинг муаммоси. Аслида бу инспекторларнинг ҳам муаммоси эмас, Ички ишлар вазирлиги бунга тезроқ ечим топиши керак. Лекин бу ечим ҳайдовчилар фойдасига бўлиши керак. "Узр, мен қонун бўйича иш тутяпман" деб қатъий туришга ҳаққингиз бор.


👉 @stayanka
Forwarded from Deleted Account
"UzSanoatQurilishbank" dan avtokredit
+998987070093
+998973381003
+998905440030
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

Гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;

2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;

2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;

2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.