Судьялар ассоциацияси | расмий канал
1.03K subscribers
517 photos
51 videos
4 files
190 links
Download Telegram
БИР ГУРУҲ ФАХРИЙЛАР “СУД ФАХРИЙСИ” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясида ўтказилган “Аёлга эҳтиром” номли тадбирда иштирок этган суд фахрийларининг олти нафари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги фаол иштироки учун “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирланганларга “Суд фахрийси” кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини Ўзбекистон Судьялари Ассоцициацяси раиси Убайдулла Мингбоев ҳамда Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Алишер Жалиловлар топширишди.

Тақдирланган фахрийлар кўрсатилаётган эътибор ва рағбат учун миннатдорчилик билдиришиб, бундан буён ҳам ижтимоий ҳаётда кечаётган ўзгаришларга янада фаол иштирок этишга ва соҳага янгидан кириб келаётган ёш судьялар билан ўзларининг ортирган ҳаётий ва касбий тажрибаларини ўртоқлашишга ваъда беришди.

Маълумот учун: Судьялик фаолияти билан шуғулланмайдиган нафақа ёшидаги фахрийларга “Суд фахрийси” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси Марказий кенгаши ҳамда Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази Бошқарув кенгашининг қўшма қарори асосидаги тегишли тақдимнома ва тавсияга кўра берилади.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази баҳор нафаси кириб келаётган ёруғ кунларда, баҳорий байрамлар арафасида суд тизимининг ҳурматга сазавор бўлган меҳридарё судьяларини, мўътабар онахон фахрийларини ҳамда тизимда хизмат қилаётган лобар опа-сингилларни улуғ айём “8 – МАРТ Халқаро хотин-қизлар куни” билан самимий муборакбод этади.
СУДЬЯ ВА ЁШЛАР ЎРТАСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёш йигит-қизларнинг вақтини бесамар ўтказмаслик ва уларга зарур ҳуқуқий маслаҳатларни бериш мақсадида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган 319 сонли ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабида Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари Н.Юсупов ва А.Ариповлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мазмун моҳияти юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.

Семинардан кўзланган мақсад, мамлакатимизда шижоатли ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳамда уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун яратилаётган зарур шарт-шароит ва имкониятлар хусусида ўқувчи ёшлар ва судьялар ўртасида эркин мулоқотни амалга оширишдир.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган семинарда судьялар томонидан ўқувчи ёшларнинг илм олиши учун киритилаётган сармоя Ватан равнақи ва келажаги учун киритиладиган энг мақбул сармоя эканлиги тўғрисида фикр билдирилиб, ёшларнинг юқори малакали устозларидан чуқур билим олиши келажакда замонавий фикрлайдиган ютук мутахассис бўлиб етишиши учун замин яратиши тўғрисида далиллар билан тушунтирилди.

Ўз навбатида ўқувчи ёшлар ҳам мактаб дастурларидаги ўқув жараёнларига қўшимча равишда судьялар ва турли соҳаларнинг вакиллари билан учрашувлар ўтказиб турилиши замонавий касбларни эгаллаши ва келажакда олдиларига қўйган мақсадларга эришиши учун шижоат бағишлашини хурсандчилик билан ифода этишди.

Тадбир якунида мактаб раҳбарияти томонидан бу каби учрашувлар ўқувчи ёшларнинг дунёқаришини кенгайтириб, чуқур билим олишига асос бўлиб хизмат қилиши тўғрисида фикр билдирилиб, Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари Н.Юсупов ва А.Ариповларга миннатдорчилик билдирилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси матни эълон қилинди.

Янги Конституциянинг тўлиқ матни билан meningkonstitutsiyam.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум шу йилнинг 30 апрел куни ўтказилади.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИДА “УЧ АВЛОД” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Кексаларни улуғлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш азалий қадриятларимиздан саналади. Эътиборлиси мазкур анъана нафақат оила даврасида балки давлат ва жамоат ташкилотларида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Фарғона вилоят суди ташаббуси билан судьялар ва суд ходимлари ҳамда узоқ йиллар давомида суд тизимида ишлаган фахрийлар иштирокида “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирни Фарғона вилоят судининг раиси Шуҳрат Камолов кириш сўзи билан очиб, унинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўз суд тизими фахрийси, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Марказининг Фарғона вилоят бўлими бошлиғи Каримжон Талибовга берилди. Маърузачи юртимизда фахрийларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида сўз юритар экан, жумладан, бугунги кунда судьяларга яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар борасида алоҳида тўхталиб, соҳа фахрийларига кўрсатилаётган эътибордан мамнун эканликларини қайд этди.

Сўзга чиққан яна кўплаб фахрийлар ҳам узоқ йиллик иш фаолияти давомида орттирган билим тажрибалари билан ўртоқлашишди. Иш жараёнида рўй берган эсда қоларли ва ибратли воқеаларни сўзлаб беришди. Шу билан биргаликда одил судловни таъминлаш, қонун устуворлиги ва адолатнинг барқарор бўлиши учун судьялардан чинакам фидойилик, ҳалоллик ва қатъиятлилик талаб этилиши тўғрисида учрашув иштирокчиларига ҳаётий мисоллар билан гапириб беришди.

Фарғона вилоят суди жамоаси фахрийларга иззат-икром кўрсатган ҳолда тадбир сўнгида фахрийларга эсдалик совғалари топшириб бир пиёла чойга таклиф этди. Ўтказилган мазкур тадбир устозларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоят судида суд фахрийлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди