Судьялар ассоциацияси | расмий канал
1.04K subscribers
517 photos
51 videos
4 files
190 links
Download Telegram
Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон тумани суди раиси, одил судловни амалга оширишга катта ҳисса қўшиб келаётган тажрибали ҳуқуқшунос Адҳам Дадахонов олтмиш ёшга тўлди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 16 октябрь куни мазкур суд биносида қутлов маросими ташкил этилди.

Тадбирда вилоят суди раиси Фарҳоджон Ғаниев ва бошқалар юбилярнинг инсоний фазилатлари, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари, серқирра фаолияти хусусида тўхталдилар.

Маросимда қутлов сўзлари битилган тўйхат, жумладан, Олий суд ҳамда Судьялар ассоциацияси раҳбариятининг табрикнома ва дил сўзлари ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, видеоконференц-алоқа шаклида ўтган тадбирда бир гуруҳ суд раислари ҳам ўзларининг самимий тилакларини изҳор этдилар.

Ўз навбатида Адҳам Дадахонов кўрсатилган самимий ҳурмат, юксак эътибор учун ҳамкасбларига миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам бутун куч-ғайратини юрт равнақи, одил судловни таъминлаш каби хайрли ишларга сафарбар қилишини айтиб ўтди.

t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
ҲАМДАРДЛИК

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоалари Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси Солижон Курбановга отаси Муроджон Курбановнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоалари узоқ йиллар давомида Олий судда ҳайдовчи бўлиб ишлаган Исмат Якубовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.

Барча юртдошларимизга байрам муборак бўлсин!

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Элини севган тилини ҳам севади

Шоира Эрметова,
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича
Чирчиқ туманлараро суди судьяси

Тил – миллат бойлиги, миллат қиёфаси. Ҳеч қайси инсон она тилини танламайди. У инсон билан бирга туғилади.

Узоқ йиллар она тилимизга эътибор сусайган эди, унинг қадри, обрўси ҳақида чуқур ўйлаб кўрилмади. Ўзга тилда гаплашдик, бошқа тилда иш юритдик, болаларимизни ўз она тилимиздан узоқлаштирдик. Ўз тилимиздаги сўзларни билмаслигидан хавотирланмадик, ўзганинг тилида сўзлашишидан фахрландик. Ўз тилимизни билиш уят, бошқа тилни билишимиз маданиятлилик белгиси ҳисобланди. Тилимизнинг бошқа тиллар соясида қолиб кетгани аччиқ ҳақиқат...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоалари 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ўз ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар соҳа вакилларини самимий муборакбод этади.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят судида уч авлод учрашуви ва маърифат соати бўлиб ўтди

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясининг ташаббуси билан Қашқадарё вилоят судида маърифат соати бўлиб ўтди.

Маърифат соатида Судьялар Ассоциациясининг раиси Убайдулла Мингбоев, вилоят суди судьялари, ходимлари, суд фахрийлари ва Қарши давлат университетининг талабалари иштирок этишди.

Йиғилишда судья маънавияти ва маърифати хусусида сўз борди. Шунингдек, 21 октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги куни муносабати билан ўзбек тили ҳақида маърузалар тингланди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик

Поздравление сотрудникам и ветеранам органов внутренних дел

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Жиззах вилоятида суд аппарати ходимлари, судьялар, соҳа фахрийлари ва Жиззах вилоят юридик техникуми ўқитувчи ва талабалари билан учрашди

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоят суди томонидан “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди

Каналга
уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi