Судьялар ассоциацияси | расмий канал
1.05K subscribers
517 photos
51 videos
4 files
190 links
Download Telegram
#Эълон

Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, судларнинг мустақиллиги ва масъулиятини кучайтириш, одил судловнинг сифат ва самарадорлигини оширишга доир қабул қилинаётган Фармон ва Қарорлар ҳамда Судьялар ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Марказининг фаолиятига доир хабар, янгилик ва ахборотларни эълон қилиб бориш учун интернет тармоғининг “Telegram” мессенжеридаги расмий каналининг фаолиятини йўлга қўйди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi ҳавола орқали каналга уланишлари мумкин.
Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍https://uza.uz/posts/446083

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍https://uza.uz/posts/446088

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
СУД ТИЗИМИНИНГ АХБОРОТ СИЁСАТИ КОНЦЕПЦИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, Олий суд Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси билан биргаликда икки ой муддатда 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимининг ахборот сиёсати концепцияси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, мазкур Фармон билан аҳоли орасида суд ҳокимиятининг ижобий тимсолини шакллантиришда фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясига:

оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда судьялар фаолияти бўйича қонунга хилоф ва асоссиз эълон қилинган ҳар бир ҳолатга суд ҳокимиятининг фахрийлари томонидан объектив равишда ва тезкорлик билан муносабат билдириб бориш;

судьялар ва суд ҳокимиятининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан судларга мурожаат қилиш тавсия этилди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Audio
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси Матбуот котиби Шерзод Даминовнинг “O'zbekiston” радиоканалининг “Жараён” эшиттиришидаги суҳбати

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
ЎЗБЕКИСТОН СУДЬЯЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ФИЛИАЛИНИНГ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Судьялар Ассоциацияси Хоразм вилояти филиалининг вилоят умумюрисдикция ва маъмурий судлари судьялари иштирокидаги конференцияси ўтказилди.

Конференцияда Судьялар ассоциацияси ташкил этилганлигига 25 йил тўлиши муносабати билан судьялар ҳаётидаги муҳим воқелик – VI-юбилей съездида муҳокама қилинган масалалар хусусида барча судьялар ва соҳа ходимларига тушунтириш берилди.

Ассоциация томонидан судьялар мустақиллигини мустаҳкамлаш;

Ассоциация аъзоларини турли тазйиқлардан ҳимоя қилиш;

Судьялар одоби кодекси қоидаларига риоя этилишини таъминланишида аниқ ва режали вазифаларни амалга ошириш юзасидан Ассоциация Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси 1997 йилнинг 12 сентябрида Республика судьяларининг биринчи съезди (қурултойи)да ташкил этилган.
ОДИЛ СУДЛОВНИНГ МАҚСАДИ ИНСОНПАРВАРЛИКДИР!

#Мутолаа

Судьялик жуда юксак лавозим ҳисобланади. Бу ном мўтабар тутилиши, улуғланиши ва эҳтиёт қилиниши керак. Судьянинг кибру ҳавога, манманликка, шахсиятпарастликка берилиши, ўзини ўзгалардан устун қўйиши бундай касб эгасига мутлақо ёт хусусиятдир.

Инсоннинг зийнати унинг илмидадир. Шу боис судья ниҳоятда илмли, маърифатли ва камтарин бўлиши зарур. Кайковус таъкидлаганидек, “Қозига яхши ҳунар илм ва мулойимликдандир”. Зеро, маънавий қашшоқликдан ортиқроқ жаҳолат йўқдир.

(Убайдулла Мингбоев, “Адолат инсонпарварликнинг олий нуқтаси” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ:
Устоз ва шогирд анъаналарини давом эттиришнинг самарали механизми

Мамлакатимизда бир вақтнинг ўзида тарих, бугун ва келажакни намоён қиладиган “Уч авлод учрашувлари” маънавий-маърифий тадбирларини кенг миқёсда мунтазам ўтказиб бориш эзгу анъанага айланган. Бунинг замирида кекса авлод вакиллари билан ёшлар ўртасида доимий муносабат ўрнатилиб, устозларнинг бой тажрибалари амалиётга татбиқ этилмоқда.

Наманган вилояти судида ўтказилган “Уч авлод учрашуви”да Олий Мажлис Сенати аъзоси, “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят кенгаши раиси, узоқ йиллар давомида республикамизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган нуронийлар, суд фахрийлари, Наманган вилояти умумюрисдикция суди судьялари ва соҳа ходимлари, Ўзбекистон Судьялари ассоциациясининг Матбуот котиби, Ассоциациянинг Наманган вилоят филиали раиси ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.

Эркин суҳбат ва қизғин мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда инсон қадрини улуғлашдек эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш тўғрисида фикр юритилди. Юртимизда фуқароларнинг суд идораларидан, айниқса судьялардан рози бўлишига эришиш учун юқори малакали ва самарали суд корпусини яратиш, суд тизимида фаолият кўрсатаётган барча судьялар ва ходимларнинг ўз хизмат бурчини садоқат билан, адолатли ва масъулиятли тарзда бажариши адолатни қарор топиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Устоз ва шогирд анъаналари тарзида кечган учрашувда фахрий судьялар томонидан судьялик касбига ҳавас билан кириб келаётган ёшларга қарата фаолиятлари давомида учрайдиган турли хил қийинчиликларни енгиб ўтиши учун фақатгина қонун ва виждон амрига бўйсуниб хизмат қилиши муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида фикр алмашилди. Шунингдек, барча судьялар учун ички ишончига таянган ҳолда адолатни қарор топтиришда бор салоҳияти ва билимини сарф этиши энг тўғри йўл эканлиги уқтирилди. Суд фахрийлари ёш судьяларга қарата юритувида бўлган ишларни доимо синчиклаб ўрганиб, судьялик бурчи буюрганидек, қонуний ва асосли қарорлар қабул қилсагина кексайганда ҳурмат ва эътиборга муносиб кўрилиб ўзлари каби фахрий судьялар қаторига қўшилишига ишонч билдирди.

Тадбир якунида фахрийлар дуога қўл очиб, инсонлар тақдири ҳал этилаётган паллада судьяларнинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида эса поклик устувор бўлсин деб истак билдиришди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАСИ

Ўзбекистон Республикаси номидан суд ишларини кўриб мазмунан ҳал этиш фақат судьяларгагина берилган. Бу юксак мартабага эришганларнинг гарданига қонунларни тўғри қўллай билиш, ҳар бир ҳолатга синчковлик билан эътибор қаратиш ва энг муҳими адолат қилиш масъулияти юклатилган. Инсонларнинг тақдири ҳал этилаётган онда судьялар ички ишонч билан қарор қабул қилсагина фуқароларнинг суд идораларидан розилигига эришилади.

Мамлакатимизнинг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида судьялик қасамёдини муқаддас билиб, унга содиқ қолиб, узоқ йиллар давомида шарафли касбининг юксак масъулиятини мустаҳкам сақлаб келган фахрий-судья, “Суд фахрийси” ва “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари соҳиби Мамаджон Ғанижонов муборак 70 ёшни қаршилади.

Фахрий судьянинг таваллуд топган куни муносабати билан Наманган вилоят судида тадбир бўлиб ўтди. Уч авлод вакилларини бирлаштирган тадбирда иштирок этган фахрийлар Мамаджон Ғанижоновнинг шахсига оид илиқ фикрлар билдиришди. Суд тизими фахрийлари Марказининг Наманган вилоят бўлими бошлиғи Ғозихон Якёхўжаев ҳамкасбининг судьялик фаолияти давомида ишларни кўришда тўғри квалификация қилган ҳолда ҳар бир ҳолатга алоҳида ёндошиб қонунни тўғри қўлаганлиги натижасида у кўрган ишлар юқори инстанцияларда ҳеч қачон бекор қилинмаганлигини таъкидлади.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси – “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти кенгаши раиси Мамаджон Ғанижоновга биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўрак нишонини топширди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази, Наманган вилоят суди ва вилоят ҳокимлигининг табрикнома ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Ўз навбатида шарафли касб эгаси Мамаджон Ғанижонов йиғилганларга эътибор ва эътироф учун миннатдорчилик билдириб, инсон қадри улуғланаётган юртда суд фахрийларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, уларнинг турмуш даражасини ошириш юзасидан шарт-шароитлар яратилаётганлиги учун фахрийлар номидан миннатдорчилик изҳор қилди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi